Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!
بسم الله الرحمن الرحيم
Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!
Гўзал хулқ эгалари
(Ўн иккинчи қисм)
л) Риё, хўжакўрсинга иш қилиш ва қилган ишини эшиттириш:
Қурбат дегани яқинлашиш, яқин бўлиб олиш деганидир. Киши амалини ё Аллоҳга ё одамларга яқинлашиб олиш учун, яъни қурбат учун қилади. Аллоҳга яқинлашиш учун қилинган амал холис амал, одамларга яқинлашиш учун қилинган амал эса риё амали ҳисобланади. Амалнинг ўзи риё эмас, у риёнинг ўрни холос. Риё бу дилдаги қасддир, яъни у тил ёки бошқа аъзоларнинг эмас, фақатгина дилнинг ишидир. Қурбат ишида ҳам Аллоҳни, ҳам одамларни қасд қилиш ҳаромдир. Фақат одамларнинг ўзини қасд қилиш ундан баттар.
Риё фақат қурбат ишида бўлади, бошқа ишда бўлмайди. Масалан, одамларнинг кўз ўнгида битим тузиш, мубоҳ либосларни кийиб чиройли бўлиб юриш бунга кирмайди. Бошқа мақсадларни кўзлаб одамларни рози қилиш учунгина амал қилиш риёдир. Ҳаждан фақат манфаатни кўзлаш каби.
Қурбат ибодатларда ҳам, бошқа ишларда ҳам бўлиши мумкин. Одамлар кўрсин учун саждада узоқ туриш риёдир, одамлар кўрсин, деб садақа бериш риёдир, одамлар кўрсин, деб жиҳод қилиш риёдир, олим, деб танилиш учун мақола ёзиш риёдир, ҳаммани қойил қолдириш учун маъруза қилиш риёдир, зоҳид экан, дейишлари учун ямоқ кийимларни кийиш риёдир, суннатни маҳкам ушлар экан, дейишлари учун соқолини узун қўйиб, почани калта қилиш риёдир, тарки дунё қилган одам, дейишлари учун толқон еб юриш риёдир, саховатли экан, дейишлари учун минглаб одамларни меҳмонга чақириш риёдир, камтар, дейишлари учун бошини эгиб юриш риёдир, қўшнилар эшитсин, деб баланд овозда Қуръон ўқиш риёдир, кичкина Қуръонни кўтариб юрганини одамлар кўришларини жуда-жуда хоҳлаш риёдир.
Биз риёдан уялмайдиган бир замондамиз. Одамлар риёнинг нималигини, унинг ҳукми қандай бўлишини билмайдилар. Бунга далил шуки, ростгўйлиги тан олинган охир замон пайғамбари риёдан уялмайдиган салла-чопонлар ҳақида хабар берганлар. Зубайдий, Соффий «Канз»да, Ҳаким Термизий «Наводир»да, Абу Наим Ҳокимнинг наздида иллатсиз бўлган иснод билан «Ҳиля»да Анас р.а. дан ривоят қиладиларки, Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«يَكُونُ فِي آخِرِ الزَّمَانِ دِيدَانُ الْقُرَّاءِ, فَمَنْ أَدْرَكَ ذَلِكَ الزَّمَانَ فَلْيَتَعَوَّذْ بِاللَّهِ مِنْ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ وَمِنْهُمْ, وَهُمْ الأَنْتَنُونَ, ثُمَّ يَظْهَرُ قَلاَنِسُ الْبُرُودِ فَلاَ يُسْتَحْيَا يَوْمَئِذٍ مِنْ الرِّيَاءِ, وَالْمُتَمَسِّكُ بِدِينِهِ أَجْرُهُ كَأجْرِ خَمْسِينَ, قَالُوا: أَمِنَّا أَوْ مِنْهُمْ؟ قَالَ بَلْ مِنْكُمْ»
«Охир замонда қориларнинг қуртлари бўлади. Ким ўша замонга етиб борса, тошбўрон қилинган шайтондан ва ўшалардан паноҳ сўрасин. Улар сассиқдирлар. Кейин салла-чопонлар пайдо бўлади. У кунда риёдан уялинмайди. У кунда динни маҳкам ушлаган одам чўғни ушлаган билан баб-баробар бўлади. Динини маҳкам ушлаганнинг савоби эллик кишининг савобидек бўлади. «Биздан эллик кишиними ёки ўзлариданми?», деб сўрадилар. «Сизлардан», деб жавоб бердилар Пайғамбар (с.а.в.)». Салла-чопонлардан мақсад кийимлари билан одамлардан ажралиб турадиган дин кишиларидир. Одамларнинг салла-чопонларга эътибор беришлари уларнинг риёдан уялмаслигининг аломатидир.
Қилган ишини эшиттириш эса одамларни рози қилиш учун гапириш орқали бўлади. Риё билан эшиттиришнинг фарқи шуки, риё қилинаётган иш пайтида бўлса, эшиттириш кейинроқ, яъни ишдан кейин бўлади. Риёни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Уни билишга инсоннинг ақли учун йўл йўқ. Ҳатто риё қилаётган одамнинг ўзи ҳам, агар мухлис бўлмаса, буни билолмайди. Нававийнинг «Мажмуъ»да нақл қилишича, Шофеий: «Риёни фақат мухлисгина билади», деганлар. Мухлис бўлиш учун эса эътиборли, жонини қийнаши керак бўлади. Бу ишга динини дунёсидан афзал деб билган одамгина эриша олади.
Одамларга эшиттириш учун иш қилиш гоҳида махфий қилинган ишларда ҳам бўлади. Масалан, биров кечаси туриб ибодат қилади-да, эрталаб туриб гапириб қўяди. Яна биров бир жойда қурбат ишини қилади-да, бошқа жойга бориб, уни гапириб қўяди. Бу ишлар одамларнинг розилигига эришиш учун қилингандагина гуноҳдир.
Бу борада бизга биринчи асрдан нақл қилинган энг гўзал намуналардан бири шуки, Абу Юсуф «Осор»да Абу Ҳанифадан, у Али ибн Амрдан ривоят қилади: «Умар ибн Хаттоб чап қўли билан еяётган одамнинг ёнидан ўтаётиб, одамларнинг овқатланаётганлари устида туриб, ҳалиги одамга: «Эй Аллоҳнинг бандаси, ўнг қўлинг билан е», дедилар. У: «Ўнг қўлим банд», деди. Иккинчи марта ўтаётиб, яна шундай деди. У яна ўша жавобни айтди. Учинчи марта ўтаётиб, яна ўша гапини айтган эди, у яна ўша жавобни айтди. Шунда Умар: «Нима билан банд?!» — деган эди, у: «Муъта кунида кесилган», деб жавоб берди. Бу гапдан Умар даҳшатга тушиб, кийимларингни ким ювиб беради, сочингга ким хушбўй ёғлар суртиб қўяди, хизматларингни ким қилади каби бир неча саволлар бериб, кейин унга бир хизматкор аёл, овқатлантирувчи ва маош тайин қилдилар. Одамлар: «Аллоҳ Умарга фуқаросига яхши қарагани учун яхши мукофотлар берсин», дейишди.
Бухорий Абу Мусодан ривоят қилади:
«خَرَجْنَا مَعَ النَّبِيِّ r فِي غَزَاةٍ وَنَحْنُ سِتَّةُ نَفَرٍ, بَيْنَنَا بَعِيرٌ نَعْتَقِبُهُ, فَنَقِبَتْ أَقْدَامُنَا, وَنَقِبَتْ قَدَمَايَ, وَسَقَطَتْ أَظْفَارِي, وَكُنَّا نَلُفُّ عَلَى أَرْجُلِنَا, وَحَدَّثَ أَبُو مُوسَى بِهَذَا ثُمَّ كَرِهَ ذَاكَ قَالَ مَا كُنْتُ أَصْنَعُ بِأَنْ أَذْكُرَهُ, كَأَنَّهُ كَرِهَ أَنْ يَكُونَ شَيْءٌ مِنْ عَمَلِهِ أَفْشَاهُ»
«Пайғамбар (с.а.в.) билан бир ғазотга чиққанимизда, биз олти кишининг ўртамизда бир туя бўлиб, унинг изидан борар эдик. Қадамларимиз ерни ўйиб борганидан тирноқларим кўчиб кетганди. Оёқларимизни боғлаб олардик». Абу Мусо буни айтишга айтиб кейин ижирғаниб: «Худди қилган ишини гапириб қўйган одамдек, шуни гапириб нима қилардим?», деди».
Риё ва қилган ишини эшиттириш учун гапириш ҳеч қандай ихтилофсиз ҳаромдир. Бунга далиллар кўп:
Аллоҳ Таоло айтади:
الَّذِينَ هُمْ يُرَاءُونَ
– “Улар риёкорлик қиладиган кимсалардир”, (Моъун:6)
فَمَنْ كَانَ يَرْجُوا لِقَاءَ رَبِّهِ فَلْيَعْمَلْ عَمَلاً صَالِحًا وَلاَ يُشْرِكْ بِعِبَادَةِ رَبِّهِ أَحَدًا
– “Бас, ким Парвардигорига рўбарў бўлишидан умидвор бўлса, у ҳолда яхши амал қилсин ва Парвардигорига бандалик қилишда (риёкорлик билан) бирон кимсани (Унга) шерик қилмасин! (Яъни қиладиган барча амалларини Ёлғиз Аллоҳ учун қилсин)”. (Кахф:110)
Муслимда ибн Аббос ҳадисида Пайғамбар (с.а.в.):
«مَنْ سَمَّعَ سَمَّعَ اللَّهُ بِهِ, وَمَنْ رَاءَى رَاءَى اللَّهُ بِهِ»
«Ким қилган ишини гапирса, Аллоҳ уни бадном қилади, ким хўжакўрсинга иш қилса, Аллоҳ унга кўрсатиб қўяди», деганлар.
Муслим ва Насоийда Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«إِنَّ أَوَّلَ النَّاسِ يُقْضَى يَوْمَ الْقِيَامَةِ عَلَيْهِ رَجُلٌ اسْتُشْهِدَ فَأُتِيَ بِهِ, فَعَرَّفَهُ نِعْمَتَهُ فَعَرَفَهَا, قَالَ فَمَا عَمِلْتَ فِيهَا؟ قَالَ: قَاتَلْتُ فِيكَ حَتَّى اسْتُشْهِدْتُ, قَالَ: كَذَبْتَ وَلَكِنَّكَ قَاتَلْتَ لأَنْ يُقَالَ هُوَ جَرِيءٌ فَقَدْ قِيلَ, ثُمَّ أُمِرَ بِهِ فَسُحِبَ عَلَى وَجْهِهِ حَتَّى أُلْقِيَ فِي النَّارِ. وَرَجُلٌ تَعَلَّمَ الْعِلْمَ وَعَلَّمَهُ وَقَرَأَ الْقُرْآنَ, فَأُتِيَ بِهِ فَعَرَّفَهُ نِعْمَتَهُ فَعَرَفَهَا, قَالَ: فَمَا عَمِلْتَ فِيهَا؟ قَالَ: تَعَلَّمْتُ الْعِلْمَ وَعَلَّمْتُهُ, وَقَرَأْتُ فِيكَ الْقُرْآنَ, قَالَ: كَذَبْتَ وَلَكِنَّكَ تَعَلَّمْتَ لِيُقَالَ عَالِمٌ, وَقَرَأْتَ الْقُرْآنَ لِيُقَالَ هُوَ قَارِئٌ فَقَدْ قِيلَ, ثُمَّ أُمِرَ بِهِ فَسُحِبَ عَلَى وَجْهِهِ حَتَّى أُلْقِيَ فِي النَّارِ. وَرَجُلٌ وَسَّعَ اللَّهُ عَلَيْهِ وَأَعْطَاهُ مِنْ أَصْنَافِ الْمَالِ كُلِّهِ, فَأُتِيَ بِهِ فَعَرَّفَهُ نِعَمَهُ فَعَرَفَهَا, قَالَ: فَمَا عَمِلْتَ فِيهَا؟ قَالَ: مَا تَرَكْتُ مِنْ سَبِيلٍ تُحِبُّ أَنْ يُنْفَقَ فِيهَا إِلاَّ أَنْفَقْتُ فِيهَا لَكَ, قَالَ: كَذَبْتَ وَلَكِنَّكَ فَعَلْتَ لِيُقَالَ هُوَ جَوَادٌ, فَقَدْ قِيلَ, ثُمَّ أُمِرَ بِهِ فَسُحِبَ عَلَى وَجْهِهِ ثُمَّ أُلْقِيَ فِي النَّارِ»
«Қиёмат кунида биринчи бўлиб шаҳид бўлган одам устидан ҳукм чиқарилади. (Аллоҳ) уни берган неъматлари билан таништирганида ҳаммасини танийди. «Бу неъматлар борасида нима иш қилдинг?», деб сўраганида: «Сени деб урушдим, ҳатто шаҳид бўлдим», дейди. (Шунда Аллоҳ): «Ёлғон айтасан, сен фалончи жасур экан, дейишлари учун урушгансан, ўша гап айтилди» деб, кейин буйруқ беради ва уни судраб бориб, дўзахга юз тубан отиб юборадилар. Илм олган, уни ўргатган ва Қуръон ўқиган бир киши келтирилади. (Аллоҳ) уни берган неъматлари билан таништирганида, ҳаммасини танийди. «Бу неъматлар борасида нима иш қилдинг?», деб сўраганида: «Сен учун илм олдим, илм бердим, Қуръон ўқидим», дейди. (Шунда Аллоҳ): «Ёлғон айтасан, сен фалончи олим экан, дейишлари учун илм олгансан, фалончи қори экан, десинлар деб Қуръон ўқигансан, ўша гап айтилди» деб, кейин буйруқ беради ва уни судраб бориб, дўзахга юз тубан отиб юборишади. Аллоҳ ризқини мўл қилган, турли хил мол-давлат берган одам олиб келинади. (Аллоҳ) уни берган неъматлари билан таништирганида, ҳаммасини танийди. «Бу неъматлар борасида нима иш қилдинг?», деб сўралади. «Сен сарфланишини хоҳлаган йўлларнинг бирортасини қолдирмасдан, ҳаммасига сарфладим», дейди. (Шунда Аллоҳ): «Ёлғон айтасан, сен фалончи саховатли экан, дейишлари учун қилгансан, ўша гап айтилди» деб, кейин буйруқ беради ва уни судраб бориб, дўзахга юз тубан отиб юборадилар».
Хизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
11.09.2018й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми