| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Рамазон Аллоҳнинг ойи ва Қуръон ойидир

Рамазон Аллоҳнинг ойи ва Қуръон ойидир

By htadmin
02.06.2019
1434
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Рамазон Аллоҳнинг ойи… ва Қуръон ойидир…

Шундай экан, бу ойда қадрингизни туширадиган ишлардан четланинг

Аллоҳ Таоло рамазон ойида Қуръонни нозил қилди, шунинг учун бу ой энг улуғ ойлардан бўлиб қолди. Ундаги қадр кечаси эса, энг яхши кеча бўлди. Аллоҳ Таоло бу ойни ибодатлар учун йиллик мавсум қилди, унда ажрлар кўп, савоблар сероб бўлади. Яхшиликни хоҳлаганлар учун унинг эшиги очилади… Аллоҳ Таоло бу ойда ўз бандаларига ибодат ва ўзига яқинлашиш йўлини очиш учун шайтонларни кишанлайди. Шунинг учун бошқа ойлардан кўра айнан рамазонда Аллоҳнинг раҳмати ва марҳамати ёғилади ҳамда бу ойда Аллоҳ хоҳлаган кишилар дўзахдан озод бўлади. Бу ойнинг фазилати ҳақида машҳур ва мутавотир хабарлар бор.

– Икки саҳиҳда Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз СAВ айтадилар:

«إِذا جَاءَ رَمَضَانُ، فُتِّحَتْ أَبْوَابُ الجنَّةِ، وغُلِّقَت أَبْوَابُ النَّارِ، وصُفِّدتِ الشياطِينُ»

«Агар Рамазон келса жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар занжирбанд қилинади». Бу ойда жаннат эшикларининг очилиши солиҳ амалларнинг кўплиги ва уларга тарғиб қилинишидандир. Дўзах эшикларининг ёпилиши эса, мўминларнинг маъсиятдан узоқ бўлишидадир. Аммо шайтонларнинг кишанланиши шуки, бу ойда мўминлар бошқа ойлардан кўра кўпроқ Аллоҳга холис ибодат қиладилар. Шунинг учун улар ҳақдан йироқ бўлиш ва яхшиликдан тийилиш каби амалларга яқинлашмайдилар. Чунки Аллоҳ Таоло уларнинг душманини кишанлаб, уларга ёрдам беради. Шунинг учун бу ойда солиҳ кишилар бошқасидан кўра кўпроқ яхшиликка интилаётгани ва ёмонликдан тийилаётганини кўрамиз.

– Абу Ҳурайра ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ СAВ айтадилар:

«مَنْ صَامَ رَمَضَانَ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ»

«Кимки Рамазонда имон билан, савоб умидида рўза тутса, унинг олдинги гуноҳлари мағфират қилинади». Имом Аҳмад ва Сунан соҳиблари ривоят қилган, Албоний саҳиҳ деган. Яъни, Аллоҳга ишониб, рўзанинг фарзлигига рози бўлиб, савоб ва ажрларни умид қилиб тутса, фарзлигидан нафратланмаса, савоб ва ажридан шубҳаланмаса, Аллоҳ Таоло унинг қилган гуноҳларини кечиради.

– Саҳиҳ Муслимда Абу Ҳурайра ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ СAВ айтадилар:

«الصَّلَوَاتُ الْخَمْسُ، وَالْجُمُعَةُ إِلَى الْجُمُعَةِ، وَرَمَضَانُ إِلَى رَمَضَانَ، مُكَفِّرَاتٌ مَا بَيْنَهُنَّ، إِذَا اجْتَنَبْتَ الْكَبَائِرَ»

«Модомики, катта гуноҳлардан сақланар экансиз, беш вақт намоз ҳамда жумъа кейинги жумъагача, рамазон кейинги рамазонгача қилинган хатоларга кафорат бўлади».

– Рўза тутишнинг фазилатларидан бири шуки, рўзадорга ҳисобсиз ажрлар берилади. Икки саҳиҳда Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ СAВ айтадилар:

«قَالَ اللَّهُ تَعَالَى: كُلُّ عَمَلِ ابْنِ آدَمَ لَهُ إِلَّا الصَّوْمَ فَإِنَّهُ لِي وَأَنَا أَجْزِي بِهِ. وَالصِّيَامُ جُنَّةٌ، وَإِذَا كَانَ يَوْمُ صَوْمِ أَحَدِكُمْ فَلَا يَرْفُثْ وَلَا يَصْخَبْ فَإِنْ سَابَّهُ أَحَدٌ أَوْ قَاتَلَهُ فَلْيَقُلْ إِنِّي صَائِمٌ. وَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ، لَخُلُوفُ فَمِ الصَّائِمِ أَطْيَبُ عِنْدَ اللَّهِ مِنْ رِيحِ الْمِسْكِ. لِلصَّائِمِ فَرْحَتَانِ يَفْرَحُهُمَا: إِذَا أَفْطَرَ فَرِحَ بِفِطْرِهِ، وَإِذَا لَقِيَ رَبَّهُ فَرِحَ بِصَوْمِهِ»

«Аллоҳ Таоло айтадики: Одам боласининг ҳар бир амали ўзи учун, фақат рўза мен учундир ва унинг мукофотини Мен ўзим бераман. Бирортангиз рўза тутган бўлсангиз, аёлига яқинлик қилмасин, бақириб-чақирмасин. Агар уни бошқаси сўкса ёки уришса, мен рўзадорман деб айтсин. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зотга қасамки, рўзадорнинг оғзини ҳиди Аллоҳ ҳузурида мискнинг ҳидидан хушбўйдир. Рўзадор учун икки хурсандчилик бор: Биринчиси: ифтор пайтидаги хурсандчилик. Иккинчиси: Роббисига йўлиққан пайтда рўзаси сабабли хурсандчилиги».

– Рўзанинг фазилатларидан яна бири шуки, рўза қиёмат куни ўз эгасини шафоат қилади. Абдуллоҳ ибн Умар ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ СAВ айтадилар:

«اَلصِّيَامُ وَالْقُرْآنُ يَشْفَعَانِ لِلْعَبْدِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، يَقُولُ الصِّيَامُ: أَيْ رَبِّي مَنَعْتُهُ الطَّعَامَ وَالشَّهْوَةَ فَشَفِّعْنِي فِيهِ. وَيَقُولُ الْقُرْآنُ: مَنَعْتُهُ النَّوْمَ بِاللَّيْلِ فَشَفِّعْنِي فِيهِ. قَالَ: فَيُشَفَّعَانِ»

«Рўза ва Қуръон қиёмат куни бандани шафоат қилади. Рўза айтадики: Эй Роббим бандангни таом ва шаҳватдан қайтардинг, энди уни шафоат қилишимга рухсат бер. Қуръон айтади: Бандангни тунда ухлашдан қайтардинг, энди уни шафоат қилишимга рухсат бер. Шунда иккиси бандани шафоат қилади». Аҳмад ривояти.

– Саҳл ибн Саъд ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ СAВ айтадилар:

«إِنَّ لِلْجَنَّةِ بَابًا يُقَالُ لَهُ الرَّيَّانُ، يُقَالُ يَوْمَ القِيَامَةِ: أَيْنَ الصَّائِمُونَ؟ فَإِذَا دَخَلُوا أُغْلِقَ ذَلِكَ الْبَابُ»

«Жаннатда Райён номли эшик бўлиб, рўзадорлар қани деб сўралади. Рўзадорлар ўша эшикдан кириши билан улар ёпилади». Бухорий ва Муслим ривояти.

– Агар рўзадор Рамазон рўзасини тутса ўзи учун тақво эшигини очади. Аллоҳ Таоло айтади:–  

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمْ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ

«Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди»                                                                        [Бақара 183]

Демак, рўзанинг шаръий ҳикмати тақво экан. Чунки рўзадор Азиз ва Улуғ Аллоҳга тақво қилишга буюрилган. Бу эса, Аллоҳнинг буйруғини бажариш ва қайтарганидан тийилиш орқали амалга ошади. Рўзадан кўзланган улуғ мақсад мана шудир. Рўзадан мақсад ейиш, ичиш ва жинсий алоқадан тийилиш орқали рўзадорни қийнаш эмас. Чунки бу фарз Аллоҳга итоат қилинган ҳолда адо этилсагина қалбда тақво уйғонади. Пайғамбаримиз СAВ айтадиларки:

«مَنْ لَمْ يَدَعْ قَوْلَ الزُّورِ وَالْعَمَلَ بِهِ وَالْجَهْل فَلَيْسَ لِلَّهِ حَاجَةٌ فِي أَنْ يَدَعَ طَعَامَهُ وَشَرَابَهُ»

«Кимки рўзада ёлғон гапириш, унга амал қилиш ва жаҳолатни тарк этмаса, унинг таом ва шаробдан тийилишига Аллоҳ муҳтож эмас». Бухорий ривояти. Агар рўзадор юқоридаги оят ва ҳадисга амал қилса, рўза унинг қалбини тарбиялайди, ахлоқини тузатади ва яшаш тарзини тўғрилайди. Шунда рўзадор рамазондан қалби тозаланган, ахлоқи гўзаллашган ва яшаш тарзи тўғриланган ҳолда чиқади.

Рўзанинг мустаҳаб одоблари:

– Рамазонни имон ва ихлос билан тутишни ният қилган ҳолда кутиб олиш, унда солиҳ амаллар қилишга қасд қилиш. Чунки ким рамазонга етса-ю, аммо гуноҳлари кечирилмаса, умиди пучга чиқибди ва зиён кўрибди.

– Рамазоннинг ойини кўрсангиз, Пайғамбаримиз СAВ ўргатган ушбу дуони ўқинг:

«اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ علَيْنَا بِالأَمْنِ والإِيمَانِ، وَالسَّلامَةِ والإِسْلامِ، رَبِّي ورَبُّكَ اللَّه، هِلالُ رُشْدٍ وخَيْرٍ»

«Эй Аллоҳим ушбу ойда бизга хавфсизлик, тинчлик, саломатлик ва Исломни ато этгин. Эй Роббим ушбу ойни рушд ва яхшилик ойларидан қилгин». Термизий ривоят қилган ва саҳиҳ деган. Бу дуони ҳар бир ойда қилса бўлади, лекин рамазонда қилиш шартдир.

– Саҳарликни кечга суриш, саҳарлик қилганда Аллоҳ ва Росулининг буйруқларини бажаришни ният қилиш лозим, шунда у ибодатга айланади. Шунингдек саҳарликда тақвони ният қилиш лозим, шунда у ажрга айланади.

– Ифторни тезлатиш, яъни қуёш ботиши билан оғиз очиш. Саҳл ибн Саъд ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ СAВ айтадилар:

«لَا تَزَالُ أُمَّتِي بِخَيْرٍ مَا عَجَّلُوا الْإِفْطَارَ»

«Умматим ифторни эрта қилар экан, ундан яхшилик узилмайди». Бухорий ва Муслим ривояти.

– Саҳиҳ ҳадисда айтилганидек ҳўл хурмо билан оғиз очиш, агар бўлмаса, хурмо қоқиси билан, агар у ҳам бўлмаса, сув билан очиш. Шом намозини ўқиганидан кейин таомланиш.

– Ифтор пайтида дуо қилиш; чунки Росулуллоҳ СAВ ифтор пайтида:

«ذَهَبَ الظَّمَأُ، وَابْتَلَّتِ الْعُرُوقُ، وَثَبَتَ الْأَجْرُ إِنْ شَاءَ اللَّهُ»

«Чанқоқ босилди, томирлар намланди ва Аллоҳ хоҳласа ажр ёзилди», деб дуо қилганлари ривоят қилинган.

– Рўзадор рўза туфайли Аллоҳ томонидан бериладиган неъматнинг миқдорини кўз олдига келтириши. Яъни уни рўзага муваффақ айлагани ва етказганини ҳис этиши. Рўзадор рўза неъмати учун Роббисига ҳамд айтиши лозим, чунки у гуноҳларининг кечирилиши, хатоларига кафорат бўлиши ва жаннатдаги мартабасининг кўтарилишига сабабдир.

– Рамозон тунларини таровиҳ ўқиш билан ўтказиш, чунки таровиҳ суннати муаккададир. Рамазонда жамоат билан таровиҳ ўқиш суннатдир. Чунки бошқа ойлардан кўра, ундаги жамоатнинг ўзгачалиги ва фазилати бордир. Зеро Росулуллоҳ СAВ бундай деганлар:

«مَنْ قَامَ رَمَضَانَ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ»

«Кимки рамазонда имон билан ва савоб умидида қиёмда бўлса (таровиҳ ўқиса), қилган гуноҳлари кечирилади». Жамоат ривоят қилган.

– Охирги ўн кунликни ғанимат билиш. Чунки Оиша Р.А айтади:

«كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم إِذَا دَخَلَ الْعَشْرُ الْأَوَاخِرُ شَدَّ مِئْزَرَهُ، وَأَحْيَا لَيْلَهُ، وَأَيْقَظَ أَهْلَهُ»

«Агар охирги ўн кунлик кирса Росулуллоҳ СAВ белбоғини боғлаб, тунни бедор ўтказар ва оиласини ҳам (намозга) уйғотар эдилар». Муслим ривоят қилган ҳадисда бундай дейилган:

«كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَجْتَهِدُ فِي الْعَشْرِ الأَوَاخِرِ مَا لاَ يَجْتَهِدُ فِي غَيْرِهِ»

«Росулуллоҳ СAВ охирги ўн кунликда рамазоннинг бошқа кунларидан кўра кўпроқ тоат-ибодатга ҳаракат қилар эдилар».

– Эътикофда ўтириш, икки саҳиҳда келган ҳадисда Оиша Р.А айтади:

«أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم كَانَ يَعْتَكِفُ الْعَشْرَ الْأَوَاخِرَ مِنْ رَمَضَانَ، حَتَّى تَوَافَّاهُ اللهُ تَعَالَى»

«Пайғамбар СAВ умрининг охиригача рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтирганлар».

– Қадр кечасини кутиш, чунки у минг кечадан яхшироқ ва Аллоҳ унда Қуръонни нозил қилган кечадир. Қадр кечасининг фазилатлари ҳақида Абу Ҳурайра ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ СAВ шундай дейдилар:

«مَنْ قَامَ لَيْلَةَ الْقَدْرِ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ»

«Кимки қадр кечасида имон билан, савоб умидида қиёмда бўлса (таровиҳ ўқиса), ўтган гуноҳлари кечирилади». Бу кечада қиёмда бўлиш унда таҳажжуд ўқиш ва дуо қилиш билан бўлади. Оиша Р.А Пайғамбар САВга: Агар қадр кечасига турсам, қандай дуо қилай деб сўраган эди. У киши:

« قُولِي: اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي»

«Эй Аллоҳим сен кечиришни яхши кўрасан, гуноҳларимни кечиргин деб дуо қиласан», дедилар. Термизий, Ибн Можжа ривоят қилган, Албоний саҳиҳ деган.

– Қуръон тиловати, зикр, дуо, намоз ва садақа каби амалларни кўп қилиш. Бухорий Ибн Аббосдан ривоят қилган ҳадисда айтадики:

«كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم أَجْوَدَ النَّاسِ، وَكَانَ أَجْوَدُ مَا يَكُونُ فِي رَمَضَانَ حِينَ يَلْقَاهُ جِبْرِيلُ، وَكَانَ يَلْقَاهُ فِي كُلِّ لَيْلَةٍ مِنْ رَمَضَانَ فَيُدَارِسُهُ الْقُرْآنَ، فَلَرَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم، أَجْوَدُ بِالْخَيْرِ مِنَ الرِّيحِ الْمُرْسَلَةِ»

«Росулуллоҳ СAВ одамларнинг энг афзали эдилар. Рамазон ойида Жаброил фаришта келган пайт яна-да афзал бўлар эдилар. Жаброил \ рамазоннинг ҳар кечасида келар ва у кишига Қуръондан ўргатар эди. Росулуллоҳ СAВ​ яхшиликка шамолдан ҳам тез шошилар эдилар». Рамазон келиши билан Росулуллоҳ Aнинг афзаллиги бир неча баробар ортар эди. Чунки бу ой ойларнинг энг улуғидир, унда ажру савоблар бир неча баробар ортади, обидлар кўпроқ ибодат қилишга киришади. Кундузлари рўза тутилса, тунда муҳтожларга таом берилади.

– Умра қилиш, Ибн Аббос ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ СAВ айтадилар:

«عُمرَةٌ في رمَضَانَ تَعدِلُ حَجَّةً»

«Рамазондаги Умра Ҳаж билан баробардир». Аҳмад, Ибн Можжа ривояти.

– Аллоҳ Таоло рамазон сўнггида бизни ўзига яқинлаштирадиган, имонимизни кучайтирадиган ибодатларни белгилади. Рамазон ҳайити тунининг қуёши ботганидан бошлаб, ҳайит намозигача саноқни тўлдиришни ва Аллоҳни улуғлаб, такбир айтишни белгилади.–  

وَلِتُكْمِلُوا الْعِدَّةَ وَلِتُكَبِّرُوا اللَّهَ عَلَى مَا هَدَاكُمْ وَلَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ

«Бу саноқни тўлдиришингиз ва ҳидоят қилгани сабабли Аллоҳни улуғлашингиз учундир»                                                         [Бақара 185]

Аллоҳ Таоло яна фитр садақаси ва ийд намозига буюрди. Чунки намоз Аллоҳни эслаш пайтидир. Шунингдек, шаввол ойида олти кун рўза тутишга тарғиб қилинди. Абу Айюбий Ансорий ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ СAВ шундай дейдилар:

«مَنْ صَامَ رَمَضَانَ ثُمَّ أَتبَعَهُ سِتًّا مِنْ شَوَّالَ، كَانَ كَصِيَامِ الدَّهْرِ كُلِّهِ»

«Кимки рамазон рўзасини тутса ва ортидан шавволнинг олти кунида рўза тутса, бутун умр рўза тутгандек бўлади». Муслим ривояти.

 

+1
0

Related posts:

Ақл ва Ҳаёт Салтанат билан Қуръон бир-биридан асло ажралмайди
TagsРамазонҚуръон
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ислом қонунчилик, таълимот ва дастур ўртасида

  • МАҚОЛАЛАР

    Отангни қози урса…

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй Бангладешдаги холис зобитлар! Ҳасинанинг сиз ва аҳлингизга қарши қилаётган хиёнатларига чек қўймоқ вақти ҳануз келмадими?!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/