| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

  • ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Варроқ ороли қонли яра, сурункали оғриқ ва режимнинг тўлақонли жиноятидир

Варроқ ороли қонли яра, сурункали оғриқ ва режимнинг тўлақонли жиноятидир

By htadmin
28.09.2024
325
0
Share:

Матбуот баёноти

Варроқ ороли қонли яра, сурункали оғриқ ва режимнинг тўлақонли жиноятидир

Бош вазир др. Мустафо Мадбули якшанба куни тегишли вазирлар ва вазирлик мутасаддилари иштирокида Варроқ оролидаги шаҳар трансформациясини кузатди. Бош вазир ўша ерда қилган баёнотида фуқароларга товон пули зудлик билан тўланишини, ривожланиш режасида кўрсатилган уйлар ва ерлар аҳолисини эвакуация қилиш учун белгиланган муддатга амал қилиш зарурлигини таъкидлади. Бош вазир оролда хизмат кўрсатиш соҳасида сифат ўзгаришларини яратиш ва оролда ноқонуний қурилишларга қарши қатъий курашиш мақсадида ривожланиш лойиҳаларини давом эттириш бўйича топшириқлар берди».

«Миср Нилидаги Варроқ ороли аҳолиси ўз ерларидан кўчирилишни ҳамда полиция операциялари ва фаолларнинг ҳибсга олинишини қоралаб, норозилик намойишларини қайта бошладилар. Ҳибсга олинганларни зудлик билан озод этилишини, уйлари ва ерларидан айрилмасликларини таъкидлаб ҳайқирдилар».

Варроқ оролида 200 мингга яқин аҳоли яшайди ва 6 мингта кўчмас мулк мавжуд. Сўнгги ҳафталарда уйларини бўшатишни ва мулкларини сотишни истамаган аҳолини полиция тинч қўймаяпти. Аҳоли ўз ерларини сотишга розилик берилган сохта «истак бланкаси»ни кўриб, ҳайрон қолган. Ижтимоий тармоқларда варроқлик аҳолининг хавфсизлик кучлари томонидан ўз уйларидан қувиб чиқарилаётгани акс этган видеолар тарқалди. Айрим видеоларда аҳоли қўлларида мазкур сохта бланкани кўтариб олиб, полициянинг оролга қурилиш материалларини киритишига қарши норозилик акциялари ўтказаётгани акс этган.

Миср режими юрт аҳли борасида аҳдга ҳам, бурчга ҳам боқмайди, аксинча, уларга нисбатан қароқчилардек муомала қилмоқда. Одамларни, уларнинг бойликларини ва мол-мулкини сариқ чақага сотадиган брокердек иш тутмоқда. Кеча Масперо минтақасида шундай муомала қилди, бугун Варроқда шундай муомала қиляпти, эртага бошқа ҳар қандай ерда шундай қилади. Сармоя ётқизиш имконияти кўзини қамаштирган ер бўлса ёки йирик пулдорлар фойдаланиш ва даромад олиш эвазига режимнинг хазинасини тўлдириб беришлари мумкин бўлган ер бўлса, бўлди, ўша ер аҳли билан шундай муомала қилмоқда. Бу режим Масперо, Роъсул Ҳикмат, Варроқ ва бошқа барча Миср ерларини юрт аҳлининг умуман дахли бўлмаган, балки ўзининг ихтиёрида бўлган ер деб ҳисобламоқда. Шунинг учун армияга (ҳарбий офицерларга) режимга содиқликларини таъминлаш учун магистрал қурилиши учун мўлжалланган ерларни бериб юборди. Яҳудийлар билан чегараларни делимитация келишуви имзолагандан сўнг уларга Ўрта ер денгизининг шарқий қисмидаги газ конларини бериб юборди, кейин эса кондан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни яҳудийлардан сотиб оладиган бўлди. Миср ва унинг аҳли режим наздида ҳеч қандай қадр-қимматга эга эмас!

Биз илгари ҳам айтдик, яна такрорлаймиз: Варроқ ўз аҳлига ва аҳолисига тегишли мулкдир, уларни ҳеч қандай шароитда Варроқдан чиқариш, мажбуран эвакуация қилиш ва ерларини бериб юбориш жоиз эмас. Чунки ер уй қурган ёки экин эккан кишиники эканлиги маълум ва бунга Росулуллоҳ Aнинг қуйидаги ҳадислари далил:

«مَنْ أَحْيَا أَرْضاً مَيْتَةً فَهِيَ لَهُ»

«Ким бирор ўлик ерни тирилтирса, ер уники».

«مَنْ عَمَرَ أَرْضًا لَيْسَتْ لِأَحَدٍ فَهُوَ أَحَقُّ بِهَا»

«Ким бировга тегишли бўлмаган ерни ободонлаштирса, у ерга энг ҳақли ўша кишидир».

Фуқаҳолар ҳеч ким эгалик қилмаган ва қурилиш ва фойдаланиш асорати бўлмаган ернинг тирилтирилиши билан мулкка айланишига иттифоқ қилганлар. Улар, шунингдек, сотиш ёки ҳадя қилиш йўли билан эгаси маълум бўлган ерга эгалик қилиш муддати тугамаслигига, эгаларидан бошқа ҳеч ким томонидан фойдаланилмаслигига келишганлар. Ерни ўз эгаларидан ёки тирилтирганлардан ишлов бериш, қуриш ёки бошқа турдаги ўзлаштириш йўли билан тортиб олиш мумкин эмас.

Варроқ ороли ҳам ўз эгаларининг шахсий мулкидир, худди Миср аҳли томонидан тирилтирилган, обод этилган ва авлоддан авлодга мерос бўлиб келган бошқа ерлар каби. Бу варроқликларнинг экин экканликлари, уй-жой қуриб, яшаганликлари билан ўз исботини топади ва бунга Росулуллоҳ Aнинг

«مَنْ أَحْيَا أَرْضاً مَيْتَةً فَهِيَ لَهُ»

«Ким бирор ўлик ерни тирилтирса, ер уники», деган ҳадислари далил бўлади. Чунки аслида ернинг шаръан мулкка айланишига у ерга қурилиш қилиниши ёки у ер тирилтирилиши сабабдир. Бас, бундай ерни аҳолисидан авраб-алдаш билан ҳам, мажбуран кўчириш билан ҳам, режим даъво қилганидек ривожлантириш баҳонаси билан ҳам тортиб олиб бўлмайди. Балки давлат уларни муносиб ва барқарор ҳаёт кечиришлари учун барча имкониятлар билан таъминлаши шарт. Агар чиндан ҳам Миср режимида Варроқни ривожлантириш ва хизматлар билан таъминлаш нияти бўлса, бундан уни нима тўсяпти?! Миср аҳлига ғамхўрлик қилиш, барча хизматлар етказиб бериб, яхши ҳаёт билан таъминлаш давлатнинг бурчи эмасми, ёки яхши ҳаёт пулга боғлиқми ёхуд ҳокимиятдаги мансабга боғлиқми ё-да қарор соҳибларига яқин бўлишларига боғлиқми?!

Эй муҳтарам Варроқ аҳли!

Бу сизнинг ерингиз, ундан воз кечишингиз шаръан ножоиз. Режимнинг ҳужумлари олдида собит турмоқ сизга вожиб, ушбу ҳаққингиз борасида сизни қўллаб-қувватламоқ, режим ва унинг зўравонлигидан ҳимоя қилмоқ Миср аҳлига вожиб, токи, унинг зулми ва очкўзлиги қаршисида барчангиз бир мушт бўлинг.

Эй Кинона аҳли!

Миср режими Варроқ ороли билангина кифояланмайди, балки андак яхши бўлган ёки Искандариядаги паркларга қилгани каби сармоя ётқизиш имконияти кўзини қамаштирган бошқа ҳар қандай ерга дахл қилиб, зулму зўравонлик билан тортиб олишда давом этади. Бугун сизнинг режим қаршисида туриб, унинг Варроқ аҳлига зулм ва адоват қилишига, ерларини тортиб олишига йўл қўймаслигингиз шаръий бурчингиздир. Агар бугун Варроқ аҳлини ташлаб қўйсангиз, режим ерларингизни бирин-кетин тортиб олади. Сўнг «Аслида шер оқ ҳўкизни еган куниёқ мағлуб бўлганман» деб, Варроқ аҳлини режим қаршисида ёлғиз қолдирган куни ҳужумга учраганингизни айтасиз. Шундай экан, бундай режим олдида битта позицияни эгалланг, чунки у сизга нисбатан аҳдга ҳам, бурчга ҳам боқмаяпти, ҳуқуқингиз ва бойликларингиздан воз кечмоқда, ерингиз ва нонингиз борасида сизга қарши курашиб, динингизга қарши уруш эълон қилмоқда.

Эй Кинона Мисри аҳли!

Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида Ислом татбиқ қилинмагунича сизни адолат ва ҳақ-ҳуқуқ билан кафолатлаб бўлмайди. Халифалик мафкурасига қарши эса, нафақат Миср режими, балки бутун дунё курашмоқда. Чунки фақат Халифаликкина сизни ва бутун Умматни қутқаради. Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари сизга Халифаликнинг ҳазорий лойиҳасини тўлиқ ва зудлик билан татбиқ қилишга тайёр ҳолда тақдим этдик. Бас, ҳақ-ҳуқуқни ўз аҳлига қайтарадиган ва Варроқу Миср аҳлини адолат билан таъминлайдиган Исломни биз билан биргаликда татбиқ этиш учун ҳаракат қилинг.

Эй Кинона армиясидаги холис ҳарбийлар!

Ибн Таймия Дамашқ қамоғида ётган эди. Олдига қамоқ жаллоди келиб, мени кечиринг шайхим, мен буюрилганман, дейди. Шунда унга Ибн Таймия «Аллоҳга қасамки, сен бўлмаганингда зулм қилишмас эди», деди! Биз ҳам ўшандай деймиз: Аллоҳга қасамки, сиз Кинона армияси бўлмаганингизда анави режим ҳам Миср ва унинг аҳлига зулм қилмасди, зўравонлик қилиб, бугунги кундаги каби уларни қул қилиш қўлидан келмасди. Аллоҳга қасамки, арз-дод Кунида жавобгарлар сиз бўласиз, у кунда Аллоҳ Жалла Жалалуҳу сизга

﴿وَقِفُوهُمۡۖ إِنَّهُم مَّسۡ‍ُٔولُونَ * مَا لَكُمۡ لَا تَنَاصَرُونَ﴾

«Уларни тўхтатиб туринглар, чунки улар (ҳаётдаги қилмишлари учун) жавобгардирлар. (У Кунда кофирларга дейдилар): «Нега бир-бирларингизга ёрдам бермаяпсизлар?!»    [Соффат 24-25]

дея хитоб қилажак. У кунда сизга на режимнинг фойдаси тегади, на мол-давлати, на мансаби ва на сизни алдаган, динингиз, шарафингиз ва ваъдангиз эвазига сизга берган имтиёзлари. Шунинг учун Аллоҳ билан учрашадиганингиз Кун учун тайёрланинг, ўшанда одамлар ёқангизга осилиб, эй Парвардигор, бизни ёрдамсиз қолдирган, Сенинг ва бизнинг душманимизга бизни топшириб қўйган мана шу ҳарбийлар бўлади, деб қолмасинлар.

Эй Кинона армиясидаги холис ҳарбийлар!

Одамларни бу режим ва унинг зулмидан ҳимоя қилиш, зулмга дучор бўлишларини олдини олиш сизнинг шаръий бурчингиздир. Одамлар фаровонлигини кафолатлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва қадр-қимматини ҳимоя қилишдаги асосий бурчингиз бу режимни барча воситалари, рамзлари ва ижрочилари билан қўшиб ағдариш ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун фаолият қилаётганларни қўллаб-қувватлашдир. Халифалик инсонларни золим зулмидан қутқариб, уларнинг шаъни ва куч-қудратини қайта олиб беради. Бу сизнинг Аллоҳ Азза ва Жалланинг ҳузурида сўраладиган бурчингиздир. Шундай экан, шошилинг, зора Аллоҳ сизнинг қўлингиз билан фатҳ дарвозаларини очиб берса, барчамиз Халифаликни Аллоҳ биздан рози бўладиган воқеликда кўзларимиз билан кўрсак ва Миср сиз билан – инша Аллоҳ – мунаввар бўлса. Аллоҳим, бизга Халифаликни кейинга қолдирмай тезроқ ато эт.

﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡۖ﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар»      [Анфол 24]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Миср вилоятидаги матбуот бўлими

TagsВарроқ оролиқонли яра
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Нетаньяху: Фаластин деган давлат йўқ, биз ёлланма аскар сифатида хизмат қиладиган маъмурият хоҳлаймиз

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Саркози исломчи маҳбусларни алоҳида камераларда сақлашга ва экстремизмга қарши курашга чақирмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Сиёсат кимнинг иши?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • 26.05.2026

    Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • 26.05.2026

    Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • 26.05.2026

    Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/