Олдини олувчи зарба ҳамда ҳазорат билан маданиятни аралаштириб юбориш
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Олдини олувчи зарба ҳамда ҳазорат билан маданиятни аралаштириб юбориш илмонийликни олға суришда кофирлар ва янги малайларнинг қуролидир
Устоз Шайф Шеродий қаламига мансуб
Ислом Уммати фикрий таназзулга учраб, мустамлакачи кофир Усмоний Халифалик давлатини ағдаришга муваффақ бўлди. Уммат бирлиги бузилиб, худди портлашда сочилган таналар мисол сочилиб кетди ҳамда ўз Парвардигорининг Китоби, Пайғамбари суннати билан бошқарилувчи ҳокимиятини йўқотди, илм-фан ва технологиясини бой берди, Аллоҳ йўлидаги жиҳод тўхтаб, Уммат фарзандлари ўртасидаги фитнага айланди. Умматнинг Халифалиги харобалари узра, ғайриилоҳий ҳукуматлар тикланиб, улар Уммат ўз дини аҳкомларини билмай қолган бир пайтда, илмонийлик билан бошқарадиган бўлишди. Кофирлар ва уларнинг малайлари Исломнинг асл моҳиятини яшириш ва уни қасддан фақат шахс адо этувчи ибодатларга чекланган ҳамда ҳаёт, давлат ва жамият тузумларига алоқаси бўлмаган дин қилиб кўрсатиш устида ишлашди. Алалоқибат, Исломда бошқарув низоми йўқ, унинг сиёсатга мутлақо алоқаси йўқ, деган эътиқоддаги авлод етишиб чиқди. Ана шунда Уммат душманлари илмоний бошқарувни ҳеч қийинчиликсиз ва мусулмонларнинг эътирозисиз осонгина татбиқ қилишга муваффақ бўлишди. Бироқ исломий уйғониш дунёга келиб, мустаҳкам томир отиб, ушбу ҳаракат тарафдорлари, яъни, шариат татбиқини ўз ғоясига, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишни ўз тариқатига айлантирганлар кўпайди. Шунда кофирлар ва уларнинг малайлари Исломга қарши аёвсиз курашишди. Улар мафкуравий курашда бой беришди, илмонийлик чириб, кўпчилик мусулмонлар уни рад этдилар, илмоний режимлар ҳалокат ёқасига келиб, уларни йўқ қилиш учун қўзғолонлар аланга ола бошлади… Шунда кофирлар ўзларининг малай режимларини сақлаб қолишга шошилишди ва уларни қутқариш учун турли услубларни ишга солишди, уларда яна илмонийлик мафкурасини олға суриш фикри пайдо бўлди. Бу мафкуранинг айби очилиб, бузуқ ва носозлиги аён бўлиб қолгач, фуқаролик давлати, деган мафкурани тиқиштиришга ўтишди, гўё у илмонийликдан бошқа, унга алоқаси йўқдек! Ана шунда ўз аҳлини ҳаргиз алдамайдиган Ҳизб ут-Таҳрир очиқ кураш бошлаб, айни мафкуранинг сохталигини ёритиб берди, асл башарасини очиб ташлади, унинг Ислом ақидасига ва шаръий аҳкомларга батамом зидлигини ва у илмонийликнинг янгича номи эканини кўрсатиб берди. Шунда кофирлар ва уларнинг малайлари Исломга қарши курашиш ва илмонийликни яна қайта олға суриш йўлида бошқа услубни ўйлаб топишди. Бу олдини олувчи зарба ва маданият билан ҳазоратни аралаштириб кўрсатиш услуби эди. Мақсадлари, Ислом моҳиятини мусулмонлар миясидан ўчириш ва уларни уйғониш нима эканини тушунмайдиган, барча инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат даражасига қайта кўтарилиш йўлини билмайдиган мусулмонларга айлантиришдан иборат бўлди.
Олдини олувчи зарба, бу Исломга олдиндан ҳужум қилиб, уни айниқса, мусулмонларга бузиб кўрсатиш, уни қоронғи ва ёқимсиз дин қилиб тасвирлаш, демакдир. «Терроризмга қарши кураш» ва Халифалик тўғрисидаги фикрни бузиш фақат мана шу йўналишда олиб борилмоқда. Ғарб бундай курашни илмонийликни йиқилишдан сақлаб қолиш мақсадида олиб бормоқда. Илмонийликни ва уни татбиқ қилувчи режимларни ҳимоя қилиш йўлидаги олдини олувчи зарбанинг яна бир тури бор. Бу Халифалик учун фаолият қилаётган инсонларга зарба беришдир. Буни дастур бошловчилари хавфли ва нопок тушунчаларни келтириб чиқариш мақсадида ток-шоулар ва сатирик масхараомуз сиёсий программалар орқали Халифалик учун фаолият қилаётганларни ҳам бузуқ ҳизблар қаторига қўшиш орқали амалга оширишга уринишяпти. Ҳизбларнинг ҳаммаси битта, улар бутун Умматнинг манфаати ҳисобига бўлса ҳам ҳокимиятга чиқишдан бошқа ташвишни билишмайди, дейишяпти. Бу албатта нотўғри бўлиб, адаштиришдан бошқа нарса эмас…
Улар Ҳизб ут-Таҳрирни бошқа ҳизблар билан бир қаторга қўйишлари шу жиҳатдан нотўғрики, Ҳизб билан улар ўртасида манҳажда ҳам, унинг Уммат ҳаётида дунёга келиши тариқатида ҳам тубдан фарқ бор. Чунки Ҳизб ут-Таҳрир манҳажи Исломдир, у Исломда бўлмаган ҳар бир нарсани рад этмоқда. У мусулмонлар устидан ёлғиз Исломни татбиқ этишга ва рисоласини бутун оламга олиб чиқишга ҳаракат қилмоқда. Бошқа ҳизблар эса, илмонийликни татбиқ қилиш устида мусобақалашишяпти, ҳолбуки, илмонийлик Ислом ақидасига ва аҳкомларига тамоман зид. Бу ҳизбларнинг ҳокимиятга етиш тариқатлари ҳам мавҳум-ноаниқ ва белгилаб олинган эмас. Чунки ҳокимиятга етиш учун натижа кафолатланган бўлса улар сайловлар ва сайлов қутилари йўлидан юришяпти, аммо кафолатланмаса, ҳарбий тўнтаришдан фойдаланиб, Умматни зўравонлик ва ички курашлар ботқоғига ботиришяпти. Барча ҳизбларнинг тарихига қарасак, қонли эканига ва сайловлар уларнинг фойдасига бўлмай қолганда шу йўлни тутишаётганига гувоҳ бўляпмиз. Бироқ Ҳизб ут-Таҳрирнинг тариқати аниқ-тиниқлигини, фикрий ва сиёсий курашдан иборат эканини кўряпмиз. Чунки у ўз ғоясига етишда моддий ишлардан мутлақо фойдаланмайди, тариқати мустаҳкам бўлиб, олтмиш йилдан зиёд вақтдан бери заррача ўзгармаган ва ҳаргиз ўзгармайди ҳам. Чунки у босқичларини Росулуллоҳ ﷺ чизиб, белгилаб берган шаръий тариқатдир.
Ҳизб ут-Таҳрир Умматни бирлаштиришга даъват қилмоқда, аммо бошқа ҳизблар эса, уни бўлиш йўлида ҳаракат қилишяпти. Ҳизб ут-Таҳрир ватанпарварлик, миллатчилик ва мазҳабпарастликни рад этмоқда, бошқа ҳизблар бўлса, шуларга чақириб, шулар орқали низо оловини ёқишяпти. Ҳизб ут-Таҳрир ҳаётнинг барча соҳасида Ислом билан ҳукм юритиш, мусулмон юртларидан Ғарб нуфузини буткул чиқариб ташлаш ҳамда илмонийлигу демократияларини тарих ахлатхонасига улоқтириш учун рошид Халифаликни барпо этишга ҳаракат қилаётган бўлса, бошқа ҳизблар мусулмон юртларининг куфр фикрлари билан бошқарилишини, кофирларнинг ҳукмронлиги орқали пароканда юртлар бўлиб туришини сақлаб қолишга ҳаракат қилишяпти… Бас, Ҳизб ут-Таҳрир билан улар ўртасида ер билан осмонча фарқ бор!
Ҳазорат билан маданият ўртасини аралаштиришга келсак, бу ҳам мусулмонларни алдаш учун бўляпти. Улар Исломни худди бир замонларда қўлланган эски телефон, демократияни эса, ҳозирги кундаги янги телефон қилиб кўрсатишмоқчи бўляпти. Бу масхарабозлар Исломнинг демократиядан юзлаб йил муқаддам келганини ҳамда 1400 йил аввалги даврга, Росули акрам ﷺнинг ва асҳоби киромларининг замонига қайтмоқ эканини, чунки мусулмонлар ва бутун дунё тарихида энг гўзал-афзал давр ўша давр бўлганини гўё билишмайди.
Ҳазорат билан маданият ўртасини аралаштиришни кофирлар ва малайлари қасддан қилишяпти. Уларнинг тобе ва аъёнлари ҳам, илмсизликларидан иккиси ўртасидаги фарқни англашмаган ҳолда, шунга чақириб ётишибди. Қанча-қанча ёзувчилар борки, ҳазорат ҳақидаги китоблари муқаддимасида ҳазоратга «маданият», дея таъриф беришяпти, иккиси ўртасини ажратишолмаяпти. Ҳатто ҳазоратни маданиятнинг синоними, деб билишяпти. Албатта, бунинг турган-битгани хатодир. Уни нияти бузуқлар қасддан қилишаётган бўлса, бу содда-анқов кишилар унга ишонишяпти. Масалан, шу соддалардан баъзилари «имом-хатиб микрофондан фойдаланмаслиги керак, чунки бу Ғарб ҳазоратидир», деб, сўнг шундай ёндашувлари орқали Ғарб тушунчалари ва фикрларига қарши курашишяпти. Улар «имом-хатиб қандай қилиб микрофон, телефон, компьютер, тиббий, электрик ва электроник ускуналардан фойдаланса-ю, сўнг демократия, илмонийлик, эркинлик, ижтимоий адолат, хусусийлаштириш кабиларни инкор этса, ахир, буларнинг ҳаммаси битта жойдан, Ғарбдан чиққан бўлса», дейишяпти!
Шу боис, бу содда инсонлардаги ишкалликни кетказиш учун ҳазорат билан маданият ўртасидаги фарқни ёритиш керак бўлди, токи, уларга малайлар ва уларнинг ёвуз хўжайинлари фириби ўтмасин:
Ҳазорат ҳаёт ҳақидаги тушунчалар мажмуаси бўлиб, ўзига хосдир. Зеро, ҳар бир умматнинг ўз ҳазорати бор. Масалан, Ислом ҳазорати Ғарб ҳазоратидан тамоман фарқ қилади ва бу фарқнинг уч сабаби мавжуд:
Ҳазорат асосланган пойдевор бошқа. Чунки Ислом ҳазорати Ислом ақидасига асосланган, Ғарб ҳазорати эса, динни давлатдан ажратишга асосланган.
Исломда амаллар ўлчови ҳалол ва ҳаром. Аммо Ғарб ҳазоратида амаллар манфаат билан ўлчанади.
Исломда бахт тушунчаси Аллоҳ Таолонинг розилигига эришишдир ва бу Унинг амрларини бажариш ва қайтариқларидан қайтиш билан бўлади. Бироқ Ғарб ҳазоратида бахтни танага лаззат берадиган нарсаларга мумкин қадар кўпроқ эришиш, деб ҳисобланади.
Кўриб турибмизки, Ислом ҳазорати Ғарб ҳазоратига зид. Чунки ҳар бир ҳазорат тушунчаси бошқасиникидан бутунлай фарқ қилмоқда.
Маданиятга келсак, у ҳаёт ишларида фойдаланиладиган моддий шакллардир. У икки қисмга бўлинган:
1 – Ҳазоратдан келиб чиққан маданият: масалан, Ғарб ҳазоратидан келиб чиққан ҳайкаллар каби нарсаларни қабул қилмоқ ножоиз. Чунки у ҳам ҳазорат билан баробардир. Шунингдек, муслима аёлнинг либоси кофир аёлнинг либосидан тамоман фарқ қилади… ва ҳоказо.
2 – Илм-фандан келиб чиққан маданият. Бу маданият умумий бўлиб, бошқасидан истисно равишда бир умматга хос эмас. Масалан, телефон, микрофон, автомобил, самолёт, саноат ва бошқалар каби.
Шунинг учун ҳазоратни бошқарув тузуми сифатида Ғарбдан олиш ножоиз. Чунки бошқарув тузуми Исломда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликдир. Ғарб ҳазоратида эса, қироллик ва республика бошқаруви бўлиб, буларнинг бирортасини ҳам олиб бўлмайди. Зеро, бу мусулмонларга тушган балодир. Аммо илм-фандан келиб чиққан маданият эса, бу барча инсониятга умумийдир, уни ғайримусулмонлардан олиш жоиздир.
Ғарб ҳазорати ва унинг бузуқ тушунчалари мусулмонлар инқирозининг сабабчисидир. Ундан халос бўлиш, уни рад этиш ва ҳаётнинг барча соҳасида Ислом билан ҳукм юритувчи Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш, айнан шу мусулмонларда қайта уйғонишни пайдо қилади.
Роя газетасининг 2020 йил 1 июл чоршанба кунги 293-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми