Ёшларимиз ҳаётини вайрон қилаётган гиёҳвандликнинг кенг тарқалишига Покистон либерал ҳукумати жавобгар

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Ёшларимиз ҳаётини вайрон қилаётган гиёҳвандликнинг кенг тарқалишига Покистон либерал ҳукумати жавобгар
Яқинда ноҳукумат ташкилотлар томонидан чиқарилган бир ҳисоботда Исломободдаги махсус билим юртлари талабаларининг 44-53 %и наркоманга айлангани айтилди. Ҳисоботга кўра, талабалар гиёҳванд моддаларни ўқувчи шерикларидан, курьерлардан, ҳатто муаллимларидан сотиб олишмоқда. Махсус билим юртларидаги наркоман ўқувчиларнинг ёши ўртача 12 билан 19 орасида. Ҳатто ораларида 8 ёшдан ўтмаганлари ҳам бор… Гиёҳванд моддалар ва спиртли ичимликларни кенг кўламда истеъмол қилувчилар муаммоси олий университетларда ҳам мавжуд. Яқинда матбуотда таниқли университетлардан биридаги уч нафар талабанинг алкогол истеъмол қилиши натижасида заҳарланиб, касалхонага келтирилгани, афсуски, улардан бирини ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмагани, қолган иккаласи оғир аҳволдалиги хабар қилинди. Айни ҳисоботнинг 44 муассасани ўз ичига олган хулосалари Покистон сенатининг ички ишлар ва гиёҳвандлик масалари билан шуғулланувчи доимий комиссиясига тақдим этилди. Унга биноан, комиссия раиси Абдураҳмон Молик баёнот берди ва бангивор моддаларга қарши уруш эълон қилиши, бундай ёмон иллатни олдини олиш учун бутун таълим муассасалари ўқувчиларини гиёҳванд моддалар қўллашга оид қон таҳлили топширишга мажбур қилмоқчи эканини таъкидлади.
Аммо унинг баёнотидан фарқли ўлароқ, Покистон ҳукмдорлари гарчи бангивор моддалар истеъмолига қарши уруш эълон қилганларини иддао қилсаларда, бироқ ўзлари либерал тузумлари билан мақтаниб ётишибди. Ҳолбуки, бутун дунё давлатларидаги бангивор моддалар истеъмоли маданиятини ривожлантириб, озуқалантириб турувчи захира мана шу либерал қадриятлардир. Покистондаги кети узилмай келаётган ҳукуматлар сиёсати эса, либерал эътиқодлар импортига юрт дарвозаларини ланг очиб беришдан, Ғарб давлатлари турмуш тарзини ахборот воситалари, ташкилотлар, таълим ва бошқа воситалар орқали қасддан жамиятимизда, аҳоли орасида тарғиб қилишдан иборат. Бир вақтнинг ўзида, улар таълим муассасаларида Ислом дарсликларини камайтиришга ҳам ҳаракат қилишяпти. Бу либерал маърифат кишини танани ғайритабиий лаззатлантириш интеллектуаллиги билан ҳамда шахсий манфаат ва майлларни тўғридан-тўғри худбинлик билан қондиришга қаратилган ҳаёт тарзи билан таъминлайди, уни бу дунё ва охиратдаги зарарли оқибатлардан кўз юмган ҳолда, фақат шу дунё ва шу лаҳза учун яшайдиган шахсга айлантиради. Шундай экан, Ғарбнинг айни ифлос либерал тузумини қабул қилиш борасида Покистон ҳам бошқа исломий юртлардан фарқ қилмаётганидан ажабланмасак ҳам бўлади. Бу юрт ҳозирда мана шу Ғарб ёшлари қийналаётган гиёҳванд моддалар ва спиртли ичимликлар билан вайрон қилувчи маданиятдан азият чекмоқда. Бундан ташқари, Покистоннинг илмоний раҳбарияти Ғарбнинг ифлос сиёсий тузумига тақлид қилишда муккасидан кетиб, қуллуқ қилаётган ҳамда сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий масалаларда итоат қилиб, унга эргашаётган экан, бу билан ёшлар учун либерал тузум инсон ҳаётида таянмоғи лозим бўлган олий ҳаёт тариқатидир деган зарарли номани йўлламоқда!
Покистон ёшларини ва бутун жамиятни ўз домига тортаётган бу муаммони қуруқ қораловчи баёнотлар билан ҳам, таниш-билишчиликдан холи сиёсатлар билан ҳам ҳал этиб бўлмайди. Чунки қораловчи баёнотлар юрт мусулмонларининг жонига теккан бўлса, таниш-билишчиликдан холи сиёсатлар фақат буйруқбозликдан нарига ўтмайди. Дарҳақиқат, Ғарб давлатлари ўнлаб йиллар давомида гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш йўлида қатор кампаниялар олиб боришда, жуда кўп қонунлар ишлаб чиқишди… Шунга қарамай, ҳамма ҳаракатлари самарасиз чиқмоқда, жамиятларида гиёҳванд моддалар ва алкогол ичимликларга ружу қўйиш кўлами кундан-кунга кенгайиб бормоқда. Шубҳасиз, бу иллатлар либерал илмоний эътиқод ва қадриятларни рад этиш ҳамда ёшлар ақлларидаги, жамиятдаги исломий ақидаларни қайта тирилтириб, мустаҳкамлаш билан йўқ қилинади. Чунки ёлғиз исломий ақидагина шундай шахсиятларни дунёга келтирадики, улар Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло олдида жавоб бериш тушунчасига мувофиқ яшайдилар, шу жавобгарликдан келиб чиқиб, барча кайф қилувчи нарсалар истеъмолига яқинлашмайдилар, лаззатланиш ҳаёти тарзига қизиқмайдилар. Ушбу ақидалар инсоннинг қиладиган барча амалларини охиратда оладиган савоб ёки жазо билан чамбарчас боғлайди. Ҳақиқатдан ҳам, Набий САВга мусаллас ҳаром этилгани тўғрисидаги ояти карима нозил бўлган пайтда мусулмонлар дарҳол бундан тўхталиб, уларни кўчаларга олиб чиқиб тўкиб юборганликлари сабаби ҳам ана шунда. Динларини севганлари ва Роббилари буйруғига итоаткорликлари натижасида Мадина кўчаларига мусаллас оқизилган.
Жамиятни Ислом билан бошқарувчи Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлати ахборот воситаларини, ўқув юртларни ва давлат ташкилотларини жамиятда олий исломий қадриятларни тарғиб этиб, шундан сабоқ беришга буюради, юртларимиздан жамиятни вайрон қилувчи барча эътиқодларни, турмуш тарзларини супуриб ташлайди, ёшлардан намунали шахсиятлар етиштириб чиқаради. Буларни ўзга ҳеч бир давлат қила олмайди. Шунинг учун биз Покистон мусулмонларини юртдаги бундай заҳриқотил либерал илмоний тузумга қарши чиқиб, зудлик билан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик тузумини барпо этишларига даъват қиламиз. Чунки ушбу тузумгина мусулмон ёшларимизни ҳалокатдан сақлаб қолади ва уларни гўзал турмуш тарзи билан таъминлайди, ҳаммаларини Роббиларига холис қулларга айлантириб, охират нажотини қўлга киритишларига ёрдам беради.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот
бўлими аёллар қисми
Телефон-факс: 00961 1 30 75 94
Уяли телефон: 00961 71 72 40 43
Электрон почта: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра." style="color: #000000;">ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!