| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

  • Мусулмонлар юртлари ва сунъий пайдо қилинган қашшоқлик!

  • Халифалик конференцияси — “Халифалик билан биз Америка гегемонлигига (ҳукмронлигига) қарши турамиз”

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ҳизб ут-Таҳрир йигитларини Таҳрир-Шом ҳайъати томонидан ҳибсга олиниши ортидан яқинлашиб келаётган хатар

Ҳизб ут-Таҳрир йигитларини Таҳрир-Шом ҳайъати томонидан ҳибсга олиниши ортидан яқинлашиб келаётган хатар

By htadmin
13.06.2023
817
0
Share:

Ҳизб ут-Таҳрир йигитларини Таҳрир-Шом ҳайъати томонидан ҳибсга олиниши ортидан яқинлашиб келаётган хатар

بسم الله الحمن الرحيم

Хабарингиз бор азиз биродарим, охирги пайтларда Сурия режимидан озод этилган, деб номланаётган минтақада Таҳрир-Шом ҳайъати томонидан Ҳизб ут-Таҳрирга очиқчасига таъқиб уюштирилмоқда. Ҳақиқатда, ҳодисаларни кузатаётган ва Сурия инқилобини аввалидан ўрганиб келаётган одам, бу қўзғолонга қаратилган ҳаракат ва тайёргарликлар анча эрта бошланган эканига амин бўлади. Қандайки, Суриядаги режимни сақлаб қолиш мақсадида бу қўзғолонни уюштириш учун жуда катта давлатлар Америка орқали унинг тарбиясини олган ҳамкори Россия, сўнгра Эрон, Лубнондан Ҳизбуллоҳ – буларнинг бари худди итлар галаси каби ёпирилиб келишди. Сўнгра булар ичкаридаги инқилоб ҳаракатини ўз измига бўйсундириб, назорат остида ушлаб туриш ва уларни молиявий, ҳарбий жиҳатлардан таъминлаб туриш учун Сурия ташқарисида ҳам ҳарбий баъзалар, молиявий ва бошқа ҳар хил марказларни ташкил қилишди. Худди Аммондаги ва айни мақсадларга ишлаётган Туркиядаги мадраса-мактаблар каби. Мазкур ишлар аниқки, бу қўзғолон устида мазкур кучлар олдиндан тил бириктирганига далолат қилиб турибди. Мана шу ҳодисалар жараёнида ўша пайтда Жабҳатун-нусра номи остида ҳаракат қилган ва ҳозирда эса Таҳрир-Шом деб аталаётган ҳайъат ҳам ўз номини ўзгартирди. Бошида ўзи бу ҳаракатнинг номи Афғонистонда ташкил топиб, кейинчалик оламга ёйилган Ал-Қоида гуруҳидан келиб чиққан эди. Афғонистонни коммунистлардан озод қилиш учун олиб борилган урушлардан кейин, асосан Усома бин Ладин ва Аз-Завоҳирийлар даврида Ал-Қоида гуруҳини очиқ эълон қилишди. Чунки бу ҳаракат ҳам Ислом билан ҳукм юритишни ҳаётга қайтараман, деб дунё бўйлаб сиёсий ва ҳарбий фаолият билан шуғуллана бошлаган эди. Ҳар ҳолда уларнинг шиорларидан бири шу нарса бўлиб, Жабҳатун-нусра ҳам мана шу Ал-Қоида гуруҳининг бир қисми эди. Шундай қилиб, Жабҳатун-нусра ҳаракати ўз номини ўзгартириш билан бир қаторда ўз воқесини ҳам ўзгартирди. Қуруқ номни ўзгартириш билан табиийки, ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Албатта, бу ўзгартириш ортида нимадир турган бўлади. Мана шу ҳаракатлар орасида у ҳам Сурия қўзғолони ичидаги кўзга яққол ташланиб турувчи кучли бир ҳаракатга айланди ва ўз навбатида молиявий ва қурол-аслаҳага жуда катта эҳтиёжи тушди. Бундай инқилобнинг бошида турган йирик ва кўзга кўринган ҳаракатлар катта миқдорда молиявий ва қурол-яроқ таъминотига эҳтиёж сезиши табиий бир ҳол. Ва бундай таъминот турлари эса, катта давлатлар иштирокисиз ҳеч ҳам амалга ошмайди.

Албатта, уларнинг ортида Америка, Британияга ўхшаган катта-катта давлатлар туради. Бундай қўзғолонлар хоҳ Лотин Америкасида бўлсин, хоҳ Шарқий Осиёда бўлсин, хоҳ Корея минтақасида бўлсин, икки Корея урушидаги каби, ё Ветнамда бўлсин, Африкада бўлсин ёки Яқин Шарқдаги инқилоблар бўлсин, қаерда бўлишидан қатъий назар, бундай қўзғолонларга молиявий ва қурол-яроқ жиҳатидан кимлар ҳомийлик қилиши аниқ-равшан бўлиб қолди. Қолаверса, Американинг ҳам, Британиянинг ҳам кўрфазда бўлсин ёки бошқа ерда бўлсин, айни мақсадларда сармоя айлантирадиган марказ ва муассасалари бор. Худди шундай қурол-яроқ билан таъминлашда ҳам бу каби манбалари талайгина. Мана энди ҳозир кўриниб қолдики, Сурияни эски – барқарор ҳолатига қайтариш керак, демак, унинг бугунги вазиятини ўнглаш зарур. Буни Америка хоҳламоқда, у аниқ ва муайян бир нарсани амалга оширмоқни кўзламоқда. Араб давлатлари ёки Араб давлатлари лигаси ҳоҳлаётганидек эмас, яъни Сурияга истиқболини бериб, лигадаги музлатилган аъзолигини эритиш маъносида эмас. Йўқ, балки Америка Сурияни Яқин Шарққа доир янги стратегик лойиҳанинг асосий қисми, тамал тоши бўлиб қолишини таъминлайдиган тарзда амалга оширишни хоҳламоқда. У Яқин Шарқ масаласига бутунлай бошқача ечим беришни кўзламоқда. Бошқача айтганда, Яқин Шарқни ўзи истаётган янги қиёфага солмоқчи. Фаластин ва Исроил масаласи ҳам, табиийки шу лойиҳанинг бир қисми, Сурия эса лойиҳанинг фундаменти бўлиб қолади. Сурия шу кунгача бундай ролни бажаришга лаёқатли ҳисобланмас эди. Йўқ, бунга сабаб унинг устида Америка ва Ғарбга малайлик қиладиган ҳокимлар бўлмагани учун эмас, йўқ, асло бундай эмас, балки гап шундаки, Сурия халқи ҳатто шу кунгача ҳам мустамлакачиларнинг измига бўйсунмай келаётгани, Исломий ўзлигини ва юрагигача илдиз отган сақофатини йўқотмагани ҳамда ушбу қадриятларни бошқа бирон нарса эвазига бўлса ҳам сотмагани учун эди. Бу нарса ҳўў ўша Усмон ибн Аффон ва Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳумлар даври, ўша Дамашқ фатҳи, Ярмук жангги давридан бери давом этиб келаётган нарса эди. Ўша кунлардан бери, ҳатто ўша даврлардан бери, Шом ҳалқининг воқелиги, янада аниқ айтганда, Сайкс-Пико тақсимоти асосида Сурия номини олган минтақа алолиси ўзлиги Урдун, Фаластин, Лубнон, Миср ва Шимолий Африкада рўй берганига мутлақо тескари ўлароқ ҳануз ўзгармай, ўз қиёфасини йўқотмай ўша-ўшалигича келаётганди. Бу ҳолат табиийки, Американинг минтақадаги режаларига улкан харсангтош янглиғ тўсиқ бўлиб қолаётганди… Аслида Сурия қўзғолони ўзининг Исломий қараш ва урф-одатларига содиқ қолаётгани учун АҚШнинг минтақадаги қабиҳ режаларига тўсиқ сифатида кўрилаётган Шом аҳлига қарши уюштирилган фитнадан бошқа нарса эмасди. Лекин Америка ва унинг малайлари фитналардан кейин ҳам Суриядаги қўзғолон тизгинларини бутунлай ва ёки қисман қўлга ололмаганидан кейин, Яқин Шарқ, жумладан Сурия масаласида янги ечим, янги лойиҳа устида жиддий бош қотира бошлади. Энди бу Америкача янги лойиҳанинг замирига кирмаган ҳар қандай ҳаракат, ҳар қандай  жамоат – хоҳ у сиёсий бўлсин, хоҳ фикрий ёки қуролли ҳаракат бўлсин – қандай бўлишидан қатъий назар, уни қўллаб-қувватламаётган бўлса, яъни Суриянинг яна малай бўлиб, тобеликка қайтишини истамаётган ва Исломнинг ғарбча талқинини қабул қилмаётган бўлса, айнан ўшаларни майдондан суриб чиқариш, майдонни улардан “тозалаш” керак бўлиб қолди. Ҳаммаси ана шу нуқтадан бошланди, янада аниқроғи, ана шу пайтда бу “тозалаш” ишини олиб бориш вазифаси Таҳрир-Шом ҳайъати зиммасига юклатилди. Чунки бу пайтда “озод” минтақалар устидан ўшалар жавобгар эди ва инқилоб ҳаракатлари ҳам улар масъул бўлган минтақаларда давом этаётган эди.

Шундан кейин улар қуролли қарши гуруҳлар билан бирма-бир тўқнашиб, улардан бирин-кетин тозалай бошлади. Навбат Ҳизб ут-Таҳрирга келганда эса қарасаки, бошиданоқ бу жамоага қарши чиқиш учун улар бирон-бир сабабга эга эмас. Чунки Ҳизб ҳарбий ташкилот эмас, ҳанузгача қўлига қурол олмаган ва токи Ҳалифалик давлати тикланмагунигача ҳарбий қувватга таяниб иш кўрмайди. Аммо Ҳизб айни дамда Шом аҳлининг жуда катта қисмига, ҳатто қўзғолончи ҳаракатлардан-да кўпроқ таъсир ўтказаётганини билишиб ҳамда халққа ўз виждони, динини сотмасликка ва қўзғолоннинг кўксига ханжар урмасликка чақираётганини кўришиб, бу Ҳизбни ҳам Суриядаги умумий тенденцияга хатар туғдиради, деб топишди. Чиндан ҳам Ҳизб Саудия, Миср ва минтақанинг бошқа давлатлари орқали Америка кўрсатмаларига бўйсунган ҳолда минтақада янгича сиёсий муҳит яратиш пайида юрган давлатларнинг чангалига илиниб қолишдан Сурия халқини огоҳлантириб келаётган эди. Шунинг учун ҳам улар бугун худди шу масалада Ҳизб билан тўқнашишларига тўғри келиб қолди. Пировард натижада ёлғон даъво қилишга ўтишдики, Ҳизб моддий ҳаракат ҳам қилар эмиш ва айтишларига қараганда, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бири халқаро хавфсизлик зобитларидан бирига ҳужум қилиб, ҳатто уни ўлдирган ҳам эмиш. Табиийки, буларнинг ҳаммаси ёлғон, буни ўзлари ҳам жуда яхши англаб туришибди. Ҳизб ут-Таҳрир ташкил топган кунидан бошлаб, то ҳозирги кунгача бирон кишига ёки бирон ташкилотга ҳам моддий озор етказган эмас. Ҳатто улар Ҳизбга ёки унинг йигитларига озор берган, урган ёки адоват отига миниб дорга осишгача борган бўлса ҳам. Бундай ҳолатлар жуда кўп бўлди, Ҳизбнинг кўплаб йигитларини Ироқ, Сурия ва жуда кўп Исломий мамлакатларда шаҳид қилишди. Лекин Ҳизб ут-Таҳрир бу ишларнинг ҳеч бирига нисбатан моддий жавобга киришмади ва бошқаларни ҳам бунга ҳеч қачон чақирмади. Ҳизбнинг бундай моддий курашларга қўл урмагани сабаби – бу ишга ожизлиги ва бу иш қийин эканлиги ёки кўпчилик бу ишни қилаётгани учун эмас, балки Аллоҳ субаҳанаҳу ва таоло сиёсий фаолият олиб боришда ва Исломий бошқарув низомини ҳаётга қайтаришда белгиланган муайян бир тариқатни тутишга буюргани учундир. Бу йўл афкори оммани шакллантириш ва у орқали Умматдаги қувват аҳлини касб қилишдан иборатдир.

Бу ҳарбий ҳаракатлар билан унга-бунга ҳужум қилиш тариқати эмас. Улар буни жуда яхши англашади, бу нарса Ҳизб ут-Таҳрирга мансуб эканини ҳам ҳамма билиб бўлди. Ва ҳалигача ҳеч бир давлат Ҳизб ут-Таҳрирни биронта шахсга ёки ҳаракат-ташкилотга нисбатан қарши куч ишлатиб, моддий ҳаракат қилганини исботлаб беролмаган. Бугун энди мана бу, на бир бошқарув низомига ва на бир етакчи фикрга эга бўлмаган, балки ҳеч вақоси йўқ, бор-йўғи арзимас пул эвазига бошқаларнинг манфаатини амалга ошириб юрадиган битта ҳайъатча келяпти-да, Ҳизб бировларни ўлдириб жиноят қилди, деб иддао қиляпти. Табиийки бу мардуд, ёлғон бир даъводир. Агар Ҳизбнинг бирон бир аъзоси шундай қилганда, энг аввало Ҳизбнинг ўзи уни муҳосаба қилган ва сафидан чиқариб юборган бўлар эди. Буни ҳамма билади. Шундай экан, бу иддао ва баҳоналар уларни кунлик нон ва сув билан таъминлаб турган томонларнинг манфаатини кўзлаб қилинмоқда. Албатта, бу уялиш керак бўлган ўта шармандали, қолаверса жуда ачинарли ҳолат. Ва бунинг Аллоҳнинг ҳузурида жазо-жавобгарлиги бор ва ниҳоятда оғир. Аллоҳдан сўраймизки, Аллоҳ бу уюшмани, бу Ҳизбни ўзининг тоатида собит қилсин, худди Оли Имрон сурасининг охирги оятларида айтилганидек:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اصْبِرُوا وَصَابِرُوا وَرَابِطُوا وَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ ‎﴿٢٠٠﴾‏

– “Эй мўминлар, сабр қилингиз ва сабру тоқат қилишда (кофирлардан) устун бўлингиз ҳамда доимо (кураш учун белингиз боғлиқ ҳолда) ҳозир бўлиб турингиз! Ва Аллоҳдан қўрқингизким, (шунда) шояд нажот топгайсизлар!” (Оли Имрон:200)

Аллоҳ Таоло бизни сабрга чақирмоқда ва ҳатто қарши чиқиш, ур-йиқит қилишга тўғри келганда ҳам сабр қилиб туринглар, демоқда. Бу ердаги сабр қил сўзидан мурод, биронталари сизни сабр қилишдан чалғитиб, тариқатингиздан, ишингизнинг жинсидан бўлмаган бирон бир ишни қилишга ундаса, сабр қилиб туринг, уларнинг ҳавойи-нафсига эргашиб кетманг деганидир. “Сабр қилинглар ва ўзаро сабрда улардан ғолиб бўлинглар”. “Доимо (белингиз курашга) боғлиқ бўлингиз” дегани эса, ҳақ ва ўзинглар бошлаган иш устида маҳкам туринглар ва уни тарк қилишдан Аллоҳдан қўрқинглар, деганидир. Нима учун? Чунки буларнинг барчасини Аллоҳнинг Ўзи бизга буюрмоқда. Бу бировлардан чўчиётганимиз ёки азобланишдан кўрқаётганимиз учун эмас. Йигитлармиз ҳамма жойда азобларга дучор бўлиб келишмоқда, ҳатто ўлимга ҳам дуч келишмоқда. Шундай экан, бу нарсалар биз учун ҳеч қандай янгилик эмас. Зотан, Аллоҳ Таоло бизни шу йўл билан Ўзига тақво қилишимизни буюрди ва “шояд (шунда) нажот топгайсизлар” дея зафар қучишимиз, ғалабага эришишимиз хуш-хабарини берди. Яъни шу йўл билан кўзлаган мақсадимизга эришажагимизни айтди.

Аллоҳ азза ва жалладан дунёда ҳам, Охиратда ҳам нажот топувчилар қаторида қилишини ва Ўз ҳузуридан бизга Исломни азиз этиб, унинг байроғини олий қиладиган нусратини тезлатишини ҳамда бу билан мусулмонларни азиз ва мукаррам қилиб, кучли ва уйғоқ умматга айлантиришини сўраб қоламиз.

Ассаламу алакум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.  

Доктор Муҳаммад Малкавий

+1
0

Related posts:

No related posts.

TagsТаҳрир Шом ҳайъатиҳибсга олиниш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    МАБДАДА СОБИТ ТУРИШ

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    АҚШ билан Фаластин маъмурияти ўртасидаги иқтисодий мулоқот тобеликни мустаҳкамлашга қаратилган

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ҳалаб ғарбидаги Жина қишлоғида даҳшатли қирғин

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 10.05.2026

    Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

  • 10.05.2026

    Мусулмонлар юртлари ва сунъий пайдо қилинган қашшоқлик!

  • 10.05.2026

    Халифалик конференцияси — “Халифалик билан биз Америка гегемонлигига (ҳукмронлигига) қарши турамиз”

  • 09.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 09.05.2026

    2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/