| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ҲОРУННИНГ УЛУҒВОРЛИГИ ВА СИСИНИНГ САФСАТАСИ

  • ГЕОСИЁСИЙ ШАХМАТ: АМЕРИКА ВА ЭРОН ЎРТАСИДАГИ «ОЛОВЛИ ДИПЛОМАТИЯ»

  • ЭНЕРГЕТИКА ИСТИҚБОЛИ: ДУНЁНИНГ «ЖОН ТОМИРЛАРИ»

  • ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Газ кони яна портлади

Газ кони яна портлади

By htadmin
10.04.2025
571
0
Share:

Газ кони яна портлади

بسم الله الرحمن الرحيم

Ўзбекистонда ўтган йили мустақиллик байрами нишонланган 1 сентябр куни Бойсун туманида жойлашган “Мустақилликнинг 25 йили” (М-25) газ конида авария юзага келганди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) аварияга қудуқда “бурғулаш ишлари олиб бориш вақтида технологик жараённинг бузилиши” сабаб бўлганини айтган. Фожиадан сўнг конни қазиётган компанияда профессионал мутахассислар етишмаганидан ё уларнинг малакасига ишонилмаганидан ёки компания ўзини оқлашга урингани сабабли муаммони ҳал қилиш учун россиялик ва америкалик мутахассислар жалб қилинди. Орадан 15 кун ўтиб “М-25” конида иккинчи портлаш юзага келди. Бу сафар янада улканроқ фожиа содир бўлиб тўрт киши ҳалок бўлди, ўнлаб инсонлар яраланди. Воқеа иштирокчиларининг маълум қилишича, ҳалок бўлган ишчилар ими-жимида уйларига бериб юборилган. Беморлар қай турда, қай даражада жароҳатлангани ва уларнинг сони ҳақида аниқ маълумот йўқ. Чунки водород сулфид бевосита асаб тизимига таъсир қилувчи заҳарли газ ҳисобланади. У ҳид билиш нервини фалаж қилиш хусусиятига эга, бунинг оқибатида одам бу газнинг ҳидини сезмай қолади. Бу кўпинча токсик манба билан алоқани ўз вақтида аниқлаш ва тўхтатиш қобилияти йўқлиги туфайли кучли заҳарланишга олиб келади. Ҳатто кам миқдордаги водород сулфиди бўлган ҳаводан нафас олиш бош айланиши, бош оғриғи, кўнгил айниши, қайт қилишга, юқори концентрация эса кома, тутқаноқ, ўпка шиши ва ўлимга олиб келиши мумкин. Заҳарли газ нафақат Бойсун туманига, балки вилоятнинг бошқа узоқ туманларига ҳам етиб борган. Оқибатда, заҳарли газдан одамларнинг соғлиғига ва атроф муҳитга зарар етган, аҳолининг уй ҳайвонлари ҳам оммавий заҳарланган ва нобуд бўлган. Блогер ва журналистлар ички ишлар идораларига чақирилиб, Бойсундаги вазиятни ёритмаслик тўғрисида огоҳлантирилган. Фуқаролар устидан масъул бўлган ўзбек ҳукумати бахтсиз ҳодисада ҳалок бўлганларнинг яқинларига таъзия изҳор қилмади, беморларнинг ҳолидан хабар олмади. Ваҳоланки, Мирзиёевнинг шахсан ўзи на диний, на тарихий алоқамиз бўлмаган, аксинча мусулмонларни аёвсиз хорлаётган, ўлдираётган ва душманлик қилаётган Мьянма ва Таиланд каби золим давлатларга ҳам ҳамдардлик мактубларини йўллаган.

Вафот этган оилаларни Ориент групп оталиққа олиши ҳақида расмий манбалар хабар берди. Бироқ бу ваъдалар қай даражада бажарилаётгани ҳақида ҳам аниқ маълумот йўқ. Қонунчилик юзасидан қаралса, давлат бу масалани ўз назоратига олиши ва ишнинг бажарилаётгани ҳақида халқни хабардор қилиб бориши керак эди. Кондаги авариядан талофат кўрган аҳолига компенсация тўланишини таъминлаш ҳам давлатнинг зиммасида. Ҳукумат ўзининг бирламчи вазифаларини бажаришдан бўйин товлагач, очкўз монополист компания ҳам халқимиз ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилишда давом этяпти. “М-25” газ конида портлаш содир бўлгач, Enter Engineering компанияси кунига 200 минг сўмдан ҳақ тўлаш эвазига ишчиларни авария зонасида ишлашга жалб қилди. 5 ойдан буён ойлик маошини ололмаган ишчилар пулга муҳтожлигидан жонини хатарга қўйиб ишлашга мажбур бўлишди. Чўнтагида ҳеч вақоси йўқ ҳолда ишга кетган фарзандининг ўлим хабари келгач, сумкасида уч кунлик ишлаган пулини (600 минг сўмни) кўриб онаизорнинг нола қилиб кўз ёш тўккани ҳар қандай виждонли одамнинг қалбини ларзага келтирмасдан қўймайди. Етим қолган невараларини ҳам тилга олар экан, оиланинг қандай мусибатлар ичида қолганини изоҳлашга қийналади одам. Шавкат Мирзиёев иқтидорга келиши билан Россияда тузилган шартнома асосида очилган “М-25” конининг вафот этган, жароҳат олган ва бошқа минглаган ишчиларининг талаб ва норозиликларига қарамай уларнинг ойлиги “Enter Engineering” компаниясидан ундириб берилмай келади…

Ҳолбуки, ўз халқи муаммоларига бефарқ қарайдиган Ўзбекистонда Россия фуқаросининг манфаатлари тўлиқ таъминланяпти. Мисол учун, давлат мазкур компаниянинг ишчиси бўлган Россия фуқароси Иля Пуцнинг 57 минг АҚШ доллари миқдоридаги ойлик иш ҳақи ва ҳисоб-китоб пулларини ундириб берди. Халқимиз манфаатларига нисбатан бундай бефарқ қараш сиёсати давлат тузумига бориб тақалади. Чунки инсон ўйлаб топган демократик тузум ҳукумат ва унга яқин бир ҳовуч инсонларнинг шахсий манфаатларинигина ҳимоя қилишга хизмат қилади, халқ манфаатлари эса сариқ чақага ҳам олинмайди. Шу сабабли халқимиз фарзандларининг ўлимига олиб келган ва соғлиғига жиддий зарар етказган “М-25” конидаги муаммолар ҳануз ўз ечимини топмай келяпти.

Шунингдек, 27 март куни яна “М-25” газ конидаги қудуқда водород сулфидининг отилиши юз берди. Энергетика вазирлиги берган маълумотга кўра, табиатга зиён етказмаслик ва ҳаво ифлосланишининг олдини олиш мақсадида қудуқ ёқиб қўйилган. Энергетика вазирлиги берган зиддиятли маълумотлар қатор табиий саволларни уйғотади. Агар қудуқдаги портлаш назорат остида рўй берган бўлса, унда нега аҳоли олдиндан огоҳлантирилмади?! Нега ФВВ бригадаси ва махсус штаб вакиллари ҳодиса содир бўлгандан сўнг у жойга шошилинч етиб боришяпти?! Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари нега ҳозир келиб ўрганиляпти?! Қудратли газ кони ичкарисидаги даҳшатлар ва халққа етаётган зарарлар кўлами сир тутилар экан, бу каби саволлар туғилаверади.

Шуниси аниқки, “М-25” конида юз бераётган ҳолатлар маҳаллий миқёсдаги техноген фавқулодда вазиятнинг давомидир. Халқимиз бундай ҳолатга ўз-ўзидан келиб қолмади, сиёсатга аралашмаслик мусибатларнинг ортишига сабаб бўлди. Халқимиз қонига қўрқувнинг сингишига ҳам атрофда кечаётган ҳодисалардан кўз юмиш, бефарқлик сабаб бўлди. Аввало, сиёсатни кузатишдан мақсад – унга таъсир ўтказиш бўлиши зарур. Акс ҳолда қуруқ маълумотларни йиғиш ҳеч нарсага ярамайди. Бу ўринда давлат қабул қилаётган қарорлар халқ манфаатига ёки зарарига эканлигини аниқлаб берадиган асосга, мезонга муҳтож бўлинади. Агар бу асос, бу мезон демократия каби инсон ақли маҳсули бўлса, муаммога нисбатан қарашлар, меъёрлар ва қонунлар тез-тез ўзгаришга маҳкум бўлади. Чунки ноқис, ожиз ва ўзидан бошқага муҳтож инсоннинг асосий хусусиятларидан бири бу – ўзгарувчанликдир.  Шу боисдан инсонлар бугун оқ деганни эртага қора дейишлари ҳам мумкин. Шу сабабдан тўғри асос, тўғри мезон мутлоқ илм Соҳиби бўлган Аллоҳ таоло тарафидан нозил қилинган бўлиши зарур. Халқимиз нарса ва ҳодисаларга мана шу асосдан туриб қараса, бу ҳаётда давлат, уммат ва шахснинг ҳақ-ҳуқуқлари қандай тартибга келтирилганини кўради. Агар халқимиз ҳар бир ишга ана шу асосдан келиб чиқиб ёндашса, давлат қарорларига ҳам таъсир ўтказиши мумкин бўлади. Масалага Ислом асосида қаралса, табиий бойликлар умумий мулк ҳисобланади. Расулуллоҳ ﷺ: “Одамлар уч нарсада – сув, олов ва ўт-ўланда шерикдир”, – дедилар. Демак, бу нарсаларни ҳеч бир томон – хоҳ давлат, хоҳ шахс, хоҳ бирор компания – хусусийлаштириб олиши асло мумкин эмас! Буларни хусусийлаштириш халқ манфаатига зарар келтиришдан ташқари, давлат иқтисодини ҳам емиради. Оқибатда табиий бойликларидан ажралган халқ гарданига фоизли қарзлар юкланишда давом этаверади. Бу муаммолардан қутулишнинг ягона ечими – устимизга Аллоҳнинг адолатли, барқарор қонунларини татбиқ қилиб,  оёғимиз остидаги бойликларимизни ўзимизга қайтарадиган Иккинчи Рошид Халифаликнинг тикланишидир. Бу давлат тикланмас экан, нафақат Ўзбекистон аҳолиси, балки барча олам мусулмонлари бугунги бўҳронлардан асло қутулолмайди. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом марҳамат қилиб айтадилар: 

وَالْإِمَامُ رَاعٍ وَهُوَ مَسْئُوْلٌ عَنْ رَعِيَّتِه

“Имом (яъни халифа) роъий-бошлиқдир ва у ўз раъийятидан масъулдир”.

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон

10.04.2025й

TagsГаз кони яна портлади
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Исломий бошқарув ўрнатилмагунича Ливан кризисдан чиқмайди

  • МАҚОЛАЛАР

    “Интернетни тўсиб бўлмайди, барака топгурлар….”

  • МАҚОЛАЛАР

    Устозлар, мусулмон фарзандлари борасида Аллоҳдан қўрқинглар!!!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.06.2026

    ҲОРУННИНГ УЛУҒВОРЛИГИ ВА СИСИНИНГ САФСАТАСИ

  • 06.06.2026

    ГЕОСИЁСИЙ ШАХМАТ: АМЕРИКА ВА ЭРОН ЎРТАСИДАГИ «ОЛОВЛИ ДИПЛОМАТИЯ»

  • 06.06.2026

    ЭНЕРГЕТИКА ИСТИҚБОЛИ: ДУНЁНИНГ «ЖОН ТОМИРЛАРИ»

  • 06.06.2026

    ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • 06.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/