| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

  • ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • СУДАН ҚОНИ: ҚЎШНИЛАР ТУҒЁНИ

ВАРАҚАЛАР
Home›ВАРАҚАЛАР›Ва ниҳоят АҚШ ёрдамчилари Эрдўған, Руҳоний ва Путиннинг юзидаги маскаси тушди

Ва ниҳоят АҚШ ёрдамчилари Эрдўған, Руҳоний ва Путиннинг юзидаги маскаси тушди

By htadmin
11.04.2018
1985
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Ва ниҳоят АҚШ ёрдамчилари Эрдўған, Руҳоний ва Путиннинг юзидаги маскаси тушди

Америка асосий эътиборини Корея ва Хитойдаги кризисига қаратиши учун бу учовлон унинг ўрнига Сурия режимини сақлаб қолиш билан банд

Россия, Эрон ва Туркия президентлари 2018 йил 4 апрел чоршанба куни Анқарада учрашишди. Шундан сўнг уларнинг якуний баёнотлари нашр қилинди. Унда айрим нарсалар ошкора айтилиб, айримлари ўраб, яширилган бўлса-да, бироқ уларнинг мақсадлари очиқ кўриниб турибди. Яъни, бу учаласи Шом аҳлининг исломий бошқарувни тиклаш ҳаракатларига қарши туриб, Суриядаги Америкага малай режимни сақлаб қолишга жон жаҳди билан ҳаракат қилишмоқда:

Мисол учун Эрдўған алдов йўлини тутиб келди ва ҳамон шунда давом этмоқда. У «Фурот қалқони» амалиётига жангчиларни сафарбар қилиб, ортидан Ҳалабни зое кетказди ва режимга топшириб юборди. Шундан сўнг «Зайтун новдаси» амалиётини бошлаб, бунда ҳам жангчиларни Афринга сафарбар қилди. Натижада Идлиб жанубини, унинг ортидан эса, Шарқий Ғутани зое кетказди. Эрдўған жангчиларни Идлибга тўплаб бўлгунига қадар бундай амалиётларни яна давом эттиради. Кейин эса, уларни бошқа тарафга сафарбар қилиб, Идлибни ҳам зое кетказмоқчи.

Руҳоний-Ҳоманаий ҳақида айтадиган бўлсак, унинг инқилоб посбонлари ва Ливан Ҳизбидан ташкил топган Суриядаги ёлланма жангарилари текислигу тоғларда кезиб юрибди. Улар Шом золимини сақлаб қолиш учун одамларни қирғин қилишда бор кучини аямай сарфлашяпти.

Путинга келсак, унинг Суриядаги жиноят ва қирғинларини ҳар ерда кўриб, эшитиш мумкин. У бу жиноятларни амалга оширишда Эрдўған ва Руҳонийга ўхшаб алдов ёки баҳона келтириб ўтиргани йўқ. Балки, бунақанги алдовларни – бор овози билан ўзларининг мусулмон эканини айтганлари учун – анави иккаласи қўлламоқда. Путиннинг эса, бунга эҳтиёжи йўқ. Чунки у Ислом ва мусулмонларга очиқ душмандир.

Бу учовлон Суриядаги Америкага малай илмоний режимни сақлаб қолиш билан банд. Улар бор кучларини сарфлаб, Сурияда қирғин, жиноят ва ваҳшийликларни содир этишяпти. Ваҳоланки, у ердаги бошқарувни ўз назорати остига олган нуфуз Америка нуфузи эканини яхши билишади. Буни била туриб, Америка Шарқий Осиё, Шимолий Корея ва Хитойдаги ўзининг кризисларини бемалол ҳал қилиб олиши учун унинг ўрнига ишлашмоқда. Агар улар ақл юритганларида эди, бундан бошқача йўл тутган бўлардилар. Бироқ, шайтон ўз дўстлари устидан ҳукмрондир!

Агар ифлос пул ва таҳдид-қўрқитувлар билан ўралган «таёқ» ва «ширинлик» сиёсати натижасида ўша жиноятчиларнинг ортидан юрган гуруҳлар бўлмаганида бу жиноятчилар – улар ўша учовлон бўладими ёки уларнинг ортида турган Америка бўладими ҳеч бир фарқсиз – қилган жиноятлари сабаб оёқларида тура олмаган бўлар эди. Агар ўшалар бўлмаганида бу жиноятчиларнинг оёғи ботқоққа ботиб қолган бўларди… Шунга қарамай, Ҳизб ут-Таҳрир бу гуруҳларга тушунтиришда ва атрофда юз бераётган ишларнинг асл моҳиятини кўрсатишда ўз меҳнатини аямади. Бироқ бу гуруҳлар жиноятчиларнинг ортидан юришларига «улар бизни пул ва қурол-яроқ билан қўллаб-қувватламоқда, Ҳизб эса бунга қодир эмас, қолаверса Ҳизб фақат насиҳат қилади» дея баҳона келтиришди. Яна улар «насиҳат қилич ўрнига ўтмайди», деб ҳам қўшимча қилишди. Аслида эса, ўз қўлларидаги қилич икки томони ҳам кескир эканини билмадилар. Чунки қилич онгли киши қўлида бўлсагина рақибнинг ёмонлигидан сақлай оладиган қалқон ҳамда душманни мағлуб қилишнинг кучли воситаси бўлади. Бироқ у жиноятчиларнинг қўллаб-қувватлови ортидан елиб-югурадиган ва алданган киши қўлида бўлса, синиқ-ёриқ қалқон бўлади. Шунинг учун уни кўтарган киши рақибини ўлдиришидан олдин ўзи ўлдирилади!

Бу гуруҳлар насиҳатимизни рад қилиб, фойдасиз қуруқ гап дейишди. Улар пул ва қурол билан ёрдам кўрсатилишини хоҳлаб, буни араб, турк ва форслардан иборат хоин мусулмонлардан топишди. Қолаверса, уларнинг айримлари россиялик ва америкалик жиноятчилардан ҳам мана шундай ёрдамлар олиб, бу жиноятчилардан олинган ифлос пуллар Шомни ҳимоя қилиб, жанг қилишга тўсқинлик қилмайди, деб ўйлашди… Биз уларга юзланиб бундай деймиз: «Мана, қилган ишингиз ва айтган гапингиз оқибатини кўриб турибсизлар, ҳатто ўз диёрингиз ва фарзандларингиз олдидан ҳам қувилдингиз».

Шундай бўлса-да, Уммат – Аллоҳнинг изни ила – ҳаргиз мағлуб бўлмайди. Балки, ғалаба ва мағлубият кунлари одамлар орасида айланиб туради. Зеро, Уммат салибчи ва мўғул татарлар ҳужумида бунга ўхшаш ва бундан ҳам қаттиқроқ синовларни бошдан кечирган. Кейин яна қайта оёққа туриб, уларни таг-томири билан қўпориб ташлаган ва яна қайта дунёга ҳукмрон бўлган…

Тўғри, у пайтда Ислом ҳукми ижро қилиниб, гарчи заиф бўлса-да Халифалик мавжуд эди. Шунингдек, душманга қарши жанг қилиш, ҳақни рўёбга чиқариш ва ботилни йўқ қилиш учун мусулмонларни бирлаштирадиган раҳбари бор эди. Шунинг учун Уммат душманни мағлуб қилиб, яна қайта оёққа турган… Бугун эса, Ислом ҳукмлари ижро қилинмаяпти, Халифалик ҳам йўқ. Шундай экан, жанг қилиш учун мусулмонларни ким бирлаштиради? Бундай гапларни кимдир айтиши мумкин ва бу воқеликка берилган тўғри баҳодир. Лекин, Аллоҳнинг изни ила Халифаликни барпо қилиш учун кучли ҳаракат кетмоқда ва бу нарса мусулмонларнинг асосий талабига айланди. Улар буни сўзда ва амалда кўрсатмоқдалар. Мусулмонлар Халифалик бекор қилинишидаги тил бириктирув ва жиноятлар саҳнаси бўлган ўша қора кунларни, яъни 1342 йил ражаб ойининг 26, 27 ва 28 кунларини ўзгартириш учун ҳаракат бошладилар. Улар ушбу қора кунларни тугатиб, яна қайта Халифалик билан мунаввар бўлган порлоқ кунга айлантириш учун ҳаракат қилмоқдалар. Зеро, бу иш Аллоҳга асло қийин эмас ва у учун муайян бир кунни тақдир қилиб қўйгандир. Ана ўшанда золимлар, хоинлар ҳамда жиноятчилар қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб олурлар.

Эй мусулмонлар!

Сурияга нисбатан жиноятларни содир этган бу учовлоннинг кофирлари ҳам, мунофиқлари ҳам Шом ва унинг аҳлига қарши қилган жинояту қирғинлари билан ҳаргиз хотиржамликка эришолмайди, балки, уларга ўзлари кутмаган томондан азоб келади. Чунки аввал ҳам, Шом уларнинг ўтмишдошлари тарафидан бало-синовларга учраган ва омон қолган, улар эса, ўлиб кетишган. Аллоҳнинг изни ила яқинда яна шундай бўлажак.

﴿إِنَّ اللهَ بَالِغُ أَمْرِهِ قَدْ جَعَلَ اللهُ لِكُلِّ شَيْءٍ قَدْرًا﴾

«Албатта Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига етгувчидир. (Унинг хоҳишига қарши тургувчи кимса йўқдир). Дарҳақиқат Аллоҳ барча нарса учун миқдор-ўлчов қилиб қўйгандир» [Талоқ 3]

Ва ниҳоят, казармаларида биқсиниб ётган мусулмонлар армияларига айтар сўзимиз: сизларнинг ишингиз жуда ғалати. Агар ҳукмдорлар сизларни мусулмонларни қирғин қилиш учун сафарбар қилса, буйруқларини бажардингиз. Мусулмонлар сизларни ёрдамга чорлаганда эса, сусткашлик қилиб, уларни ёрдамсиз ташлаб қўйдингиз, ҳатто мурда каби миқ этмай турдингиз. Бошлиқларингизга итоат қилиш дунёда шармандалик, охиратда эса, аламли азобга олиб борувчи йўл бўлишига қарамай, уларга итоат қилишни баҳона қиляпсиз. Ҳолбуки, қиёмат куни ўзингизни ҳимоя қилиш учун «биз хўжайинларимизга итоат қилган эдик», деб айтишингиз фойда бермайди.

﴿يَوْمَ تُقَلَّبُ وُجُوهُهُمْ فِي النَّارِ يَقُولُونَ يَا لَيْتَنَا أَطَعْنَا اللهَ وَأَطَعْنَا الرَّسُولَا * وَقَالُوا رَبَّنَا إِنَّا أَطَعْنَا سَادَتَنَا وَكُبَرَاءَنَا فَأَضَلُّونَا السَّبِيلَا﴾

«Юзлари оловда айлантириладиган-куйдириладиган кунда, улар: Кошки эди бизлар ҳам Аллоҳга итоат этганимизда, пайғамбарга итоат этганимизда, дерлар. Яна улар: Парвардигоро, дарҳақиқат бизлар бошлиқларимизга ва катталаримизга бўйсундик, бас улар бизларни (тўғри) йўлдан оздирдилар, дедилар»                            [Аҳзоб 66-67]

Бироқ, шундай бўлса-да, қилмишларингиз кечирилиши учун сизда имконият бор. Бунинг учун Аллоҳнинг динига ёрдам бериб, золим, мунофиқ ва мустамлакачи кофирларга боғланган арқонни узиб ташланг ҳамда ер юзида Ислом ҳукмини қайта барпо қилинг. Шояд бу – сизлар учун каффорат бўлса. Дарҳақиқат, ушбу сўзни айтган Аллоҳ ҳақ-рост сўзлагувчидир:

﴿وَإِنِّي لَغَفَّارٌ لِمَنْ تَابَ وَآمَنَ وَعَمِلَ صَالِحًا ثُمَّ اهْتَدَى﴾

«Ва мен тавба қилган ҳамда имон келтириб яхши амаллар қилган, сўнгра Тўғри йўлга юрган кишиларни мағфират қилгувчидирман»               [Тоҳа 82]

Биз бутун мусулмонларга яна бундай деймиз: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар. Шом келгусида ҳам Шом бўлиб қолади. Чунки у Ислом диёрининг марказидир. Аҳмад ўзининг «Муснад»ида Жубайр ибн Нуфайрдан шуни ривоят қиладики, уларга Салама ибн Нуфайл бундай хабар қилган: У Набий ﷺнинг олдига келганида, Набий ﷺ бундай деганлар:

«أَلَا إِنَّ عُقْرَ دَارِ الْمُؤْمِنِينَ الشَّامُ»

«Огоҳ бўлингки, мўминлар диёрининг маркази Шомдир». Нуайм ибн Ҳаммод «Фитналар» китобида Касир ибн Муррадан қилган ривоятда бундай дейилади: Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:

«عُقْرُ دَارِ الْإِسْلَامِ بِالشَّامِ»

«Ислом диёрининг маркази Шомдир».

Сўзимиз якунида айтамизки, Ҳизб ут-Таҳрир ўз аҳлини алдамайдиган етакчидир. У Уммат билан бирга ва у орқали ўз фаолиятини давом эттирар экан, Аллоҳнинг фазли ила ҳақда собит турибди. У ўз фикрати ва тариқатини шу пайтга қадар ўзгартирмади ва ҳаргиз ўзгартирмайди ҳам. Чунки унинг фикрат ва тариқати ҳақдир.

﴿فَمَاذَا بَعْدَ الْحَقِّ إِلَّا الضَّلَال﴾

«Ҳақиқатдан кейин эса фақатгина йўлдан озиш бор, холос»                    [Юнус 32]

Ҳизб Роббиси билан қудратли, дини билан кучлидир. У Аллоҳнинг ваъдаси ўзининг қўлида амалга ошишини Ҳаким, Азиз бўлган Аллоҳдан ёлвориб сўрайди.

﴿وَعَدَ اللهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ﴾

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ваъда қилди»                                                                                 [Нур 55]

Шунингдек, Росулуллоҳ ﷺнинг башоратлари Ҳизб ва унинг аъзолари ҳамда барча мусулмонлар учун рўёбга чиқишини ҳам Аллоҳдан сўрайди. Абу Довуд Таёлисий Ҳузайфадан чиқарган ҳадисда Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:

«… ثُمَّ تَكُونُ جَبْرِيَّةً، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«… Сўнг золим подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади», шундан кейин Росулуллоҳ ﷺ сукут қилдилар. Шунингдек Аҳмад ҳам қуйидаги лафзда ривоят қилган: Росулуллоҳ ﷺ бундай дедилар:

«… ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا جَبْرِيَّةً، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«Сўнг золим-зўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади». Сўнг Пайғамбар ﷺ сукутга чўмдилар.

Ҳизб Аллоҳнинг нусрати келишидан кўнгли хотиржамдир. Зеро, нусрат пайғамбар ва элчиларгагина эмас, балки содиқ мўминларга ҳам келади. Нусрат охиратдагина эмас, балки дунёда ҳам бўлади.

﴿إِنَّا لَنَنْصُرُ رُسُلَنَا وَالَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيَوْمَ يَقُومُ الْأَشْهَادُ﴾

«Албатта Биз пайғамбарларимизга ва имон келтирган зотларга ҳаёти дунёда ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган Кунда (қиёматда) ҳам нусрат-ёрдам берурмиз» [Ғофир 51]

Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусратидан шодланурлар. Жинояткор кимсаларга бу дунёда хорлик, охиратда эса, аламли азоб етажак. Аллоҳ интиқом олувчи, кучли, қудратли, Ҳаким зотдир.

Ҳизб ут-Таҳрир                                                                12 ражаб 1439ҳ

                                                                                             5 апрел 2018м

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Буюк ғалабадан бир йил ўтгач: Сурия қарори озод бўлдими ёки жиловлаш тузоғидами?

  • МАҚОЛАЛАР

    Трамп Марказий Осиё учун янги “минтақавий масъул” тайинлади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Туркияни юз йилдан бери мафия қонунлари бошқариб келади

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 10.06.2026

    Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • 10.06.2026

    Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • 10.06.2026

    Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • 09.06.2026

    “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • 08.06.2026

    МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/