| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • “Куала-Лумпур бош мавсуми 2026” Малайзия ҳукумати Аллоҳнинг ғазабига парво ҳам қилмай қўйди!

  • Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир

  • Вашингтон октагонида кўринган тарихий ҳақиқат

  • Ҳукумат назарда тутаётган маданият мусулмон халқни Исломдан узоқлаштириш қуролими?

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Футбол майдонлари тўлиб-тошар экан, умматнинг дарди кимнинг ёдида? 

  • Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

  • Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

ВАРАҚАЛАР
Home›ВАРАҚАЛАР›Бирлашган Қироллик ҳукумати чўпчаги бу ҳукуматнинг мусулмонлар болаларини Исломдан узоқлаштиришга омадсизларча уринаётганини кўрсатмоқда

Бирлашган Қироллик ҳукумати чўпчаги бу ҳукуматнинг мусулмонлар болаларини Исломдан узоқлаштиришга омадсизларча уринаётганини кўрсатмоқда

By htadmin
28.11.2016
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Бирлашган Қироллик ҳукумати чўпчаги бу ҳукуматнинг мусулмонлар болаларини Исломдан узоқлаштиришга омадсизларча уринаётганини кўрсатмоқда

Шунинг учун мусулмонлар Ислом вакили бўлишлари ва жамиятга Ислом энг афзал турмуш тарзи эканини кўрсатиб беришлари лозим

Бир неча ҳафта олдин барча ахборот воситаларида энг кўп мусулмонлар истиқомат қилувчи Бирмингемдаги мактабларида суриштирув ишлари ўтказилгани тўғрисида хабарлар тарқалди.

2012 йил ҳукумат мактабларига Бирлашган Қироллик мактабларини назорат қилиш комиссияси «Ofsted» томонидан «мумтоз» ўқув плани берилган эди.

Шунга қарамай, электрон мактуб нашрида Бирмингемдаги ҳукумат мактаблари устидан ҳукмронлик қилиш учун исломий тил бириктирув мавжуд, деган айбловлар (бунинг туҳмат бўлиши мумкинлиги эҳтимолдан холи эмас) тарқатилди.

Бир вақтнинг ўзида, ахборот воситалари исломий мактабларда болаларга экстремистик фикрлар ўқитилмоқда, деган афсоналарни ҳам тарқатди. Бундай айбловларга учраган муаллимларнинг, жумладан, мусулмон бўлмаган муаллимларнинг ҳам бундай афсоналарни мутлақо қоралаб чиқишлари инобатга олинмади.

Сиёсатчилар, журналистлар ва шарҳловчиларнинг экстремизм, терроризм, Ислом, мусулмонлар каби атамаларни бир-бирига бутунлай аралаштириб ишлатишлари шу даражага етдики, оддий инсонларнинг – бу мактаблар атрофдагиларга ҳужум қиладиган ўқувчи болалар етиштириб чиқарадиган ҳарбий ташкилотга айланибди, деган гумонга боришлари айбли ҳол бўлмай қолди.

Дарҳақиқат, барча сиёсий партияларни гавдалантирувчи Британия сиёсий муассасалари Ислом ва мусулмонларга нисбатан ўз нафратларини яна бир бор изҳор қилишди.

Аммо ҳақиқат қуйидагича:

Бугунгача тарқатилган мазкур хабарлар миш-мишлардан ўзга нарса эмас. Шунга қарамай, бир неча сиёсий ташкилот аъзолари ўз хулосаларини чиқаришга шошилди.

Афтидан, айни мактаблардаги мусулмон ота-оналар ва мактаб директорлари уюштирган очиқ қонуний тадбирларга бармоқ билан санарли миқдордаги мусулмонлар (аслида нияти бузуқ мусулмон бўлмаган кимсалар) муаммо, деб қараётган кўринади. Мисол учун, мусулмонлар кўпроқ ё озроқ истиқомат қилувчи шаҳарларда айни ҳақиқатлар мактаб ҳаётининг баъзи қирраларида ўз аксини топган, масалан, вақти-вақти билан эрталабки жамоий мавъизалар қилиш, меҳмондорчиликлар уюштириш, намозхоналар ва кийим-кечакка оид қулайликлар яратиш, жисмоний тарбия дарсларида кийим алмаштириш хоналари ташкиллаштириш каби тадбирлар. Одамларга бирор диний мажбурлаш ёки давлатнинг таълим программасига қатъий равишда қарши чиқиш ҳоллари бўлганига ҳеч қандай далил йўқ. Аксинча, айтишларича, айрим мулозимлар аввалда ўзларига қарши содир этилган адолатсизликлар учун ўч олишда шунга ўхшаш тадбирлардан фойдаланишган.

Шунга қарамасдан, кўплаб тадқиқотчи мусулмонлар томонидан Бирлашган Қиролликдаги энг ашаддий Ислом душманларидан бири деб ҳисобланган таълим вазири Майкл Гоув мактабларга фақат «Ofsted» комиссиясинигина юборгани йўқ, балки полициянинг терроризмга қарши кураш бўлимининг собиқ бошлиғи Питер Кларкни ҳам жўнатди. Ҳолбуки, таълим соҳасида унинг умуман тажрибаси йўқ.

Ҳақиқатдан ҳам бу «Ofsted» ўтган яқин ҳафталар ичидаёқ хижолатли тарзда ўз ишончлилигини йўқотди. У Британияда яшовчи мусулмонларда ҳам унга нисбатан ишончсизлик пайдо бўлди. Бугун мусулмонлар диаспораси «Британияда бизнинг мактабларимиз каби ихтисослашган яҳудий ва насронийларнинг диний мактабларига нима учун ҳукумат бизга қилаётган муомаласини қилмайди?», дея савол беришга ҳақли.

Асл вазифаси хайрия ишлари билан шуғулланишдан иборат бўлган «Ofsted» худди мусулмонларга қарши курашувчи интеллектуал полиция каби қадам ташламоқда ва у қўйган таклифлар қадимги мажбурий таълимга қайтишнинг бир туридир.

Ота-оналар томонидан «Ofsted» комиссияси аъзолари устидан шикоятлар тушган. Шикоятларда «Ofsted»дагилар худди инквизиция судларига ўхшаш тергов ўтказиб, бошланғич мактаб ўқувчилари ўртасида ота билан унинг қизи ўртасидаги алоқалар ва жинсий фаолият каби ижтимоий масалалар тўғрисида гаплашишгани ҳамда баъзи ҳолларда болалар билан якка суҳбат олиб боришгани айтилади. Мактаблар томонидан ҳам – бу комиссиядагилар мактабларга олдиндан ҳукм чиқарилган тайёр ақллар билан келади, деган мазмундаги шикоятлар бор.

Кўриниб турибдики, «Ofsted» мактаблар жадвалини белгилашни ҳамда улардан кўзланган мақсадларни ўзгартириб юборди. Масалан, илгари айрим мактаблар бахт-саодат, фаровонлик, турмуш тарзи ва ҳурмат каби таълим соҳасида қониқарли, ҳатто аъло дея баҳоланган эди. Бугун эса – у ердаги ўқувчилар турли жамиятлар ва турфа хил маданиятлар борасида тўғри ҳаёт кечиришга тайёр эмас ёки жинс ва алоқалар таълими фаол эмас, қабилида гаплар кўпайиб кетган!

Хўш, мусулмонлар буларга нисбатан нима қилмоқлари керак!

Эй Исломдаги ака-ука ва опа-сингиллар!

Ушбу воқеа қурбони бўлган ҳар қандай ўқувчилар, ота-оналар, муаллимлар ва мактаб директорлари бизнинг қўллаб-қувватловимизга ҳақли. Хусусан, агар улар ўзларига қарши содир этилган нотўғри ҳукмлардан шикоят қилмоқчи бўлсалар, бунга ҳақли. Биз уларга сўзларимиз билан мадад бўлсак, овозларимизни баланд қилиб, «Ofsted» комиссиясини, ҳукуматни ва сиёсий муассасаларни қонуний танқид остига олсак, яхши бўлади.

Аммо ҳаммамиз учун бундан ҳам каттароқ сабоқ бўладиган бошқа нарсалар ҳам бор:

1 – Барчамиз бугун мусулмонлар қадриятларини ўзгартиришга қаратилган кураш кетаётганини англамоғимиз даркор.

Бирлашган Қироллик ҳукумати ўзидан олдингилардан фарқсиз ўлароқ, терроризмга қарши кураш сиёсатини Ғарбда яшовчи мусулмонларнинг исломий қадриятларини ўчиришга қаратилган сиёсат билан боғлашга зўр бериб уринмоқда. Улар бизнинг йигит-қизлар ўртасидаги муносабатлар, жинсий ҳаёт, ҳатто кийиниш маданияти каби исломий қадриятларни экстремистик қадрият, деб ҳисоблашмоқда. Улар бу масалаларни Ислом дунёсидаги мусулмонлар даъват қилаётган сиёсат, қонун ва тузум билан боғлиқ исломий шариатнинг муҳим қирралари билан қасддан боғлаб, сўнг буни экстремизм деб аташмоқда. Кейин эса мусулмонлардан айни «экстремистик» фикрларни қоралашни, либерал илмоний қадриятларни қабул қилишни кутишмоқда.

2 – Биз бошқа «экстремист» дея номланган мусулмонлардан шу нуқтаи назарда фарқ қилсак ҳам, аммо худди ўшалар каби, кутилмаганда мана шундай тузоққа илиниб қолмаслигимиз керак.

Бунинг боиси шундаки, ҳужумга учраётган нуқтаи назарлар шахс билан боғлиқ нуқтаи назарлар эмас (ҳолбуки, улар кўпинча ўзгартирилган ёки нотўғри татбиқ қилинган нуқтаи назардир), балки бутун Ислом ва шариатдир. Шунинг учун бугунги ахборот воситаларида айрим шарҳловчилар ва сиёсатчилар томонидан мазкур мактабларни жиҳод, жазо чоралари… каби масалаларга боғлаш кампаниясини олиб боришмоқда. Аммо бу масалаларнинг таълим масаласига алоқаси йўқ. Шунга қарамай, мусулмонлардан айни шу аҳкомлар ва исломий ақида масалаларини мабда жиҳатидан қоралашни талаб қилишмоқда.

3 – Биз бундай сиёсат янада душманона сиёсатга айланганини, бунга Исломнинг қудратлилиги ва либерал илмонийликнинг эса заифлиги сабаб бўлганини англаб етмоғимиз даркор.

Британияда яшовчи мусулмонлар, шу жумладан, Британия жамиятида Исломни қабул қилган бошқа мусулмонлар ҳам либерал илмоний қадриятларни қабул қилиш фойдали, деган нарсага фикрий жиҳатдан қаноатланмадилар. Чунки улар Британиядаги кўплаб одамларнинг бахтсиз бўлишларига сабаб бўлган муаммоларни гувоҳи бўлган. Энди улар демократик тузум нафақат сохта, балки Покистон ва Бангладеш каби давлатларни ҳам фасодга тўлдирувчи тузум эканига ҳам албатта гувоҳ бўлишади!

Ғарб қадриятлари яқиндан татбиқ этилганига қарамай, биргина шу қадриятларнинг ўзи инсонларни қаноатлантиролмаслиги ўз исботини топди. Шунинг учун Британия давлати бу қадриятларни мусулмонларга куч билан қабул қилдиришга қарор қилди.

Бироқ Қуръони Каримда инсонларни имон келтиришга мажбурлаш очиқдан-очиқ ман этилган. Афтидан, Бирлашган Қироллик давлати хавфсизлик ходимлари ўз вазифаларини фикрий жиҳатдан қониқтиролмаган илмоний либерал қадриятларни мусулмонларга зўравонлик билан ишонтиришдан иборат, деб ўйлашаётган кўринади.

Бирмингемдаги мусулмон ўқувчи болалар ўзларини маҳаллий диаспоранинг бахтли ўқувчилари, деб ҳис қилардилар. Аммо ҳеч қанча вақт ўтмай, «Ofsted» комиссияси келиб, уларга пўписа қилгандан сўнг, болалар бу диаспора тўғрисида салбий туйғуга келиб қолишди ва бу ажабланарли ҳол эмас.

4 – Либерал илмоний қадриятлар британиялик ўқувчи болаларни барча динлардан қайтаришга уринмоқда.

Ота-оналар, муаллимлар ва мактаб директорлари мактабларга исломий руҳни кўпроқ олиб киришга қизиқмоқдалар, бунинг сабаби оддий, у ҳам бўлса, либерализмнинг ўзидаги камчиликдир. Илмоний қадриятлар британиялик болаларни қутурган ваҳший қилиб қўйди. Яқин кунлардаги тасаввур қилиш мушкул бўлган ҳисоботларга кўра, ўғил болалар мактаб ичида ўғил болаларга жинсий тажовуз қилган. Ўтган уч йил мобайнида эса минг нафар ўқувчи ўқ отар қуроллар сақлаш айби билан қўлга олинган бўлиб, улардан 80 нафари бошланғич синф болалари бўлган. Вояга етмаган қизларнинг ҳомиладор бўлиш кўрсаткичининг улканлиги, ASBOs ибораси билан айтганда (ижтимоий турмушга ва тузумга қарши) ажрашган оилалардан қолган ваҳшийлашган болалар ҳамда спиртли ичимликлар ва бангивор моддаларга асосланган реакцион маърифат муаммони янада чигаллаштирди. Ҳатто ўз ўқитувчисига жони чиққунча пичоқ урган болалар ҳақида ҳам ҳисоботлар мавжуд. Булардан – Британия ҳукумати соғликни сақлаш ва таълим соҳасини қандай ўнглай олади, деган савол туғилмай қолмайди. Демак, мусулмонлар ўз болаларини ҳимоя қилиш учун бошқа йўлларни қидириб, Исломнинг синаб кўрилган, тажрибали ва мустаҳкам, буюк қадриятларини топиш билан кўнгиллари тўлиши табиий.

5 – Британияда яшовчи мусулмонлар Ислом вакиллари бўлиш ролини ижобий ва ишончли шаклда адо этмоқлари лозим.

Бундай товламачиликка таслим бўлмаслигимиз керак. Шунингдек, мусулмонларнинг бунга нисбатан реакциялари фақат туйғуда бўлиб қолмаслиги ҳам лозим. Бу борада бизга Росулуллоҳ САВнинг амаллари ўрнакдир Аллоҳ Таоло бундай деди:

لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِّمَن كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الْآخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيراً

«Сиз учун – Аллоҳни, охират кунини умид қилган ва Аллоҳни кўп зикр қилган зотлар учун Росулуллоҳда гўзал ўрнак бор»  [Аҳзоб 21]

Росулуллоҳ САВ ва саҳобаларида Маккаи Мукаррамада истибдодга йўлиққан пайтларида шу даражада исломий қадрият мужассам эдики, мушрикларнинг туҳматлари ҳам илк мусулмон бўлганларни ишонтиролмади. Чунки улар айни шу қадриятларни маҳкам ушладилар ва атрофдагиларнинг қадриятларини фикран курашга чақирдилар ва Исломга даъват қилдилар. Ислом уларнинг қўлидаги энг кучли ҳужжат бўлди, бундан ҳам афзали – Исломни атрофдагиларнинг ҳаммаси кўрадиган улуғ муқаддас намуна сифатида ўзларида кўрсата олдилар.

Бироқ афсуски, бугунги жамият руҳий бўшлиққа дучор бўлди, якка яшаш ҳукмрон бўлиб, оила парчаланди, бу жамиятда ҳаёсизликдан фахрланадиган, гўзал ахлоқлардан узоқлашиладиган, бузуқликка тарғиб қилиниб, ахлоқни масхара қилинадиган бўлиб қолди, судхўрликка асосланган банкир бойлар оддий кишилар ҳисобига фойда оладиган бўлди…

Шунинг учун ҳам кўпчилик одамлар альтернатив қидирмоқда. Бизнинг вазифа эса ўз диаспорамизда турмуш тарзимиз, эътиқодларимиз ва қадриятларимиз билан уларга ушбу альтернативни кўрсатиб беришдир.

Бунинг учун олий исломий қадриятларни келгуси авлодга етказиш йўлида ҳаракатимизни бир неча бор кучайтиришимизга тўғри келади. Бу эса масжидларимиз, мактабларимиз ва диаспорамизни айни мақсадни рўёбга чиқаришга яроқли қилишни, болаларимизга ижобий исломий шахсияни кўрсата билишни ҳамда уларнинг қадриятларимизни ҳимоя қилиш йўлларини қидиришларини англатади. Шунингдек, жамиятимизнинг ўхшаши йўқ ажойиб ижтимоий занжирини акс эттириш учун оила қуришда ушбу исломий қадриятларни сақлаб қолишимизни ҳамда ўсмир ёшларимизни тарғиб этилаётган худбинлик, кеккайиш ва моддапарастликлардан ҳимоя этмоғимиз лозимлигини ҳам англатади.

Бу эса ёлғиз Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло ризоси учун Ислом вакиллари бўлишимизни англатади.

Эй Исломдаги ака-ука ва опа-сингиллар!

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бугун Исломни йўқ қилишга мўлжалланган бундай уринишлар албатта омадсизликка юз тутажагини, аммо ростгўйлар билан каззоблар ажралиши учун бизга бу имтиҳон эканини хабар қилади:

إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُواْ يُنفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ لِيَصُدُّواْ عَن سَبِيلِ اللّهِ فَسَيُنفِقُونَهَا ثُمَّ تَكُونُ عَلَيْهِمْ حَسْرَةً ثُمَّ يُغْلَبُونَ وَالَّذِينَ كَفَرُواْ إِلَى جَهَنَّمَ يُحْشَرُونَ * لِيَمِيزَ اللّهُ الْخَبِيثَ مِنَ الطَّيِّبِ وَيَجْعَلَ الْخَبِيثَ بَعْضَهُ عَلَىَ بَعْضٍ فَيَرْكُمَهُ جَمِيعاً فَيَجْعَلَهُ فِي جَهَنَّمَ أُوْلَـئِكَ هُمُ الْخَاسِرُونَ

«Албатта, кофирлар мол-дунёларини Аллоҳнинг йўлидан тўсиш учун сарфлашади, бас, уни сарфлашади-ю, сўнгра ўша (моллари) ўзларига ҳасрат бўлади, сўнгра мағлуб бўлишади. Кофирлар Аллоҳ нопокни покдан ажратиши ва нопок кимсаларнинг ҳаммаларини устма-уст тахлаб, жаҳаннамга солиши учун тўпланурлар, ана ўшалар зиён кўрувчилардир»  [Анфол 36-37]

Шунинг учун Аллоҳнинг динига ёрдам беринг, У ҳам сизга нусрат-ёрдам беради ва қадамларингизни собит қилади.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن تَنصُرُوا اللَّهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ  أَقْدَامَكُمْ

«Эй мўминлар, Аллоҳга ёрдам берсангиз, У ҳам сизга нусрат-ёрдам беради ва қадамларингизни собит қилади»  [Муҳаммад 7]

Ҳизб ут-Таҳрир                                                                     12 шаъбон 1435ҳ

Британия                                                                                10 июн 2014м

TagsБирмингемИсломдан узоқлаштиришмусулмонлар болаларини
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Асаднинг Давма ва Ҳалабга бомба ёғдириши оқибатида ўнлаб инсон ҳалок бўлди ва жароҳатланди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Вазирлик мансабига ўчлик итоатгўйликнинг бошланишидир

  • МАҚОЛАЛАР

    Буюк келажак дегани мана шундай бўладими?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 21.06.2026

    “Куала-Лумпур бош мавсуми 2026” Малайзия ҳукумати Аллоҳнинг ғазабига парво ҳам қилмай қўйди!

  • 21.06.2026

    Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир

  • 21.06.2026

    Вашингтон октагонида кўринган тарихий ҳақиқат

  • 21.06.2026

    Ҳукумат назарда тутаётган маданият мусулмон халқни Исломдан узоқлаштириш қуролими?

  • 20.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/