| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • Эронга қарши уруш

  • Яҳуд вужудининг ваҳшийлиги ва хоин ҳукмдорларнинг сукути

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Молиявий кризислар ва рақамли валюталар

Молиявий кризислар ва рақамли валюталар

By htadmin
25.06.2021
824
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Молиявий кризислар ва рақамли валюталар

Доктор Муҳаммад Жилоний

2008 йил машҳур «ипотека кризиси» сабабли йирик молиявий кризис портлади ва бутун жаҳон бозорларининг, хусусан, АҚШ бозорининг триллионлаб долларини йўқотишига, кўплаб банкларнинг ёпилиб, дунёнинг йирик компаниялари банкротга учрашига олиб келди. Ҳақиқий пуллар ўрнини эгаллаган виртуал хаёлий пулларнинг инфляцияга учрагани сабабли шундай қулаш юз бериши муқаррар эди. Чунки қимматбаҳо қоғозлар бозорлари ва судхўрлик пуллари бозорлари орқали, айниқса, ипотека кредитлари билан боғлиқ бозорлар орқали хаёлий пуллар ўсди ва кўпайтирилди.

Ушбу молиявий кризис келиб чиқишининг сабабларидан бири «миқдорий юмшатиш» нуқтаи назаридан келиб чиқиб, банкларнинг триллионлаб долларни риболи кредит сифатида берилишини кенг йўлга қўйиши бўлди. Бунча йирик миқдордаги долларларни АҚШ Федерал банки бозорга «Интернет пуфаги», дея танилган собиқ кризис оқибатида тўккан эди. Аммо ушбу молиявий кризиснинг асосий сабаби бошқа. Бу кризис капитализм ҳукмронлиги остидаги бутун оламни ўз домига тортган экан, унинг бир неча асосий сабаблари бор бўлиб, уларнинг асосийлари қуйидагиларда акс этади:

1972 йил дастлаб доллар, сўнгра жаҳон валюталари олтин тизимидан ажратилди. 1984 йилда эса, молиявий ўсиш (яъни АҚШ доллари) иқтисодий ўсишдан ажратилди. Пулни иқтисодий ўсишдан жуда юқори нисбатда ўсиб кетишига йўл қўйган бу нарса «deregulation-дерегуляция» (ажратиш қонуни), деб аталди. Мана шу икки сабаб молиявий бозорлардаги акциялар нархларининг кескин ошишига, кенг миқёсда процентли кредитлар берилишига, бинобарин, йирик миқдордаги пул бойлигининг тўпланиб қолишига олиб келди. Чунки бу бойликнинг муқобили на олтин эди ва на ҳақиқий маҳсулот. Шу боис, хаёлий пулларнинг буғланишига ва айни турдаги пул билан боғлиқ кўплаб корхона ва муассасаларнинг ёпилишига олиб келган кризиснинг юзага келиши аниқ эди ва бу 2008 йилда юз берди. Унинг оқибатлари ҳамон сақланиб қолмоқда.

Бундай ўткир молиявий кризис, кўпчиликни бирор бир чиқиш йўлини қидиришга ундади. Улар бу каби кризисларнинг хавфини камайтиришга, умуман одамларнинг пулини тежашга уриндилар. Таклиф этилган ечимлар капиталистик тузум шаклини ўзгартириш, бўшлиқларни тўлдириш ва компанияларнинг қимматбаҳо қоғозлар бозорларига кириши жараёнини қонунийлаштиришдан иборат бўлди. Афтидан, юз бериши муқаррар бўлган айни молиявий кризислар оқибатларини юмшатиш учун ўртага ташланган ечимлар рақамли крипто-валютани, айниқса, биткоинни пайдо қилган кўринади. Биткоин расман 2008 йилнинг саккизинчи ойида пайдо бўлди ва бу энг ёмон иллатлардан огоҳлантирувчи молиявий кризис даври эди. Ушбу биткоин ғояси расмий муомаладаги пул маблағларидан узоқ равишда ва молиявий муомаладаги альтернатива сифатида ўртага чиқди. Айни альтернатива асосан ҳеч қандай қадри йўқ хаёлий пул эканлиги, уни хаёлий пул бозорига киритиш ва олтин валютага боғламаслик билан бир неча лаҳзада ҳавога учиб кетиши ўз исботини топди. 2008 йил 18 августда Биткоин номли биринчи ширкат АҚШда қайд этилди. Ушбу рақамли крипто-валюта 2009 йилдан бошлаб биринчи мартда амалда муомалага кира бошлади. Сўнг, шу валюта билан муомала қилишга рози бўлган муассасалардан товарлар сотиб олиш учун пул сифатида таклиф қилинди. Мисол учун, илк бор биткоин бўйича савдо битими 2010 йил бошида Америкадаги «Papa John's» компаниясининг 10 минг биткоинга пицца сотиб олиши билан амалга ошди. Биткоин пайдо бўлган вақтда, аслида, ҳеч ким уни пул сифатида қайд этган ёки таниган эмас, фақат товар айирбошлаш воситаси сифатида танилган, холос. Ундан кўпинча кичик дўконлардан буюмлар сотиб олиш учун фойдаланилди. Бу ҳолат 2013 йилгача давом этди ва ўшанда бир биткоиннинг ўртача нархи 10 доллар қийматида сақланиб турди, аммо молия бозорларида у билан муомала қилинмади… Фақат биткоинларга эришиш операциясига, яъни блокчайн, деб номланган шифрланган дастурий таъминот тизимларига чекланиб қолинди. Қуйидаги жадвалда биткоиннинг 2009 йилдан 2013 йилгача бўлган нархлари кўрсатилган.

Бироқ, 2013 йилдан кейин биткоин ҳам қимматбаҳо қоғозлар каби ўн минглаб долларга етиши мумкин бўлган фаразий, хаёлий қийматга эга бўлган товар сифатида сотиб олина бошлади. 2014-2020 йиллардаги жадвалда кўрсатилганидек, биткоин ҳеч қандай давлатга боғланмади.

Бу турдаги товарларнинг энг муҳим хусусиятларидан бири шундаки, у ҳеч қандай нақд пул ёки молиявий валютани ўзида шакллантирмайди. Чунки пул давлат ёки сиёсий вужудга узвий боғлиқдир ҳамда қандай давлат бўлмасин, унинг молиявий хусусиятларидан бири пул-валютадир. Буни бир қатор нарсалардан кўриш мумкин: Биринчидан: Валюта нархини, яъни нақд пулни, сотиб олиш қийматига ёки глобал алмашув қийматига нисбатан белгилаш учун бевосита жавобгар давлатдир. Кейин, одамларнинг қўлида муомалада нақд пулнинг бўлишига жавобгар ҳам давлат. Шу боис, пул ҳар қандай ҳолатда ҳам давлатдан йўқолиб қолмаслиги керак. Фақат тузум алмашиб ёки босқин бўлиб, давлатнинг ўзи йўқолиб қолган ҳолатдагина пул ҳам йўқ бўлиб кетиши мумкин. Чунки пул бор бўлиш ва йўқ бўлишда давлатга суянади. Биткоин каби крипто-валюта, деган нарсага келсак, уни миясида сақлаб турувчи электрон тизимда бирор бузилиш юз берса, у бутунлай йўқ бўлиб кетиши мумкин. Бу ҳол биткоин тизимида техник сабабларга кўра бир неча марта – фақат бир неча соат бўлса ҳам – содир бўлди. Бундай техник носозлик вақтида биткоин муомаласи бутунлай тўхтаб қолди. Бундан ташқари, давлатга қарашли пул давлатнинг ўзи ва муассасалари томонидан кафолатланган бўлади. Агар давлатнинг лицензиясига эга бирор банк хакерлик ҳужумига учраса ва кўплаб одамларнинг пули ўғирланган бўлса, демак, давлат мана шу қонуний маблағларни тўлайди. Бироқ, биткоин ҳолатида эса, кимнинг ҳисоби бузилган бўлса, унинг ичидаги барча маблағини йўқотади, унинг мулкини тўланишига ҳеч қандай жавобгар томон топилмайди. Шунинг учун, крипто-валютани, асосан биткоинни пул деб бўлмайди. Чунки нақд пул – бу бирор суверен давлат томонидан чиқарилган ва махсус қонун билан белгиланган алмашув қийматига эга товар ва хизматларни олиш воситасидир.

Дарҳақиқат, денёдаги йирик молия муассасалар биткоин каби крипто-валюта тизими билан пул сифатида эмас, балки товар сифатида муомала қилишяпти. Ушбу товар эса, реал талаб ва таклиф асосида нархи кўтарилиши ва тушиши мумкин. Дарвоқе, Нью-Йорк Фонд Биржаси (NYSE) 2019 йилнинг олти ойи ичида биткоинни Нью-Йорк бозорларида алмашинадиган товарлар рўйхатига киритишга ҳаракат қилди. Ўша вақтдан бери биткоин нархи молия бозорида содир бўлаётган воқеалар асосида кескин кўтарилиб-тушиб билан ўзгара бошлади. Масалан, «Tesla» электромобил ишлаб чиқарувчи компания биткоинда 1.5 миллиард сармоя киритганини эълон қилгач, биткоин нархи 70 минг доллардан ошиб кетди. Кейин ўша инвестор томонидан катта миқдорда биткоин сотилгач, унинг нархи орқага қайтди.

Шуни унутмаслик керакки, бу крипто-валюталар учун биткоин тизими 2008 йилда хаёлий пул инфляцияси сабабли юзага келган молиявий кризисни бартараф қилиш мақсадида таклиф қилинган. Бироқ, бу тизим худди ўша молиявий фалокат гирдобида яна қайтиб келиб, ишга тушди ҳамда айирбошланадиган хаёлий валюта тизимига айланиб қолди. Бориб-бориб кризис портлаб, одамлар ўзларининг мулки, дея хаёллаган барча маблағ асфала софилинга қараб кетади.

Демак, инсонлар пулларининг ҳимоясини фақатгина ҳақиқий манбага таянган, ҳақиқий қонунга биноан тузилган молиявий низомгина кафолатлайди. Бу эса, ўз қонунларини мустаҳкам пойдевор асосидаги одил тузумга мувофиқ ишлаб чиққан давлатдагина бўлади. Шубҳасиз, бу – Халифалик давлати бўлиб, у барча қонунларини адолат ва эзгуликка буюрувчи шариатга асосланган ҳолда чиқаради. Халифалик давлати нақд пулни фақат олтин ва кумуш асосида чиқаради. Шу орқали хаёлий пул вужудга келишини олдини олиб, инсонлар пулини ҳимоя қилади, ишлаб чиқаришни олтин бойлигини сақлашга олиб келадиган даражада оширади… Токи, олтин бойлиги одатда омадсиз капиталистик тузумда учраётгани каби, нарх-навонинг ошиши ва инфляция оқибатида зое кетмасин.

Роя газетасининг 2021 йил 2 июн чоршанба кунги 341-сонидан

0
0

Related posts:

Сизни дунё офатлари ва охират азобларидан қутқарувчи раббоний тузумни татбиқ этишингиз вақти келмадими?!
Tagsмолиявий кризисларрақамли валюталар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ўзбек режими “Тинчлик кенгаши” ниқоби остидаги жиноятга шерикликка қўл урди

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ҳизб ут-Таҳрир-Иордания вилояти Бангладешнинг Аммондаги элчихонасига матбуот баёноти топширди

  • МАҚОЛАЛАР

    Сиз мукаммал шахс деганда кимни тушунасиз?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • 11.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 07.04.2026

    Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/