| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати

  • Афғонистон ва Покистон ўртасидаги зиддият — Американинг мустамлакачилик стратегияси маҳсулидир

  • Энергетика нуқтаи назаридан Американинг исломий юртларга нисбатан стратегик қараши

  • Қизил денгиз ва «оловли ҳалқа»

  • Жароҳатларимиз устига қад кўтараётган 15 қаватли элчихона!

  • Ислом Уммати ҳеч қачон унутмайдиган нарсалар

  • НАРРАТИВГА ЭГАЛИК ҚИЛИШ ВА ИНСОННИ ҚАЙТА ТИКЛАШ

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Сурия Халқ кенгаши таркибининг президентлик тайинловлари билан тўлиқ шакллантирилиши — шаръий қоидабузарликлар ва сиёсий хавф-хатарлардир

Сурия Халқ кенгаши таркибининг президентлик тайинловлари билан тўлиқ шакллантирилиши — шаръий қоидабузарликлар ва сиёсий хавф-хатарлардир

By htadmin
19.07.2026
0
Share:

Сурия Халқ кенгаши таркибининг президентлик тайинловлари билан тўлиқ шакллантирилиши — шаръий қоидабузарликлар ва сиёсий хавф-хатарлардир

Сурияда 2026 йил 1 июль куни Халқ кенгаши таркибининг президентлик тайинловлари билан тўлиқ шакллантирилиши ниҳоясига етди. Бу тайинловлар икки юз ўн нафар аъзодан етмиш нафарини тайинлашни ўз ичига олди. Бунда аъзоларнинг учдан икки қисми тўғридан-тўғри сайловлар орқали эмас, балки ўтиш даври ҳукумати томонидан тайинланган маҳаллий сайлов ҳайъатлари орқали сайланди. Бу иш ўтиш даврида қонун чиқарувчи ҳокимиятни тартибга солган 2025 йилги конституциявий баёнотга суянган ҳолда амалга оширилди. Бу сайлов механизми, шунингдек, баъзи аъзоларнинг тайинланиши, айниқса халқ орасида қаттиқ норозилик ва ғазаб тўлқинини уйғотди.

Лекин тўхтаб ўтилиши лозим бўлган энг хавфли масала шундаки — ушбу Халқ кенгаши ва унга ўхшашлар фақатгина демократик тизимнинг меваларидан бир мевадир. Чунки у қонун чиқариш ҳуқуқини халққа беради, Халқ кенгаши аъзолари эса ўзларига тақдим этилган конституция ва қонунларни тасдиқлайдилар. Бу ишда инсон томонидан ўйлаб топилган қонунларни танлаш ёки кенгашга тақдим этилган қонунларни тасдиқлаш билан Аллоҳнинг ҳукми ва Шариатига қарши чиқиш бордир.

Ушбуни оқлаш учун рўкач қилинадиган манфаат ва икки зарарнинг енгили каби барча даъволарнинг Шариат мезонида ҳеч қандай қиймати йўқдир. Хўш, ушбу улуғ қурбонликлар берилгани ва пок қонлар тўкилгани Аллоҳнинг ғазабини вожиб қиладиган инсон томонидан ўйлаб топилган инсоний ҳукмни мустаҳкамлаш учунмиди, ёки буларнинг барчаси Аллоҳ йўлида ҳамда У Зотнинг ер юзидаги ҳукмронлигини барпо этиш йўлидамиди?!

Бундан ташқари, мусулмон юртларидаги ушбу кенгашлар ўз ҳақиқатида сохта демократиянинг рамзий кенгашларидир. Уларнинг вазифаси — ўзларини мустамлакачи давлатлар манфаатларини рўёбга чиқариш хизматига бахшида этган ҳукмдорларнинг сиёсатларини ўтказиб беришдир. Бас, улар ҳукмдорларнинг юзини чиройли кўрсатиш ва улар ўз қонунийлигини халқ розилигидан олаётганини намойиш қилиш учун хизмат қиладиган рамзий кенгашлардир, холос.

Одамлар орасида «исломий бўёқ» билан танилган гуруҳлар ёки шахсларнинг мавжудлиги ушбу кенгашларнинг ҳақиқатини асло ўзгартира олмайди, ҳатто улар тасдиқлаш учун тақдим этилган қонунларга, битимларга ва келишувларга қарши чиқсалар ҳам. Чунки қонунлар, битимлар ва келишувлар фақатгина кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Бундан ҳам хавфлироғи — ушбу аъзолар ўзларини Аллоҳнинг аҳкомлари устидан назоратчи қилиб қўйишга ва улардан нима яроқли-ю нима яроқсиз эканини белгилашга рози бўлганликларидир!

Албатта, энг хавфли сиёсатлардан бири — ташқи ёрдамни қўлга киритишга ва йирик давлатларнинг розилигига интилиш ҳамда инқирозлар ва оғир дамларда ўз фаоллигини исботлаган инқилобий асосга орқа ўгиришдир. Ушбу сиёсатнинг дастлабки аччиқ меваси — ўтиб кетган жиноятчи режим йиқилишидан аввал ўртага ташланган шиорларга қарши чиқиш ва мақсадлар ҳамда ўзгармас асослардан тониш бўлди. Бунинг оғриқли натижаси эса, тузумни тубдан ўзгартириш ва ҳеч қандай бошқа эътиборга қарамасдан, фақатгина Исломий ақидадан сизиб чиқадиган ўз конституцияси ва қонунлари билан Аллоҳни рози қиладиган тузумни татбиқ этиш вожиб бўлган бир вақтда, ўша ўтган жирканч тузумнинг рамзий шаклини асраб қолиш бўлди.

Америкага бўйин эгиш сиёсатининг оқибатлари

Ислом ва мусулмонларга нисбатан адоватли бўлган Америкага бўйин эгиш сиёсатининг улкан сиёсий балолари ҳали олдиндадир. Бу офатлар Дамашқдаги ҳозирги ўтиш даври маъмуриятининг 2025 йил 10 ноябрь куни «терроризм»га қарши курашиш бўйича халқаро коалицияга қўшилишга рози бўлганида яққол намоён бўла бошлади. Худди шунингдек, чегарадаги ҳарбий тўқнашувларнинг олдини олиш ва кескинликни пасайтириш мақсадида Америка ҳомийлиги остида яҳудий вужуди билан хавфсизлик музокаралари олиб боришга, у билан алоқа каналини ўрнатишга розилик берганида, унинг Сурия ерларига қилган тажовузлари ва сизиб киришларига кўз юмиб, уларнинг барчасига мағлубиятли урушга тортилиб кетмаслик баҳонаси билан жавоб қайтармаганида бу хиёнат янада ойдинлашди!

Келгусида Халқ кенгашини тасдиқлаш лозим бўлган ўта хавфли масалалар кутмоқда. Бунда Халқ кенгаши аъзоларининг роли одамлар қаршисида сохта гувоҳлар бўлишдан нарига ўтмайди, улар орқали одамлар ва афкори омма «содир бўлган бу ишлар Америка босими остидаги давлат ва ҳукмдорларнинг талаби эмас, балки халқнинг иродасидир» деб алданади.

Халқ кенгаши тасдиқлаши исталаётган ушбу хавфли сиёсий масалалардан бири — конституциявий декларацияни қабул қилиш, инсоний конституцияни ва давлатнинг республика шаклини мустаҳкамлашдир. Бу Шом аҳли ўз инқилобларида талаб қилган соф Исломий бошқарув барпо этиш талабига бутунлай зиддир.

Яҳудий вужуди билан келишувлар ва бойликларнинг талон-торож қилиниши

Бунинг устига, яна бир ўта хавфли масала борки, у ҳам бўлса — яҳудий вужуди билан келишувлар имзолаш, уни ва унинг еримиз ҳамда муқаддасотларимизни босиб олганини тан олиш масаласидир. Бу эса биз барча содиқларни унга қарши туришга ва уни узил-кесил рад этишга, у содир бўлишидан аввал унинг олдини олишга шай туришга даъват қиладиган ишдир. Зеро яҳудийлар юртимизни босиб олганлар ва улар билан тўқнашув — муқаррар тўқнашувдир, биз унга бизга сотилаётган алдовчи ваъдаларга алданмасдан туриб, мукаммал суратда шайланишимиз вожибдир.

Тўғри, ўтиш даври маъмурияти яҳудий вужуди билан келишувларни имзолашга рози бўлиш сари юзланишини бироз юмшатди, лекин бу вақтинчалик ишдир. Чунки қарамлик ва Американи рози қилиш сиёсатини танлаш юрт манфаатлари асосида мустақил қарорлар қабул қилишни бўғиб қўяди.

Шунингдек, 2026 йил 26 июнь куни Ливан ва яҳудий вужуди ўртасида имзоланган, ўз мақсади Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги тўқнашувни тугатиш ва уни тан олиш ҳамда кенгроқ келишув учун йўл очиш бўлган сиёсий ва хавфсизлик келишуви — Американинг босими ва минтақавий тил бириктириш соясида Сурияда  ҳам худди шундай нусхада амалга ошириладиган сиёсий намуна ҳисобланади.

Юрт бойликлари Америка ва унинг компаниялари назорат ўрнатиши учун бир ўлжа ва мақсад деб ҳисобланади, бу эса имтиёзларни қўлга киритиш ва юртни эркин бозор ҳамда хусусийлаштириш сиёсати сари ундаш орқали бўлади. Бу эса Халқ кенгашидан, қонун чиқарувчи ҳокимият сифатида, бунга йўл очадиган қонунларни ишлаб чиқишни ҳамда ушбу жиҳатга алоқадор келишувларни тасдиқлашни талаб қилади. Бу эса бойликларимизни ва салоҳиятларимизни душманларимиз қўлига топшириб қўяди. Бундан ташқари Америка гегемонлигини барча соҳаларда мажбуран юклаш учун бир дарвозадир, бу мутлақ қарамликни мустаҳкамлашга йўл ҳозирлайди ва ундан халос бўлишни янада қийинлаштиради.

Албатта, биз рўбарў бўлаётган ва бизни кутаётган хавф-хатарлар ва қийинчиликлар улкандир. Уларнинг муолажаси қарамликни ва инсоний бошқарув шаклларини мустаҳкамлаш билан эмас, балки Аллоҳ биз учун рози бўлган бошқарувни — Ислом бошқарувини барпо этиш билангина бўлади. Фақат у билангина бизнинг барча муаммоларимиз ҳал бўлади ҳамда биз ўз азизлигимизга, нусратимизга ва дунё-ю Охиратдаги бахтимизга эришамиз.

Устоз Али Мустафо Ал-Бакрий — Ҳизб ут-Таҳрир Сурия вилояти матбуот бўлими раиси

Роя газетасининг 2026 йил 15 июл, чоршанба кунги 608-сонидан

Tagsпрезидентлик тайинловлариСурия Халқ кенгаши
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Шижоат ҳам, ваҳм ҳам юқимлидир!

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • МАҚОЛАЛАР

    Сиз эришган барча нарса бахт бўлавермайди

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати

    Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ  Халқимизнинг асрлар оша ўз эътиқодига, динига ва муқаддас исломий қадриятларига бўлган садоқати таҳсинга ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Маълумот ташқарига чиқяпти — технологик калитлар кимни қўлида?

    Маълумот ташқарига чиқяпти — технологик калитлар кимни қўлида? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон рақамлашув сиёсатининг янги босқичига ўтди. 2021 йилда фуқароларнинг шахсий маълумотларини Ўзбекистон ҳудудидаги серверларда сақлаш қаттиқ талаб қилинган ...
  • МАҚОЛАЛАРХОС МАВЗУЛАР

    Фотима ая: фарзандини шаҳодатга кузатган, уммат дардини ўз дардидан устун қўйган она

    Фотима ая: фарзандини шаҳодатга кузатган, уммат дардини ўз дардидан устун қўйган она بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ! Фотима онамизни хотирлаб, уларнинг ҳаёт йўллари, матонатлари ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    ​Яширин назорат ёки жосус дастур

    ​Яширин назорат ёки жосус дастур: ​Ўзбекистонда фуқаролар телефонига мажбуран ўрнатилаётган номаълум APK ортида нима яширинган?  ​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​Тасаввур қилинг: кўчада кетяпсиз ёки университетга киришда ходимлар сизни тўхтатиб, телефонингизни ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиё: АҚШ маккорона мустамлакачилигининг навбатдаги геосиёсий ўйини

    Марказий Осиё: АҚШ маккорона мустамлакачилигининг навбатдаги геосиёсий ўйини بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ Буюк Холиқ таоло Ўз Каломида огоҳлантиради: يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ لَا تَتَّخِذُوا۟ بِطَانَةً مِّن دُونِكُمْ لَا يَأْلُونَكُمْ خَبَالًا وَدُّوا۟ ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: