| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!

  • АМЕРИКА ВА ЭРОН: СУЛҲМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ЧЕКИНИШ?

  • Солиқ тизимининг “соддалаштирилиши” ва ПФ-100 сонли фармон остидаги навбатдаги алдов

  • Ғазо вайроналаридан тортиб Ўзбекистон қамоқхоналаригача бўлган ягона ҳақиқат

  • Синаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режимининг илинжи: Ўзбекистоннинг АҚШ соясидаги сиёсий мудофааси

  • СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК: ХАЁЛПАРАСТЛИК ВА ИЛОҲИЙ БАШОРАТ ЎРТАСИДАГИ НОЗИК ЧЕГАРА

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Озарбайжон – Марказий Осиё ва Ғарб ўртасидаги геосиёсий кўприк

Озарбайжон – Марказий Осиё ва Ғарб ўртасидаги геосиёсий кўприк

By htadmin
10.01.2026
363
0
Share:

Озарбайжон – Марказий Осиё ва Ғарб ўртасидаги геосиёсий кўприк

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев маҳаллий телеканалларга берган интервьюсида: “Марказий Осиёни жуғрофий жиҳатдан Ғарб билан боғлашда Озарбайжон муҳим ўрин тутади”, – деди.

Сўнгги йилларда Озарбайжоннинг ташқи сиёсати фақат Жанубий Кавказ доирасида эмас, балки Марказий Осиё ва Ғарб ўртасидаги стратегик алоқалар тизимида ҳам фаол шаклланиб бормоқда. Баку ўзини транспорт, логистика ва геосиёсий робиталар нуқтаи назаридан «ажралмас бўғин» сифатида тақдим қилмоқда. Илҳом Алиевнинг сўнгги чиқишлари ва дипломатик қадамлари айнан шу даъвони мустаҳкамлашга қаратилган.

2025 йил 15-16 ноябр кунлари Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VII Маслаҳат учрашувида Озарбайжоннинг ушбу форматга тўла ҳуқуқли аъзо сифатида қабул қилиниши минтақавий сиёсатда муҳим бурилиш сифатида баҳоланмоқда. Илҳом Алиев бу воқеани Озарбайжон ташқи сиёсатидаги энг муҳим ютуқлардан бири деб атади. Географик жиҳатдан Марказий Осиёга кирмасада, Озарбайжон сўнгги йилларда бу минтақада иқтисодий, сиёсий ва инфратузилмавий ҳамкорликни жадал кучайтирди. Алиев таъбири билан айтганда, «ҳамкорлик шунчалик чуқурлашдики, Марказий Осиё давлатлари Бокуни бир овоздан ўз форматига қабул қилди». Бу қарор тасодифий эмас, балки минтақа давлатларининг Вашингтон илгари сураётган янги геосиёсий реалликка мослашуви билан боғлиқ.

Алиев Марказий Осиё–Озарбайжон иттифоқини фақат минтақавий эмас, балки глобал аҳамиятга эга деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, С5 форматининг С6 га айланиши Ғарб учун айни муддаодир. Сабаби аниқ: Россия–Ғарб қарама-қаршилиги, Эронга нисбатан санкциялар ва Хитой билан рақобат шароитида Ғарб учун муқобил транспорт ва энергетик йўналишлар ҳаётий аҳамият касб этмоқда.

Ана шу нуқтада Озарбайжон ўзини «Марказий Осиёни Ғарб билан боғлайдиган ягона ишончли транзит каридори» сифатида тақдим қилмоқда. Россия орқали ўтувчи йўналишлар сиёсий жиҳатдан хатарли, Эрон орқали йўл эса санкциялар туфайли мақбул эмас. Натижада, Каспий – Кавказ – Европа йўналиши Ғарб учун энг қулай вариант сифатида илгари сурилмоқда.

“Географик нуқтаи назардан бошқа маршрутлар мавжудлигига қарамай, ҳозирги геосиёсий шароитда Ғарб учун муқобил йўналишлар мақбул эмас. Бундай вазиятда айнан Озарбайжон минтақалар ўртасида жонли кўприк ва ишончли ҳамкор бўла олади”, – деди Алиев.

Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов келтирган рақамлар бу стратегиянинг амалда ҳам фаол қўлланаётганини кўрсатади. Фақат 2025 йилнинг ўзида 14 та ўзаро юқори даражадаги ташриф амалга оширилган. Сўнгги уч йилда Илҳом Алиевнинг Марказий Осиёга 14 марта ташриф буюриши, минтақа етакчиларининг эса 23 марта Бакуга келиши Озарбайжон– Марказий Осиё алоқалари институционал тус олаётганидан далолат беради.

Авазада бўлиб ўтган Ўзбекистон–Туркманистон–Озарбайжон уч томонлама учрашуви ҳам тасодифий эмас. Бу формат Каспий атрофида янги сиёсий-иқтисодий ўқ шаклланиш эҳтимолини кўрсатади.

Илҳом Алиевнинг Ғазо секторига тинчликпарвар куч юборишдан қатъий бош тортгани Озарбайжон ташқи сиёсатининг энг баҳсли ва эътиборли қирраларидан бирини очиб берди. Расмий Боку бу қарорни «миллий тажриба» билан оқлашга уринди: «Биз энг оғир паллаларда ёлғиз қолдик, ҳеч ким бизни ҳимоя қилмади». Аммо бу изоҳ ташқи сиёсатдаги реал йўналишни тўлиқ ёритиб бермайди.

Аслида эса, мазкур қарор геосиёсий ҳис-туйғуларга эмас, балки қатъий ҳисоб-китобларга асосланган. Озарбайжон яҳудий вужуди ва Туркия билан яқин иттифоқда, (исроил)ни ёқилғи билан таъминлашни тўхтатмаслик, ҳатто ҳажмни ошириш Бокунинг қайси геосиёсий лагерга яқин эканини очиқ кўрсатади. Бугун Озарбайжон ташқи сиёсати Вашингтон белгилаб берган стратегик координаталар доирасида ҳаракат қилмоқда. Ушбу стратегияда Бокунинг асосий эътибори Яқин Шарққа эмас, асосан Марказий Осиёга қаратилган. Чунки бугун Туркия Сурия майдонида чуқур ботган, унинг сиёсий ва ҳарбий ресурслари айнан шу фронтда банд. Натижада, минтақада Ғарб манфаатларини илгари суришда «иккинчи ўйинчи» сифатида Озарбайжон олдинга чиқарилмоқда.

Шу маънода, Бокунинг Ғазо масаласида ҳарбий иштирокдан воз кечишини нейтралитет ёки инсонпарвар позиция эмас, балки аниқ вазифалар тақсимотининг бир қисми сифатида кўриш тўғри ҳисобланади. Озарбайжон учун бугун устувор йўналиш — Марказий Осиё: транспорт йўлаклари, энергетика занжири ва Россия ҳамда Хитой таъсирини чеклашга қаратилган геосиёсий конфигурация. Демак, Ғазога қўшин юборилмаслиги қарори ортида «миллий хотира»дан кўра, ташқи марказлар билан келишилган сиёсий рационаллик устун. Бу ҳолат Озарбайжон ташқи сиёсатининг йирик геосиёсий ўйинда белгиланган ролни бажараётган субъект сифатида ҳаракат қилаётганини яққол намоён этади.

Хулоса шуки, Озарбайжон бугун фақат Жанубий Кавказ йўналишида АҚШ манфаатларини ҳимоя қилаётган давлат эмас, балки Марказий Осиё ва Ғарб ўртасидаги геосиёсий ўйинда фаол иштирокчига айланмоқда. Унинг ушбу ролининг Америка манфаатлари билан уйғунлашуви эса, Озарбайжоннинг Марказий Осиё билан алоқалари ортида Вашингтоннинг стратегик қадамлари тургани кўрсатади. Шу маънода, Озарбайжоннинг Марказий Осиёга яқинлашуви қардошлик ёки тарихий алоқалар жиҳатидан эмас, АҚШ геосиёсий лойиҳасининг таркибий қисми сифатида кўрилиши лозим.

Бугун мусулмонлар юртларидаги мавжуд режимлар кофир мустамлакачилар томонидан чизиб берилган геосиёсий харитада белгиланган ролни бажараётган ижрочига айланиб қолган. Шунинг учун, Озарбайжоннинг Марказий Осиёга яқинлашуви ҳам исломий биродарлик ёки уммат манфаатларидан келиб чиққан қадам эмас, балки Америка бошчилигидаги капиталистик тизимнинг минтақани қайта форматлаш режасига хизмат қилувчи ҳаракатдир.

Исломда ташқи сиёсат ақидага асосланади. Унда йўналишни ҳам, мақсадни ҳам Аллоҳ белгилайди. Бироқ бугун Тошкент ва Боку каби режимларнинг ташқи сиёсати Вашингтонда ишлаб чиқилган стратегиялардан озиқланмоқда. Натижада, Марказий Осиё ва Кавказ каби мусулмон минтақалар Исломга эмас, балки куфр тузумининг давомийлигига хизмат қиладиган «кўприк»ка айлантирилмоқда.

Уммат масаласини ажнабий кучларга боғлиқ қилиб қўйиш сиёсий жиҳатдан ўзини-ўзи бўғизлашдир.

Бу каби геосиёсий ўйинларда «восита» бўлишдан қутулишнинг ягона йўли эса, Ислом тузумини ҳаёт майдонида татбиқ қиладиган Рошид Халифалик давлатини барпо қилишдир. Зеро, ёлғиз Халифалик давлатигина Уммат масаласини кофир мустамлакачиларнинг ҳукмронлик ва нуфузини исломий юртлардан улоқтириб ташлаш орқали ҳал қилишни бошлайдиган ягона сиёсий қудратдир.

 

Иззатуллоҳ

10.01.2026й

TagsОзарбайжон – Марказий ОсиёҒарб
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    “Терроризм ва экстремизмга қарши курашда киберхавфсизлик муҳим роль ўйнайди”, – Ш.Мирзиёев

  • МАТБУОТ БАЁНОТИЯНГИЛИКЛАР

    Ҳижрий 1446 йилнинг муборак рамазон ҳилолини кузатиш натижаси

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти суриялик қочқинларга қилинган ҳужумларни қоралайди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 01.06.2026

    ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • 01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • 01.06.2026

    АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!

  • 01.06.2026

    АМЕРИКА ВА ЭРОН: СУЛҲМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ЧЕКИНИШ?

  • 01.06.2026

    Солиқ тизимининг “соддалаштирилиши” ва ПФ-100 сонли фармон остидаги навбатдаги алдов

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/