ЛАЪНАТЛАШИШ
ЛАЪНАТЛАШИШ
(“Исломда ижтимоий алоқалар” туркумидан)
(2)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Агар киши ўз хотинини «Зино қилдинг» деб ёки «Эй зинокор» ёки «Зино қилаётганингни кўрдим», деб бадном этиб, бу даъвосига далил-ҳужжат келтира олмаган ҳолатда ўзига лаънат айтмаса, унга ҳад (Аллоҳ белгилаган аниқ жазо) қўллаш лозим бўлиб қолади. Агар у ўзига лаънат айтса, бироқ хотини айтмаса, хотинига ҳад қўлланилади. Чунки Аллоҳ Таоло айтганки:
وَيَدْرَأُ عَنْهَا الْعَذَابَ أَنْ تَشْهَدَ أَرْبَعَ شَهَادَاتٍ بِاللَّهِ
– “У (аёлдан) азоб-жазони: У (яъни эри), шак-шубҳасиз, ёлғончилардан, деб Аллоҳ номига тўрт марта гувоҳлик бериши даф қилур”. (Нур:8)
Бу хотиндан даф қилинадиган азоб Аллоҳ Таолонинг қуйидаги калимасида зикр қилинган ҳаддир. Аллоҳ Таоло дейди:
وَلْيَشْهَدْ عَذَابَهُمَا طَائِفَةٌ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ
– “Уларнинг азобланишига бир тоифа мўминлар гувоҳ бўлсинлар!” (Нур:2)
Чунки Ҳилол ибн Умайя хотинини бадном қилиб, Пайғамбарﷺ ҳузурларига келиб хабар берганда, хотини олиб келинади. Улар бир-бирларига лаънат айтишади. Бу зино исбот қилинадиган хос ҳолатлардан биридир. Бу шундай бир ҳолатки, эр хотинини зинокор, деб бадном қилади. Эр лаънат айтса, бироқ хотини лаънат айтмаса, даъво исботланади. Агар хотин ҳам лаънат айтса, даъво исботланмайди. Лаънат айтишдан хотин бош тортса, зино қилганлиги исботланади ва эри ўзига лаънат айтганлиги туфайли бу хотинга ҳад қўллаш вожиб бўлади.
Агар иккови ҳам лаънат айтсалар ва ҳоким уларни ажратиб юборса, энди улар ҳеч қачон бирга бўла олмайдилар. Бу аёл мазкур эркакка абадий ҳаром бўлади. Чунки Пайғамбарﷺ лаънат айтганларнинг икковини ажратиб юборганлар. Молик Нофиъдан, Нофиъ ибн Умардан ривоят қиладики:
«أن رجلاً لاعن امرأته في زمن رسول الله r وانتفى من ولدها ففرق الرسول بينهما فألحق الولد بالمرأة»
«Расулуллоҳﷺ замонларида бир киши ўз хотини устидан даъво қилиб лаънат айтди ва у туққан болани инкор қилди. Пайғамбарﷺ уларни ажратиб юбордилар ва болани хотинга бердилар». Саҳл ибн Саъд ривоят қиладики:
«مضت السنة في المتلاعنين أن يفرق بينهما ثم لا يحبتمعان أبداً»
«Лаънат айтган эр-хотиннинг ажратиб юборилиши ва ҳеч қачон бирга бўлмасликлари суннатдир». (Абу Довуд ривояти). Лаънат айтиш туфайли ажратилиш – никоҳнинг абадий ҳаром қилинишини тақозо этувчи айрилишдир. Эр ўзини ёлғончига чиқарса ҳам бу аёл энди унга ҳалол бўлмайди. Бироқ эр ўз даъвосидан қайтиб, ўзини ёлғончи қилса, унга ҳад қўлланилади ва лаънат айтишдан олдин ўзини ёлғончи қиладими ёки кейинми, барибир, бола унинг насабидан, деб ҳисоб қилинади.
Хотин лаънат айтишдан бош тортганда, хотинга ҳад қўллашни вожиб қиладиган ва ҳад қўлланишидан эрни асраб қолувчи лаънатлаш қуйидагича бўлади. Эр ҳокимнинг ҳузурида «Аллоҳ номи билан гувоҳлик бераманки, бу (хотин) зино қилди», деб хотинига ишора қилади. Агар хотини у ерда ҳозир бўлмаса, эри унинг исмини ва насабини айтиб тўрт марта гувоҳлик беради. Бешинчи марта гувоҳлик беришдан олдин тўхтатилиб, унга айтилади: «Аллоҳдан қўрққин. Бу иш азобни сенга вожиб қилиб қўяди. Дунё азоби охират азобидан енгилдир». У бешинчи марта ҳам гувоҳлик бермоқчи бўлса айтадики: «Агар хотинимни зино қилди, деб бадном қилишимда ёлғончилардан бўлсам, менга Аллоҳнинг лаънати бўлсин». Хотини: «У ёлғон гапиряпти, деб Аллоҳ номи билан гувоҳлик бераман», деб тўрт марта гувоҳлик беради. Бешинчи марта гувоҳлик беришидан олдин тўхтатилиб, эркак қандай қўрқитилган бўлса, у ҳам шундай қўрқитилади. Бешинчи марта ҳам гувоҳлик бермоқчи бўлса айтадики: «Мени зинокор деб бадном қилишида эрим ростгўйлардан бўлса, менга Аллоҳнинг ғазаби бўлсин». Агар ўрталарида бола бўлса, лаънатлашда бола зикр қилинади. Агар эри: «Аллоҳ номи билан гувоҳлик бераманки, у зино қилди ва бу бола менинг болам эмас», деса, хотини айтадики: «Аллоҳ номига гувоҳлик бераманки, у ёлғон гапирди ва бу бола унинг боласидир».
Лаънатлаш кайфияти ва унинг лафз жумлалари шундай бўлади. Шунга кўра, хотини бола туққанда эри «бу бола мендан эмас» ёки «бу менинг болам эмас» деса, унга ҳад қўлланилмайди. Чунки бу бадном қилиш эмас. Агар эрдан сўралганда: «У (хотин) зино қилди ва бу болани зино туфайли туғди» деса, бу бадном қилиш бўлади ва лаънатлаш билан исбот қилинади. Агар эр: «Бу бола менга ўхшамаяпти, демоқчи эдим» деса ёки «Шубҳа билан босгандим. Бола – босганники» ёки шунга ўхшаш гап айтса, унга ҳад қўлланилмайди. Бола унинг насабидан, деб ҳисобланади. Чунки у хотинини бадном этгани йўқ. Бундай ўринларда лаънатлаш бўлмайди. Чунки лаънат айтишнинг шарти – бадном қилишдир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
20.11.2020й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми