| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

ВАРАҚАЛАР
Home›ВАРАҚАЛАР›Халқаро террор етакчилари «террор»га қарши курашиш учун Бағдодда йиғин ўтказишмоқда!

Халқаро террор етакчилари «террор»га қарши курашиш учун Бағдодда йиғин ўтказишмоқда!

By htadmin
28.11.2016
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Халқаро террор етакчилари «террор»га қарши курашиш учун

Бағдодда йиғин ўтказишмоқда!

Бағдоддаги цемент деворлар ортига беркиниб олган «яшил минтақа» ҳукуматини бугун хурсандлик қамраб олди. Бунга сабаб бу ҳукуматнинг конференция ёки тўғрироқ айтсак «фитнага тил бириктирувлар» ўтказганидир. Унда араб ва ажамлардан иборат золимларнинг катталари иштирок этишди. Бу фитна йиғини «терроризм»га қарши кураш ва унинг манбаларини қуритиш, уни йўқ қилиш деган даъво билан ўтказилди.

Ахборот воситаларининг кетма-кет хабар тарқатишича, бу фитна йиғинига таклифлар – конференцияга тайёргарлик комиссиясига кўра – 60дан кўпроқ мамлакатга юборилган, улардан 45 таси бу таклифни қабул қилган. Бу таклифни энг аввало бўҳтон ва сохтакорлик билан «хавфсизлик» кенгаши деб аталаётган нарсанинг доимий аъзоси бўлган беш давлат, Европа Иттифоқи вакиллари, бу ёки анави мустамлакачи давлатларнинг тизгинида юрадиган бошқа давлатлар қабул қилди. Конференция вакилига кўра, Америка ҳукумати энг катта делегация билан ҳозир бўлди! Бундан ташқари «терроризм» бўйича ихтисослашган Америка тадқиқот марказлари ҳам иштирок этди. Бу эса шу конференциянинг ҳақиқий чақирувчиси Америка эканлигини англатиб турибди. Чунки Американинг югурдаги Моликий ҳукумати молиявий ва хавфсизлик оғир харажатларини кўтаролмайди. Бу конференция шу югурдак ҳукуматнинг шармандалигини ва Ироқдек бир буюк юртнинг ишларини идора қилишни шармандали тарзда эплолмаганини яширишга бўлган бир уринишдир.

Эй Ироқнинг шарафли аҳли:

Яқин тарихга синчков назар ташласак бу конференцияда ҳозир бўлган ана шу энг катта золимларнинг ўзлари «терроризм»ни тўқиб чиқариб пайдо қилишганини аниқ кўрамиз. Чунки бу золимлар ер юзидаги жуда кўп халқларни мустамлака қилишиб бу халқларга ёмон азобларни етказишди, уларни қулларга айлантиришди, уларни қирғин қилишди ва хорлашди. Бу ваҳшийликлар тарихда ўчмас бўлиб битилиб қолди. Бу ваҳший мустамлакачилар Аллоҳ Таоло ана шу халқларга ато этган бойликларни талаб, ташиб кетишди, ўз «маданият»лари ва саноат корхоналарини шу бойликлар устига қуришди. Британия, Франция, Италия ва улардан шу ваҳшийликларнинг барчасини мерос қилиб олган Америка каби мана шу мустамлакачилар зўравонлигидан энг катта азобни тотган мусулмонлар бўлди.

Биз шу ўринда – бизга ҳеч тинчлик бермаётган – бир саволни бермоқчимиз. Ироқ 2003 йилдаги кофирнинг ана шу ваҳшиёна босқинидан олдин тоифачилик ёки турли-туман портловчи машиналар ёки турли маслакдаги қуролли кимсаларнинг кириб келиши ёки вабо касалликларининг ва наркотикларнинг кенг тарқалиши, мамлакатни катта қамоққа айлантирган тиканли симлар ва блокпостлар «сақофати» деган нарсалардан бирон нарсани билганми?! Бунга жавоб маълумдир.

Энг йирик иқтисодий марказлар, банклар архивлари, муҳим битимлар марказлари келтириб чиқарган ва одамлар жизғинак бўлиб куяётган улкан оловларга келсак, булар ҳам ҳеч шубҳасиз бир янгиликдир!

Бу рад қилиб бўлмас фактларни келтириб эътиборингизга ҳавола қилишдан мақсадимиз қуйидагиларни билиб олишингиздир. Моликий аланга олдирган Анбор кризиси бу малайнинг иттифоқчилари бўлмиш мусулмонлар душманларининг гижгижлови билан бўлди, холос. Бу душманларнинг мақсади ўзларининг минтақадаги ғараз-мақсадларига хизмат қиладиган бир янги воқени пайдо қилишдир. Натижада бу малайнинг қирғин, кўчиб кетишга мажбур қилиш, уйларни вайрон қилишдан иборат очиқдан-очиқ ва оқлаб бўлмайдиган тажовузи ҳамма жойни қамраб олди. Унинг бу ваҳшийликлари ёлғон ва қўрқитишдан иборат бир қабиҳ доирада амалга оширилмоқда. «Ал-Қоида», «Ироқ ва Шом исломий давлати» ва буларнинг ҳомийлари ҳақидаги дод-войларни эшитавериш одамларнинг жонига тегди. Бу малай тоғут ўзининг бу ваҳшийликларини жиноятчи ҳукуматининг умрига қисқа вақт қолган – унинг умрини Аллоҳ узун қилмасин – ва унга зарба берилган бир пайтда амалга оширмоқда. Бу малай ўзининг қийин аҳволга тушиб қолганини кўриб зўр бериб совға-саломларни сочгани, ваъда бергани ва хом хаёл орзуларга солгани турди. Лекин:

يَعِدُهُمْ وَيُمَنِّيهِمْ وَمَا يَعِدُهُمُ الشَّيْطَانُ إِلاَّ غُرُوراً

«(Шайтон) уларга ваъдалар берур, хомхаёлларга мубтало қилур. Охир-оқибатда шайтон берган ваъдалар фақат ёлғон-сароб бўлиб чиқар» [Нисо 120]

Бу малай бу қийин аҳволдан чиқиб кетиш йўлини топиш илинжида шундай қилгани турди. Лекин унинг чиқиб кетишига йўл бўлсин!

Эй мусулмонлар:

Бу конференцияни ўтказишга ундаган ҳақиқий омил Ислом Умматида рўй бераётган улкан уйғонишдир. Бу Уммат – араб юртларида бўлсин ёки умуман мусулмонлар юртларида бўлсин, ҳеч фарқсиз – ўзининг тоғут ҳокимларидан қўрқув деворини йиқитди ва капитализмнинг бузуқ ва фисқу фужурга тўла низомларини ўзгартиришни талаб қила бошлади. Бу Уммат ўз мукаррамлиги ва хавфсизлигини сақлаб қолиш учун Роббиси Субҳанаҳу ва Таоло шариатини ҳукмрон қилишни қаттиқ туриб талаб қилмоқда. Нурли Ислом ақидаси бу Уммат фарзандлари томирларида ҳаракатга келиб уларни бир-бирларига ёрдам беришга, кофирлар чизиб қўйган сохта чегараларни йўқ қилиб ташлаб, Аллоҳ ирода қилганидек яна бир бутун Умматга айланишга ундамоқда. Мана нусратнинг севинчли дараклари уфқда яққол кўриниб қолди. Бу севинчли ҳол кибрга тўлган мустамлакачи давлатларнинг муваффақиятсизликка учраб, «товар»лари касодга учраган бир пайтга тўғри келмоқда. Қанчадан-қанча малай ўзини халқ қабул қилиши учун хунук башарасини бўяб-бежаб чиройли қилиб кўрсатишга уринмади, дейсиз. Бирдан қарабсизки бу малайнинг «ўлик» ҳолда «туғилгани» фош бўлиб турибди. Бу ҳол уларни қўрқитиб юборди, шунинг учун бу малайлар шоша-пиша «ўзингизни ва режимларингизни қутқазиш чорасига киришинглар» деб бир-бирларини ёрдамга чақира бошлашди. Зулмат қўйнидаги эй тоғутлар, овора бўлманг, зеро тонг отишга яқин қолди, ҳазоратингиз қуёши ботди ёки ботишига яқин қолди.

Сохтакорлик билан жар солишаётган «терроризм»га бағишланган конференциянинг ҳақиқий башараси мана шу. Бу башарани конференция расмий вакилининг «Сава» радиосига бундай деб берган интервьюси очиқ кўрсатиб турибди: «Ироқ бу конференция орқали минтақа давлатлари ўртасида терроризмга қарши кураш соҳасида ўзаро разведка ҳамкорлиги келишувларини имзолашга оид ҳужжатларни тақдим қилади». Бошқа бир сиёсий манба эса «замон» газетасига бундай деди: «Ироқ бу конференцияда ироқликларга қарши жадал ҳужумларни уюштираётган террорчи жамоатларга қарши курашиш учун регионал ва халқаро хавфсизлик ва ҳарбий ҳамкорлик йўлларини таклиф қилади».

Демак бундай конференциялар муборак исломий уйғониш тўфонини бўғиб ташлашга бўлган уринишлардир. Ҳолбуки бу тўфон йўлида ҳеч қандай макр ва тадбир тўғаноқ бўлиб туролмайди. Зеро Аллоҳ Азза ва Жалланинг нусрати золимларнинг бурнини ерга ишқаш учун кириб келмоқда. Бу золимлар дунё ва охиратда ноумидлик, зиён, муносиб жазодан бошқа «ҳосил»га эга бўлишмайди. Аллоҳ Субҳанаҳу бундай деб ҳақ сўзни айтди:

وَمَكَرُوا مَكْراً وَمَكَرْنَا مَكْراً وَهُمْ لَا يَشْعُرُونَ* فَانظُرْ كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ مَكْرِهِمْ أَنَّا دَمَّرْنَاهُمْ وَقَوْمَهُمْ أَجْمَعِينَ* فَتِلْكَ بُيُوتُهُمْ خَاوِيَةً بِمَا ظَلَمُوا إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَةً لِّقَوْمٍ يَعْلَمُونَ *وَأَنجَيْنَا الَّذِينَ آمَنُوا وَكَانُوا *يَتَّقُونَ

«Улар макрларини қилдилар. Биз ҳам улар сезмаган ҳолларида бир «макр» қилдик. Энди уларнинг қилган макрлари оқибати қандай бўлганини кўринг – Биз уларни ва барча қавмларини ҳалок қилдик. Мана, улар золим бўлганликлари сабабли уйлари ҳувиллаб қолди! Албатта бунда биладиган қавм учун оят-ибрат бордир. Имон келтирган ва тақводор бўлган зотларга эса нажот бердик»  [Намл 50-53]

Эй мусулмонлар:

Ҳақиқий террор йирик давлатлар ва уларнинг думлари бутун оламга қарши, айниқса мусулмонларга қарши амалга ошираётган жиноятлар эканлиги эндиликда ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Бу террорни йўқ қилиш вақти аллақачон келди. Бу эса фақат пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи Халифалик давлати билангина амалга ошади. Мана Халифалик замони – инша Аллоҳ Таоло – Аллоҳ Таолонинг Ўз бандаларига уларни ғолиб қилиш тўғрисида берган ваъдасининг тасдиқи ўлароқ соя ташлаб қолди. Аллоҳ Азза ва Жалла бундай деди:

وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْناً يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئاً وَمَن كَفَرَ بَعْدَ ذَلِكَ فَأُوْلَئِكَ هُمُ *الْفَاسِقُونَ

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир» [Нур 55]

Ҳизб ут-Таҳрир                               11 жумодул-аввал 1435

Ироқ вилояти                                  12 март 2014м

TagsБағдодйиғинтеррор етакчилари
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Лавозим бойлик манбаси эмас, балки омонат ва масъулиятдир

  • АМИР МУРОЖААТЛАРИЯНГИЛИКЛАР

    Улуғ олим шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг ҳижрий 1441, милодий 2020 йилнинг Қурбон ҳайити кириб келиши муносабати билан йўллаган табриги

  • МАҚОЛАЛАР

    Ислом қонунчилик, таълимот ва дастур ўртасида

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/