Буларга қўшилиб нима топдинг?

“Зиндон хотиралари” туркумидан
Буларга қўшилиб нима топдинг?
(Биродаримиз Шамил хотирасига бағишланади)
بسم الله الرحمن الرحيم
Қамоқ муддатим тугагач, янги қўшилган навбатдаги муддат билан мени пойтахт турмасига олиб келишган 2013 йиллар… Энди қайси зонага юбораркин, деган ўй бошимда айланиб турибди. Мен каби раскрутка(қайта муддат қўшиш)га илашган биродарлар турли зоналардан йиғилиб қолганмиз. Семизгина сумкаларимиз тинтувлардан кейин “озиб” кетган. Ўзимиз ҳам “пичоққа ярамас” аҳволда. Асаблар таранглашиб, мантиқсиз айбловлардан “тегма тўкиламан” деган гулдек нозиклашганмиз. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, биродарлар ичида бундай “раскрутка”га бир неча бор йўлиққан бўлса-да, хотиржам олимларимиз бор. Улар менга ўхшаган “қийшиқ”ларни икки оғиз гапи билан бўшаб қолган “гайка”ларини қотириб, яна яроқли ҳолга келтириб қўяди, ишонаверинг!
Кези келганда айтиб олай, бунақа азизлар жамият учун айни дамда жуда-жуда зарур. Чунки зона телевизоридан бот-бот кўриб турамиз: “ўзини осибди, отасини ўлдирибди, янги чақалоғини ахлатга ташлаб кетибди”… Бунақалар кўчадалигимизда қулоққа чалинмасди. Эҳтимол, халқимизни ана шундай иймони бақувватлардан маҳрум этиб қамаб ташлагач, олиму фузалоларини ўлдириб, тирикларини қувғин қилишгач, шунақа жиноятлар урчиб кетганмикин, дейман-да. Мен-ку олатопда одам кўпайсинга қамалганлар “қайиғи”да улкан “кема”га илашганлар қаторидаман. Лекин зоналарда шундай ёшгина олимлар суҳбатида бўлдимки, улар дақиқ суҳбатларида ичингизни нурга тўлдиради. Қисқа қилиб айтсам, пасангиси бузилган тарозини тариқ донасига оғувчи мезонга айлантирадилар. Шулар халқимиз орасида бўлганларидами? Балки қариялар уйларига ва етимхоналарга эҳтиёж қолмасмиди?! Ким билади, эҳтимол ишлар ўз эгалари қўлида бўлиб, ўзга юртлардаги сарсон олимлар юртга қайтиб, улуғ бобокалонларимиз қони элимизда қайта гупурармиди? Йўқ, ундай эмас, балки унинг акси бўлди! Зеро, бундай тузумда шундай бўлиши табиийдир. Буни Росулуллоҳ ﷺ башорат қилиб кетган эдилар. Ростгўйлар ёлғончига, каззоблар эса ростгўйга чиқарилди. Фақат ўткинчи дунё матоси ғамида бўлганлар халқ устига келди ҳамда Роббим, расулим, диним, охиратим дегувчи алломалар қатл қилинди, уларнинг минглаб шогирдлари панжаралар ортига ташланди, не-не уламо ва кучли зиёли қатлам ўзга юртларга қувғин қилинди. Етук уламолар етишиб чиққан халқ устига қўрқув ҳукмрон қилинди. “Устоз кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалар” деганларидек, бу тузумнинг “мақоми”га йўрғалатиш учун бутун бир авлод тўғри тарбия ўчоқларидан маҳрум қилинди. Аммо Оламлар Роббисининг буюк ҳикматини қарангки, тиконли симлар ортида “ҳаёт шу экан-да” дегувчи бечоралар қалбига ўша уламо маҳбуслар орқали поклик кириб келди. Қанчалари ҳидоят топди. Қуйидаги ҳикоямиз ҳам зонада ҳидоят топган бир биродаримиз ҳақидадир. Узр, ўқувчимиз! Узоқ йиллар зулм масканларида айтолмаган ҳисларимизни бугун сиз ила бўлишиб енгилладик. Энди мавзуга қайтсак:
Камеранинг оғир эшиги зулфинларидан бўшатилиб, “нола” қилиб очилди. Елкасида матрас, қўлида эса барча аристонни қувонтирадиган “семиз” катак сумка кўтарган бир киши кириб келди. Ҳамма аристон унга сумкасининг “ҳурматидан” ўз ёнидан жой кўрсата бошлади. У қўлидагиларни ерга қўйиб: “орангизда ҳизбий биродарлардан борми?” – деди. Мен уни танидим. Бу киши жиноят оламида “золотая рука” лақаби билан танилган машҳур ўғри – Шамил эди. Уни ҳизбий биродарларга қўшилиб “одам” бўлиб кетган, деб эшитгандим. Мен унинг саволига жавобан исмини айтиб саломлашдим ва “Шамил ака, келаверинг” деб олдига бориб, матрасини қўлимга олдим. Сумкадан “маҳрум” қолган урчум-бурчум (ўғривачча)лар Шамилга кесатиқ гаплар қила бошлади. Камера тўридаги бурчакка ястаниб олган “кабан” лақабли маҳкум: “Сан анавиларга қўшилиб кетганингни эшитиб ишонмагандим, энди ўзим кўриб убидиться қивомман”, – деди. Шамил унга қараб улгурмай ҳалиги маҳкум бирдан ўз гапларини “рандалай” кетди. У вазият кескинлашувининг олдини ола бошлагандек эди. (Чунки ким қайси зонага тушишини кўпам билавермайди-да…). У Шамилга ялтоқлана бошлади: “Тем не менее, сан ман учун ўша-ўшасан, брат! Жонинг соғ бўса бўлди. Ке, биза билан чифирлаш. Западломасдир-у, а брат?” – деди. Шамил бунга жавобан: “Гап йўқ, фақат катта чойнакда барчага чой қиламиз. Тўй тўйдек бўлсин”, – деб сумкасидан бир пакет чойни олиб, бурчакка кетди. Атрофдаги ориқ-семизларнинг тунд башаралари унинг “барчага”сидан бирдан ёришиб кетди. (Ўқувчимизга тушунарли бўлиши учун айтамизки, панжара ортидаги камерада бунақа ҳиммат гўё кўчадаги туя сўйиб, эҳсон қилган кабидир). Югурдаклар дарҳол унинг қўлидан чойни олиб, ишга тушиб кетди. Қайноқ сув келтиришиб, латта ёқиб қайта қайнатишгач, камерани бадбўй ҳид қоплади. Латта исига қарши тамаки тутатишганди, камера бурчагидагилар туман ортидаги кишилар каби кўринмай қолди. Аччиққина чой барчани бирдан сергап қилиб юборди. Анави бурчакдан “чопар” келиб, мени ва яна бир биродарни ўша даврага таклиф қилди. Бордик. Енгил салом-аликдан кейин савол-жавоб бошланиб, давра жонланди. Аммо зўр суҳбатни даврага суқулиб кирган “гулбадан” лақабли аристон қасддан бузди. У баданига моҳир рассом бирор жойни қолдирмай маҳоратини кўрсатганидан ўша лақабни орттириб олганди. У томдан тараша тушгандек, кўзи билан бизга ишора қилиб: “Брат, сан булага қўшилиб нима топдинг, конечно, если исключат пытки?!” Шамил жавобни қисқа қилиб: “Йўқотган нарсамни топдим”, – деди. Кейинги саволини тушуниб улгурмадим, у ўрнидан ари чаққандай туриб эшикка ўзини урди ва уни қоқа бошлади. Шамилнинг эса қўлида нимадир йилт этгандек бўлди. Назоратчилар “гулбадан”ни олиб чиқиб кетишди. Беш дақиқа ўтмасдан бир гала турма ходимлари кириб келди ва тўппа-тўғри Шамилга яқинлашиб: “Резак қани?” – деб уни бошдан-оёқ тинтиб кетишди. Ҳаммани ташқарига чиқариб, қайта-қайта тинтувдан ўтказишди. Камерага Шамилдан бошқа барчани киритишди, уни эса жазолашди. Кечга яқин ҳаммани камераларга бўлиб ташлашди. Орадан беш кун ўтгач, камерамиз эшиги очилиб, Шамил кириб келди. Кўришдик. Стол устига боримизни қўйдик. Мен нонни бир тарафи чархланган қошиқда кесаётган эдим, у чўнтагидан ўша кунги қўлбола пичоғини чиқариб менга узатди. Мен ҳайрон бўлдим, ахир шунча чиғириқдан, тинтувлардан кейин ҳам пичоқ унинг қўлида қолиши ақлбовар қилмас иш эди. Сўрадим, жавоби янада ҳайрон қилди. У ним табассум билан: “Эски ҳунар энди яхшиликка ишлаяпти, тинтувга кирган довдирроғини чўнтагига солиб қўйиб, чиқишаётганида қайта олиб қўйдим, холос”, – деди.
Азиз ўқувчи! Аллоҳ таоло сим ортидаги бандаларига ҳам даъватни етказишга Қодир Зотдир. У минглаб иймон аҳлини ўша зиндонлар ичига киритиб, Шамил кабилардан бир неча юзлабини ҳидоят чашмасидан суғорди. Алҳамдулиллаҳ. Мен 25 йиллардан бери ҳануз қамоқда қолаётган ўша олимларимизни эслаб, ачинаман. Зеро, улар бугун тобора қадди букилаётган халқимизнинг энг ишончли тиргаклари бўлиши мумкин эди.
Бу ҳикояда танитганим – Шамил ҳидоят топгач, энг собит йигитларимиз сафига қўшилиб, оғир синовларни бошидан ўтказди. Озодликка чиққач, биродарлар маслаҳати билан уйланди. Аммо зона асоратлари вужудидан нари кетмай, 29.12.2023 йил жума куни Роббул оламинга жон таслим қилди. Жанозасига озодликка чиққан биродарлар Тошкентнинг ҳар томонидан келишди. Унинг деярли ҳеч кими бўлмаса-да, жаноза ва дафн маросимларини бошдан-охир биродарлар бекаму кўст қилиб ўтказдилар. Имомнинг “бу маййитнинг бировдан қарзлари бўлса, ким тўлайди”сига ҳам биродарлар бир овоздан жўр бўлиб “биз тўлаймиз” дедилар. Аллоҳ таоло биродаримизнинг жойини жаннатлардан қилсин, Амин! Айрилиқдан маҳзун бўлсак-да, Роббимизни рози қиладиган:
إنا لله وإنا إليه راجعون
деган сўзларни айтиб қоламиз.
وَاللَّهُ يَهْدِي مَن يَشَاءُ إِلَىٰ صِرَاطٍ مُّسْتَقِيمٍ
– “Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларни Тўғри йўлга ҳидоят қилур”. (Нур:46)
(Зонада ҳидоят топган биродаримизни эслаганим – ўша хотиралардан)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
06.01.2024й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ