Иқтисодий кризис, унинг воқелиги ва уни Ислом нуқтаи назаридан ҳал қилиш

بسم الله الرحمن الرحيم
Иқтисодий кризис, унинг воқелиги ва уни Ислом нуқтаи назаридан ҳал қилиш
Аввалги мақоламизда бошланган Мусулмонлар юртларидаги ҳозирги қарздорлик кризисининг тўғри муолажаси мавзуси билан таништиришда давом этамиз.
Биз аввалги мақоламизда байтулмол ва мусулмонларга вожиб қилинган лойиҳаларга, агар байтулмолда маблағ мавжуд бўлмаса, шу лойиҳага етарли миқдорда мусулмонлардан солиқ сифатида йиғиш ҳаром эмас, ҳалол эканини таъкидлаб ўтдик. Шу ерда, солиқ солиш масаласини ёритиб олишимиз учун қуйидаги тафсилотга бироз тўхталиб ўтишимиз лозим:
Инсонлар мол-мулки Исломда ҳимоя қилинди. Чунки Росулуллоҳ с.а.в мол-мулкини ҳимоя қилиб ўлган кишини шаҳид мартабасига кўтардилар. Бу молини ҳимоя қилишнинг савоби жуда улуғ эканига далолат қилади. Шунингдек, мусулмон кишининг мол-мулкини унинг рухсатисиз олиш ҳалол эмаслигини айтдилар. Шунинг учун ҳеч ким, ҳоким бўладими, маҳкумми бировнинг мулкига – агар бу мулкда шаръан мулкка эга бўлиш сабаблари топилса – тажовуз қилиши мумкин эмас.
Шу боис давлат одамларнинг мол-мулкига хоҳлаганича солиқ солавериши дуруст эмас. Чунки дахлсиз мулкка солиқ солиш ҳаромдир. Мусулмон ва зиммийларнинг савдоларига божхона солиқларини солиш ҳам ҳаромдир. Савдо расталарига қўриқлаш солиқларини солиш каби бошқа солиқлар ҳам одамларнинг ишларини бошқариш устидан солиқ солиш ҳисобланиб, буларнинг барчаси ҳаром ҳисобланади. Чунки шариат тарафидан берилган мулкка эга бўлиш сабаблари шахсга ўз мулкига эга бўлиш ва уни оёқ ости қилувчи тажовузкорлардан ҳимоя қилиш ҳуқуқини беради. Мулкка эга бўлиш тўғрисида шариат Эгасининг рухсатини шариат Эгасининг Ўзидан бошқа ҳеч ким тортиб ололмайди. Шунинг учун инсонлар мулкини солиқ сифатида олиш учун албатта шаръий нусус бўлиши лозим. Бу нусус фақат битта ҳолатда, у ҳам бўлса, "вожибни адо қилиш учун зарур бўлган нарса ҳам вожибдир", дейилган машҳур шаръий қоида доирасида бўлади. Агар мусулмонларга шунга ўхшаш иш вожиб бўлгани ва шу вожибни адо қилишга байтулмолдаги маблағ етмаётганлиги исботланса, бундай ҳолатда айни вожибни Умматнинг ўрнига давлат мусулмонларнинг мол-мулклари орқали ижро этиш билан шуғулланади. У фақат мана шу лойиҳага етарли миқдорда уларга солиқ солади. Ушбу солинган солиқни тўлаш эса, бадавлат мусулмонларга фарз бўлиб қолади. Чунки Ислом вожиб бўлган сарф-харажат бадавлат кишининг ҳисобидан олиниши лозим эканлигини саҳиҳ нусуслар билан баён қилди. Шунинг учун солиқлар ҳам бадавлат кишидан олинади. Исломда бадавлат киши, деб кундалик этҳиёжидан ортиб қоладиган мулкка эга кишига айтилади.
Шунинг учун Исломда солиқ солиш учун қуйидаги икки шартга риоя қилиш лозим. Шундагина лойиҳаларни амалга оширишда фақат уларга етарли миқдорда солиқ солиш фарз бўлади:
1) Қурилиши керак бўлган лойиҳа байтулмолга, яъни давлатга ва мусулмонларга вожиб бўлиши ҳамда бу вожиблик шаръий нусус орқали исботланган бўлиши шарт. Мисол учун, бошқа мавжуд бўлмаган зарурий йўл, зарурий мактаб, зарурий шифохона ёки оғир саноат заводлари қуриш каби. Чунки минтақада бундай иншоотларнинг йўқлиги Уммат учун зарардир. Бу эса Росулуллоҳ с.а.в.нинг
لاَ ضَرَرَ وَلاَ ضِرَارَ
“Зарар кўриш ҳам, зарар етказиш ҳам йўқ”, деган ҳадисига хилофдир. 2) Бундай ишларга сарфлашга етадиган маблағ давлатнинг байтулмолида мутлақо йўқ бўлиши шарт. Мана шу икки шарт топилмаган ҳолатда, солиқ солиш мумкин эмас. Агар қўшимча шифохона қуриш, қўшимча йўл очиш каби асосий эҳтиёждан ташқари лойиҳалар бўлса, бундай ҳолатда давлат байтулмолдан – агар унда маблағ бор бўлса – сарфлайди. Шунингдек, агар лойиҳани бажариш мусулмонларнинг вазифаси бўлса-ю, бунга байтулмолда ҳам маблағ бўлса, байтулмолдан сарфланади ва солиқ йиғилмайди. Шундай қилиб, мазкур йўл билан давлат қарздорликдан ҳоли бўлади, шунингдек, Умматга вожиб бўлган иқтисод ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш, ободонлаштириш ишларини қилиш учун ҳам етарли ечим топилади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
04.04.2018й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ