| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

  • Меҳнат миграцияси коррупция ва бойлик орттириш манбаи бўлганда

  • Сан-Диегодаги уч шаҳид: Исломофобия оқибатлари

  • ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!

  • АМЕРИКА ВА ЭРОН: СУЛҲМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ЧЕКИНИШ?

  • Солиқ тизимининг “соддалаштирилиши” ва ПФ-100 сонли фармон остидаги навбатдаги алдов

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Болаларга ўргатилиши керак бўлган қийматлар

Болаларга ўргатилиши керак бўлган қийматлар

By htadmin
15.02.2020
1336
0
Share:

Болаларга ўргатилиши керак бўлган қийматлар

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

     Болаларни тўғри тарбиялаш учун уларда барча қийматларни бир хилда шакллантириш керак, токи бири иккинчисини сиқиб чиқармасин ва уларнинг барчаси бир вақтнинг ўзида болада мавжуд бўлиши керак.

1-  Руҳий қиймат. Бу қиймат болада энг кичик ёшданоқ, унинг ҳаракатларини ислом ақидаси ва Шариат қонунлари билан боғлаган ҳолда шакллантирилади. Бу қонунлар ибодат, ахлоқ, кийим-кечак, еб-ичиш ва бошқа инсонлар билан бўлган алоқаларга оиддир.

– Азон ва иқоматга муҳаббат уйғотиш. Бола туғилгандан кейин унинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтилади. Ҳусайн ибн Али р.а.дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

مَنْ وُلِدَ لَهُ مَوْلُودٌ، فَأَذَّنَ فِي أُذُنِهِ الْيُمْنَى، وَأَقَامَ فِي أُذُنِهِ الْيُسْرَى، لَمْ يَضُرَّهُ أُمُّ الصِّبْيَانِ

«Кимнинг боласи туғилса-ю, унинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтса, унга Умму Сибён исмли жин зарар етказа олмас», – дедилар». (Абу Яъло, Ал-Байҳақий, Ибн Сунний ривоят қилганлар)

  • Овқатдан, сув ичишдан олдин, ҳожатдан сўнг ўқиладиган дуоларни ўргатиш.
  • Етти ёшга етиб намоз бошлашдан олдин Қуръон оятларини ўргатиш, чунки Набий соллаллоху алайҳи васаллам:

مُرُوا أَبْنَاءَكُمْ بِالصَّلَاةِ لِسَبْعِ سِنِينَ، وَاضْرِبُوهُمْ عَلَيْهَا لِعَشْرِ سِنِينَ، وَفَرِّقُوا بَيْنَهُمْ فِي الْمَضَاجِعِ

  • «Бола етти ёшга етганда уни намозга буюринглар. Қачонки, ўн ёшга етса-ю, намоз қилмаса уринглар ва ётар жойларини ажратинглар»,- деганлар. (Довуд, Ахмад ва Термизийлар ривоят қилишган).

     Ота-оналар фарзандларига намоз ўқиш ва рўза тутишни энг кичик ёшдан бошлаб ўргатиш учун энг яхши усулларни танлашлари лозим, чунки бу ибодатнинг маросимлари болани кичик ёшидан ўрганишини талаб қилади. Саҳобалар, Аллоҳ улардан рози бўлсин, фарзандларини рўза тутишга ўргатдилар, улар очликдан йиғлаши билан, уларни овқатдан чалғитиш учун қўлларига ўйинчоқ тутишарди. 

  • Пайғамбаримиз с.а.в.нинг сийратлари ва унинг фазилатлари ҳақида ҳикоя қилиб бериш. Саъад ибн Абу Ваққос шундай деди: “Биз фарзандларимизга Пайғамбар с.а.в.нинг сийратлари ва унинг ҳарбий юришлари тарихини Қуръонни ўргатганимиз каби ўргатдик”.
  • Аллоҳ Таоло уларнинг барча ҳаракатларини кўриб турганини англатиб, уларни Аллоҳдан қўрқишга ўргатиш, шу орқали улар Аллоҳнинг буйруқларига бўйинсуниб, таъқиқларидан узоқлашишлари керак.

2 – Инсоний қиймат. Аллоҳ Таоло ҳар бир инсонга нав – наслини давом эттириш ғаризасини жойлади. Бу хусусият инсонни ўз наслини сақлаб қолишга ундайди, оталик ва оналик севгиси бу ғаризанинг кўринишларидан бири. Агар инсонда бу сифатлар бўлмаганда эди, инсоният насли йўқ бўлиб кетган, ота-оналар фарзандларига ғамхўрлик қилишда, уларни таъминлашда, тарбиялашда, уларни касалликлар ва муаммолардан асрашда  сабрли бўла олмасдилар.

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло шундай дейди:

الْمَالُ وَالْبَنُونَ زِينَةُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا

“Мол-мулк, бола-чақа ҳаёти дунё зийнатидир”.   (Қахф сураси)

وَالَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ وَاجْعَلْنَا لِلْمُتَّقِينَ إِمَامًا

“Улар: “Эй, Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт”, дейдиганлардан”. (Фурқон:74)

     Фарзандларини авайлаб ўстирган ва уларнинг ҳаётида доим ёрдам берган ота-оналарининг севгиси эвазига Аллоҳ Таоло фарзандлардан ҳам ўз ота-оналарини ҳурмат қилишларини, уларнинг ҳуқуқларини билишларини, севишларини, улар учун яхши ишлар қилишни, уларга итоат қилишни, кексайганларида уларни парвариш қилишларини талаб қилди.

Аллоҳ Таоло шундай дейди:

وَقَضَى رَبُّكَ أَلاَّ تَعْبُدُواْ إِلاَّ إِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا إِمَّا يَبْلُغَنَّ عِندَكَ الْكِبَرَ أَحَدُهُمَا أَوْ كِلاَهُمَا فَلاَ تَقُل لَّهُمَآ أُفٍّ وَلاَ تَنْهَرْهُمَا وَقُل لَّهُمَا قَوْلاً كَرِيمًا * وَاخْفِضْ لَهُمَا جَنَاحَ الذُّلِّ مِنَ الرَّحْمَةِ وَقُل رَّبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا

“Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишингни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга “уфф” дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт! Икковларига меҳрибонлик ила ҳокисорлик қанотингни пастлат ва “Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин”, деб айт”.  (Исро: 23-24)

     Яна инсоний қийматга қўшниларга, дўстларга, қариндошларга ва ҳамма инсонларга яхшилик қилиш, эҳтиёжи бўлганда ўзаро ёрдам кўрсатиш киради. Пайғамбар с.а.в. шундай деди:

وَاللَّهُ فِي عَوْنِ الْعَبْدِ مَا كَانَ الْعَبْدُ فِي عَوْنِ أَخِيهِ

“Аллоҳ Таоло биродарига ёрдам берган кишига ёрдам беради”. (Муслим ривояти)

3. – Ахлоқий қиймат. Ахлоқ – инсоннинг ажралмас ва туғма сифати, шунинг учун болага ёшлигиданоқ тўғрилик, садоқат, ростгўйлик, ваъдага вафо қилиш, тилни ҳақорат ва беадаб сўзлардан тийишни ўргатиш керак. Бола мардлик, жасоратга зид бўлган ҳар қандай ғаламисликдан узоқ бўлиши керак. Бола ўзини ва ҳис-туйғуларини бошқара олишни, ҳиссий идрокни фикрий идрокдан ажрата билиш керак. Масалан, айтайлик кимдир уни ҳақорат қилди, бунинг учун у дарров жавоб қайтариб ўч олиши керак эмас, аксинча, ғазаб уни устига минмаслиги учун, хотиржамликни сақлаб, ўзини тутиши керак.

     Абу Ҳурайра р.а. Пайғамбар с.а.в.дан ривоят қилади:

لَيْسَ الشَّدِيدُ بِالصُّرَعَةِ، إِنَّمَا الشَّدِيدُ الَّذِي يَمْلِكُ نَفْسَهُ عِنْدَ الْغَضَبِ

“Ҳаммани йиқитадиган паҳлавон кучли эмас, балки, ғазаб келганда ўзини қўлга оладиган киши кучлидир”.   (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Тарбиячи ўзи фарзандлари учун намуна бўлиши керак, улар йиғлаганида ёки жаҳллари чиққанида уларни тинчлантириш учун ёки уларни бирор нарсага ундашлик учун ёлғон сўзламаслиги керак. Чунки бола ёлғонни сезади ота-онасидан ўрнак олади. Ривоят қилишларича, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Робия р.а. айтди:

”Бир куни, мен ёш бола эдим, уйимизга Расулуллоҳ с.а.в. келдилар, мен эса ўйнагани югурдим. Шунда онам мени чақириб: “Эй, Абдуллоҳ! Бу ёққа кел! Мен сенга бир нарса бераман!” Шунда Расулуллоҳ с.а.в. деди: “сен унга нима бермоқчисан?”, шунда аёл “хурмо”- деб жавоб берди. Шунда у Зот с.а.в. “Агар буни қилмасанг, сенга ёлғон тушади”.

Одамлар бир қийматни бошқасидан устунлигини белгилашда фарқ қилишиларини ҳисобга олмоқ лозим. Баъзан шундай ҳоллар бўладики, фақат бир қийматни олишга вақт етарли, қолганини қолдиришга тўғри келади. Бундай ҳолларда танлаш ҳуқуқини инсон ақлига бериб бўлмайди, чунки у ўзи яшаб турган муҳитдан таъсирланади. Ундан ташқари, инсоннинг имкониятлари чекланган ва у Роббисининг ёрдамига муҳтож. Шунинг учун инсон бу муаммони ҳал қилиш учун Исломга мурожаат қилиши керак, чунки Аллоҳ Таоло инсонга қайси бири тўғри келишини яхшироқ билади.

Аллоҳ Таоло шундай дейди:

أَلَا يَعْلَمُ مَنْ خَلَقَ وَهُوَ اللَّطِيفُ الْخَبِيرُ

“Яратган Зот Ўзи билмасмиди? Ва У дақиқларгача билувчи ва хабардор Зотдир”. (Мулк:14)

     Бундай ҳолларда Ислом қатъий қоида ўрнатмади. Баъзан инсоний қийматни руҳий қийматдан устун қўйишни талаб қилади. Масалан, она намоз қилаётган маҳалда боланинг хавфли нарсага яқинлашаётганини пайқаса, дарҳол болани хавфдан узоқлаштириб, сўнгра намозни давом эттириши мумкин.

     Ислом баъзан моддий қийматни руҳий қийматдан маъқул кўради. Ривоят қилишларича, Умар ибн ал-Ҳаттоб йўлдан ўтаётиб, масжидда намоз қилаётган бир гуруҳ инсонларни кўрди, айни вақтда ҳамма ўз ишига тарқалган эди. Умар р.а. уларга яқинлашиб сўради: “Сиз кимсиз?”. Улар: “Биз Аллоҳга таваккул қилгувчилармиз”. Кейин Умар р.а. уларни таёқ билан уриб, ҳайдаркан, “Танбаллар! Олтин-кумуш осмондан тушади деб умид қиляпсизларми?!”

     Бироқ, руҳий қиймат кўп ҳолларда моддий қийматдан устун туради. Аллоҳ Таоло шундай дейди:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نُودِي لِلصَّلَاةِ مِن يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ

“Эй, иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир”.                                              (Жума:9)

     Руҳий қиймат инсоний қийматдан ҳам устун туради.

Аллоҳ Таоло шундай дейди:

قُلْ إِن كَانَ آبَاؤُكُمْ وَأَبْنَآؤُكُمْ وَإِخْوَانُكُمْ وَأَزْوَاجُكُمْ وَعَشِيرَتُكُمْ وَأَمْوَالٌ اقْتَرَفْتُمُوهَا وَتِجَارَةٌ تَخْشَوْنَ كَسَادَهَا وَمَسَاكِنُ تَرْضَوْنَهَا أَحَبَّ إِلَيْكُم مِّنَ اللّهِ وَرَسُولِهِ وَجِهَادٍ فِي سَبِيلِهِ فَتَرَبَّصُواْ حَتَّى يَأْتِيَ اللّهُ بِأَمْرِهِ وَاللّهُ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الْفَاسِقِينَ

“Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, Қариндош-уруғларингиз, касб қилган молларингиз, касод бўлишдан қўрққан тижоратларингиз ва хуш кўрган масканларингиз сизга Аллоҳдан, Унинг Расули ва Унинг йўлида жиҳод қилишдан маҳбуброқ бўлса, у ҳолда Аллоҳ Ўз амрини келтиргунча кутиб туринг. Аллоҳ фосиқ қавмни ҳидоят қилмас”.  (Тавба: 24)

Махсус  Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Матбуот идораси радиоси учун

Нажоҳ Сабоҳиддин, Иордания.

TagsАхлоқий қийматИнсоний қийматРуҳий қийматқийматлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ироқ бугунги аҳволдан қутулмоғи учун албатта ўз куч-қудрати манбаига қайтмоғи шарт

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Халқаро конференциялар ва яҳудий вужудини қонунийлаштириш

  • МАҚОЛАЛАР

    Ғарбга талпинаверманг, зеро унинг сарқитлари аллақачон уйингиз тўрида!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 02.06.2026

    Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

  • 02.06.2026

    Меҳнат миграцияси коррупция ва бойлик орттириш манбаи бўлганда

  • 02.06.2026

    Сан-Диегодаги уч шаҳид: Исломофобия оқибатлари

  • 01.06.2026

    ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • 01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/