Ҳизб ут-Таҳрир то Қиёматга қадар қоим бўлади… ИншаАллоҳ!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир то Қиёматга қадар қоим бўлади… ИншаАллоҳ!
وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْناً يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئاً وَمَن كَفَرَ بَعْدَ ذَلِكَ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ
«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини Маккада кўрган) хавфу-хатарларидан сўнг (Мадинада) тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир» [24:55]
Ҳизб ут-Таҳрир жамоасига аъзо бўлиб, Ислом даъвати ва жамоа ғоясини кўтариб чиқаётганларга ва бу йўлда фаолият олиб бораётганларга нисбатан таъқиб ва тазийқлар кундан-кунга кучайса кучайяптики, асло сустлашгани йўқ.
Ҳизб ут-Таҳрир сафида фаолият олиб борган биродарларимиздан бир гуруҳига нисбатан яқинда озодликдан маҳрум этишлик жазоси белгиланди.
Жумладан: Андижонлик йигитларимиздан Муҳаммадамин ва Дилшодларни узоқ вақт шафқатсиз тергов қилишгандан сўнг ҳам, бу биродарларимиз ўз ғояларида сабот билан туриб, ҳатто суд жараёнида ҳам Ҳизб ут-Таҳрир йўли тўғри йўл эканлигини, суд ва прокурорга улар куфрга хизмат қилишаётганлигини ва бу ишлари вақтинчалик эканлигини, тез кунда Ислом давлати барпо бўлгандан сўнг уларнинг ҳар бир қилган ишлари учун ҳисоб-китоб қилинишлигини ва Исломдан бўлак барча бошқарувлар ботил эканлигини очиқ айтишганида, бу ишлари судя ва прокурорга алам қилиб, ҳар бирини 15 йилданга озодликдан маҳрум этишлик жазоси белгиланган бўлса, қолган уч нафар ёш йигитларимизни 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум этишди.
Золим Каримов, Ҳизб ут-Таҳрир даъватига қарши уриш эълон қилган вақтда ўз минбаридан туриб "Биз бу йўлда аёллар ва болаларга қарши курашмаймиз" деб баландпарвоз сўзлаган бўлсада, аммо, амалда тамоман бунинг зиддини қилмоқда. Яқинда Фарғона вилояти Марғилон шаҳридан Саида ва яна икки нафар аёл, Андижон шаҳридан эса Савринисолар ҳибсга олинишди.
Золим Каримовнинг югурдаклари турли хил асоссиз айбловлар, ғайриинсоний зулмлар остида, Ҳизб ут-Таҳрир йигит ва қизларини узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм этишгандан сўнг ҳам, бу биродарларимизга нисбатан зулм ва қийноқларни давом эттиришмоқда. Биродарларимизни ўз ақидаси ва ғоясидан қайтаришлик мақсадида уларга нисбатан жазони ижро этиш муассасаларида (ЖИЭМ) инсон ақли бовар қилмайдиган ва соғлом одам қилиши мумкин бўлмаган ғайриинсоний қийноқларни қўллашмоқда. Ҳатто, Ислом динининг асосларидан бўлган намоз ўқишлик ва бир йилда бир маротаба келадиган Рамазон рўзасини тутишликка ҳам қаттиқ тўсқинликлар қилишлик хозирги вақтга қадар давом этмоқда ва кун сайин кучайиб бормоқда.
Жумладан УЯ 64/71 Жаслиқ ЖИЭМсида ўтган Рамазон ойида рўза тутган биродарларимизга рўза тутишликка йўл қўймаслик учун уларга бериладиган кунлик овқатни (паёк) бермай қўйган. Биродарларимиз бир хафта мобайнида саҳарлик ва ифторликда фақат қуруқ сув билан рўза тутишликка мажбур бўлишган. Бир хафтадан сўнг эса, биродарларимиз бу адолатсизликка қарши норозилик билдириб ўз ҳақларини талаб қилишганда, барчаларига нисбатан қаттиқ зулм қилишиб оёқлари остига 40-50 марталаб дубинка билан уришган. Бунинг оқибатида жуда кўп биродарларимиз шундоқ ҳам заиф бўлган саломатликлари янада оғирлашиб, муассаса шифохонасига (санчаст) тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилишларига тўғри келган. Мана шундай ишлардан сўнг, муассаса маъмурияти рўзадор биродарларимизга фақат бир маҳал кечки овқатнигина беришни бошлаган. Мана шундай ғайриинсоний қийноқлар оқибатида қатор биродарларимиз қамоқхоналардан шаҳид бўлиб чиқмоқдалар. Жумладан: наманганлик Собир исмли биродаримиз шахид бўлди.
Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида жойлашган УЯ 64/48 ЖИЭМсида намоз ўқиганлиги учун биродарларимиз жуда кўп ва шафқатсиз қийноқларга солинишмоқда.
Ҳатто бирон бир сабаб билан тунда уйқудан уйғониб кетадиган бўлса ва ётган ўрнида кўзи очиқлигини кўрса ҳам, "сен намоз ўқишлик учун турдинг" ёки "намоз ўқияпсан" деб, қаттиқ калтаклашмоқда. Яқинда Марғилонлик бир биродаримизни олдига уйидагилар учрашувга боришган вақтда, бу биродаримиз учрашувга аранг юриб чиқиб келган ва қийналиб нафас олган. Учрашувга борган яқинлари бунинг сабабини сўрашганда, биродаримиз, "тунда ухлаётган вақтимда икки қўлим кўкрагимни устига чиқиб қолган экан, буни кўрган тунги навбатчи, муассаса тартиб нозири (режимник) намоз ўқиябсан деб тургизиб, ўз хонасига олиб бориб кўкрак қафасимга, "қўлингни шу ерга қўйиб намоз ўқисанми?", деб аёвсиз урди" деб айтган.
Каримов бошчилигидаги қонхўр режим биродарларимизни ўз ақидаси ва ғоясидан қайтаришлик учун олиб бораётган барча жирканч ишлари ҳеч қандай натижа бермагандан сўнг, биродарларимизни жисмонан йўқ қилишлик йўлига ўтиб олди.
Бундай ифлос ишни амалга оширишлик ва масъулиятни ўз зиммасидан соқит қилишлик учун Каримов қамоқхоналарни яна қайтадан "қора"га айлантиришлик режасини тузмоқда.
"Қора" қамоқхонада тартиб-интизом "ўғри"лар тузган қоида асосида бошқарилади.
Хусусан, Қашқадарё вилояти Косон шаҳрида жойлашган УЯ 64/51 ЖИЭМда жазо муддатини ўтаётган фарзанди олдига учрашувга борган яқинларига шу муассаса бошлиғини навбатчи ёрдамчиси, (ДПНК) бу қамоқхона "қора зона"га айланганлигини, бундан буён қамоқхона тартиб қоидалари "ўғрилар" томонидан белгиланиши ва бошқарилишлигини айтган.
Аслида эса, қамоқхона ичидаги тартиб қоидалар аввал муассаса маъмурияти томонидан қандай бошқарилган бўлса, ана шундай "қизил"лигича қолмоқда, яъни барча тартиб интизом фақат муассаса маъмурияти томонидангина қўйилиб, ҳеч қандай ўзгаришсиз бошқарилинмоқда.
Муассаса маъмурияти ЎзЖК бошқа моддалари билан қамалган ва қамоқхонада енгил ҳаёт кечиришлик учун маъмуриятга ишлайдиган "лохмач"лардан "зондер команда" тузиб, дунёвий ва ҳусусан диний айбловлар билан қамалганларни "синдириш"лик учун фойдаланмоқда, агар бунинг натижасида ўлим холати содир бўладиган бўлса, буни "маҳбуслар ўртасида келиб чиққан келишмовчилик"лар деб, баҳолашлик учун бу қамоқхоналарни "қора"га айлантирилмоқда.
Шу муассасада жазо муддатини ўтаётган Тошкентлик Шохайдар исмли биродаримиз намоз ўқиётган вақтда, Сардор ва Отабек исмли "ўғрилар" уни намоз ўқишига тўсқинлик қилишган ва биродаримизга намоз ўқимайсан, деб уни намоз ўқишлигига йўл қўйишмаган. Бироқ бу биродаримиз ўз позициясида қаттиқ туриб олгандан сўнг, бу икки "ўғри" томонидан қаттиқ калтакланган.
Бу жанжал устига муассаса бошлиғи келиб қолиб, "нима қилишяпсан"-деб сўраганда, бу икки "ўғри" – "бу шохи борлардан экан"-деб жавоб беришгач, муассаса бошлиғи, "ундай бўлса уни шохини уриб синдириш"-деган.
Муассаса бошлиғини бу сўзларидан сўнг "илҳомланиб" кетган "ўғрилар" биродаримизни янада кучлироқ калтаклашган. Оқибатда эса Шохайдар хушсиз холатда муассаса шифохонасига келтирилиган, бир кундан сўнг эса ҳушига келмай шаҳид бўлган.
Номард Каримов мана шундай зулм, қийноқлар ва ғайриинсоний шарт-шароитларда жазо муддатини ўтаб бўлгандан сўнг ҳам биродарларимизни ва дунёвий муҳолифат аъзоларини озодликка чиқариш ўринга, турли хил уйдирма айблар билан янги жазо муддатларни қўшиб бермоқда ва бу иш оммавий тус олмоқда.
Биродарларимизни аксари 1999 ва 2000 йилларда қўлга олиниб, кўп холларда 10-14 йилга озодликдан маҳрум этилишган бўлиб, бу вақтга қадар аксари ўз жазо муддатини ўтаб бўлишига қарамай, бирортаси ҳам озодликка чиққани йўқ. Аксинча уларга янги-янги муддатлар қўшиб берилмоқда.
Жумладан: Фарғона вилояти Янгиқўрғон қишлоғидан Саминга 19 йил, Марғилонлик Абдуманнонга иккинчи маротаба 3,5 йил, Андижон вилоятидан Аҳмедов Музаффарга иккинчи маротаба 3 йил, Қудратхўжага 3,5йил, Мирзақантов Нусратуллоҳга 6 йил ва яна кўплаб диний ва дунёвий муҳолифат аъзоларига иккинчи ва учунчи янги муддатлар қўшиб берилди.
Аёллардан эса, янги жазо муддати қўшиб берилганлар Ғойипова Умидага 3 йил, Мерожхонга 3 йил ва Сурхандарё вилоятидан Лақаева Адолатга ҳам 3 йил янги муддат қўшиб берилинди ва бу рўйхатни яна узоқ давом эттиришлик мумкин.
Ҳукумат тарафидан эълон қилинган амнистия туфайли ёки жазо муддати тугаб чиқаётганларни эса, МХХ томонидан Ҳизб ут-Таҳрирга қарши ва ҳукумат фойдасига жосуслик қилишликка мажбур қилиниб, бу ҳақида тилхат ёздириб олгандан сўнггина озодликка чиқарилинмоқда ва уларни доимий равишда ўз назоратлари остида ушлаб туришликка ҳаракат қилишмоқда.
Жазо муддатларини ўтаб озодликка чиққан опа-сингилларимизни эса, ИИВ ходимлари ўзлари фаррошлик ёки кўча супуришлик каби ишларга жойлаб, уларни доимий назорат қилиб, соғлиқлари кўтармаса ҳам ишга чиқишликка ва шу ишда ишлашликка мажбур қилмоқдалар.
Муқаддам Ҳизб ут-Таҳрирга алоқадорликда қўлга олинган ва кейинчалик шартли равишда ёки маъмурий жазо қўллаб, қўйиб юборилинган ҳизбия опа-сингилларимизни эса, МХХ ўзи учун ишлашликка мажбур қилиб ва улар бу шартга кўнмайдиган бўлса, "исловотхона"ларга олиб бориб, сенларни ҳам шулар орасига қўшиб қўямиз ёки яланғоч қилиб ечинтириб, шу холатда видеоролик қилиб оммага тарқатиб юборамиз деб таҳдид қилишмоқда. Мана шундай йўллар билан МХХ Ҳизб ут-Таҳрир ичида ўз одамига эга бўлишлик учун ҳаракат қилмоқда.
Жамият ичида эса, Исломни хунук кўрсатишлик учун, МХХ ва ИИВларга хизмат қиладиган енгил табиатли аёлларга хижоб кийдириб ва рўмол ўратиб, уларни мана шундай кўринишда, бўлаётган тадбир ва байрамларда эл ўртасига чиқариб ўйинга тушириб ва улар орқали бузуқликларни ёйишликка ҳаракат қилиб, гўёки ҳижоб кийган ва рўмол ўраган аёлларни енгил табиатли аёлларга ўхшатишликка ҳаракат қилмоқда.
Ўзбекистондаги бугунгидек иқтисодий қийинчиликлар холатида бир амаллаб пул йиғиб қамоқхоналардаги ўз яқинлари олдига учрашувга борган биродарларимизнинг оила-аъзоларига учрашув беришлик ўрнига, "хозир қамоқхонада карантин учрашув берилмайди", деб ёки "сизларни фарзандларинг изолятор ёки бурда" деган баҳоналар билан ортга қайтариб юборишмоқда. Натижада эса, минглаб километр йўл босиб, қарз-хавола ва сарсон-саргардонлик билан амаллаб учрашувга келган яқинлари қалбларида ғам алам билан ортга қайтиб кетишга мажбур бўлмоқдалар.
Аммо, Аллоҳга ҳамду санолар бўлсинки, мана шунча зулму тўсқинликларга ва юзлаб берилган шаҳидликларга қарамай, Ўзбекистонда Ҳизб ут-Таҳрир фаолияти кучайса-кучаяптики, асло орқага қайтгани йўқ ва бугунги кунда Ҳизб сафига кираётганлар ҳам барча зулм ва қийноқларни хис қилган холда фикрий ва сиёсий курашга тайёр холда кирмоқдалар.
Уммат ҳам дўст киму – душман кимлигини ажратиб, бу зулмлар қанча кўп кучайган сари, оддий ҳалқ Ҳизб ут-Таҳрирнинг шунчалик кўп ўз бағрига олмоқда.
يُرِيدُونَ أَن يُطْفِؤُواْ نُورَ اللّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَيَأْبَى اللّهُ إِلاَّ أَن يُتِمَّ نُورَهُ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ
«Улар Аллоҳнинг нурини (яъни, исломни) оғизлари (яъни, беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўладилар. Аллоҳ эса, гарчи (кофирлар) хохламаслар-да, фақат Ўз нурини тўла (яъни, ҳар тарафга) ёйишни истайди» [9:32]
Элдор Ҳамзин
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий медиа офиси аъзоси



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ