| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

  • Форекс

  • МДҲ Марказий Осиёни қайта бўғиш учун Россиянинг мустамлакачилик қадами

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›Ризқ фақатгина Аллоҳдандир !

Ризқ фақатгина Аллоҳдандир !

By htadmin
26.11.2016
1788
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Ризқ фақатгина Аллоҳдандир !

Ризқ масаласида кўплаб олимларимиз турли йўналишларда умматга бир неча марталаб амри маъруфлар ва маъвизаларни айтиб келадилар. Айни мавзуда фикр юритишимизнинг сабаби, кейинги вақтда Ислом умматининг Аллоҳнинг қазосига нисбатан бўлган тушунчалари айнан шариатда кўрсатилганидек бўлмай қолиши натижасида, Ғарб олами тезлик билан юксак ҳаёт тарзига ўтиб кетишини кўриб туриб, Ғарб тараққиётига маҳлиё бўлган ҳолларида, ҳаётда яшашдан мақсад, худди ғарб олами ақидасида бўлгани каби, ушбу дунёда нафсни имкони борича тўлиқ талаблари билан қондиришнинг ўзидан иборат бўлиб қолмоқда, пировардида мусулмонларнинг амалларида дунё ташвишини охират ташвишидан устун қўйишга олиб бориш, охират ва дунё муаммоси рўпарасига келганда, дунё муаммосини аввалга суриб, охират муаммосини ортга суриш учун турли таъвиллар, баҳоналар, ботил фатволар топиш кенг тарқалиб кетди.

Ушбу аламли ҳолатдан мусулмонларни бироз огоҳ қилиш мақсадида ризқ мавзуси ҳақида сўз юритишга ҳаракат қилдик. Мусулмонлар куфрнинг қўлида зулм кўришдан қутулишлари учун, ўз Исломини нафақат сиёсатга аралашувчи, жамиятни бошқарувчи дин деб тушунишлари, балки бу билан бирга, мусулмонлар ушбу динни олий қилиш йўлида дунё ишини охират ғамидан устун қўймаган ҳолда, ризқ фақатгина Аллоҳдандир, деган тушунчасига комил иймон келтириб ҳаракат қилишлари керак бўлади. Қуйида Аллоҳ яратган махлуқотларнинг, шу жумладан инсоннинг ҳам ризқи мутлақ Аллоҳнинг Ўзи томонидан эканлиги, бу ризқ учун инсон охиратини дунёсига алмаштириб юбориши, иймон келтирган ақидасига хиёнат бўлиши тўғрисидаги баъзи фикрларни келтириб ўтамиз.

Ризқ – мулкдан бошқа нарса. Чунки ризқ бу берилган нарсадир. Масалан, ризқлантирди деганининг маъноси берди демакдир. Мулк шариат молга эгалик қилишга рухсат берган йўллар орқали нарсаларга эгалик қилишдир. Ризқ ҳалол, ҳаром бўлади. Лекин унинг ҳар бири ризқ дейилади. Масалан, қимор ўйинида қиморбоз бировдан олаётган мол ҳам ризқдир. Чунки уларнинг ҳар бири ризқ ҳосил бўладиган ҳолатлардан бирини бажараётган чоғида Аллоҳ уларни ризқ қилиб берди.

Кўп одамлар биз ўзимизни ўзимиз ризқлантирамиз деб ўйлайдилар. Агарчи тилларида ризқ берувчи Аллоҳ Таъоло десалар-да, улар молга ёки манфаатга эга бўлаётган ҳолатларини ризқнинг сабабларидан деб билишади. Улар ўз меҳнати билан тер тўкиб, муайян маошга эга бўлаётган киши ўзини-ўзи ризқлантиради, агар у яна қўшимча куч сарфлаб, маошини ошириш учун турли воситаларни ишга солса, қўшимча даромадга эга бўлади, деб ўйлайдилар. Савдогар савдо йўлидаги ҳаракатлари билан фойда қилаётганда, табиб касални даволаётганида ва ҳоказо, ҳар бир шахс мол касб қиладиган амални бажараётганда у ўзини-ўзи ризқлантиради, деб ўйлашади. Бу одамлар наздида ризқнинг сабаблари ҳис қилинадиган ва сезиладиган нарсалардир. Улар молни топишга олиб борадиган ҳолатлар. Бу ҳолатларни бажарган киши ўзи ризқланадими ёки бошқасими, шу молга эга бўлади. Одамлар ризқ келадиган ҳолатлар ҳақиқатини билмаганликлари туфайли, сабаб билан ҳолатнинг фарқини ажрата олмаганликлари учун бу ҳолатларни ризқнинг сабаби деб ўйлайдилар. Ҳақиқат шуки, ризқ келадиган ҳолатлар ризқнинг сабаби эмас. Агар у сабаб бўлганида, ризқ келмай қолмасди. Гоҳида бу ҳолатлар ҳосил бўладию, ризқ келмайди. Гоҳида эса бундай ҳолатлар ҳосил бўлмасдан туриб ризқ келаверади. Агар бу ҳолатлар сабаб бўлганда, сабаб қилинаётган нарса, яъни ризқ албатта келарди. У ҳолатлардан доим ризқ келавермайди. Гоҳида бу ҳолатлар мавжуд бўлиб, ризқ келмаслиги бу ҳолатлар ризқнинг сабаби эмаслигидан далолат беради. Масалан, бир хизматчи ой давомида меҳнат қилади-да, лекин маоши собиқ қарзларини тўлаш ё нафақаси вожиб бўлган кишиларга ёки солиқларни тўлаш учун сарфланади. Бу ҳолатда ризқ ҳосил бўладиган шарт бажарилса-да, ризқ келмайди. У ҳақини олмади. Гоҳида эса бир шахс Қуддусда ўз уйида ўтирса, почта ходими келиб, унинг Америкадаги фалон қариндоши ўлгани, у ягона меросхўрлигини, унинг моллари бунинг ҳисобига ўтганлиги ва у ўзи ёки бирор восита орқали бу молларни олиши кераклиги хабарини етказади. Бу ризқ унга ўзи билмаган ҳолда келди. Ёки гоҳида уйнинг бир бурчаги тушиб кетади-да, унинг ичидан беркитиб қўйилган молни топиб олади. Агар инсондан содир этилаётган ҳолатлар ризқнинг сабаби бўлганда, ризқ албатта келиши, бу ҳолатлар бажарилмаса, у мутлақо келмаслиги керак эди. Унинг келмаётганига булар сабаб эмас, ҳолатлар эканига далолат қиляпти. Очиқ бир сабабсиз ҳосил бўлган ризқлар ҳақидаги ҳодисалар сон-саноқсиздир. Овқат устида ҳозир бўлиш ёки ейишга тайёрлаб қўйган овқатни ея олмай қолиш ва бошқа кўп ҳодисалар далолат қиладики, одатда ризқ келадиган ҳолатлар ризқнинг сабаблари эмас, ҳолатларидир.

Бундан ташқари, ризқ келадиган ҳолатлар мавжуд бўлган пайтда буларни ризқнинг сабаблари деб айтиш жоиз эмас. Бу ҳолатларни бажарган киши у орқали ризқни ҳосил қилаётгани йўқ, чунки бу нарса субути ва далолати қатъий бўлган Қуръон нассларига хилофдир. Агар қайси нарса субути ва далолати қатъий бўлган Қуръон матнига хилоф келса, ҳеч қандай тараддудсиз қатъий нассни олиш ва бошқа нарсадан дарҳол воз кечиш лозим. Чунки Аллоҳ тарафидан қатъий далил билан келган нарса олиниши ва ундан бошқа ҳар қандай нарса тарк қилиниши вожибдир. Шунинг учун мусулмон кишига бўйсуниш вожиб бўлган ҳақиқат шуки, ризқ инсон эмас, Аллоҳ тарафидандир.

Дарҳақиқат, кўп оятлар очиқ, ҳеч қандай таъвилни қабул қилмайдиган ҳолда ризқ инсон тарафидан эмас, Аллоҳ тарафидан эканлигига далолат қилиб келган. Бу бизни кўриб турган ризқ келаётган услуб ва воситаларни ризқ ҳосил бўладиган ҳолатлар дейишга жазм қилишга ундайди. Аллоҳ Таъоло айтади:

وَكُلُوا مِمَّا رَزَقَكُمُ اللَّهُ

– „Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан енглар“, [5:88]

ёки:

الَّذِي خَلَقَكُمْ ثُمَّ رَزَقَكُمْ

– „Аллоҳ сизларни яратди, сўнгра ризқу-рўзингизни берди“, [30:40]

ёки:

أَنفِقُوا مِمَّا رَزَقَكُمُ اللَّهُ

– „Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилинглар“, [36:47]

ёки:

إِنَّ اللَّهَ يَرْزُقُ مَنْ يَشَاءُ

– „Албатта, Аллоҳ Ўзи истаган кишиларга ризқ берур“, [3:37]

ёки:

لَيَرْزُقَنَّهُمُ اللَّهُ

– „Аллоҳ гўзал ризқ билан ризқлантирур“, [22:58]

ёки:

يَبْسُطُ الرِّزْقَ لِمَنْ يَشَاءُ

– „Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилур“, [13:26]

ёки:

فَابْتَغُوا عِنْدَ اللَّهِ الرِّزْقَ

– „Сизлар ризқу-рўзни ёлғиз Аллоҳ даргоҳидан истанглар“. [29:17]

ёки:

وَمَا مِنْ دَابَّةٍ فِي الأَرْضِ إِلاَّ عَلَى اللَّهِ رِزْقُهَا

– „Ўрмалаган нарса борки, барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир“, [11:6]

ёки:

إِنَّ اللَّهَ هُوَ الرَّزَّاقُ

– „Зеро Аллоҳнинг Ўзигина ризқу-рўз бергувчи“. [51:58]

Бундай субути ва далолати қатъий, ҳеч қандай таъвилни қабул қилмайдиган, фақат битта маънони англатадиган оятлардан аёнки, ризқ фақат Аллоҳдан, бошқадан эмас. Аллоҳнинг ўзигина раззоқ, ризқ фақат Аллоҳнинг қўлида.

Лекин Аллоҳ ўз бандаларини ҳаракат қилишга буюрди ва уларга ризқ келадиган ҳолатларни бажариш қудратини берди. Демак, улар ризқ келадиган жамики ҳолатларни ўз иҳтиёрлари билан бажарадилар. Лекин бу ҳолатлар ризқнинг сабаби эмас, улар ўзларига-ўзлари ризқ топиб ололганлари йўқ. Бу нарса оятлар нассида очиқ келяпти. Балки бу ризқ ҳалол бўладими, харомми, бу ҳолатлар ҳаром ёки мубоҳми, унда ризқ ҳосил бўладими ёки йўқми, бундан қатъий назар, Аллоҳ Таъоло ризқлантиряпти. Лекин Ислом мусулмон учун ризқ ҳосил бўладиган жоиз ва жоиз бўлмаган ҳолатларни бажариш кайфиятини баён қилди. Ризқ сабабларини эмас, мулкка эга бўлиш сабабларини кўрсатди ва мулкка эришишни мана шу сабабларга боғлиқ қилди. Ҳар бир киши ризққа шаръий сабаблар билан эга бўлиши лозим. Чунки угина ҳалол ризқ, бошқаси харомдир. Лекин ризқнинг ҳаммаси, ҳалол бўладими, харомми Аллоҳ Cубҳанаҳу ва Таъоло тарафидандир.

Яна бир масала бор. У — шахснинг ризқи агар фойдаланмаса ҳам, эга бўлган нарсасими ёки унинг ризқи фақат фойдаланган нарсасими? Бунга жавоб шуки, Қуръон оятлари далолат қиладики, инсоннинг ризқи хоҳ ундан фойдалансин, хоҳ фойдаланмасин, ҳар бир эга бўлган нарсасидир. Аллоҳ Таъоло айтади:

لِيَذْكُرُوا اسْمَ اللَّهِ عَلَى مَا رَزَقَهُمْ مِنْ بَهِيمَةِ الأَنْعَامِ

– „ Аллоҳ уларни ризқлантирган чорва ҳайвонларини (сўйиш-қурбон қилиш) устида Аллоҳнинг номини зикр қилишлари учун…“,                                [22:34]

اللَّهُ يَبْسُطُ الرِّزْقَ لِمَنْ يَشَاءُ

– „ Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилур“, [13:26]

وَمَنْ قُدِرَ عَلَيْهِ رِزْقُهُ

– „Кимнинг ризқи танг қилинган бўлса“, [65:7]

أَنفِقُوا مِمَّا رَزَقَكُمْ

– „Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилинглар“, [36:47]

كُلُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا رَزَقْنَاكُمْ

– „Сизларга ризқ қилиб берган пок нарсалардан енглар“, [2:57]

وَارْزُقُوهُمْ فِيهَا وَاكْسُوهُمْ

– „Уларни ўша моллардан едириб-кийдиринг“, [4:5]

كُلُوا وَاشْرَبُوا مِنْ رِزْقِ اللَّهِ

– „Оллоҳ берган ризқдан еб-ичинглар“. [2:60]

Бу оятларда ризқ сўзи эга бўлинган барча нарсаларга ишлатиляпти. Табиийки, бу сўз ҳар бир фойдаланган нарсага ҳам ишлатилади. Ризқ фойдаланган нарсагагина хосланган эмас. Чунки оятлар умумий бўлиб, далолатлари ҳам умумийдир. Агар бир киши сиздан молингизни ўғирлаб ё тортиб олса, у сизнинг ризқингизни эмас, балки ўз ризқини олган бўлади. Инсон молга эга бўлаётган пайтда ўз ризқини олади. Ундан мол олинаётган пайтда унинг ризқини олган бўлмайди. Балки ким молга эга бўлса, ундан ўз ризқини олади. Бирор киши бировнинг ризқини олмайди, балки шахс ўз ризқини бошқадан олади. Лекин бундан асло ризқ ҳалол ёки харомлик сифатларига алоқаси бор дейилмайди. Зеро, ризқ ва харом-ҳалол масалалари бошқа – бошқа мавзулардир, бу тўғрида қисқача айтиладиган сўз, харом нарса ризқ бўлади, лекин у харомлигича қолади. Мусулмон харомдан тийилиб, ҳалол ризқ талаб қилишга буюрилади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бугунги мусулмон уммати модомики, ризқ Аллоҳдан деган эътиқодда бўлар экан, ушбу эътиқодига содиқ қолиб, ҳаётда яшашдан мақсад фақатгина чиройли ризқни ўзларига жалб қилиш билан умрлари ўтиб кетавермасдан, ризқ учун Аллоҳ ҳалол қилган сабабларни, тадбирларни қоим қилиб, натижани Аллоҳдан умид қилган ҳолда, имкониятдарида бор ҳаракатларини Аллоҳнинг Каломи, муқаддас дини мусулмонлар ҳаётида мабда бўлиб кўриниши учун сарфлашлари лозим бўлади. Ана шундан кейин –

وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنصُرُ مَن يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ

“Ва ана шу кунда мўъминлар хурсанд бўладилар. Улар Аллоҳнинг берган нусратидан хурсанд бўладилар, Аллоҳ Ўз нусратини Ўзи хоҳлаган бандасига беради. Ва у (Аллоҳ) Азиз ва Раҳийм зотдир”.                                             [30. 4-5]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим

25.04.2015й.

+3
0

Related posts:

No related posts.

Tagsризқ
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Россиянинг Украинага бостириб кириши ва Американинг бу борадаги позицияси

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Аллоҳнинг изни ила яқинда барпо бўлажак Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик золимона солиқлар солиш билан камбағаллар тинкасини қуритмайди, балки давлатни улкан даромадлар билан таъминлайди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Босқинчи кучлар Фаластин хавфсизлик хизмати ходимларига ҳужум қилмоқда, Фаластин режими бунга қарши ҳеч нарса қилмаяпти!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.04.2026

    Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • 28.04.2026

    Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • 28.04.2026

    Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • 27.04.2026

    Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • 27.04.2026

    Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/