Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар
Мадинага тижоратчилар карвони келиб, шаҳар ташқарисидаги намозгоҳда тўхтади. Савдогарлар тунни шу ерда ўтказиб, эрталаб шаҳарга кирмоқчи эди. Ҳазрати Умар Абдурраҳмон ибн Авфни топиб, тижоратчиларни қўриқлашда ҳамроҳлик қилишини сўради.
Икки дўст чиқиб, намозгоҳга келишди ва уйқудаги тижоратчиларга пойлоқчилик қила бошлашди. Соатлаб йўл босиб, чарчоқдан ҳеч нарсани сезмай дам олаётган бу одамларнинг қаерданлиги ҳам номаълум эди. Ҳазрати Умар ва у кишининг ҳамроҳи карвон атрофини айланиб юраркан, яқин уйларнинг биридан юракни ўртаган бола йиғиси эшитилди. Икки ҳамроҳ чидолмай, ўша хонадонга йўл олишди. Эшикни бир аёл очди.
– Қизим, Аллоҳдан қўрқмайсанми, бу болага қара! Одамнинг юрак-бағрини ўртаб юборди-ку унинг йиғиси!
Сўнг у ердан қайтиб келиб, қоровулчиликни давом эттиришди. Лекин чақалоқ ҳамон йиғлар эди. Кеча ярмидан ўтганда Ҳазрати Умар яна ўша уйга борди. Эшикни яна ўша аёл очди. Халифа аввалги танбеҳини такрорлаб, изига қайтди. Тонг ёришар пайтда яна ўша тарафдан йиғи товуши кела бошлади. Бола тинмай биғилларди. Ҳазрати Умар бу сафар қаттиқроқ танбеҳ бермоқчи бўлди.
– Жуда бемеҳр она экансан. Нега бу бола эрталабгача йиғлаб чиқди. Сабаби борми?
Аёл уйқусизликдан чарчаган эди. У ҳам бола йиғисидан хурсанд эмасди, албатта.
– Эй Аллоҳнинг бандаси, нима қилай, ахир… Овқат едирсам, емаса. Қорни тўймасдан ухлолмаса. Нима қилишни билмай бошим қотди. Мен ҳам жигарбандимнинг ҳадеб йиғлайверишини истамайман.
– Боланг неча ешда?
– Ҳали ёшга тўлмаган?
Жавобдан Ҳазрати Умарнинг жаҳли чиқди. Кескин оҳангда:
– Қанақа аёлсан ўзи? Нега уни сутдан чиқаряпсан? Аллоҳдан қўрқмайсанми?
– Сутдан чиқармагунча Умар нафақа бермайди, бошқа иложим йўқ. Ўзимизнинг қорнимиз тўймаяпти-ку! Ортиқча бир-икки танга олиш учун уни сутдан чиқаришга қарор қилдим.
Ҳазрати Умар устидан совуқ сув қуйилгандек бўлди. Аёлнинг гаплари бошига мушт бўлиб тушган эди. Ҳазрати Умарнинг юраги фақат шу кеча ўртанган бўлса, аёл буни ҳар куни бошдан кечирарди. «Қўй, қизим, уни сутдан чиқарма. Мен амирул мўминин Умарман дея олмади. Бунга уят деган туйғу йўл қўймади.
– Чақалоқни эмизавер-чи, бир чораси топилади, ин ша Аллоҳ, – деб чиқиб кетди.
Аёлга дакки бериш мақсадида кирган Ҳазрати Умар ўзи ундан яхшигина дакки эшитган эди. Худо билади, нафақа олиш мақсадида сутдан кесилган яна қанча бола дод-фарёд қиляпти? Канчаси ўзи ея олмайдиган таомга мажбур қилиняпти?
Бомдод намозини ўқиётганда ортдагилар халифа нега йиғлаётганини англай олишмади. Фақатгина «Онанг сени йўқотгур Умар, яна қанча мусулмон қорни тўймай, қабрга кирган экан-а?» деб пичирлаб қўйгани кулоқларга чалинди.
Кейин жарчиларга Мадина кўчаларига чиқиб, болаларни сутдан чиқаришга шошилмасликни, уларга ҳам нафақа тайинланажагини билдиришни буюрди. Қолган шаҳарларга ҳам мактуб йўлланиб, юқоридаги гаплар халққа маълум қилинди.
Ўша кеча эшикни очган аёл келган одам амирул мўминин Умар эканини билганмикин? Буниси бизга қоронғу. Лекин эшитган эълонлари билан ўша тун ташриф буюрган одамнинг «бир чораси топилиб қолар», деган гапи ўртасида қандайдир боғлиқлик мавжудлигини сезгандир. (Ибн Касир, «Ал-бидоя»)
Ўша аёлга ҳам, у сабаб шундай савобли ишни бошлаб берган буюк халифага ҳам Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!
Аҳмад Лутфий Қозончининг “Ҳазрати Умар ибн Хаттоб р.а.” китобидан олинди
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
01.04.2019й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ