Бола тарбияси тўрғисидаги саволга жавоб

Бола тарбияси тўрғисидаги саволга жавоб
Таҳририятимизга Сафия исмли мухлисамиздан келган саволга жавоб.
Савол:
Ассалому алайкум. Исломда бола тарбияси тўғрисида далиллар билан маълумот берсангиз. Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин.
Сафия
Жавоб:
بسم الله الرحمن الرحيم
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا
“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Ҳаммамизга маълумки, Ислом оилада эрни бошлиқ қилиб белгилаган, оила аъзоларининг моддий таъминоти масъулияти эрнинг бўйнига юклатилган. Ва ушбу таъминотда Аллоҳ ҳалол қилган нарсаларни оилага олиб келиб, Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан оилани узоқ қилиш, оила аъзоларини келажакда, охират ҳовлисига борилганда жаҳаннам ўтига тушишларини олдини олиш учун шариат кўрсатган чегараларга аҳамият бериб яшаш масъулияти ҳам эрнинг бўйнига юкланган.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قُوا أَنْفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَارًا وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ عَلَيْهَا مَلَائِكَةٌ غِلَاظٌ شِدَادٌ لَا يَعْصُونَ اللَّهَ مَا أَمَرَهُمْ وَيَفْعَلُونَ مَا يُؤْمَرُونَ
“Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар”. (Таҳрим. 6)
Бундан билиндики, оила бошқарувида, хусусан бола тарбияси мавзусида оила бошлиғи бўлган эр оила бошқарувини Аллоҳнинг шариати чегараларига амал қилган ҳолида тартиблаштириши керак.
عن أبي هريرة رضي الله عنه، وهذا لفظ البخاري قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: ما من مولود إلا يولد على الفطرة، فأبواه يهودانه أو ينصرانه أو يمجسانه، كما تنتج البهيمة بهيمة جمعاء، هل تحسون فيها من جدعاء، ثم يقول أبو هريرة -رضي الله عنه- فطرة الله التي فطر الناس عليها لا تبديل لخلق الله ذلك الدين القيم
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ҳар бир туғилган инсон фитратда туғилади, лекин унинг ота-онаси яҳудий қилиб ёки насроний ёки мажусий қилиб тарбиялайди. Бу худди соғ ҳайвондан бутун ҳайвон туғилгани кабидир, унинг бурни кесилган пучуқ эканини кўрмайсизку (яъни кейин кесиб пучуқ қилинади)”. Кейин Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу қўшиб қўйди: “Фитрат – Аллоҳнинг фитрати бўлиб (Аллоҳни тан олиш), инсонларни яратишда шу билан яратган. Аллоҳнинг яратганини ҳеч бир ўзгартиргувчи йўқ, бу қоим бўлган диндир”. Бухорий ва Муслим ривояти, матн Бухорийники.
Бу билан Росулуллоҳ алайҳиссалом мусулмон банда энг аввало ўзини ислоҳ қилиши, Аллоҳнинг буюрганларини қилиб, қайтарганларидан қайтиши, бунинг учун биринчи ўринда, иймон келтирган ақидасини тушуниб етиши лозимлигини, ана шундан кейин у банда аҳли оиласи, хусусан фарзандларини Аллоҳнинг жаҳаннамидан сақлаши, тўғри тарбия қилган бўлишини тушунтирмоқдалар.
Бола тарбияси мавзусида туғилишидан бошлаб бериладиган эътиборга аҳамият қаратиш керак. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам янги фарзанд туғилганида унга исм беришдан бошлаб болага қандай муносабатда бўлишни ўргатганлар.
عن أبي الدرداء رضي اللّه عنه قال: قال رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم: إنَّكُمْ تُدْعَوْنَ يَوْمَ القِيامَةِ بأسْمائكُمْ وأسماءِ آبائِكُمْ فأحْسِنُوا أسْماءَكُمْ
Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизлар Қиёмат куни исмингиз ва оталарингизни исми билан чақириласизлар, бас, исмларингизни яхши қилинг”. Аҳмад, Абу Довуд, Ибн Ҳиббон ва Ибнул Жаъдлар ривояти. Ҳасан.
عن سمرة بن جُندب رضي اللّه عنه أن رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم قال: كُلُّ غُلامٍ رَهِينٌ بِعَقِيقَتِهِ تُذْبَحُ عَنْهُ يَوْمَ سابِعِهِ، ويُحْلَقُ، وَيُسَمَّى
Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан, Росулаллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ҳар бир бола ақиқасининг гаровидир, еттинчи куни ундан (ақиқаси деган эътиборда) қўй сўйилади, сочи олинади ва исм берилади”. Термизий ривояти. Саҳиҳ.
عن أنس رضي اللّه عنه قال: قال رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم: وُلِدَ لي اللَّيْلَةَ غُلامٌ فَسَمَّيْتُهُ باسْمِ أبي: إبْرَاهِيم صلى اللّه عليه وسلم
Анас розияллоҳу анҳу айтади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Кечаси ўғил кўрдим, унга бобом Иброҳим соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг исмини бердим”. Муслим ривояти.
Булардан билиндики, фарзанд туғилганда биринчи эътибор бериладиган нарса, унга чиройли исм беришдир. Қандай исмларни болага бериб бўлмаслиги ҳақида Росулуллоҳ алайҳиссаломдан ҳадислар келган.
عن سمرة بن جندب رضي اللّه عنه قال: قال رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم: لا تُسَمِّيَنَّ غُلامَكَ يَسَاراً، وَلا رَباحاً، وَلا نَجاحاً، وَلا أفْلَحَ، فإنَّكَ تَقُولُ أثَمَّ هُوَ؟ فَلا يَكُونُ، فَتَقُولُ: لا
Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳу айтади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Болангга Ясор, Рабоҳ, Нажоҳ ва Афлаҳ деб исм қўймагин. Чунки сен болангни “Нажоҳ қани” деб чақирсанг, у йўқ бўлса, “Нажоҳ йўқ” дейишингга тўғри келади. Муслим ривояти.
Абу Довудда ҳам Барака деб исм қўйишдан қайтарилгани тўғрисида ҳасан ҳадис келган.
Ушбу ҳадислардаги тақиқнинг иллатига эътибор қаратсак, Аллоҳ бандасига берадиган барака, нажот, енгиллик, нусрат маъноларини англатадиган сўзларни болага исм қилиб бериб бўлмайди. Лекин бу маъноларни Аллоҳнинг ўзини исмига қўшилган ҳолда қўйиш мумкин, масалан, Нусратуллоҳ каби.
Болага исм қўйилгандан кейинги яна бир эътиборли жиҳат, болаларга Аллоҳнинг ҳалол ва ҳаром чегараларини танитиш, шариатга амал қилиб яшашга ўргатиш.
Табароний Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ушбу ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
أدبوا أولادكم على ثلاثة خصال : حب نبيكم ، وحب آل بيته ، وتلاوة القرآن
“Фарзандларингизни учта хислатга ўргатинглар: Пайғамбарингизни яхши кўришга, унинг оиласини яхши кўришга ва Қуръон тиловатига”. Табароний ривояти. Ҳасан лиғойриҳи. Баъзи муҳаддислар бу ҳадисни заиф деган бўлсаларда, усул олимлари фойдаланган ҳадислар ҳасан лиғойриҳи даражасига кўтарилади, деган қоидага кўра, бу ҳадис фойдаланишга яроқли бўлиб қолади.
Демак, мусулмонлар фарзандларига тарбия беришда Пайғамбарини танитиши, уни яхши кўрувчи қилиб тарбиялаши, шунингдек Пайғамбар алайҳиссаломнинг оилаларини ҳам танитиб, уларни ҳам яхши кўрувчи фарзанд бўлишига ҳаракат қилиши керак. Ва яна бир муҳим амал, фарзандларни Қуръон тиловатига ўргатишдир. Қуръон тиловат қилувчилар тўғрисида эса, Аллоҳ Таъоло шундай дейди:
الَّذِينَ آتَيْنَاهُمُ الْكِتَابَ يَتْلُونَهُ حَقَّ تِلَاوَتِهِ أُولَٰئِكَ يُؤْمِنُونَ بِهِ
“Биз уларга китоб берганлар (Қуръонни) ўрнига қўйиб, қандай ўқиш керак бўлса шундай қилиб ўқийдилар, ана ўшалар унга иймон келтирадилар”. (Бақара. 121)
Бу ердаги “ўрнига қўйиб, қандай ўқиш керак бўлса шундай ўқиш” деган жумла Қуръон олиб келган буйруқ ва тақиқларни тўғри деб қабул қилиш, Аллоҳ белгилаган ҳалолни ҳалол деб, ҳаромни ҳаром деб ҳисоблаш ва буни ҳаётда татбиқ қилишни билдиради.
Демак, фарзандлар тарбиясида эътиборли жиҳатлардан бири фарзандларни Пайғамбари ва унинг оиласини яхши кўрувчи қилиб тарбиялаш бўлса, яна бири, Қуръон тиловат қилувчи, Қуръонни қуруқ ўқиш билан кифояланиб қолувчи қилиб эмас, уни қандай ўқиш керак бўлса шундай ўқувчи, бу Қуръонда келган буйруқ ва тақиқларни ҳаётида қонун деб билувчи қилиб тарбиялашдир.
Бола тарбияси устида бу амалларга эътибор юқоридаги оят ва ҳадислардан билиниб турган бўлсада, бола неча ёшга етганда унга шариат билан яшашни тушунтириш, неча ёшга етганда шариатга амал қилишга мажбурлаш вақтлари ҳақида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам алоҳида таъкидлаганлар.
قول النبي صلى الله عليه وسلم: مروا أبناءكم بالصلاة وهم أبناء سبع واضربوهم عليها وهم أبناء عشر وفرقوا بينهم في المضاجع
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари: “Болаларингни етти ёшда намозга буюринглар, ўн ёшга етганда намоз учун уринглар ва ётоқ ўринларида ораларини ажратинглар”. Аҳмад, Абу Довуд, Термизий ва Байҳақийлар ривояти. Саҳиҳ.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу ҳадисларидаги намоз сўзидан болага динни, шариатни ўргатиш назарда тутилаётганини айтишимиз мумкин, чунки намоз сўзи билан динни қоим қилмаганларни назарда тутилган оят ва ҳадислар бор.
فَخَلَفَ مِنْ بَعْدِهِمْ خَلْفٌ أَضَاعُوا الصَّلَاةَ وَاتَّبَعُوا الشَّهَوَاتِ ۖ فَسَوْفَ يَلْقَوْنَ غَيًّا
“Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларга эргашдилар. Бас, тезда улар ёмонликка йўлиқдилар”. (Марям. 59)
فَإِنْ تَابُوا وَأَقَامُوا الصَّلَاةَ وَآَتَوُا الزَّكَاةَ فَإِخْوَانُكُمْ فِي الدِّينِ
“Бас, агар тавба қилсалар, намозни тўкис адо этсалар ва закотни берсалар, Исломдаги биродарларингиздирлар. Биладиган қавм учун оятларимизни батафсил баён қилурмиз”. (Тавба. 11)
قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : بَيْنَ الرَّجُلِ وَبَيْنَ الشِّرْكِ وَالْكُفْرِ تَرْكَ الصَّلَاةِ
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Кишининг ширк ва куфр билан ўртасида намозни ташлаш бордир”. Муслим ривояти.
عن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال : خيار أئمتكم الذين تحبونهم ويحبونكم ويصلون عليكم وتصلون عليهم، وشرار أئمتكم الذين تبغضونهم ويبغضونكم وتلعنونهم ويلعنونكم قيل يا رسول الله أفلا ننابذهم بالسيف فقال لا ما أقاموا فيكم الصلاة …
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизларни бошлиқларингизнинг яхшилари шундай одамларки, уларни сизлар яхши кўрасизлар, улар ҳам сизларни яхши кўради, сизларга яхшиликларни раво кўрадилар, сизлар уларга яхшиликни раво кўрасиз, саловотлар айтасиз. Ва сизларни бошлиқларингизнинг ёмонлари шундай одамларки, уларни ёмон кўрасизлар, улар ҳам сизларни ёмон кўради, уларга лаънатлар айтасизлар, улар ҳам сизларга ёмонликларни раво кўрадилар”. Сўрашди: “Улар билан урушамизми?”. Жавоб бердилар: “Йўқ, модомики орангизда намозни қоим қилар эканлар, урушмайсизлар”. Муслим ривояти.
Ушбу оят ва ҳадисларда келган намоз маъносини аксар муфассир ва мужтаҳидлар динни қоим қилиш, шариатга амал қилиш, деб таржима қилганлар, яъни модомики бошлиқларингиз орангизда динни-шариатни қоим қилсалар, кишининг ширк ва куфр билан ўртасида динни ташлаши бор каби.
Демак, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам болаларингизга динни, ақидани, шариатни ўргатинглар, ўн ёшга етганларида эса, агар ақидани ўрганмасалар дин учун уринглар, демоқдалар. Яъни бола шу даражада тарбия олсинки, бу ақида ва ундан келиб чиққан шаръий аҳкомлар шундай нарсаки, уни ўрганиш жуда зарур экан, шу динга амал қилиш билан инсон бу дунёда ҳам, охират ҳовлисида ҳам, яхши ёки ёмон томонга ажрайди экан, бу шу даражада муҳим нарсаки, бунинг учун ҳатто уришгача борилар экан, деган тушунчага келсин.
Ота-онани фарзанди тарбиясига эътибор бериши муҳим бўлган яна бир жиҳат, фарзандлар балоғатга етганда ўғил бўлса уйлантириш, қиз бўлса турмушга беришдир.
عَنْ عَلِيِّ بْنِ أَبِي طَالِبٍ رضي الله عنه أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ لَهُ يَا عَلِيُّ ثَلَاثٌ لَا تُؤَخِّرْهَا الصَّلَاةُ إِذَا آنــَـتْ وَالْجَنَازَةُ إِذَا حَضَرَتْ وَالْأَيِّمُ إِذَا وَجَدْتَ لَهَا كُفْئًا
Али розияллоҳу анҳудан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишига айтган эканлар: “Эй Али, уч нарсани ҳеч кечиктирмагин: вақти бўлганда намозни, ҳозир бўлган жанозани, тенги топилган бўйдоқни никоҳини”. Термизий ва Ҳоким ривояти. Ҳасан.
Умумий қилиб айтганда, оилада фарзанд тарбиясига ким масъул, Аллоҳнинг ҳузурига борганда кимнинг жавобгарлигида бўлади?
Модомики оила қоим турар экан, никоҳ узилмаган экан, оиладаги фарзанднинг тарбияси билан ота-она бир хилда масъулдирлар. Никоҳ қоим турган ҳолатида тарбия масъулиятини ё отага ёки онага хослаб қўйиш тўғрисида далил келмаган. Никоҳ бузилганидан кейинги ҳолатда боланинг тарбияси тўғрисида кўплаб далиллар келган, лекин бу ерда ушбу тафсилотларни келтиришга ҳожат йўқ.
Аммо оилада бола тарбиясига ота-она бирдек масъуллиги айтилсада, Аллоҳнинг оилада эркакларни аёллар устидан бошлиқ қилгани тўғрисидаги ояти билан, Аллоҳ ҳузурида жавобгарлик кўпроқ эрнинг зиммасида бўлишини тушуниш мумкин.
الرِّجَالُ قَوَّامُونَ عَلَى النِّسَاءِ بِمَا فَضَّلَ اللَّهُ بَعْضَهُمْ عَلَىٰ بَعْضٍ وَبِمَا أَنْفَقُوا مِنْ أَمْوَالِهِمْ
“Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан устун қилгани ва молларидан сарфлаганлари учун эркаклар аёлларга раҳбардирлар”. (Нисо. 4)
Яъни оилада бола тарбияси билан шуғулланишда ота-она бирдек бўлсаларда, лекин бу ишни устида ота бошлиқ бўлиши, берилаётган тарбиянинг қанчалик даражада шариат чегарасида бўлаётганини кузатиб туриши лозимдир.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мусулмон банда фарзандига тарбия беришда аҳамият қаратиши зарур бўлган жиҳатларнинг асосийлари шуки, ота ҳам, она ҳам фарзандларга берилаётган тарбияда шариат белгилаган чегараларга қаттиқ эътибор беришлари, хусусан оила бошлиғи бўлган ота оиласига, шу жумладан, фарзандларга едираётган, кийдираётган нафақасини ҳалолдан топишга қаттиқ эътибор бериши, фарзанд туғилганда унга шариатга зид бўлмаган, чиройли исм бериши, етти ёшга етганда ақида, шариат, намоз каби муҳим нарсаларни тушунтириб, ўн ёшга етганда шариат буюрган амалларни бажаришни қаттиқ талаб қилиши, бўйин тортса уришгача бориши мумкинлиги ва яна шу ёшга етганда болаларни агар бир ётоқда ётсалар, ўринларини алоҳида қилиб ажратиши ва балоғатга етганда тенги чиқса никоҳлашидир.
Булардан ташқари, болани иқтидори, салоҳияти яхши бўлган бирон соҳа бўйича мукаммал ўқитиш, масалан, физика, химия, биология, математика ва шаръий илмларнинг барча соҳалари кабилар. Лекин болани турли фанларга ўқитишда бир нарсага эътибор қаратиш лозимки, уни Исломий сақофатдан узоқлашиб, Ғарб тарқатаётган куфр сақофати билан сақофатланиб қолишига олиб борадиган тарих, ҳуқуқшунослик, психология, фалсафа каби фанлардан узоқ бўлишга ҳаракат қилиш керак. Чунки бу фанлар Ислом ўрганиш фарзи кифоя деб белгилаган фанлар сирасига кирмайди ва бу фанлар мусулмонни Ислом сақофатидан узоқлашишга, куфр сақофатидан таъсирланишига олиб бориб қўяди. Валлоҳу аълам.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
17.03.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ