Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти делегацияси муҳтарам депутат доктор Усома Саъдни зиёрат қилди

Матбуот баёноти
Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти делегацияси муҳтарам депутат доктор Усома Саъдни зиёрат қилди
Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти делегацияси – Марказий Алоқалар Қўмитаси ва Жанубий минтақа Фаолиятлар Қўмитаси аъзолари вакиллигида – 2025 йил 27 октябр, душанба куни муҳтарам депутат доктор Усома Саъдни Сайда шаҳридаги идорасида зиёрат қилди. Мазкур зиёрат Американинг Ливан ва минтақани нормаллашувга ва таслим бўлишга мажбурлашга қаратилган тажовузкор сиёсати шароитида, шунингдек, Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилоятининг ушбу ҳужумга муносиб қарши туриш йўлидаги саъй-ҳаракатлари доирасида амалга оширилди.
Делегация АҚШ томонидан Ливан ва минтақага зўрлик билан тиқиштирилаётган яҳудий вужуди билан нормаллашув жараёнининг хавф-хатарларига ва бунга қарши туриш заруратига тўхталиб ўтди. Ҳизб ут-Таҳрир айни шу вазифани амалга ошириш йўлида фаолият олиб бормоқда. Ҳизбнинг мазкур кампанияси бошланганидан сўнг, хавфсизлик хизматлари пойтахт Байрутда унинг икки нафар аъзосини ноқонуний равишда қўлга олди. Натижада, улар ҳеч қандай расмий айблов эълон қилинмасдан ҳамда қонуний ҳибсга олиш санкциясисиз беш кун мобайнида ҳибсда сақландилар!
Муҳтарам депутат ўзининг Ливан парламенти олдидаги нутқида, аввалроқ «тинчлик» мавзусига урғу бериб, уни Жанубий Ливандаги ўт очишни тўхтатиш келишувидан сўнг аллақачон «бўйсунув тинчлиги» деб атаганини, тўғрироғи, ушбу сулҳ кейинги даврда таслим бўлиш ва итоат этишнинг янада чуқурроқ шаклига айланганини эслатиб ўтди. Шу билан бирга, муҳтарам депутат Ҳизб аъзоларининг асоссиз ҳибсга олинишини ҳамда мухолиф фикрда бўлганларга нисбатан ҳокимият томонидан қўлланаётган ўзбошимчалик сиёсатини қоралади.
Ушбу учрашувда Ливан ва минтақага йўналтирилган Америка-Сионистик нормаллашув тажовузига қарши туриш зарурати ҳамда аҳолининг сиёсий онгини семинарлар, маърузалар ва оммавий тадбирлар воситасида юксалтириш муҳимлиги борасидаги якдиллик яққол намоён бўлди.
Делегация муҳтарам депутатга учрашув учун миннатдорчилигини изҳор этди. Шунингдек, Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти ҳамда муҳтарам депутат ўртасидаги алоқа каналларининг доимий давом этишидан умидвор эканлигини маълум қилди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ливан вилоятидаги матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.



ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ