| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Украинадаги урушнинг ривожи ҳамда Хитойга назар

Украинадаги урушнинг ривожи ҳамда Хитойга назар

By htadmin
22.06.2022
890
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Украинадаги урушнинг ривожи ҳамда Хитойга назар

Шайх Ҳамд Тобиб

2022 йил 25 май куни Би-Би-Си веб-сайти АҚШ президенти Жо Байденнинг Токиодаги «QUAD» альянси саммитида Хитойга қарши айтган сўзларидан иқтибос келтирди. Унда Байден жумладан бундай деди: «Агар Хитой ушбу автоном оролга ҳужум қиладиган бўлса, Қўшма Штатлар Тайванни ҳарбий жиҳатдан мудофаа қилади». Ўша куни Ал-Жазира нет веб-сайти ҳам «Агар Хитой оролни куч билан эгаллашга ҳаракат қилса, Американинг ҳарбий жиҳатдан аралашиши мумкинми», деган саволга президент Байденинг «Биз айнан шунга ваъда берамиз», деган жавобини нашр қилди. Байден «Биз ягона Хитой сиёсатига рози бўлганмиз. Бироқ Тайванни куч билан олиш ғояси ноўрин», дея қўшимча қилди. У шунингдек, узоқ давом этган Токиодаги учрашувдан кейин Япония бош вазири Фумио Кисида билан берган матбуот конференциясида бундай деди: «Хитойликлар Тайван яқинида парвоз қилиш ва барча манёврлари орқали аллақачон ўт билан ўйнашишни бошлашди». Хитой давлат кенгашининг Тайван масалалари бўйича матбуот котибаси Чжу Фэнлянь ҳам 2022 йил 23 май куни, яъни мазкур учрашувдан икки кун олдин «Қўшма Штатлар Тайван масаласида ўт билан ўйнашяпти», дея баёнот берган эди. Буни у АҚШ раҳбари Жо Байденнинг «Америка Хитойнинг ҳар қандай агрессиясига қарши Тайванни ҳарбий жиҳатдан мудофаа қилишга тайёр», деган сўзлари ортидан айтганди. Байденнинг Токиода берган баёнотидан бир кун ўтиб, Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Чжао Лицзянь 2022 йил 26 май куни бундай сўзларни айтди: «Пекин Қўшма Штатлар билан Тайван ўртасидаги барча турдаги расмий алоқаларга қатъий қарши… Агар АҚШ вакиллар палатаси спикери Пелоси Тайванга ташриф буюрадиган бўлса, унинг бу ташрифи «ягона Хитой» тамойилини ҳамда Хитой ва АҚШ ўртасидаги учта қўшма коммюникеларни жиддий равишда бузиб, Хитой суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига жиддий путур етказади. Шунингдек, бу Хитой-АҚШ муносабатларининг сиёсий пойдеворига жиддий таъсир қилиб, сепаратист Taйван мустақиллиги кучларига нотўғри сигнал бўлади». У яна бундай қўшимча қилди: «Aгар Қўшма Штатлар бошқача йўлни тутиб, бунда қаттиқ туриб оладиган бўлса, Хитой ўз суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини мутлақ ҳимоя қилиш учун қатъий ва кескин чоралар кўради. Бундан келиб чиқиши мумкин бўлган барча оқибатлар тўлиқ Америка зиммасига тушади».

Хитой ва Россия Американинг Хитойга қарши хатти-ҳаракатларига, хусусан, АҚШ президенти Байденнинг Токиога бориб, «QUAD» альянси саммитида қатнашишига нисбатан биргаликда реакция билдирди. Яъни 2022 йил 25 май сешанба куни Россия мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Россия ва Хитой самолётлари Осиё-Тинч океани минтақасида патрул хизматини ўтказиш бўйича қўшма машғулотлар ўтказди. Бошқача айтганда, бу машғулот Байден (Америка, Австралия, Ҳиндистон ва Япония)ни ўз ичига олган «QUAD» альянсининг сиёсий саммитида иштирок этган бир пайтда ўтказилди. Россия мудофаа вазирлигининг баёнотида Япония денгизи ва Шарқий Хитой денгизи устида ўтказилган қўшма ҳаво машғулотларининг 13 соат давом этгани, унда Россиянинг «Ту-95» русумли стратегик бомбардимончи самолётлари билан Хитойнинг «Xian H-6» русумли самолётлари қатнашгани айтилади.

Бу ерда кўплаб эксперт ва сиёсатчилар қуйидаги саволни ўртага ташлашмоқда: Украина уруши Хитойни ҳам ўзига тортиши мумкинми ёки хитойлик ва америкалик сиёсатчилар бу фавқулодда ишларни жиловлаб оладиларми, худди илгариги бошқа ўткинчи кризисларни жиловлаб олишгани каби?

Биз бу саволга жавобан бундай деймиз: Украина урушида яширин ғоя ва мақсадлар бор бўлиб, Америка уларни очиқ билдирмаяпти. Бироқ улар сиёсатчилар баёнотларидан ва Американинг давлатлараро ишларидан гоҳида кўриниб қолмоқда. Украина урушидаги ушбу «очиқланмаган» ғоя ва мақсадлардан энг муҳимлари қуйидагилар: масофадан бошқарилувчи пульт доирасида қолиши ва Америка билан рақобатлашмаслиги учун Хитойни сиёсий, тижорий ва стратегик жиҳатдан қамал қилиш ҳамда Россия билан бўлган иттифоқини бузиш учун барча керакли воситалар билан таъсир ўтказиш. Зеро, Хитой охирги пайтларда 2001 йили имзоланган ва 2022 йилда олимпия ўйинларида янгиланган чексиз стратегик шерикликнинг мустаҳкамланганини билдириб ўтди. Шунингдек, Россия билан бир қанча савдо шартномаларини имзолади. Улардан энг машҳури 2014 йилдаги газ шартномаси билан 2013 йилдаги нефть шартномаси ҳамда ўз чегараларигача етиб борадиган газ ва нефть линияларининг очилиши бўлди. Шунингдек, Хитой Россияга унинг 2014 йил Қримни босиб олиб, бунинг ортидан Америка томонидан санкцияларга юз тутиши ортидан ёрдам қўлини чўзиб келмоқда. Бундан ташқари, Россия ва Хитой ўртасида кўплаб ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий ҳамкорлик мавжуд. Иқтисодчи экспертлар Хитойни Россиянинг энг йирик иқтисодий ҳамкори, деб ҳисоблайдилар. Дарҳақиқат, Америка бу икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни бузиш учун кўп қадамларни ташлади. Украина ва унинг атрофида кетаётган ҳозирги уруш оловини алангалатиш ҳамда «QUAD» ва «AUKUS» каби ҳарбий альянслар тузиш шулар жумласига киради.

Америка Хитойнинг АҚШга қиладиган экспортига ҳам айрим чекловларни киритиб, божхона чекловларини жорий қилди. Бундан олдин муайян ҳарбий соҳаларда иқтисодий санкцияларни жорий қилган эди.

Американинг Хитойга босим ўтказиш учун уни таъқиб қилиш сиёсатлари жуда кўп ва хилма-хил бўлиб, бу турли хил жиҳатларни, жумладан, сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий соҳаларни ўз ичига олади. Булардан – юқорида айтиб ўтганимиздек – Хитойни глобал миқёсда маълум доирада ушлаб туриб, ундан чиқармаслик ҳамда бошқа давлатлар билан ҳамкорлигини кесиб, заиф аҳволда ўзи билан ўзини овора қилиб қўйиш мақсад қилинган.

Аслида, Америка бу сиёсатларда муваффақиятсизликка учради. Чунки Хитой Шимолий Корея ва Россия каби бошқа давлатлар билан ҳамкорликда Америкага қарши туриб, ўзига қарши қаратилган унинг сиёсатларига қаршилик кўрсата бошлади. Бу эса, янги курашларни келтириб чиқаради ҳамда Украина ва бошқа жойларда уруш алангасини кучайтириб, кўламини кенгайтиради.

Тайван масаласи ҳам Американинг худди Украинадаги каби жуда кўп аралашиши натижасида навбатдаги зиддиятни келтириб чиқариши мумкин. Зеро, Украинада содир бўлган воқеа шундан иборат бўлдики, Америка Россиянинг ҳаётий муҳим ҳудудларига бурнини суқиб, Россияга қарши халқаро санкцияларни жорий қилишга муваффақ бўлиш учун унинг атрофидаги минтақаларга олов қалади… Бундан албатта очиқ айтилмаган ўзининг мақсадларини амалга оширишни кўзлаган. Унинг бу мақсадларидан бири Россиянинг Хитой билан бўлган ҳамкорлигини бузишдир. Айни шу тарзда, Америка бугун Хитойни қўшниси Тайванда ҳам навбатдаги оловга ўт қаламоқда. Шу орқали Хитойни Тайванга қарши туришга, уни босиб олишга ундамоқда. Зеро, Хитой Тайванни ўзининг таркибий қисми ҳамда Россияга нисбатан Украина каби ўзининг муҳим ҳудуди, деб ҳисоблайди. Америка илгари худди Россия билан Украина хусусида шартномалар имзолагани каби, Хитой билан ҳам Тайван хусусида шартномалар имзолаган… Кейин шартномалардан суғурилиб чиқиб олиб, қинғир йўллар билан уларга қарши ҳаракат қила бошлади.

Американинг яширин мақсади Тинч океани ва Жанубий Хитой денгизи минтақасида қонли кураш оловини ёқиш, бинобарин, Хитойга қарши халқаро шафқатсиз санкцияларни жорий қилиб, уни Американинг сиёсий талабларига тиз чўкишга мажбурлашдан иборат. Аслида, Америка ўзининг аралашувлари орқали Тайван минтақасида ёқишга уринаётган олов, ундан олдин Украина ва баъзи қўшни Европа давлатларида ёққан оловлар, барчаси Америка мақсадларидан бошқа томонга кенгайиб кетиши мумкин… Бу оловлар назоратдан чиқиб кетиб, Америка уларни бошқара олмай қолиши, кенг қамровли глобал иқтисодий вайроналар келиб чиқиши, Америка ва бошқа давлатларнинг манфаатига хизмат қилмайдиган кутилмаган минтақавий қонли курашларга айланиши ҳам турган гап.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Американинг бутун дунё устидан қилаётган такаббурлиги, зўравонлиги ва очкўзлиги эртага ўзини ҳалокат кетидан ҳалокатга етаклайди. Бутун дунёни иқтисодий мусибатлар, кризислар, ёвузликлар, ташвиш ва беқарорликларга ботиради. Алал оқибат, унинг ҳийла-найранги худди илгари Александр Македонский, Наполеон ва Гитлерларда бўлгани каби ўзининг вайрон ва хароб бўлишига сабаб бўлади. Бунга Аллоҳ Азза ва Жалланинг қуйидаги оятлари ҳам тўғри тушади:

﴿قَدْ مَكَرَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ فَأَتَى اللَّهُ بُنْيَانَهُمْ مِنَ الْقَوَاعِدِ فَخَرَّ عَلَيْهِمُ السَّقْفُ مِن فَوْقِهِمْ وَأَتَاهُمُ الْعَذَابُ مِنْ حَيْثُ لَا يَشْعُرُونَ﴾

«Улардан аввалги кимсалар ҳам макр-ҳийлалар қилган эдилар, шунда Аллоҳ улар (қурган макр-ҳийла) биноларини таг-туги билан емириб ташлади, бас, уларнинг томи ўзларининг устига қулади ва уларга ўзлари сезмаган-кутмаган тарафдан азоб-ҳалокат келди»                              [Наҳл 26]

﴿وَكَذَلِكَ نُوَلِّي بَعْضَ الظَّالِمِينَ بَعْضاً بِمَا كَانُوا يَكْسِبُونَ﴾

«Шунингдек, қилаётган гуноҳлари сабабли золим кимсаларни бир-бирларига дўст қилиб қўюрмиз»                                                                    [Анъом 129]

Аллоҳ Таолодан дуо қилиб сўраймизки, бу курашлар Ислом Умматига яхшилик дарвозаларини очиб берсин. Токи, Уммат бутун инсониятни жирканч капитал сиёсатига асосланган бундай хонавайронлик, хароба, ёвузлик ва очкўзликлардан қутқаришдаги ўзининг ҳақиқий йўлини топиб олсин. Аллоҳумма омин.

Роя газетасининг 2022 йил 1 июн чоршанба кунги 393-сонидан

 

TagsАҚШУкраинадаги урушХитой
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Жиҳод амири қаерга ғойиб бўлди?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ливан давлатининг одамларни сариқ чақага олмаслиги намоён бўлди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Сурияга оид АҚШ-Россия ўртасидаги битим ва унинг сир тутилаётган нозик бандлари

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/