ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ
ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ
(Бошқарув ва идора)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Учинчи: Танфиз вазирлари
(2)
Танфиз муовинининг халифа билан бошқалар ўртасида воситачи бўлиши қуйидаги тўрт ишда кўринади:
1. Халқаро алоқалар. Унга халифа бевосита бошчилик қиладими ёки унга ташқи ишлар билан шуғулланувчи бирон идорани тайинлайдими, фарқи йўқ.
2. Қўшин ёки армия.
3. Давлатнинг қўшиндан бошқа жиҳозлари.
4. Фуқаро билан бўладиган алоқалар.
Танфиз муовини бажарадиган ишлар воқеи – мана шулардир. У модомики, халифа билан бошқалар ўртасида воситачи экан, демак, у халифадан етказувчи ва халифага етказувчи жиҳоздир. Шу билан бирга, у давлат жиҳозининг кузатиш тақозо қиладиган ишларини кузатиб боради.
Халифа амалдаги ҳокимдир. У ҳукм, ижро ва одамларнинг ишларини бошқариш билан бевосита ўзи шуғулланади. Шунинг учун у ҳукм жиҳози ва Уммат билан ҳамда халқаро алоқалар хусусида доимий боғланиб, ҳукмлар чиқаради, қарорлар қабул қилади, фуқарони бошқариш ишлари билан шуғулланади. Ҳукм жиҳози ишларининг бориши, у дуч келаётган муаммолар ва унга зарур бўлган нарсалар билан яқиндан танишиб боради. Шу билан бирга, Уммат талаблари, шикоятлари ва масалалари унга етказилади, у давлат ишларини тинимсиз кузатиб боради. Шунинг учун бу ишлар воқелигидан танфиз муовинининг улар борасида воситачи бўлиши зарурлиги келиб чиқди. У бу ишларни халифадан бошқаларга етказиб туради ва бошқалардан халифага етказиб туради. Халифа томонидан давлат жиҳозига чиқарилган фармонлар ва жиҳоздан халифага келадиган нарсалар ижросини кузатиб бориш зарур. Шунинг учун бу кузатув вазифаси танфиз муовини зиммасига юкланди. Ижро тўла тамомига етиши учун шундай қилинди. Демак, у халифани ҳам, давлат жиҳозини ҳам кузатиб боради. Халифа ундан кузатишни тўхтатишни талаб қилмагунча кузатишни давом эттираверади. Халифа талаб қилса, унинг амрига бўйсуниши ва кузатишни тўхтатиши лозим. Чунки халифа ҳоким ва унинг амри ижро қилинади.
Энди қўшин ва халқаро алоқаларга тааллуқли ишларга келсак, бу махфий ишлар бўлиб, халифагагина хос ишлар ҳисобланади. Шунинг учун танфиз муовини бу ишларни, уларнинг ижросини кузатмайди. Фақат халифа у ишлардан бирон нарсани кузатишни талаб қилса, ўша қисминигина кузатади. Ундан бошқасини кузатмайди.
Фуқаро билан уни бошқариш, унинг талабларини бажариш, уни адолатсизликлардан халос қилиш жиҳатидан бўладиган алоқаларга келсак, бундай ишлар халифа ва унинг шу борадаги ўринбосарининг иши бўлиб, танфиз муовинининг иши эмас. У бу ишларни фақат халифа талаб қилсагина кузатади. Демак, бу ишларга нисбатан унинг қиладиган иши кузатиш эмас, адо этишдир. Буларнинг барчаси халифа бажарадиган ишлар ва бинобарин, танфиз муовини бажарадиган ишлар воқеига биноан шундай бўлади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
06.05.2021й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми