| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Нью-Йоркдаги партия ички сайловларида мусулмон номзоднинг ғалабаси ва унинг сиёсий оқибатлари таҳлили

  • BlackRock’нинг Ўзбекистонга кириши

  • Жаҳон энергетика бозори қайта шакллантирилмоқдами?

  • Сайкс-Пико чегараларидаги қотиллик

  • Америка-Марокаш мудофаа йўл харитасининг (2026-2036) асл мақсади — Марокашни Америка мустамлакачилигини ҳимоя қилувчи базага айлантиришдир!

  • Коррупцияни йўқ қилишга қаратилган «Тонг ҳужуми» кампанияси: хомхаёл ва ҳақиқат ўртасида

  • Қирғизистон режими Шанхай ташкилоти саммити арафасида Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига нисбатан зўравонлик қилмоқда

  • Глобаллашувдан протекционизмга: Жаҳон иқтисодиётининг номаълумлик сари саёҳати

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Рамазон ибодат лаззати ва умматнинг кўз ёшлари орасида

Рамазон ибодат лаззати ва умматнинг кўз ёшлари орасида

By htadmin
18.02.2026
0
Share:

Рамазон ибодат лаззати ва умматнинг кўз ёшлари орасида

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Оламлар Роббиси Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Унинг Расули Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламга дуруду салавотлар бўлсин. Муборак Рамазон ойини яна бир бор қарши олмоқдамиз. Бу ой — осмон эшиклари очиладиган, жаннат боғларининг ифори ер юзига тараладиган, дуолар ижобат бўладиган ва мўминларнинг қалби тақво нури билан суғориладиган раҳмат фаслидир. Бироқ бу йилги Рамазонни ҳам мусулмон уммати ўз тарихидаги энг маҳзун, энг изтиробли ва энг синовли даврлардан бирида кутиб олмоқда. Бугунги Рамазон фақатгина шахсий тақво мавсуми эмас, балки Умматнинг ўзлигини англаш ва оғир воқеликка мафкуравий назар ташлаш пайтига айланди. Аслида, тарих саҳифаларини варақласак, Рамазон мусулмонлар учун фақатгина очлик ва чанқоқ ойи эмас, балки азизлик, иззат ва буюк фатҳлар ойи бўлганини кўрамиз. Исломнинг илк буюк нусрати бўлмиш Бадр жанги айнан Рамазонда юз берган эди. Маккаи Мукарраманинг мушриклардан тозаланиши — Макка фатҳи, Андалус заминининг иймон нури билан ёритилиши ва Айну Жолутда инсоният кушандаси бўлган мўғул-татар босқинчиларининг мағлуб этилиши каби улуғ тарихий воқеаларнинг барчаси айнан Рамазон ойининг файзи ва баракоти остида содир бўлган. Ўша даврларда мусулмонлар Рамазонни Ислом давлатининг — Халифаликнинг ҳимоясида, ўз ерларида азиз ва мукаррам ҳолда, номуслари, моллари ва қонлари Яратувчи низомининг кафолатли ҳимояси остида бир вақтда қарши олар эдилар.

Бироқ 1924 йилнинг 3 марти мусулмон уммати учун асрлар давомида битмайдиган ярага, тарихнинг энг қора ва фожиали саҳифасига айланди. Ўша машъум кунда Ислом душманлари, хусусан, Британия бошчилигидаги мустамлакачи кучлар ҳамда уларнинг ичкаридаги малайи бўлмиш хоин Мустафо Камол ўзаро тил бириктириб, мусулмонларнинг бирлиги ва қалқони бўлган Халифалик давлатини қулатдилар. Ислом давлати парчалаб ташланганидан сўнг, мусулмонларнинг бошидан ҳимоячиси олиб ташланди ва Уммат етим қолди. Ўша қайғули кундан бошлаб Рамазон ойи мусулмонлар учун нафақат ибодат, балки қонлари дарё бўлиб оқизиладиган, дарду ҳасратлари янгиланадиган оғир бир паллага айланиб қолди. Халифалик қулагач, Умматнинг ҳимоясиз қолгани дунёнинг ҳар чеккасида мусулмон қонининг энг арзон матога айланишига ва Ислом юртларининг талон-тарож қилинишига йўл очиб берди. Бугун дунё харитасига ва мусулмонлар яшаётган воқеликка теранроқ назар ташласак, аҳволимиз ҳар бир қалбида иймони бор инсонни ларзага солади. Исломнинг илк қибласи, Пайғамбаримиз ﷺ меърожга чиққан муқаддас Қуддус ва Ғазо замини бугун ваҳшийларча бомбардимон қилиниб, тирик мавжудот яшай олмайдиган култепага айлантирилмоқда. Рамазон ойи кириб келган бир пайтда, Ғазо аҳли нафақат босқинчи яҳудий вужудининг энг замонавий қирғинбарот қуролларидан, балки инсоният тарихида мисли кўрилмаган, бутун дунё кўз ўнггида сунъий равишда уюштирилган тизимли очликдан қирилмоқда.

Гўдакларнинг бир қултум тоза сув ва бир тишлам қуруқ нонга муҳтож ҳолда, оналарининг қўлида суяклари чиқиб, очликдан жон бераётгани, фарзандларининг бўлакланган жасадларини кафанлашга бир парча мато тополмай, полиэтилен пакетларга солаётган оталарнинг фарёди бугунги "инсон ҳуқуқлари" деб жар солаётган дунёнинг нақадар паст ва жирканч эканини кўрсатмоқда. Шарқий Туркистонда эса миллионлаб қондош биродарларимиз фақатгина "Роббим – Аллоҳ" деганлари учун тиканли симлар ва юқори кучланишли деворлар билан ўралган замонавий концлагерларда мислсиз жисмоний ва руҳий азоблар ичида қолмоқда. У ерда Рамазон рўзасини тутиш, уйда Қуръон сақлаш ёки намоз ўқиш "экстремизм" деб баҳоланиб, энг оғир жазоларга сабаб бўлмоқда. Масжидлар омборхона ёки кўнгилочар масканларга айлантириляпти, мусулмон аёлларнинг номуси тизимли равишда оёқости қилиниб, бегуноҳ фарзандлар ўз ота-онасидан мажбуран ажратилган ҳолда худосизлик руҳида, ўз тили ва динига душман қилиб тарбияланмоқда. Мусулмонлар ўз иймони, дини ва инсонийлигидан мажбуран воз кечтирилмоқда. Зулмнинг занжири бу билан ҳам тўхтаб қолмайди. Сурия, Ироқ ва Яманда йиллар давомида тинмаётган вайронкор урушлар ва сиёсий ўйинлар миллионлаб мусулмонларни ўз ватанида ғариб ва дарбадарга айлантирди. Улар бу йилги Рамазон ойини ҳам харобалар ичида, лойқаланган сув ва ахлатхоналардан терилган нарсалар билан, фарзандларини совуқдан асраш учун йиртиқ чодирларда кутиб олмоқдалар. Ҳиндистонда мусулмонларнинг асрлик уйлари ва масжидлари бульдозерлар билан вайрон қилиниб, мусулмонларга қарши оммавий қирғинлар уюштирилаётган, Мьянмада эса бутун бошли мусулмон қишлоқлари одамлари билан қўшиб тириклай ёқиб юборилган бир аччиқ воқеликда яшаяпмиз. Бундай шароитда биз Рамазоннинг файзи ва хурсандчилигини қандай қилиб тўлиқ ҳис қилишимиз мумкин?

Бу аламли манзаралар ичида ўз юртимиз — Ўзбекистондаги мусулмонларнинг аҳволи ҳам қалбимизни тилим-тилим қилиши табиий. Чорак асрдан ортиқ вақт давомида — нақд ўттиз йилга яқин — фақатгина ўз динига амал қилишни истагани, Исломий уйғонишга интилгани ва ҳақ сўзни айтгани учун қамоқ панжаралари ортида соч-соқоли оқариб, соғлиғидан ажраб, умри хазон бўлган биродарларимиз бор. Улар қанчадан-қанча Рамазонларни, ифтор ва саҳарликларни оиласидан, жигарбандларидан узоқда, зах ва рутубатли, қуёш нури тушмайдиган камераларда, мустабид тузумнинг энг оғир ва ёввойи қийноқлари остида қарши олдилар. Қанчадан-қанча оталар фарзандларининг туғилганини, улғайганини ва ҳатто вафот этганини кўрмади, қанчадан-қанча аёллар умрининг энг гўзал йилларини қамоқхона эшикларида интизорлик ва кўз ёши билан ўтказди. Бу мазлум биродарларимизнинг ҳаққини ва чеккан беқиёс изтиробларини ёдга олмай туриб, Рамазон ҳақида сўз очиш — Уммат дардига бефарқликдир. Улар бу Умматнинг ҳақиқий фидоийларидир, уларнинг саботи ва иймони биз учун ибрат ва келажакдаги нусрат умидидир. Бу воқеаларнинг барчаси бизга бир муқаррар ҳақиқатни эслатади: Мусулмонларни бирлаштирувчи, уларнинг жони, моли, номуси ва динини ҳимоя қилувчи, золимнинг қўлини тўхтатувчи ягона сиёсий қудрат — Исломий Халифалик давлати бўлмас экан, Рамазонларимиз маҳзунликда давом этаверади. Умматнинг бошида уни ҳимоя қилувчи "қалқон" йўқлиги сабабли, дунёнинг ҳар чеккасида мусулмоннинг ҳаёти билан ўйнашиш одатий ҳолга айланди. Бироқ Аллоҳ таоло Ўз Китобида иймон келтириб, солиҳ амал қилган бандаларига шундай буюк ваъдани беради:

وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَىٰ لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْنًا

– “Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларга, худди улардан олдин ўтганларни халифа қилганидек, ер юзида халифа қилишни, улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини қарор топтиришни ва уларнинг хавф-хатарларидан сўнг омонликни беришни ваъда қилди”.   (Нур:55)

Бу Аллоҳнинг ваъдаси бизга шуни англатадики, бугунги қўрқув ва зулмлар вақтинчаликдир. Қачонки Уммат ўз аслига қайтса ва иймонини солиҳ амаллар — яъни Ислом низомини тиклаш ҳаракати билан қувватласа, Аллоҳ таоло, албатта, ер юзининг ҳокимлигини — Халифаликни қайтариб беради ва бугунги хавфу-хатарларни тинчлик ва омонликка айлантиради. Рамазон — айнан мана шундай умид ва олий Нусрат ойидир! Биз бу муборак ойда, дуолар қайтарилмайдиган ифтор лаҳзаларида ва тунги таҳажжудларда Оламлар Роббисига чин дилдан илтижо қиламиз. Эй Роббимиз, Сендан ўтиниб сўраймиз, мусулмонларнинг бошидаги бу оғир зулмларни кўтаргин! Ўзбекистон қамоқларида сабр билан инграётган биродарларимизга, Ғазо вайроналарида қолган мазлумларга, Шарқий Туркистон лагерларидаги диндошларимизга Ўзинг тез фурсатда нажот ва озодлик бергин! Аллоҳ таоло ушбу Рамазонни Умматнинг уйғонишига ва Ислом ақидаси атрофида қайта бирлашишига васила қилсин. Кейинги Рамазон ойини эса барча мусулмонларни бир байроқ остида жамлайдиган, адолатни қарор топтирадиган ва мазлумларнинг юзига табассум қайтарадиган Халифалик давлати соясида қарши олишни барчамизга насиб айласин! Ушбу ой ҳақиқий иззат ва Илоҳий Нусрат ойи бўлсин. Амин.

 

Салоҳиддин

18.02.2026й

TagsРамазон ибодат лаззати
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Бу ҳаётда яшашдан асл мақсадимиз нима?

  • МАҚОЛАЛАР

    Муҳим ҳисобланмаган муҳим гаплар, дили бошқа тили бошқа

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яман аҳли БМТга таянмаслиги керак

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/