ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ
(Бошқарув ва идора)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Учинчи: Танфиз вазирлари
(4)
Расулуллоҳ ﷺ ва Хулафои рошидинлар замонидаги танфиз муовинларининг (у замонда улар котиб дейиларди) ишларидан мисоллар келтиришда давом этамиз:
2. Қўшин ёки армия ва у билан бўлган ёзишмалардан намуналар:
- Абу Бакрнинг Холидга уни Шомга юриш қилишга буюриб ёзган мактуби. Абу Юсуф «Хирож» китобида шундай чиқарган: «Холид Ҳирани ўзи яшайдиган диёр қилмоқни истаган эди, унга Абу Бакрнинг Абу Убайда билан мусулмонларга мадад бериш учун Шомга юришга амр қилган мактуби келиб қолди…».
- Шомдаги қўшинларнинг Умардан мадад сўрашлари ва Умарнинг уларга мактуби. Аҳмад ровийлари саҳиҳ кишилар бўлган санад билан ҳамда Абу Ҳотам ибн Ҳиббон ҳам Саммокдан саҳиҳ санад билан ривоят қилади: Мен Иёз Ашъарийнинг шундай деганини эшитдим: «Мен Ярмук жангининг гувоҳи бўлдим. Бизга бешта амир бош эди. Улар: Абу Убайда ибн Жарроҳ, Язид ибн Абу Суфён, ибн Ҳасана, Холид ибн Валид ва Иёзлар эди. Бу Иёз Саммок айтган киши эмас. У гапида давом этди: Кейин Умар: «Агар жанг бошланса, сизларга Абу Убайда бош бўлади», деди. Кейин Умарга бизга ўлим таҳдид солмоқда, деб ундан мадад сўраб хат ёздик. Шунда Умар бизга мана бундай деб хат ёзди: «Менга мадад сўраб ёзган мактубингиз етиб келди. Мен сизларга ғалаба билан азиз қилувчи ва аскарларни ҳозир қилувчи Аллоҳ Азза ва Жалладан мадад сўрашни тавсия қиламан. Бас, Ундан ёрдам сўранглар. Зеро, Муҳаммад ﷺ Бадр жангида тайёргарлигу сон жиҳатидан сизлардан оз бўлган аскарлар билан ғалаба қозонганлар. Ушбу мактубим сизларга етиб борса, уларга қарши жанг қилинглар ва менга қайта мурожаат қилманглар». Иёз гапини давом этдирди: Шунда биз уларга қарши жанг қилиб, уларни мағлуб қилдик. Уларни тўрт фарсахгача қувиб бордик…».
Шом қўшини Умар ибн Хаттобга шундай мактуб жўнатган: «Биз душманга йўлиққанимизда қуролларини ипак билан ўраб олишганини кўриб, қалбимизда қўрқувни ҳис қилдик». Умар уларга шундай деб хат ёзди: «Улар қуролларини қандай ўраб олишган бўлса, сизлар ҳам қуролларингизни шундай ўраб олинг». Буни ибн Таймия «Фатово» китобида зикр қилган.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
16.05.2021й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб