| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Сан-Диегодаги уч шаҳид: Исломофобия оқибатлари

  • ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!

  • АМЕРИКА ВА ЭРОН: СУЛҲМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ЧЕКИНИШ?

  • Солиқ тизимининг “соддалаштирилиши” ва ПФ-100 сонли фармон остидаги навбатдаги алдов

  • Ғазо вайроналаридан тортиб Ўзбекистон қамоқхоналаригача бўлган ягона ҳақиқат

  • Синаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режимининг илинжи: Ўзбекистоннинг АҚШ соясидаги сиёсий мудофааси

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Шангри Ла форуми ҳамда Америка ва Хитой ўртасидаги таранглик

Шангри Ла форуми ҳамда Америка ва Хитой ўртасидаги таранглик

By htadmin
21.06.2025
817
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Шангри Ла форуми ҳамда Америка ва Хитой ўртасидаги таранглик

Устоз Асъад Мансур

Сингапурда 2025 йил 30 май ва 1 июн кунлари Шангри-Ла форумининг 22-сессияси бўлиб ўтди. Унда 47 та давлат ва халқаро ташкилотдан сиёсий ва ҳарбий вакиллар ҳамда мудофаа вазирликларидаги юқори лавозимли масъул шахслар иштирок этди.

Мудофаа ва хавфсизлик масалаларига бағишланган ушбу форум ҳар йили Сингапурда ўтказилади. Унда энг долзарб минтақавий хавфсизлик муаммолари муҳокама қилиниб, сиёсий ечимлар алмашилади ҳамда қатнашувчи давлатлар расмийлари ўртасида икки томонлама учрашувлар ўтказилади.

Форумда Америка номидан унинг мудофаа вазири Пит Хегсет иштирок этди. У Хитойни энг долзарб масала сифатида кўрсатди ва «Хитойнинг очиқ ва ишонч билан ҳарбий куч қўллашга тайёргарлик кўраётганидан ва бу билан Ҳинд-Тинч океани минтақасида кучлар мувозанатини ўзгартиришни кўзлаётганидан» огоҳлантирди. Кейин бундай қўшимча қилди: «Хитой томонидан келаётган таҳдид реал ва яқин бўлиши мумкин. Пекин Осиёда ҳукмронлик ва назоратни қўлга киритмоқчи бўляпти».

Хитой ўзининг мудофаа вазирини форумга юбормади. Унинг номидан армиясига қарашли миллий мудофаа университети ҳайъати иштирок этди. Бу Хитойнинг форумни обрўсизлантириш мақсадида АҚШга юборилган сигнали бўлди. Хитой АҚШнинг форумдан фойдаланиб, мудофаа вазири орқали унга қарши ҳужум уюштириши мумкинлигини олдиндан билиб, бунга йўл қўймасликка ҳаракат қилди. Чунки у америкалик вазирнинг очиқ ҳужум услубини танлашини ва дипломатик ёндашувдан узоқлашишини яхши билади.

Шунинг учун Хитойнинг ташқи ишлар ва мудофаа вазирликлари матбуот котиблари расмий телевидениеда чиқиш қилиб, «АҚШ мудофаа вазири Хегсетнинг салбий баёнотларини қаттиқ қоралашини ва қатъий рад этишини, шунингдек, тинчлик ва тараққиёт чақирувини қасддан эътиборсиз қолдириш, блоклар ўртасидаги тўқнашувга асосланган совуқ уруш тафаккурини тарғиб қилиш ҳамда Хитойнинг обрўсига путур етказувчи туҳматли иддаоларни тарқатиш — буларнинг барчаси АҚШ вазири томонидан содир этилганини» билдирди. Шу билан бирга, Хегсетнинг баёнотлари «провокацион баёнотлар бўлиб, жамиятда бўлиниш уруғини сочишни кўзлаши, дунёда «гегемон куч», деб аталувчи ягона давлат АҚШ экани, у Осиё ва Тинч океани минтақасида тинчлик ва барқарорликни издан чиқараётган асосий омил ҳисобланиши, ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлаш ва «Ҳинд–Тинч океани стратегияси» деб аталувчи сиёсатини кучайтириш мақсадида Жанубий Хитой денгизига ҳужумкор қуроллар жойлаштиргани, минтақадаги низо ва тарангликларни қўзғатиб, бутун минтақани портлашга тайёр «порох бочкaси»га айлантираётгани ҳамда Тайван масаласидан Хитойга босим ўтказиш воситаси сифатида фойдаланаётгани» таъкидланди. Сўнг Хитой АҚШни ««Ягона Хитой» тамойилига риоя қилиш, Тайван мустақиллигини талаб қилаётган сепаратист кучларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришни тўхтатиш»га чақирди.

Шу баёнот орқали Хитой Америка билан ўзи ўртасидаги сиёсий зиддиятнинг сабабини қисқача ифодалади. Ҳақиқатда, Америка – хусусан Жанубий Хитой денгизи минтақасида – Хитойнинг ҳукмронлик ўрнатишига йўл қўймаслик мақсадида ўз ҳарбий қўшинларини кучайтирмоқда. Чунки Хитой бу денгизни, ундаги ороллар ва табиий бойликлар билан бирга, ўз ҳудуди деб ҳисоблайди ва у ердаги жойлашувини ҳамда фаоллигини кучайтирмоқда. Шунингдек, Хитой Вьетнам ва Филиппин каби айрим давлатлар билан ороллар масаласи, балиқчилик ҳамда нефть ва газ қазиб чиқариш масалалари юзасидан курашга шўнғимоқда. Умуман олганда, Хитой Ҳинд ва Тинч океани минтақасида ўз сўзини ўтказа оладиган, фаол ва таъсирли давлат бўлишга интилмоқда. Бу ёқда Тайван масаласи ҳам бор: Хитой уни ўз таркибига қўшишни мақсад қилган. Америка эса 1979 йили Тайванни Хитойнинг бир қисми сифатида тан олган, лекин бу қўшилиш фақат ҳарбий йўлларсиз амалга оширилиши керак деган шартни қўйган. Шунга қарамай, Америка Тайваннинг қўшилишига тўсқинлик қилиб, уни қуроллантиряпти ва агар Хитой жанговар ҳужум бошлайдиган бўлса, Тайванни ҳимоя қилишини билдирмоқда. Бу билан АҚШ Хитой олдидаги мажбуриятларини бошқа бир кўринишда бузмоқда.

Шунинг учун Америка Хитойнинг ушбу ҳудудларда ҳукмронлик ўрнатишидан хавотирда. Бу АҚШ мудофаа вазирининг берган баёнотида ҳам тасдиқланди. Американинг хавотири ҳақиқий. У тарғибот мақсадида ёки бошқа масалаларда фойдаланиш учун уйдирилмаган. Чунки ҳақиқатда Хитой бугунги кунда катта ва замонавий ҳарбий салоҳиятга эга бўлиб улгурди; у эндиликда ушбу ҳудудларда назорат ўрнатиш, ҳукмронлик қилиш ва Америкага қарши туриш қобилиятига эга. Бундан ташқари, унинг улкан иқтисодий имкониятлари ҳам мавжуд.

Америка ушбу форумдан фойдаланиб, Хитойга қарши минтақавий ва халқаро жамоатчилик фикрини қўзғатишга, давлатларни ундан узоқлаштириб, унга қарши жипслаштиришга уринди. Чунки сиёсий майдонда энг муҳим курашлардан бири жамоатчилик фикрини рақибга қарши қўйиш. Бундай вазиятда Америка ўз сиёсатларини осонроқ ўтказа олади, давлатларни ўз тарафига оғдириши ёки камида уларни бетараф сақлаб, рақибдан узоқлаштириши мумкин. Америка 2012 йилда ўзининг «Осиё – Ҳинд океани» стратегиясини қабул қилиб, денгиз кучларининг 60 фоизини ушбу минтақада жамлашни режалаштирди. Бу Хитойнинг ушбу ҳудудда ҳукмронлик қилишининг олдини олишга қаратилган эди. Кейинчалик, 2022 йилда Хитой билан рақобат майдонини янада кенгайтириш учун айни стратегиясини «Ҳинд – Тинч океани» стратегиясига ўзгартирди. Стратегияда бундай дейилади: «Хитой иқтисодий, дипломатик, ҳарбий ва технология соҳада ўз қудратини бирлаштириб, Ҳинд-Тинч океани минтақасида нуфуз доирасини кенгайтиришга интиляпти ва дунёдаги энг нуфузли кучга айланишни кўзлаяпти». Бу стратегия беш йўналишни ўз ичига олади:

1)   Денгиз йўллари;

2)   Савдо эркинлигини қўллаб-қувватлаш;

3)   Минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш;

4)   Давлатлар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш;

5)   Минтақавий салоҳиятни ошириб, фаровонликни рағбатлантириш.

Аниқки, буларнинг барчаси Хитойнинг минтақада ҳукмронлик ўрнатишига йўл қўймаслик ва минтақани АҚШ сўнгги 75 йил давомида якка хўжайин бўлиб келган ҳолатда сақлаб қолишга қаратилган. Америка 2023 йили Британия ва Австралия билан «AUKUS» иттифоқини тузди. Ундан аввал, 2007 йили Япония, Ҳиндистон ва Австралия билан Тўрт томонлама хавфсизлик мулоқоти «QUAD»ни тузган эди, ҳозирда бу мулоқотни ҳарбий иттифоқ даражасига олиб чиқиш устида иш олиб бормоқда. 2022 йили Америка Японияга ўз конституциясининг тўққизинчи моддасини ўзгартиришга рухсат берди. Бу модда Япониянинг бошқаларга таҳдид солувчи қуроллар билан қуролланишини тақиқлар эди. Энди эса Япония ўз миллий мудофаа ва хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун стратегик дастур қабул қилиш, мудофаа ва ҳужум салоҳиятини ривожлантириш ҳамда бу соҳаларга бюджет ажратиш имкониятига эга бўлди. Бу чоралар Хитойнинг минтақадаги тобора кучайиб бораётган таъсирига қарши қаратилган. Шунингдек, 2025 йил 20 май куни АҚШ «Олтин гумбаз» деб номланган, қуруқликда, денгизда ва ҳавода фаолият юритувчи ракетага қарши мудофаа тизимини эълон қилди. Трамп ушбу тизимни ривожлантириш вазифасини генерал Майкл Гетлайнга топширди. Гетлайн бу мудофаа тизими Хитой ва Россияга тегишли илғор ракета технологияларига қарши туриш учун зарур эканини таъкидлади.

Америка Шангри-Ла форумидаги ўзининг мавжудлигини НАТОни жалб этиш орқали мустаҳкамлади. Форумда НАТО ҳарбий қўмитаси раисининг ўринбосари америкалик генерал Ролинг қатнашди. У Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги давлатларнинг сиёсий ва ҳарбий масъуллари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиб, уларни Хитойга қарши Америка томонига оғдиришга уринди. Буни у халқаро барқарорлик ва ўзаро ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш деган шиор билан асослади. Бу эса НАТОни Хитойга қарши тўқнашувга тортиш мақсадида уни Европа-Атлантика доирасидан ташқарига олиб чиқишга уринишдир. Аммо НАТОга аъзо давлатларнинг кўпчилиги бунга рози эмас.

Хулоса қилиб айтганда, Америка Хитойнинг Ҳинд-Тинч океани минтақасида ҳукмронлик қилишига йўл қўймаслик учун вазиятлар ривожига жавобан эмас, балки улардан олдин ҳаракат қилмоқда. Шу боис, минтақадаги ҳукмронликни ўз қўлида сақлаб қолиш учун ўзининг сиёсий, ҳарбий, дипломатик ва ахборот кучларини жамламоқда; иттифоқлар тузяпти ва бошқа давлатларни Хитойга қарши гижгижлаяпти. Бундан ташқари, минтақада Хитой билан тўқнашув юз бериши мумкин бўлган вазият учун сценарий тайёрламоқда. Чунки бу минтақа дунёда стратегик, ҳарбий, иқтисодий ва демографик жиҳатдан энг муҳим ҳудудлардан бири ҳисобланади. Тўғрироғи, Америкага туташ ҳамдир. Зеро, у Тинч океанидаги Америка соҳилларидан тортиб, Ҳинд океани орқали Шарқий Африка соҳилларигача чўзилади.

Маълумки, бу ҳудуд Халифалик давлати даврида деярли исломий ҳудуд бўлган. Аллоҳнинг изни ила, яқин орада Пайғамбарлик манҳажи асосидаги рошид Халифалик давлати қайта барпо этилгунига қадар, ушбу минтақадаги йирик кучлар ўртасидаги тўқнашув янада кескин тус олади. Халифалик барпо бўлганда эса, у ишни қўлга олиб, минтақани Ислом ҳукмронлигига, яхшилик ва тинчлик устувор, ёвузлик ва беқарорлик эса йўқолган исломий табиатига қайтаради.

Роя газетасининг 2025 йил 18 июн, чоршанба кунги 552-сонидан

 

TagsАмерикаХитойШангри Ла форуми
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Нетаньяхунинг ўта ўнг қанот билан ҳукумат тузиши

  • МАҚОЛАЛАР

    Камбағал оилаларда ишсизларни ўқитиш учун ваучер тизими ишсизликни камайтира оладими?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Япония тўртинчи йирик иқтисодий давлат

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 02.06.2026

    Сан-Диегодаги уч шаҳид: Исломофобия оқибатлари

  • 01.06.2026

    ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • 01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • 01.06.2026

    АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!

  • 01.06.2026

    АМЕРИКА ВА ЭРОН: СУЛҲМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ЧЕКИНИШ?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/