Бойўғли қушини боқиш, Рамазонда шайтонлар кишанланиши ва “дин насиҳатдир” ҳадиси тўғрисидаги саволларга жавоб

Бойўғли қушини боқиш, Рамазонда шайтонлар кишанланиши ва “дин насиҳатдир” ҳадиси тўғрисидаги саволларга жавоб
Таҳририятимизга Ikrombek исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб.
Савол:
Ассалому алайкум. Бой ўғли қушини боқса бўладими? Яна бир савол, “рамазонда шайтонлар занжирбанд бўлади” дегани нима, уни хақиқати қандай?
“Дин насихатдир” деган хадисни қандай тушунамиз. Ўша ҳадисда келадию, кимларга насихатлиги. Шуни тушунтириб берсангиз.
Жавоб:
بسم الله الرحمن الرحيم
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا
“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз, — агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ.
Биринчи саволга жавоб.
Бухорий, Муслим ва бошқаларнинг ривояти билан келган қуйидаги ҳадисга кўра, инсон кабутар ва шунга ўхшаш қўшларни сақлаши, боқиши жоиздир.
عن أنس بن مالك — رضي الله عنه — قال: كان رسول الله — صلى الله عليه وسلم — يدخل علينا ولي أخ صغير يُكنى أبا عُمير، وكان له نغر يلعب به، فمات فدخل عليه النبي — صلى الله عليه وسلم — ذات يوم فرآه حزينًا، فقال: ما شأنه؟ قالوا: مات نغره، فقال: يا أبا عمير ما فعل النغير
Анас розияллоҳу анҳудан: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизникига кириб турардилар. Мени бир укам бўлар эди, уни Абу Умайр деб чақиришар эди. Уни кичкина бир қушчаси бор эди, уни ўйнар эди. Бир кун у қушча ўлиб қолди ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни олдига кирганларида укамни хафа бўлиб турганин кўрдилар. Бу бола нега хафалигини сўрадилар, қушчаси ўлиб қолганини айтишди. Шунда Росулуллоҳ алайҳиссалом “Эй Абу Умайр, бу қушча нима қилди?” деб хазиллашдилар. Бухорий, Муслим ва Абу Довудлар ривояти. Матн Абу Довудники. Саҳиҳ, муттафақун алайҳ. Бошқа бир ривоятда Абу Умайр қушчасини қафасда сақлаши ҳам айтилган. Бу ҳадисдан уйда қуш боқиш мумкинлиги келиб чиқади.
Энди айнан бойқуш масаласига тўхталадиган бўлсак, бойқушни хосиятсиз, бирон бир ёмонликка алоқадор деб билиш жоҳилият даврининг жирканч бир қолдиқларидан бўлиб, Ислом буни бутунлай ман қилади.
Жоҳилият даврида одамлар қушлардан шумланар, бирон муҳим иш бошлашдан олдин қайсидир қушни кўрса, бу қўшнинг бехосиятлиги сабабли қилмоқчи бўлган иши ҳам хосиятсиз бўлиб қолади, деб ишонишар эди. Бу ҳолатга нисбатан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
أن النبي صلى الله عليه وسلم قال: لا عدوى ولا طيرة ولا صفر
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “(Касаллик) юқиши, қушлардан шумланиш ва Сафар (ойи)дан шумланиш йўқ”. Муслим ривояти.
Демак, бойўғли қушидан ва бошқа қушлардан ҳам бирон ёмон хосиятни гумон қилиб шумланиш шаръан ҳаром. Ва бу қуш бошқа қушлар каби оддий бир қушдир ва уни бошқа қушлар каби уйда боқиш шаръан жоиз. Валлоҳу аълам.
Иккинчи саволга жавоб.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا جَاءَ رَمَضَانُ فُتِّحَتْ أَبْوَابُ الْجَنَّةِ ، وَغُلِّقَتْ أَبْوَابُ النَّارِ ، وَسُلْسِلَتْ الشَّيَاطِينُ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Рамазон келса жаннат эшиклари очилади, жаҳаннам эшиклари беркилади, шайтон занжирбанд қилинади”. Муттафақун алайҳ.
حديث أبي هريرة رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: إِذَا كَانَ أَوَّلُ لَيْلَةٍ من شَهْرِ رَمَضَانَ صُفِّدَتِ الشَّيَاطِينُ وَمَرَدَةُ الْجِنِّ ، وَغُلِّقَتْ أَبْوَابُ النَّارِ فلم يُفْتَحْ منها بَابٌ ، وَفُتِّحَتْ أَبْوَابُ الْجَنَّةِ فلم يُغْلَقْ منها بَابٌ
Аб Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Рамазон ойининг биринчи кеча кирганда шайтон ва жинларнинг катталари занжирбанд қилинади. Жаҳаннам эшиклари беркитилади, биронта эшиги очиқ қолмайди. Жаннат эшиклари очилади, биронта эшиги берк қолмайди”. Насаий, Термизий ва Ибн Можалар ривояти. Ҳасан.
Бу ҳадис очиқ маъноси билан шайтонларни катталари занжирбанд бўлишини кўрсатяпти. Бундан ташқари, шайтоннинг амали биз учун ғайб ишлардан бўлиб, у ҳақида Росулуллоҳ алайҳиссалом берган хабарга ишонамиз, шундай экан, деб қўя оламиз ва айни дамда шайтоннинг занжирбанд бўлиши ҳолатини, ҳақиқатини модомики Росулуллоҳ ўзлари хабар бермасалар, била олмаймиз. Шунинг учун Имом Аҳмаднинг ўғли Абдуллоҳ отасидан баъзи одамлар Рамазонда ҳам маъсиятлардан тўхтамаслигини гапириб, ана шу ҳадис ҳақида сўраганда, Имом Аҳмад “Ҳадис шундай деган, бу тўғрида биз бир нарса дея олмаймиз” деган.
Учинчи саволга жавоб.
عَنْ تَمِيمٍ الدَّارِيِّ رضي الله عنه : أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : الدِّينُ النَّصِيحَةُ . قُلْنَا لِمَنْ ؟ ، قال : لِلَّهِ وَلِكِتَابِهِ وَلِرَسُولِهِ وَلِأَئِمَّةِ الْمُسْلِمِينَ وَعَامَّتِهِمْ
Тамим ад Дорий розияллоҳу анҳудан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Дин насиҳатдан ўзга нарса эмасдир”. Биз сўрадик: “Кимларга ё Росулаллоҳ?” Жавоб бердилар: “Аллоҳга, Унинг Китобига, пайғамбарига, мусулмонлар бошлиқларига ва мусулмонларнинг барчасига”. Муслим ривояти.
Бу ерда Аллоҳга, Унинг Китобига ёки Пайғамбар соллаллоҳа алайҳи ва салламга қандай қилиб насиҳат қилиш мумкинлиги тўғрисида савол келиб чиқади. Бу ҳадисни тушуниш учун аввало “насиҳат” сўзини маъносини кўриб чиқишимиз керак.
“Насиҳат” сўзи луғатда “холис, бошқа нарсалардан холис бўлган, фақат бир нарсага эга бўлган ёки қаратилган холис” деган маъноларни билдиради.
Шундан келиб чиқиб, Аллоҳ учун насиҳат – Аллоҳни ягоналигини эътироф қилиш, Аллоҳни ягона Роббилигини тасдиқлашда, яъни ақидада холис бўлиш, ақида мавзусида Аллоҳнинг борлигига қандай ишониш талаб қилинган бўлса, шундайлигича эътиқод қилиш, ақидада турли асоссиз хурофотларга аралашмаслик.
Аллоҳнинг Китобига насиҳат – Қуръон Аллоҳ нозил қилган калом эканига, у Муҳаммад алайҳиссаломга қиёматгача мўъжиза қилиб берилганига холислик билан ишониб, унда келган хабарларни муҳками ва муташобиҳларини тўла қабул қилиш, турли таъвилларга ўтмасдан, Қуръон келтирган оятларни холис қабул қилиб, унга холислик билан амал қилиш.
Аллоҳнинг пайғамбарига насиҳат – пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Аллоҳнинг элчиси эканига, у киши олиб келган шариатга тўла иймон келтириш билан у кишига холисона итоат қилиш, у кишига Аллоҳ томонидан нозил қилинган шариатини тўла қабул қилиб, уни ҳаётнинг барча муаммоларига ечим берувчи деб ишониш, у кишининг бошқа нафл суннатларини қоим қилиш.
Мусулмонлар бошлиқларига насиҳат – мусулмонларни бошқараётган бошлиқларни олиб бораётган бошқарувларида, сиёсатларида Аллоҳнинг жорий қилган аҳкомларида доимий бўлишга чақириш, бу ишда холис бўлиб, фақатгина шариатдан бошқани ушламасликка даъват қилиш.
Мусулмонларнинг барчасига насиҳат – барча мусулмонларни қилаётган амалларида шариат чегарасидан чиқмасликка, мусулмонлар қилаётган ҳар бир ишини холис Аллоҳ учун, фақатгина шариат буюрган чегарадан чиқмаган ҳолда амал қилишга даъват қилиш.
Хулоса қилиб айтганда, насиҳат бу – ишониладиган ақидада ва ҳар бир қилинадиган амалда Аллоҳнинг тақиқ ёки рухсатидан четга чиқмаган ҳолда эътиқод қилиш ва амал қилишдир.
Валлоҳу аълам.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
01.07.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ