Халифалик давлатида дипломатик алоқалар тўғрисидаги саволга жавоб

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Халифалик давлатида дипломатик алоқалар тўғрисидаги саволга жавоб
Кейинги вақтларда дунё бўйлаб, Исломий Халифалик давлати мавзуси энг кўп тилга олинадиган мавзуга айланди, десак адашмаган бўламиз. Халифалик давлати хақиқий суннатга мувофиқ йўл билан, яна хаётга қайтарилса, ушбу давлатнинг бошқарув низоми, иқтисодий низом алоқалари ва бошқа муаммолари юзасидан турли саволлар кўпайиб бормоқда.
Яқин кунларда баъзи биродарларимиз худди шу каби саволлардан бири бўлган, “Халифалик давлатида куфр давлати элчихонаси ва элчилари бўладими?” – деган савол билан мурожаат қилиб қолди. Қуйида ушбу саволга берилган жавобни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Савол: Халифалик давлатида куфр давлати элчихонаси ва элчилари бўладими?
Жавоб:
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Халифалик давлати дастури лойиҳасининг 7 – моддаси, е) бандида шундай дейилган:
7 – модда. Давлат – хоҳ мусулмон, хоҳ ғайримусулмон бўлсин – исломий тобеиятга эга барча инсонларга Ислом шариатини қуйидаги тарзда жорий этади: …..
е) Давлат булардан бошқа шаръий хукмларни ва муомалот, уқубот (жазо чоралари), баййинот (жиноятни исбот қилиш ҳужжатлари), бошқарув ва иқтисод низомлари ва бошқаларга оид бўлган Ислом шариатининг ҳамма ишларини барчага – мусулмон ва ғайримусулмонларга – бирдек ижро қилади. Шунингдек, юқоридаги ҳукмларни раийятнинг ҳар бир шахсига ижро қилганидек, муоҳидлар, мустаъминлар ва Ислом ҳокимиятига бўйсунувчиларнинг ҳар бирига ҳам қўллайди. Фақат дипломатик дахлсизликка эга бўлган ваколатхона ходимлари, консуллар, элчилар ва шу кабилар бундан мустасно.
جاء ابن النواحة وابن أثال رسولين لمسيلمة إلى رسول الله صلى الله عليه وسلم ، فقال لهما النبي صلى الله عليه وسلم : " تشهدان أني رسول الله ؟ " فقالا : نشهد أن مسيلمة رسول الله . فقال : " آمنت بالله ورسله ، ولو كنت قاتلا رسولا لقتلتكما ". قال عبد الله : فمضت السنة بأن الرسل لا تقتل .
Абдуллоҳ ибн Масъуддан: Ибн Нуввоҳа ва Ибн Усол деган икки киши Мусайлама каззобдан элчи бўлиб келишди. Уларга Пайғамбар алайҳиссалом “Мен Аллоҳнинг Росули эканимга гувоҳлик берасизларми?” – дедилар. Улар “Биз Мусайлама Аллоҳнинг элчиси эканига гувоҳлик берамиз” – дейишди. Пайғамбар алайҳиссалом:“Аллоҳга ва Унинг элчиларига иймон келтирганман(лекин сенинг Мусайламанг каби каззобларга эмас), агар мен элчиларни ўлдирувчи бўлганимда, иккалангни ҳам ўлдирар эдим” – дедилар. Абдуллоҳ (яъни ибн Масъуд) деди: “Шу билан элчиларни ўлдирмаслик одати жорий бўлди”. Ахмад ривояти.
قال ابن إسحاق :وقد كان مسيلمة كتب إلى رسول الله صلى الله عليه وسلم في آخر سنة عشر
من مسيلمة رسول الله إلى محمد رسول الله . سلام عليك ، أما بعد ؛ فإني قد أشركت في الأمر معك ، وإن لنا نصف الأرض ، ولكن قريشا قوم يعتدون
فكتب إليه : من محمد رسول الله إلى مسيلمة الكذاب . سلام على من اتبع الهدى ، أما بعد ، فإن الأرض لله يورثها من يشاء من عباده ، والعاقبة للمتقين
Ибн Исхоқ айтади: Мусайлама каззоб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ўнинчи йилнинг охирида хат ёзган эди.
“Аллоҳнинг элчиси Мусайламадан Аллоҳнинг элчиси Муҳаммадга. Аммо баъд. Сенга салом бўлсин. Мен ишни иккаламизнинг ўртамизда бўлдим. Ернинг ярми бизники бўлади”.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб ёздилар: “Аллоҳнинг Росули Муҳаммаддан Мусайлама каззобга. Ҳидоятга эргашганларга салом бўлсин. Аммо баъд. Ер албатта Аллоҳникидир, уни бандаларидан кимга хоҳласа ўшанга мерос қилиб беради. Оқибат (яхшилик) эса тақводорларникидир (Аъроф. 128)”.
Юқоридаги биринчи хадисни Халифалик давлати дастури лойиҳасининг шарҳида келтириб шундай дейилган:
Ушбу хадисда элчиларни ўлдирмаслик айтиляпти, уқубот ва бошқа жазо хаддлари ҳам ўлдиришдан паст даражадаги жазолар туридан бўлгани учун, элчилар ўлдирилмайди ва бошқа жазолар ҳам кўлланмайди. Бошқа давлатларни ифодалаб турувчи дипломатик элчиларга Исломий давлат худудида Ислом ахкомлари татбиқ қилинмайди. Чунки улар Халифалик худудида дипломатик иш билан бўлиб турган вақтларида, Ислом давлатига рухсат билан кирган оддий бир куфр давлати фуқароси деб қаралмайди, балки ундай шахслар бутун бошли битта давлатни ифодалайди, шунинг учун уларга қилинадиган муомила, улар тамсил этиб турган давлатларига қилинган муомила билан бир ҳил бўлади. Яъни улар Халифалик худудида бирон мусулмонни ўлдирса, уларнинг ўзига эмас, улар тамсил этиб турган давлатга жазо қўлланади.
Кейинги хадис эса, Исломий давлат, яъни Халифа шу жумладан, куфр давлатлари билан шариат чегарасидан чиқмаган холда дипломатик алоқалар олиб бориши мумкинлигига далил бўлади. Валлоҳу аълам.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим
25.11.2014й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ