Исломий тушунчалар

Исломий тушунчалар
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ
Ишни ташкил қилиш
Инсоннинг кундалик равишда бажарадиган иши ғаризалар ва узвий эҳтиёжларни қондириш билан чегараланади. Ишнинг икки тури мавжуд: фақат ҳаракат (ибодат, юриш каби) ва бошқа нарсалар устида (сотиш, овқатланиш каби) содир бўладиган ҳаракат.
Бу ҳаракатлар ва нарсалар одамлар ўртасида муносабатларни шакллантиради. Жинсий йўналишдаги ҳаракатлар эркаклар ва аёллар ўртасидаги муносабатларни шакллантиради. Савдо сотувчи ва харидор ўртасидаги муносабатларни ташкил қилади ва чўкаётган одамни қутқариш қутқарувчи ва қутқарилганлар ўртасида алоқани ташкил қилади. Ушбу одамлар ўртасидаги муносабатлар муаммоларини яратади ва улар ечимларга муҳтож.
Агар бу муаммолар ҳал этилмаса, бу бетартибликка олиб келади. Кучлилар кучсизларга зулм қилади, адолатсизлик кенг ёйила бошлайди. Қўрқув, қотиллик, одамлар ўртасида зиддиятлар тарқалса ғариза ва узвий эҳтиёжларни қондирилиши тўғри содир бўлмайди. Айниқса, кучли ва ақлли одам ўз жисмоний кучига бўлган эҳтиёжни қондириш учун нарсаларга эга бўлиш билан чекланиб қолмайди, балки у хоҳлаган нарсасини олиш учун қурол каби ҳар-хил турдаги моддий воситалардан фойдаланишни бошлайди.
Ҳар бир инсон ўзининг узвий эҳтиёжлари ва ғаризаларини бошқа қониқишларга зид бўлмаган тўғри ва керакли тарзда қондириши ҳамда муносиб ҳаёт кечириши учун у эҳтиёжларни қондиришда зарур бўлган ҳаракат ва нарсаларни баҳолаш учун ўлчовга эга бўлиши керак. Биз ҳар бир инсон хавфсиз ва тақволи ҳаёт ҳуқуқига эга бўлиши учун одамлар ўртасидаги муносабатларни тартибга соладиган ўлчовга эга бўлишимиз керак.
Агар биз бу тузум тартибини, қонунчиликни инсон ақлига топширишни тарк қилмасак, эҳтиёжларни қондириш учун зарур бўлган ҳаракатлар ва нарсаларга доир қонунлар ҳар хил ва зиддиятли бўлади, атрофидаги муҳитнинг таъсирига тушиб қолади. Бу уларнинг ғаризалари ва узвий эҳтиёжлари ўртасидаги тафовут натижасида содир бўлади. Масалан, бири ўғирликни озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланадиган жиноят деб ҳисоблайди, иккинчиси эса пул жаримаси етарли деб билгани учун бунга норози бўлади. Бири зино жазога лойиқ жиноят деса, иккинчиси эса бу жиноят эмас дейди ва буни жазога лойиқ деб ҳисобламайди. Ўғирликни озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади, деб ҳисоблайдиганлар билан ўғрининг ўғирланган динорлар сонига тенг бўлади, деб неча ой қамалишга лойиқ кўрилганлар ўртасида фарқ ва зиддият бўлиши мумкин. Бошқасининг фикри кўра, ўғри ўғирланган динорларнинг тенг сонига тенг ҳафталарда қамалишга лойиқдир. Бирининг фикрича гомосексуализм жиноятдир, чунки улар яшаётган жамият гомосексуализмдан нафрат этади, иккинчисининг фикри эса улар яшаётган жамият гомосексуализмни тан олиши ва ундан нафрат этмаслиги туфайли жиноят бўлмаслиги мумкин.
Баъзан кимдир баъзи нарсаларга рухсат беради, лекин кимдир буни таъқиқлаши мумкин.
Кишиларнинг нарса ва ҳаракатлари билан боғлиқ қонунлар бир биридан фарқ қилади, бир бирига зид келади, ўзгаради ёки атрофидаги муҳит таъсирига тушади. Шундай қилиб, бири бунда чиройли нарсани кўради, иккинчиси эса уни ёмон кўради, шу билан уларнинг муносабатлари бузилади ҳамда уларнинг ҳаёти низо ва келишмовчиликлар билан ўтади, ҳаммани қониқтирадиган бир тузумга рози бўлишмайди. Агар улар битта тузумга рози бўлгандек бўлишса (коммунистлар ва капиталистлар билан содир бўлгани каби), унда ҳамма баробар уларни бошқарадиган бу тузумдан рози бўлмайди. Кейин, агар бу тузумга қарши бўлганлар ҳокимиятга келса, уни ўзгартирадилар ва хоҳишларига мос равишда ўрнатадилар.
Инсон томонидан ўрнатилган тузумни барча одамлар учун яроқсизлигига олиб келадиган бошқа сабаблар: тузум муаллифларининг жамиятдаги инсонларнинг ўз узвий эҳтиёж ва ғаризаларини қондиришда ўзгарувчан бўлган айрим инсонлар ўртасидаги фарқлари, шунингдек, уларнинг миясида содир бўлаётган нарсаларни боғлашнинг ўзига хос хусуситлари ҳақида етарли маълумотга эга эмаслигида эди.
Шунингдек, бу тузумнинг яроқсизлиги шунда-ки, уларнинг муаллифи қонунларни ишлаб чиқиш пайтида ғаризалар, узвий эҳтиёжлар ва хабардорлик таъсири остида қолади. Кимда бақо ғаризаси кучли бўлса, бу ғаризанинг барча кўринишлари билан баробар равишда қондиришни кафолатлайдиган қонунлар тузади, нав ва тадайюн ғаризаси заиф бўлгани учун бу ғаризаларни қондиришга доир қонунларни эътиборсиз қолдиради. Қўзичоқ гўштини яхши кўрадиган ва сигир гўштидан қайтадиган киши (унга сажда қилгани учун) мол гўштини ман қилади ва қўзичоққа рухсат беради. Шунинг учун инсон томонидан ўрнатилган қонунлар у ёки бу қонунларни ўрнатувчи шахсларнинг эҳтиёжлари, ғаризалари ва бир нарсани тушуниб етишига кўра белгиланади. Шубҳасиз, бундай тузум зиддиятлидир, бошқаларнинг ғаризалари ва эҳтиёжларини қондиришга қодир эмас, чунки тузум ва унинг қонунларини тузувчи бу жамиятдаги ҳар бир шахснинг ўзига хос хусусиятларининг кучли ва заифлиги ўртасидаги чегарани тушуниб етмайди. Зеро, тузумни тузаётган тузувчининг хусусиятларини кучли ва заиф тарафлари бир-бирига аралашиб кетган эди. Бундан келиб чиқадики, инсон томонидан ўрнатилган тузумлар инсоннинг ғаризалари ва эҳтиёжларини қондиришни ташкил этишда муваффақият қозонмайди. Тўғри қониқиш ҳар бир инсоннинг барча ўзига хосликларини биладиган ҳамма нарсани Билгувчи Қонун Чиқарувчига муҳтож, бу фақат ҳар бир нарсани яратган ва унга мутаносиб ўлчов берган Аллоҳ Таологина бўлиши мумкин. У инсонни энг гўзал шаклда яратди, У ғариза, узвий эҳтиёжлар ва ақлнинг барча хусусиятларини ҳам яратди.
Муҳаммад Ҳусайн Абдуллоҳ



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ