Тафовут ва ихтилоф сўзлари маъноси тўрғисидаги саволга жавоб

Тафовут ва ихтилоф сўзлари маъноси тўрғисидаги саволга жавоб
Таҳририятимизга Тақийюддин исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб.
Савол:
Ассалому алайкум. “Ислом низоми” китобида “Агар бундай қонунни яратиш инсоннинг ўзига қўйиб берилса, қонун тафовут, ихтилоф ва қарама-қаршиликлар исканжасига тушиб қолади ва инсоннинг бахтсиз бўлишига олиб боради. Демак, инсоннинг ғаризалари ва узвий эҳтиёжларини тартибга солиб турувчи қонун фақат Аллоҳ Таъоло тарафидан тузилиши зарур” дейилган. Савол шундан иборатки, тафовут ва ихтилоф сўзларини маъноси ва бу ерда айтилган ҳолатдагини ҳаётда кўриниши, яъни воқеси қандай бўлади?
Жавоб:
بسم الله الرحمن الرحيم
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا
“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Ушбу саволга жавоб бериш учун Ҳизб ут-Таҳрир жамоаси амири Шайх Ато ибн Халил Абу Раштанинг 2016-йил 2-сентябрда айнан сиз айтган нарсалар тўғрисида берилган саволга қилган жавобидан иқтибос келтириб жавоб беришга ҳаракат қиламан.
Ҳизб ут-Таҳрир олими шайх Ато ибн Халил Абу Раштанинг фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларидан келган саволларга жавобларидан, Shoakmal Imomnazarovнинг тафовут ва ихтилоф тўғрисидаги саволига жавоб.
Савол:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ассалам алайкум ҳурматли шайхимиз.
“Ислом низоми” китобининг 11-бетида қуйидаги сўзлар келади: “Чунки унинг инсон ғаризалари ва аъзоларининг эҳтиёжларини тартибга солиш ҳақидаги тушунчаси тафовут, ихтилоф ва қарама-қаршиликларга маҳкум”. Мен “Тафовут ва ихтилоф” сўзларини ўзаро синоним сўзлар деб тушунар эдим. Яъни улар бир маънони ёки бир бирига яқин маъноларни беради, деб билар эдим. Уларнинг ўртасида шунчалик фарқ борки, фақатгина тафовут ҳар қандай ҳолатда ҳам ёмон нарса, мазаммат қилинган, унинг яхшиси бўлмайди. Шунинг учун Аллоҳ Таъоло тафовутни ўз ишларидан нафий қилган, айтганки, “مَّا تَرَى فِي خَلْقِ الرَّحْمَنِ مِن تَفَاوُتٍ – Роҳманнинг яратганида ҳеч тафовут кўрмассан (Мулк-3)”. Ихтилоф эса, унинг яхшиси ҳам, ёмони ҳам бўлиши мумкин. Аллоҳ айтганки “وَلَهُ اخْتِلَافُ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ – Кеча ва кундузнинг хилма-хил бўлиб туришини (ихтилофини) ҳам Аллоҳ қилади”. Ихтилоф сўзи Аллоҳга нисбат берилишидан кўриниб турибдики, ихтилоф (хилма хиллик) бутунлай ёмон-мазмум эмас. Мазкур оятдагилардан тушуниш мумкинки, ихтилоф бу – уни қилган эгасининг билимдонлиги, бўлаётган ихтилофдаги воқеликка олимлиги билинади. Тафовут эса – уни қилаётган эгасининг мазкур тафовут топилаётган ҳолатнинг воқелигидан олим эмаслиги, билимдон эмаслиги билинади. Бу билан айтмоқчиманки, тафовут шариат аҳкомлари ва ақида масалаларида топилмайди. Лекин ихтилоф ундай эмас, чунки ихтилоф шариат аҳкомларида топилади, масалан, бир имомнинг раъйига бошқа имомнинг раъйи тўғри келмай, ўртада хилма хиллик бўлиши ихтилоф бўлади.
Лекин баъзи дўстларимиз бу икки калима бир бирига бутунлай фарқли бўлган икки ҳил маънони билдиради, яъни “ихтилоф” сўзи икки одамнинг икки ҳил раъйи бўлиб иккаласи ҳам тўғри ва иккала раъй ҳам ғояга олиб боради, ана шу ҳолатни ўртада ихтилоф бор, дейилади. Тафовут эса ундай эмас, “тафовут” сўзи ҳам икки одамнинг икки хил раъйи бўлиб, уларнинг биттаси тўғри, иккинчиси тўғри эмас. Уларнинг фақат биттаси кўзланган ғояга олиб боради, иккинчиси тўғри бўлмагани учун, ғояга олиб бормайди, деган маънодаги гапларни айтишди.
Ҳурматли шайх сиздан илтимос шуки, китобда келган мана шу иккала сўздан кўзланган муродни тушунтириб берсангиз.
Ҳурмат билан Shoakmal Ўзбекистондан.
Жавоб:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ.
“Ислом низоми” китобида сиз айтган гаплар келган ери қуйидагича:
“Инсонларнинг пайғамбарларга муҳтожлиги масаласига яна бир далил, инсон ўзининг ғаризалари ҳамда узвий эҳтиёжларини қондириши зарурдир. Бу эҳтиёжларни қондириш қонун-қоида асосида ижро қилинмаса, нотўғри ёки ғайриқонуний тарзда қондиришга олиб боради-да, натижада инсоннинг бахтсиз бўлиб қолишига сабабчи бўлади. Шунга кўра инсоннинг ғаризалари ва узвий эҳтиёжларини тартибга солиб турувчи қонун-қоида бўлиши зарур. Бу қонун-қоидани инсон туза олмайди. Чунки унинг инсон ғаризалари ва аъзоларининг эҳтиёжларини тартибга солиш ҳақидаги тушунчаси тафовут, хилма-хиллик (ихтилоф), қарама-қаршилик (таноқуз) ва ўзи яшаб турган муҳитдан таъсирланишга маҳкум. Агар бундай қонунни яратиш инсоннинг ўзига қўйиб берилса, қонун тафовут, хилма-хиллик (ихтилоф) ва қарама-қаршиликлар (таноқуз) исканжасига тушиб қолади ва инсоннинг бахтсиз бўлишига олиб боради. Демак, инсоннинг ғаризалари ва узвий эҳтиёжларини тартибга солиб турувчи қонун фақат Аллоҳ Таъоло тарафидан тузилиши зарур”.
Бу ерда ғаризалар ва узвий эҳтиёжларни қондиришдаги муаммоларга ечим бўладиган низом-қонунларни инсон қандай тушуниши тўғрисида гапирилган. Ана шу ечим бўлувчи қонунларни ишлаб чиқишда инсоннинг мазкур тушуниши жараёнида унга тўрт нарса таъсир кўрсатади ва ушбу таъсир кўрсатиш бу инсонни тўғри бўлмаган низом ўйлаб топишга олиб бориб қўяди. Бу тўрт нарса агарчи тушунчага тааллуқли нарса бўлсада, лекин улар битта нарса эмас, алоҳида алоҳида тўрт нарсадир. Буларни тафсилотига ўтишдан олдин бир нарсани айтиб ўтишим ўринли бўлади. Ушбу тўртта ишлар бир инсон тушунчасига таъсир қилади ва ғариза ва узвий ҳожатлар тартиботи учун қўядиган низомини ўйлаб топиш иши бугун бир кўринишда бўлади, эртага эса бошқача бўлади. Ушбу тўрт нарса бир одамнинг фикрлашида маълум бир равишда таъсир қилса, бошқа бир одамда бошқача таъсир қилади. Бунинг сабаби аввал ҳам айтиб ўтганимиздек, бир одам атрофидаги ҳолатлардан таъсирланади, бошқа одам бошқача таъсирланади ва яна ушбу икки одамни ўраб турган атроф муҳитдаги воқеликни турлича бўлиши ҳам, кейин бу одамларни ўраб турган макон ва замонлар ҳам бу иккала одамларга таъсир кўрсатишда муҳим рол ўйнайди. Энди ушбу тўрт нарсанинг маъноларига келсак, уларнинг тафсилоти қуйидагича:
1 – Ғаризаларга низом беришни тушунишда тафовут. Бу шундай икки ҳил фикрларки, уларнинг ўртасида жуда катта фарқ бўлиб, бири иккинчисидан анча узоқ бўлади. Бу фикрларнинг бундай тафовутли бўлишига кўпинча сабаб, уни фикрлаётганнинг илмсиз жоҳиллигининг натижаси бўлади. Ва фикрловчида фикрлаш учун фикрлари унга қуриладиган асосий қоиданинг йўқлиги сабаб бўлади. Икки тафовутли фикр ўртасидаги бир биридан узоқликдан иборат бу фарқ бир шахснинг бир муаммога нисбатан низом беришда бугун фикри бир хил бўлиб, эртага бошқача бўлиши ёки бир шахснинг фикри бир хил бўлиб, бошқа бир шахснинг фикри бу муаммога нисбатан низом беришда бошқача бўлишида фарқи йўқ. Ҳар қандай ҳолатда бу фикрларда фикрий ўлчов йўқ ва улар илмсизлик ва жоҳалатга асосланган. Шунинг учун ғаризалар учун низом бераётган икки турли фикрларнинг ҳар қайсиси хато бўлади. Жуда камдан кам ҳолатда бу икки фикрдан бири тўғри бўлиб қолиши мумкин.
Яна шуни айтиб ўтиш керакки, тафовутнинг маъноси икки фикрнинг бир биридан узоқ эканлиги бу одамларнинг фикрлашларига тегишли мавзудадир. Чунки Аллоҳнинг яратган нарсаларининг (махлуқотларнинг) биронтасида ҳеч қандай тафовут бўлмайди, чунки тафовутда айб, қусур, тафовут топилаётган нарса эгасининг илмсиз жоҳиллиги бор бўлади, Аллоҳ эса ҳар қандай айбу қусурлардан, ҳар қандай жоҳилликдан пок бўлган зотдир, масалан, икки одамнинг икки ҳил тилда гапириши, икки ҳил рангда бўлиши ёки икки ҳил жинсда бўлишини, бу иккала инсоннинг ўртасида тафовут бор, дейилмайди.
Аллоҳ айтади:
أَلاَ لَهُ الْخَلْقُ وَالأَمْرُ تَبَارَكَ اللّهُ رَبُّ الْعَالَمِينَ
– “Огоҳ бўлингким, яратиш ва амр қилиш Аллоҳга хосдир. Оламларнинг Робби Аллоҳ буюкдир” (Аъроф. 54).
Модомики, тафовутда илмсизлик, айб, қусур каби камчиликлар бор экан, Аллоҳнинг яратиш ишида ва Аллоҳнинг амрларида (ақида ва ундан келиб чиққан шариат аҳкомларида) асло тафовут бўлмайди. Аммо Аллоҳ яратган нарсалардаги хилма хиллик, масалан, Қуёшнинг шакли Ойникидан фарқ қилиши, тун билан куннинг фарқли экани, одамларнинг тилларини турли экани ва бошқалар, бу нарсалар Аллоҳнинг махлуқотларида бор бўлиб, бу уларни Аллоҳ томонидан аниқ миқдор чегара билан яратилганини ифодалайди.
وَكُلُّ شَيْءٍ عِندَهُ بِمِقْدَارٍ
– “Унинг ҳузурида ҳар бир нарсанинг миқдори бордир” (Раъд. 8). وَخَلَقَ كُلَّ شَيْءٍ فَقَدَّرَهُ تَقْدِيراً – “Ва ҳар бир нарсани аниқ ўлчови билан яратган Зотдир” (Фурқон. 2).
“Мухторус сиҳоҳ”да шундай дейилган: ف وت – (فَاتَهُ) الشَّيْءُ – “фотаҳуш шайьу” – ундан бир нарса узоқлашиб, йўқ бўлиб кетди. وَ (تَفَاوَتَ) الشَّيْئَانِ تَبَاعَدَ مَا بَيْنَهُمَا تَفَاوُتًا – “тафовата ашшайьон” – икки нарса бир биридан аниқ узоқлашиш билан узоқ бўлди. Демак, тафовут – икки нарсанинг бир биридан аниқ узоқлашиш билан узоқ бўлмоғидир.
“Лисонул араб”да шундай дейди: … Ва икки нарса ўртасида тафовут бор дегани, улар бир биридан аниқ узоқлик билан узоқ бўлганини билдиради.
2 – Ғаризаларга низом беришни тушунишда ихтилоф. Бу шундай икки ҳил фикрларки, улар бир биридан фарқли, лекин ҳар бир фикрни ўзи ушлаган ўлчови бор, яъни маълум бир ўлчовга асосланиб айтилган икки ҳил фикр. Масалан бир фикр эгаси молни мулкка кириши учун маълум сабаблари бор ва ана шу сабабларга эргашади, қачон ана шу сабаб топилса, кейин мол мулкка киради ва яна мулкни ўстиришнинг ўз сабаблари бор, ана шу сабаблари топилганда мулк ўсади, деб ҳисоблайди. Иккинчи бир шахс эса, айни шу мавзуда мазкур биринчи шахс ушлаган сабаблардан бошқа сабабларни молни мулкка кириши ёки молни ўсиши учун сабаб, деб ҳисоблайди. Шундан келиб чиқиб, ушбу иккала фикр эгаларининг айтаётган фикрлари – улар ушлаган ўлчовга қараб – бири тўғри бошқаси нотўғри фикр айтган бўлиши мумкин. Мазҳаб мужтаҳидлари ва бошқа мутафаккирларнинг ўртасидаги ихтилоф ҳам шунга ўхшаш, қайсинисидир тўғри топади, қайсинисидир хато қилади, бу уларнинг ушлаган фикрий қоидасига (мазҳаб мужтаҳидларида бўлса, мазҳабнинг умумий куллий қоидаларига) қараб бўлади. Икки фикр ўртасидаги ихтилофда бир фикр тўғри бўлиб, иккинчиси нотўғри бўлиши зарурий шарт эмас, яъни ҳар иккала фикрлар ҳам хато бўлиши мумкин, лекин асло иккала фикр ҳам тўғри бўлмайди, албатта, биттаси тўғри ёки ҳар иккаласи нотўғри бўлади. Масалан, Аллоҳ Қуръонда яҳудий ва насоролар ўртасида жаннатга ким кириши мавзусида ихтилоф бўлганини айтган ва айни дамда уларнинг ҳар иккаласи ҳам нотўғри, лекин ўрталарида ихтилоф бўлган. Бу фикрлардаги ихтилоф тўғрисида эди.
Аммо жинслардаги ихтилофнинг бу ердаги ихтилофга алоқаси йўқ. Чунки фикрлардаги ихтилофда икки шахс бўлиб, бири айтаётган фикрга иккинчи шахс қарши фикр айтади. Жинслардаги ихтилофда эса, бир нарса баъзи сифатларда ўзига ўхшаш бўлган бошқа бир нарсанинг ўрнини боса олмайди, масалан, эркак ва аёл жинсидаги ихтилофда эркак ва аёл баъзи сифатларда бир бирларига ўхшаш бўлсаларда, лекин улар бир бирини ўрнини боса олмайди.
“Лисонул араб”да шундай дейилади: “Икки иш бир бирига мухолиф келди ва ихтилоф пайдо бўлди. Яъни бу икки иш бирига иттифоқ бўлмади, тенг бўлмади, бир хил бўлмади”.
3 – Ғаризаларга низом беришни тушунишда таноқуз. Инсонлар ўртасида бир масаланинг устида уни тушуниш ҳам, унга ҳукм бериш ҳам бошқачалик, бир биридан узоқлик шу даражага борганки, ўртада қарама-қаршилик келиб чиққан. Ҳудди бир томон иккинчи томонни бутулай парчалаб, йўқ қилиб ташлагандек.
“Лисонул араб”да шундай дейилади: “نقض: النَّقْضُ – қурилган бино ёки тузилган битим-келишувни бутунлай бузиш, йўққа чиқариш. Таноқуз (تناقض) – шу ишни икки томон ўзаро бир бирининг фикрига нисбатан қилиши. “Мухторус сиҳоҳ”да: “Нақз – бинони ёки келишув-шартномани ёки қурилган бирон нарсани бузиш, йўқ қилиш. Таноқуз – шу ишни икки томон бир бирининг фикрига нисбатан қилиши.
Ушбу уч нарсани янада тушунарлироқ бўлиши учун бақо ғаризаси мисолида тушунтиришга ҳаракат қиламан. Бақо ғаризасининг энг кўзга кўринадиган соҳаси – мулкка эгалик қилиш масаласи.
Тафовут. Бир одам мулкка эга бўлишни чегарамасликни, хоҳлаганча мулкка эгалик қилиш жоиз бўлиши кераклигини айтади. Бошқа бир одам эса, мулкка эга бўлишни чеклаш кераклигини, инсон ўлиб қолмайдиган даражада мулк берилиб, ундан ортиғидан ман қилиш кераклигини айтади. Мана шу тафовутга мисол бўлади, яъни яна бу икки одамнинг ўртасида мулкка эгалик қилиш мавзусида тафовут бор.
Ихтилоф. Икки одам мулкка эгалик қилиш учун ширкат (шериклик) билан қилинган ишда топилган мулкка эгалик қилиш мумкин, дейишади. Лекин бу икки одамнинг бири шериклик тўғри бўлиши учун ширкатда иштирок этаётганлар тенг иштирок этиши керак, пулда ҳам, меҳнатда ҳам, дейди. Иккинчи одам эса, ўзаро томонлар ўз улушларини келишиб туриб ширкат қилишса бўлаверади, дейди. Мана шу ҳолатда бу икки одамнинг ўртасида мулка эгалик қилиш масаласида ихтилоф бўлди. Яъни сабаблар ихтилофли бўлди.
Таноқуз. Бир одам хусусий мулкни бутунлай инкор қилади, яъни инсонга хусусий мулк бериб бўлмайди деб ҳисоблайди, бошқа бир одам эса, хусусий мулкни жоиз деб билади. Бу икки одамнинг ўртасида, мулкка эгалик қилиш масаласида таноқуз (қарама-қаршилик) бўлди.
4 – Яшаб турган муҳитдан таъсирланиш. Инсон ишларини тушунишида унинг тушунчасига таъсир кўрсатувчи тўртинчи омил. Чунки ҳар бир инсон турли аҳкомлар татбиқ қилинган ва уни ўраб турган шарт-шароитлари ичида яшайди. Унинг ақли уни ўраб турган шарт-шароитлардан, атроф муҳитдан таъсирланмай қолмайди. Гоҳида бир одамнинг яшаб турган атроф муҳитидаги шарт-шароитлар унга шунчалик таъсир кўрсатадики, у бошқа бир шарт-шароитлар билан ўралган ерга борганда у ердаги ишларни ўзига сиғдира олмайди ёки сиғдиришга қийналади. Шундан келиб чиқиб кўрасизки, агар инсон ғаризалар муаммоларини тартибга солувчи низомни ишлаб чиқадиган бўлса, унинг тушунчалари ва муаммоларга берадиган ҳукмлари учун асос уни ўраб турган атроф-муҳитидаги шарт-шароитлар, у яшаётган менталитет бўлади. Ана шунинг учун ҳукмларни воқеликдан олиш хатодир. Аксинча воқеликка нисбатан ҳукм берилади, уни тузатилади, ислоҳ қилинади.
Мана шу тўрт нарса ғариза ва узвий эҳтиёжларни тартибга солиш учун қонунлар ишлаб чиқишда инсонга ўз таъсирини ўтказади. Шундай қилиб инсон бир масалани устида унга ҳукмларни ишлаб чиқишда тафовут, ихтилоф, қарама-қаршиликлар ва яшаб турган атроф муҳитидан таъсирланиб қолади. Шунинг учун башарият ақли ғариза ва узвий ҳожатларга тўғри низом беришга қодир эмас.
Аммо борлиқнинг яратувчиси бўлган Аллоҳ Таъоло томонидан нозил қилинган низом эса, мазкур тўрт нарсага дуч келиши эҳтимоли ҳам йўқ. Демак, энг тўғри низом фақатгина Аллоҳ томонидан бўлган низомдир.
فَمَاذَا بَعْدَ الْحَقِّ إِلاَّ الضَّلاَلُ
“Ҳақдан кейин нима бор? Фақатгина залолат холос”. (Юнус. 32)
Биродарингиз Ато инб Халил Абу Рашта.
1437-й Зулқаъданинг 30-куни. 2016-й 2-сентябр.
Шайх Ато ибн Халилнинг жавобидан олинган иқтибос тугади. Менимча ушбу жавобга яна қўшимча қилишга ҳожат йўқ. Чунки тафовут, ихтилоф, қарама қаршилик ва яшаб турган муҳитдан таъсирланиш мавзусини етарли дажарада, жуда чиройли тарзда тушунтириб берилган. Валлоҳу аълам.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
17.08.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ