| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

САВОЛ-ЖАВОБЛАРФИҚҲИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Фақиҳ имомлар китобларида келган ҳадислар ҳақидаги саволга жавоб

Фақиҳ имомлар китобларида келган ҳадислар ҳақидаги саволга жавоб

By htadmin
14.11.2016
1749
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Фақиҳ имомлар китобларида келган ҳадислар ҳақидаги саволга жавоб

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Шахсия китобининг учинчи жузъида ҳасан ҳадис ҳақида уни икки қисмга бўлинганидан кейин қуйидагилар келган, у иккинчи қисмдир:

«Унинг ровийлари сидқ (ростгўйлик) ва омонатдорликда машҳур кишилардан бўлиши керак, лекин у саҳиҳ кишилар даражасига – улардан қосир бўлгани учун – етмаган. Ҳасан ҳадис билан худди саҳиҳ ҳадис каби баб-баравар ҳужжат келтирилади. Чунки имомлар, уларнинг шогирдлари ва бошқа уламолар ва фуқаҳолар китобларида келган ҳадислар ҳасан ҳадисдан деб эътибор қилиниб у билан ҳужжат келтирилади. Чунки улар уни ҳукмга далил қилиб келтиришган ёки ундан бирон ҳукмни истинбот қилишган. Чунки у усули фиқҳ китобларида келган бўладими ёки фиқҳ китобларидами ҳеч фарқсиз ҳасан ҳадисдир. Фақат бу китоблар «Мабсут», «Умм», «Мудавванатул кубро» ва уларга ўхшаш китоблар каби эътиборли китоблар бўлиши шарт. Божурий, Шаншурий ва икковига ўхшаганларнинг китоблари каби бўлмаслиги керак. Аммо ҳадислардан тафсир китобларида келганига илтифот қилинмайди ва у билан ҳужжат келтирилмайди, ҳатто муфассир мужтаҳид имом бўлса ҳам. Чунки у бирон ҳукмни истинбот қилиш учун эмас, бирон оятни тафсир қилиш учун келган. Тафсир билан истинбот ўртасида эса фарқ бор. Чунки муфассирлар одатда ўзлари далил қилиб келтираётган ҳадисларни тадқиқ қилишга аҳамият беришмайди. Шунинг учун бу ҳадислар имомлар ва уламоларнинг китобларидаги ҳолат каби фақат тафсирда келгани учунгина эътиборга олинмайди. Балки ҳадис ҳақида албатта – гарчи тақлид йўли билан бўлса ҳам – аҳли ҳадисдан сўраш ёки мўътабар ҳадис китобларидан биронтасига мурожаат қилиш билан баҳс-изланиш зарур бўлади».

Савол шуки, биз фуқаҳолар ёки усул олимлари асосий фиқҳ ёки усул китобларида далил қилиб келтирган ҳадисни ҳасан ҳадисдан деб эътибор қилинади деган хулосага қандай келдик? Уларнинг илмига ва даражаларига бўлган ишончимиз улар ҳужжат қилиб келтирган ҳадис – модомики кибор уламолар ўртасида ҳадис илми борасида тафовут борлиги бизга маълум экан – Росулуллоҳ САВга нисбат беришда саҳиҳ деб ҳисоблаш учун кифоя қиладими?

Имом Шофеий ва бошқа имомларнинг: «агар ҳадис саҳиҳ бўлса менинг сўзларимни деворга уринглар» деган сўзларига қандай муносабатда бўламиз? Гўё бу сўзда имом айтаётган нарсани диққат билан текшириб, ҳақиқатини аниқлаш зарурлигига ишора бордек? Шунинг учун ҳадиснинг асосий фиқҳ китобларидан ва ишончли усул китобларидан биттасида келиши кифоя қиладими ёки унинг шу китоблардан бир нечтасида келиши шартми? Агар ҳадис шу китоблардан бир нечтасида бўлса ҳадисларнинг битта мазҳаб китобларидан бир нечтасидагина келган бўлмаслиги, балки кўпгина мазҳаблардаги ишончли, эътиборли асосий китобларда келган бўлиши кераклиги ҳақида бошқа тартибга солувчи қоидалар бўлиши лозим эмасми?

(Аллоҳ ёрдамингизда бўлсин, Абу Ҳанифа)

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ  

Агар ишончли олим ёки мужтаҳид бирон ҳадисни далил келтирган бўлса бу ҳадис унинг наздида Росулуллоҳ САВга нисбат бериш жиҳатидан далил қилиб келтиришга яроқли бўлади. Чунки у ундан бирон шаръий ҳукмни истинбот қилади. Шунинг учун агар ана шу ҳадис унинг наздида ҳужжат қилиб келтириш даражасидан тушиб қоладиган бўлса уни ҳужжат қилиб келтириши тасаввурга сиғмайди. Имомларнинг, хусусан илгари ўтган имомларнинг ҳадисни далил қилиб келтириши ва улуғ фуқаҳоларнинг ҳадисни далил қилиб келтириши бизни ҳам улар уни ҳужжат қилиб келтиришгандек ишонч билан ҳужжат қилиб келтирадиган қилиб қўяди ва биз уни ҳасан ҳадис даражасига қўямиз. Бунга сабаб уларнинг илмига ва тақвосига бўлган ишончдир. Лекин бу фиқҳ китобларида ёки усул китобларида келган ҳар бир ҳадисни қабул қилиш деган маънони англатмайди. Чунки имомлар китобларида зикр қилинган ҳадисни муҳокама қилганимизда усулимизга мувофиқ унинг заифлиги аён бўлиб қолса уни олмаймиз, бугина эмас балки ишончли ҳадис китобларида келган бирон ҳадисни муҳокама қилганимизда унинг заиф эканлиги бизга аён бўлиб қолса уни ҳам ҳужжат қилиб келтирмаймиз.

Лекин ҳадисни қабул қилиш ва уни рад қилишнинг ўз илми ва усули бор. Шахсия китобининг биринчи жузида «қабул қилинадиган ҳадис ва рад этиладиган ҳадис» бобида қуйидагилар келган:

«Аҳли ҳадисларда ҳадис саҳиҳ, ҳасан ва заифга бўлинишида шу нарса аниқланадики, саҳиҳ ҳадис билан ҳасан ҳадис ҳужжат қилинади. Аммо заиф ҳадис ҳужжат бўлолмайди. Ҳадис қабул қилинган ёки рад этилган бўлиши санадга, ривоят қилувчига ва матнга ёндашишга боғлиқ. Агар санаддан битта ривоятчи адолатли эмас деб ҳисоблаш оқибатида тушириб қолдирилмаган бўлса ва ривоят қилувчи айбланмаган бўлса ҳамда матн ноаниқ бўлмаса, матн Қуръон, мутавотир Суннат ёки қатъий ижмога хилоф келмаса, бундай ҳолатда саҳиҳ ёки ҳасанлигидан қатъий назар унга амал қилинади ва у шаръий далил бўлади. Аммо ҳадис ушбу сифатларга эга бўлмаса, у рад этилади ва далилга ярамайди…

Модомики ҳадисни санад, ровий ва матн тақозо қиладиган нарсалар бўйича қабул қилиш мумкин бўлса уни рад этишда қаттиқ туриб олинмайди. Айниқса, уни аксар уламо ва фуқаҳолар қабул қилиб ишлатишган экан, гарчи саҳиҳлик шартлари етарли бўлмаса ҳам, ҳасан ҳадис сифатида фойдаланилади. Худди шунингдек, ҳадисни рад этишга қаттиқ турилмаганидек, ҳадис ҳақида бепарволик қилиб, санад, ривоят ва матн жиҳатидан рад этилган ҳадис қабул қилиниши жоиз эмас…».

Айни шу китобда «Ҳадисни шаръий ҳукмга далил қилиш» бобида қуйидагилар ҳам келган:

«… Лекин шаръий аҳкомларга далил қилинадиган оҳод хабар албатта саҳиҳ ва ҳасан ҳадис бўлиши лозим. Шаръий аҳкомга заиф ҳадис мутлақо далил бўлмайди. Кимки уни далил қилса, шаръий далил билан далил келтирган ҳисобланмайди. Ҳадисни саҳиҳ ёки ҳасан деб ҳисоблаш учун барча ҳадисшунослар наздида саҳиҳ ёки ҳасан деб эътибор қилинишига қаралмайди, балки ҳадис билимига лаёқати бор далил келтирувчининг наздида саҳиҳ ёки ҳасан деб эътибор қилинса бўлгани. Бунинг сабаби шундаки, баъзи ровийлар айрим муҳаддислар наздида ишончли ривоятчи деб ҳисобланса, айримларининг наздида ишончсиздир ёки айрим муҳаддислар бу ровийларни маълум деб билишса, бошқалар фикрича номаълум саналади. Яна айрим ҳадислар борки, бир йўлдан саҳиҳ бўлса, бошқа йўлдан ғайрисаҳиҳ ҳисобланади, бу ерда баъзилар наздида саҳиҳ эмас, бошқалар наздида эса саҳиҳ деб ҳисобланадиган йўллар ҳам бор. Яна бир қанча ҳадисларни айрим муҳаддислар эътиборга олмай, таъна етказсалар (айбдор санасалар), бошқа муҳаддис ва фуқаҳолар уни эътиборли санаб, ҳужжат қилишган. Бу ерда баъзи аҳли ҳадис таъна етказган, фуқаҳолар оммаси эса қабул қилиб, ҳужжат қилиб келтирган ҳадислар ҳам бор. Ҳадиснинг саҳиҳлигини текширмасдан, уни қабул қилишга шошилиш мумкин бўлмагани каби, муҳаддисларнинг бири ривоят қилувчисига таъна етказгани учун ҳадисга таъна етказиш мумкин эмас. Чунки ҳадис бошқа ривоятчилар томонидан қабул бўлиш эҳтимоли бор ёки имомлар ва фуқаҳолар уни ҳужжат қилган бўлишлари мумкин. Шунинг учун ҳадисга таъна етказишдан ёки уни рад қилишдан олдин бу ҳадисни диққат билан ўрганиб чиқиш, у ҳақда фикр юритиш зарур бўлади. Ровийлар ва ҳадисларни кузатган киши бу тўғрида муҳаддислар ўртасида кўпгина ихтилоф борлигини кўради. Бунга мисоллар жуда кўп. Масалан, Абу Довуд Амр ибн Шуайбдан, у отасидан, отаси эса бобосидан ривоят қилади: Росулуллоҳ САВ айтдилар:

«الْمُسْلِمُونَ تَتَكَافَأُ دِمَاؤُهُمْ، وَيَسْعَى بِذِمَّتِهِمْ أَدْنَاهُمْ، وَيُجِيرُ عَلَيْهِمْ أَقْصَاهُمْ، وَهُمْ يَدٌ عَلَى مَنْ سِوَاهُمْ، يَرُدُّ مُشِدُّهُمْ عَلَى مُضْعِفِهِمْ، وَمُتَسَرِّيهِمْ عَلَى قَاعِدِهِمْ…»

«Мусулмонларнинг қонлари ўзаро тенгдир. Улардан энг қуйи даражадагиси берган омонлик ҳам нуфузлидир, энг узоқдагисининг (кофир билан) тузган битими ҳам нуфузлидир, улар ўзларидан бошқаларга қарши битта қўлдирлар. Уларнинг кучлилари заифларига ёрдам беради, сарияда жангга чиққанлари (яъни бир қўшин душманга қарши жангга чиқиб, улар турган жойнинг яқинига ўрнашса, сўнг қўшиндан бир қисми бўлиниб душманга қарши жанг қилса, улар) қўшиннинг чиқмай қолганлари билан ғанимат (ўлжа)ни бўлишади…».

Бу ҳадис ровийси Амр ибн Шуайбдир. Амр ибн Шуайб отасидан у эса бобосидан ривоят қилган. Бу ҳадис ҳақида ҳар хил гап-сўзлар бор. Шунга қарамай бу ҳадисни кўпчилик ҳужжат қилган бўлса, баъзилар қабул қилмаганлар…».

Шундай қилиб демак эътиборли фуқаҳолар ва усул олимлари амал қиладиган ҳадис ҳасан ҳадис жумласидан саналади. Эътиборли фуқаҳолар ва усул олимлари китобларида келган ҳадисни ҳасан деб ҳисоблаш учун унинг кўп китобларда келган бўлиши шарт эмас. Балки уни далил қилиб келтириш тўғри бўлишига етарли ишонч ҳосил қилинадиган миқдорда келган бўлишининг ўзи етарлидир. Лекин унинг кўпгина китобларда ва бир неча мазҳабларда келиши уни ҳужжат қилиб келтиришга бўлган ишончни янада оширади.

Энди имом Шофеийнинг айтган сўзига келсак, у тўғридир ва бу биз айтган нарсага зид келмайди. Чунки биз эътиборли уламолар бирон шаръий ҳукмни истинбот қилган ҳадисни ҳасан деб ҳисоблаймиз. Лекин бу агар бу ерда ундан кўра кучлироқ бўлган биронта саҳиҳ ҳадис бўлмаса бўлади, акс ҳолда биз далилларни – эргашилаётган усулга мувофиқ далиллар ўртасини жамлаш (бир-бирига тўғри келтириш) ёки таржиҳ қилиш (қайсиниси далил жиҳатидан кучлироқ деб билиш) жиҳатидан – муҳокама қилиб ўрганиб чиқамиз. Бу эса ўзининг усули фиқҳдан бўлган бобидаги маълум ишдир.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рашта                                      

28 зул-қаъда 1435ҳ

23 сентябр 2014м

0
0

Related posts:

«Саҳобаларим юлдузлар кабидир, уларнинг қайси бирига эргашсангиз ҳам ҳидоят йўлини топасиз» ҳадисининг саҳиҳлиги ҳақидаги саволга жавоб Зонний ҳадис мутовотир даражасига кўтарилиши мумкинми? Ижтимоий таъминотда иштирок этишга оид саволга жавоб Дуодаги моддий таъсир тўғрисидаги саволга жавоб
TagsкитобларФақиҳ имомларҳадис
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Интернет оламида уммат фидойи ёшларининг ўрни қандай бўлиши керак?

  • МАҚОЛАЛАР

    Вақтни ўринли сарфлаш учун мўъмин инсон нима қилиши керак?

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Коррупцион система масъулларни ҳам коррупциячи қилади

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/