| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш учун аҳолидан пул йиғиш шаръан жоизми?

      04.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон – учлик иттифоқи

  • 370-модда бекор қилинганлигининг йиллик хотирасида: Халифалик — Кашмирни озод қилишнинг ягона ечимидир

  • Ливия майдонидаги сўнгги воқеалар

  • Муҳаммад ﷺ номидан ким иш кўради ва у ﷺ нинг Умматини ким ҳимоя қилади?

  • Ислом аёлни мукаррам қилди, дунёвийлик (секуляризм) эса уни хорлади

  • Эй Покистон мусулмонлари: Ҳукмдорларингиз сизни ва мусулмонларни ташлаб қўйганидек, сиз ҳам улардан воз кечинг!

  • Одамлар нима дейдими ёки шариат нима дейди?

  • “Диний экстремизм” атамасининг йўқотилиши – курашнинг янги босқичими ёки “инглизча” айёрлик?

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›370-модда бекор қилинганлигининг йиллик хотирасида: Халифалик — Кашмирни озод қилишнинг ягона ечимидир

370-модда бекор қилинганлигининг йиллик хотирасида: Халифалик — Кашмирни озод қилишнинг ягона ечимидир

By htadmin
19.08.2026
0
Share:

370-модда бекор қилинганлигининг йиллик хотирасида: Халифалик — Кашмирни озод қилишнинг ягона ечимидир

Ҳиндистон ҳинду давлати 2019 йил 5 август куни 370-моддани бекор қилганидан бери етти йил ўтди — бу кун Кашмир мусулмонлари бошига тушган офатларнинг узун занжирига қўшилган бир кун бўлди. Бу кунда ҳинду давлати Жамму ва Кашмирнинг махсус мақомидан қолган сўнгги қолдиқларни расман бекор қилиб, уни ўзининг фашистик «Хиндутва» лойиҳасига қўшиб олди.

5 августдан кейинги давр мазкур заминнинг исломий ўзлигини ва демографиясини ўчириб ташлаш учун лойиҳалаштирилган тизимли, кўп босқичли қамал бўлди. Янги истиқомат қилиш қонунлари ишлаб чиқилди, табиий бойликлар ва кенг ерлар ҳинду капиталистларига сотувга қўйилди, натижада мусулмон кўпчилик совуқ қонуний муҳандислик орқали нишонга олинган озчиликка айлантирилди.

2019 йил 5 августдан кейин босқинчилар Кашмир водийсини дунёдаги энг катта қамоқхонага айлантирди; ойлаб давом этган шафқатсиз комендантлик соати ва алоқаларнинг узилиши миллионлаб одамларни бўғиб қўйди. «Жамоат хавфсизлиги тўғрисида»ги қонун ва судсиз чекланмаган ҳибсда сақлашга рухсат берувчи «Ноқонуний фаолиятнинг олдини олиш тўғрисида»ги қонун каби қора қонунлар асосида минглаб мусулмон эркаклар, аёллар ва ҳатто болалар ҳибсга олинди, қамоқхоналар ва қийноқ марказлари тўлиб кетди, қаршилик ва қарши чиқишнинг ҳар қандай овози 900 минг ҳинд аскарининг этиклари остида янчиб ташланди.

Бу акс-садо тасодифий эмас эди, чунки 2017 йилда «Бхаратия Жаната Парти» назариётчиси Рам Мадхав шундай деган эди: «Биз терроризм ва чегара хавфсизлиги билан қандай муомала қилганини (исроил)дан ўрганишимиз керак». Назорат миноралари, дронлар ва сунъий интеллект назорати билан кучайтирилган яҳудий вужудининг интенсив ва технологик ҳарбий босқинчилик модели — айнан мана шу нарса Кашмирда ҳам қўлланилди. Фаластинликларни назорат қилиш учун жосуслик дастурларини тақдим этган яҳудийларнинг ўз компаниялари — «NSO Group» ва «Verint» — Кашмир қаршилигининг ҳар қандай шивирлашини янчиб ташлаш учун фойдаланадиган ҳинд ҳукуматига назорат тизимларини сотди. Бу — Ислом ва мусулмонларга нисбатан нафрати бирлаштирган, қитъалараро жипслашган ҳинду-сионистик иттифоқдир.

Ўнлаб йиллар давомида жиноятчи ҳинду давлати Покистон армияси ва унинг «Кашмир — бизнинг жон томиримиз» деган тарихий даъвосидан иборат ягона анъанавий таҳдиддан қўрқиб, бу чорани кўришда иккиланиб келди. Водийнинг эзилган мусулмонларида ҳам ушбу мўрт умид бор эди ва 370-модда Покистон ҳарбий раҳбарияти учун қизил чизиқ бўлади деб ўйлар эдилар. Мана шу тасаввур қилинган таҳдид «Хиндутва» бўрисини қисман тийиб турган эди. Бироқ 2019 йилга келиб, Ҳиндистондаги «Хиндутва» ҳукмдорлари хоин яширин каналлар орқали «жон томир» қуруқ шиор экани ҳақида аллақачон хабардор қилинган эди, ва Покистондаги малай ҳарбий раҳбарият бекор қилиш ҳужжатидаги сиёҳ қуримасдан туриб Кашмир қонини сотворган эди.

Хиёнат — яқинда содир бўлган чекиниш эмас, балки миллий давлат пайдо бўлганидан бери Покистоннинг ҳар бир ҳукмдори томирида оқадиган ифлос битимнинг давомидир, чунки улар кофир мустамлакачи хўжайинларини рози қилган ҳолда ўз тахтларини сақлаб қолиш учун Кашмир картасидан мунтазам равишда савдолашув картаси сифатида фойдаланиб келдилар.

Узилмас хиёнат занжири 1966 йилда Тошкентда 1965 йилги урушнинг ҳарбий ташаббусини топширган ва Американинг розилиги эвазига уруш қилмаслик тўғрисидаги пуч битимни қабул қилган фельдмаршал Айюб Хон билан бошланди. Зулфиқор Али Бҳутто 1972 йилда Шимлада ўт очишни тўхтатиш чизиғини назорат чизиғига айлантириб, сотувни чуқурлаштирди. Навоз Шариф Лаҳор декларациясида хиёнатни хаспўшлади, сўнгра Клинтоннинг кўрсатмаси остида Каргилда мужоҳидлардан юз ўгирди. Ғарбнинг ошкора малайи бўлган Мушарраф эса таслимият формуласи бўлган машҳур тўрт бандли формулани ўртага ташлаб, савдогарликни мукаммаллаштирди. Сукутли таслимият асосчиси бўлган генерал Каёний фойдасиз артиллерия ўқларини узди, айни пайтда яширин каналлар Деҳли ва Вашингтонни «жон томир» фақат ички истеъмол учун босим клапани экани билан тинчлантириб турди.

2019 йилги хиёнат муҳандиси бўлган генерал Бажва таслимият санъатини «геоиқтисодиёт» тилига ўраб мукаммаллаштирди. Унинг кўз ўнгида 5 августдаги тажовуз шунчаки бир «уҳ» тортиш билан қарши олинди. У ва унинг фуқаролик шериги Имрон Хон бутун Покистон бўйлаб мусулмонларнинг ғазабини жиловлашни диққат билан мувофиқлаштирдилар; ҳеч қандай натижа бермайдиган «дҳарна» норозилик намойишлари саҳналарига рухсат бериб, амалий чоралар кўришга ва дипломатик алоқаларни узишга чақирган холис овозларни ҳибсга олдилар. Имрон Хон камералар ўрнатилган столни муштлади, ўз вазирини БМТ Хавфсизлик Кенгаши олдида ялиниш учун юборди, сўнгра бу хорликни жимгина ютиб, савдони қайта очди ҳамда ўзининг машҳур шармандали чекиниш сиёсатидан фойдаланиб, кофирлар ҳомийлик қилаётган «тинчлик» музокараларини давом эттирди.

Бугун эса генерал Осим Мунир худди шу сценарийни мустаҳкамламоқда: мусулмонларнинг ҳақиқий ғазабини янчиш ва мазлумларнинг сокин фарёдларига кар қулоқ бўлиш. Айюбдан Бҳуттогача, Навоздан Мушаррафгача, Каёнийдан Имрон ва ҳозир Муниргача услублар ўзгармоқда, лекин фитна-макр бир хил: Кашмир — ушбу рувайбиза  малайлар ўзларининг куфр тахтлари ва хўжайинлари бўлмиш Американинг иродаси сақланиб қолиши учун савдо қиладиган пул бирлигидан бошқа нарса эмас.

Ушбу ожизлик ва хорлик Халифалик йўқлигининг тўғридан-тўғри ва муқаррар мевасидир. 1947 йилда чиқиб кетган Британия мустамлакачи кучлари томонидан чизилган, Кашмир мусулмонларини банди қилиб турган чегаралар — Уммат танасидаги чуқур жароҳатдир. Муроса ва таслимият  ҳидидан холи бўлган ягона ечим ва Вашингтондан Тель-Авив ва Нью-Деҳлигача бўлган Аллоҳнинг душманларини даҳшатга соладиган ягона йўл — ушбу мустамлакачилик тузилмаларини парчалаб ташлаш ҳамда Кашмирдан Андалусиягача, Кавказдан Саҳрои Кабиргача бўлган барча исломий юртларни пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик соясида бирлаштиришдир.

Эй Покистон Қуролли Кучларидаги холис зобитлар! Ҳукмдорларингизнинг хиёнатини тан олинг, чунки улар кофир миллий давлат низомини татбиқ қилиш учун ҳар доим Аллоҳнинг ҳукмини четга суриб келган элитадир. Ушбу малай ҳукмдорларга ўтин бўлиб қолманг, зеро сизлар Холид ибн Валид ва Муҳаммад ибн Қосим авлодларисиз! Уммат қони устига қурилган тахтни ҳимоя қилиш учун эмас, балки ҳақ сўзни олий қилиш учун чақирилган жангчиларсиз! Улар охиратларини сотган ушбу ўткинчи дунё — буюк ҳисоб-китоб олдидаги бекатдан бошқа нарса эмас, унда барча амаллар очилади: Яратувчининг қонунига буркандикми ёки кофирларнинг қонунларини татбиқ қилдикми?!

Иймонингиз жавоб берсин, зеро у сизни Саъд ибн Муоз каби бўлишга чорлаб фарёд қилмоқда — у шундай одам эдики, унинг қатъий позицияси ботил тахтларини ларзага солган эди. Ҳаракатга келинг ва Рошид Халифаликни барпо этиш учун ҳаракат қилаётган Ҳизб ут-Таҳрирнинг холис қиёдатига нусрат  беринг! Уммат — болалар ва аёллар, кичиклар ва катталар — Кашмирнинг мазлум водийларидан асирдаги Ақсогача сизнинг оёққа туришингизни, ушбу золим тоғут ҳукмдорларни ағдаришингизни ва Халифаликни барпо этишингизни кутмоқда.

Эй Покистон Қуролли Кучларидаги холис зобитлар! 370-модда бекор қилинганлигининг еттинчи йиллигида Кашмир водийсидан Ғазогача бўлган шаҳидлар оналарининг ингроғи ва болаларнинг фарёди сиз учун оёққа туриш ва ҳаракат қилиш учун ҳайқирувчи чорлов бўлсин. Фосиқ малай ҳукмдорлар босиб олинган мусулмонлар юртидан бир қарич ерни ҳам озод қилмайдилар. Ягона бошпана, куч-қудрат ва шараф дунёни Аллоҳнинг Шариати билан бошқарадиган давлат бўлмиш Халифаликда мужассамдир. Аллоҳ таоло айтади:

 ﴿هَٰذَا بَلَاغٌ لِّلنَّاسِ وَلِيُنذَرُوا بِهِ وَلِيَعْلَمُوا أَنَّمَا هُوَ إِلَٰهٌ وَاحِدٌ وَلِيَذَّكَّرَ أُولُو الْأَلْبَابِ﴾

«Бу (Қуръон) одамлар огоҳлантирилиши учун, Унинг ягона Илоҳ эканини билишлари учун ва ақл эгалари эслатма-ибрат олишлари учун бир етказишдир» (Иброҳим сураси, 52-оят).

Муаллиф: Устоз Муҳаммад Абдуллоҳ – Босиб олинган Кашмир

Роя газетасининг 2026 йил 19 август чоршанба кунги 613-сонидан

Tags370-моддаКашмирни озод қилиш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Британиянинг “саратон” томирлари Ўзбекистон бўйлаб ёйилмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Уммат ўз душманларини таниш вақти ҳали ҳам келмадими?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    СИНАЙ: ЮЗАКИ МУСТАҚИЛЛИКМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ҚАРАМЛИК?

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/