| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›БРИКС! Унинг саммити ва мақсадлари қандай?

БРИКС! Унинг саммити ва мақсадлари қандай?

By htadmin
03.11.2017
1810
0
Share:

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

Роя газетаси:

БРИКС! Унинг саммити ва мақсадлари қандай? АҚШ ҳукмронлигини синдиришни ундан умид қилса бўладими?

Асъад Мансур қаламига мансуб

2017 йил 5 сентябр куни Хитойнинг Сямин шаҳрида «БРИКС» ўзининг тўққизинчи саммитини «Энг порлоқ истиқбол сари мустаҳкам муносабатлар» номи остида ўтказди. Саммит ўзининг якуний баёнотида – очиқ ва кенгқамровли глобал иқтисодиётга эришишга ҳаракат қилишда, протекцион сиёсатларга қарши чиқишда, БМТнинг кўп томонлама ҳамкорлик ва халқаро масалалардаги туб ролини қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади. Шунингдек, бир томонлама ҳарбий аралашувларни, иқтисодий санкцияларни қоралади, халқаро муносабатлардаги қонун ва тамойилларни бузган ҳолда, шафқатсиз зўравон чоралар қўлланилишига қарши чиқди, ҳеч бир давлатнинг ўз хавфсизлигини бошқа давлатлар ҳисобига таъминлашга ҳаққи йўқлигини урғулади. Бу ерда баёнотда Америкага ишора қилиняпти. Яъни «БРИКС» Америка ва унинг сиёсатига нисбатан танқидли позицияни эгаллаб, Шимолий Кореянинг ядровий синовларини қоралади ва Шимолий Кореядан айни масалани мувофиқлаштириш учун бевосита музокара олиб боришни талаб қилди. Яъни Шимолий Корея билан АҚШни танқидда баравар кўриб, Шимолий Корея мавзусида АҚШ томонида эмаслигини маълум қилди.

«Терроризм» мавзусида «БРИКС» ўз одатига кўра, интеграциялашган ёндашувни қабул қилишга даъват қилди ҳамда «экстремизм»нинг кучайиши ва «террорчилар»нинг сафарбар қилиниши, ҳаракатланиши тенденцияларига қарши курашга, уларнинг молиявий таъминот йўлларини қирқишга чақирди. «БРИКС»га аъзо давлатлар мавжуд бошқарувни ўзгартиришга оид исломий фаолиятни ва Ислом бошқарувини барпо этишни ўзларига душман қилиб олишди. Чунки ҳар қандай саммит ва анжуманда Ислом душманлари Исломни ўз муҳокамалари асоси, шартномалари банди ва ўзаро ҳамкорликлари фаолияти қилиб олади.

«БРИКС» сўзи унга аъзо давлатлар номининг инглиз тилидаги бош ҳарфлари бирикмасидан тузилган. Масалан, «В» Brazil, «R» Russia, «I» India, «С» China, «S» South Africa (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка). Унинг илк анжумани 2006 йил ташқи ишлар вазирлари даражасида «BRIC» номи билан бўлиб ўтди, илк саммити эса 2009 йил бўлди. 2010 йил унга Жанубий Африка қўшилди ва бу билан «БРИКС»га айланди. Унинг саммитларида сиёсий ва иқтисодий мавзулар мубоҳаса қилинади. «БРИКС»нинг мақсадлари: иқтисодий амалиётда халқаро мувозанат яратиш, АҚШнинг бир қутбли сиёсати билан жаҳон молиявий сиёсатлар устидан ҳукмронлик қилишига чек қўйиш, Халқаро Валюта Фонди билан Жаҳон банкига альтернативни пайдо қилиш, буларнинг муқобили ўлароқ, аъзо давлатлар ўртасида иқтисодий, сиёсий ва геосиёсий интеграцияни амалга ошириш… кабилардан иборат. «БРИКС»нинг ютуқлари: Хитой 2015 йил 21 июлда 100 миллиард долларли сармоя билан Тараққиёт Банкини очди, 2017 йил 18 августда Жанубий Африкада Африка регионал маркази очилди.

Демак, «БРИКС»нинг Ғарб, хусусан, АҚШ ҳукмронлигига якун ясаш ёки иқтисодий жиҳатдан синдиришга уринувчи ташкилот эканини кўриб турибмиз. «БРИКС»нинг ҳаракат мотори Хитой билан Россиядир. Чунки улар Америка ёнида ёки унга рақобатчи сифатида халқаро рол ўйнашга уринаётган икки катта давлат ҳисобланади. Бу икки давлат бошқа давлатларни «БРИКС» билан бирга ҳаракат қилиш сари оғдиришга уриниб, Америкага қарши «БРИКС» мақсадларини амалга ошириш учун ушбу ташкилотни ютуққа эриштиришга, давом этишини таъминлашга ёки унга таъсир ўтказишга ҳаракат қилади. Шу сабабдан Хитой Тожикистон, Миср, Тайланд, Гвинея ва Мексикани саммитга таклиф қилди. «Синьхуа» агентлиги хабарига кўра, Хитой бош вазири Вэнь Цзябао «Миср ягона камар ва ягона йўл ташаббусига эришиш йўлида Хитой учун муҳим ҳамкордир», деди. Агентлик «2013 йил ягона камар ва ягона йўл ташаббуси ўртага ташлангандан бери Миср айни ташаббусда фаол иштирок этмоқда ҳамда айни ташаббус билан Миср 2030 назариясининг доимий ривожланишини мустаҳкамлаш стратегияси ўртасини интеграциялаштиришга қаттиқ ҳаракат қилаётгани»ни қўшимча қилди. Хитой бош вазири «Мисрда фаолият кўрсатаётган бизнинг компанияларимиз сони, 2014 йили 40тага етган бўлса, бугунга келиб 100 нафарга етди», дея маълум қилди. Ҳа, Хитойнинг мақсадлари иқтисодий. Шу билан бирга унинг сиёсий истак-майллари ҳам пайдо бўла бошлади. Дарҳақиқат, тоғут Сисий хурсанд бўлиб, ўзининг узлатини синдириб чиқиш ва қонунийликка эга бўлишга шошилди, ўзини халқаро даражадаги раҳбар, Миср учун бирор нарса қилишга уринаётган ғамхўр қилиб кўрсатишга уринди… Саммитда маъруза қилиб, «туб иқтисодий ислоҳотлар олиб бораётгани»ни даъво қилди! Ваҳоланки, Миср қолоқ давлат, халқи қашшоқлашишда давом этмоқда. Сисий «Мисрнинг 2030 стратегиясини тамсил этувчи назария режасини»ни ишлаб чиқди! Аммо бу режа то иқтисодиётда ҳақиқий стратегия ва туб ўзгариш юз берадиган бирор саноат инқилоби бўлишидан башорат бермаяпти. Сисий бўлса, ёлғондан «Мисрнинг ялпи иқтисодида ўсиш бўлаётгани»ни даъво қилди, ваҳоланки, давлат қарзи осмонга қараб кўтарилиб кетганини, мустамлакачи Халқаро Валюта Фондига қарамлиги ортиб бораётганини яхши билади. У «хусусийлаштириш орқали ҳосилдорлик ва иқтисодий самарадорликни» кўтардим, деди. Бироқ бу шариатга зид. Чунки шахсларнинг ҳам, компанияларнинг ҳам омма мулкига эга бўлиб, инсонлар ҳисобига улкан фойда олиши жоиз эмас. Маълумки, омма мулки давлат назорати остида бўлиши, давлат унинг сармояси ва харажатини шариат аҳкомларига мувофиқ тартиблаштириб туриши шарт. Яна Сисий «инфляцияни жиловлаш ва пасайтириш ҳамда бюджет камомадини пасайтириш уринишлари кетаётгани»ни даъво қилди! Бироқ мудом капиталистик тузумни татбиқ қилар экан, ҳаргиз муваффақият қозона олмайди. Иқтисодиётнинг яхшиланаётгани ҳақидаги гапига тескари ўлароқ, «иқтисодиётда сурункали кризис мавжуд»лигини тан олди. «Россия билан муносабатларни ривожлантиришга ҳамда унинг ёрдамида ядровий электростанция қуришга қаттиқ интилаётгани»ни билдирди. Чунки у АҚШга тобе. АҚШ эса, Сурия, Миср каби давлатлардаги ўз малайларини қўллаб-қувватлашда Россиядан фойдаланади. Сисий «Қизил денгиз билан Ўрта Ер денгизи бўйлаб туристик комплекслар қуришга» ҳаракат қилаётганини айтди, ваҳоланки, туризмнинг иқтисодиёт учун асосий манба эмаслиги ҳаммага маълум. Миср иқтисодини саноат инқилобидан ўзга нарса қутқара олмайди. Модомики, Сисий ва унинг жиноятчи тўдаси мавжуд экан, бундай инқилоб ҳаргиз юз бермайди. Йўқ, саноат инқилоби учун, Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари каби, Ислом мабдасини табанний қилган ва сиёсий ва фикрий жиҳатдан юқори савияга эга давлат арбоблари мавжуд бўлиши билан юзага келади. Шунингдек, Сисий «терроризмнинг барча турига қарши кураш олиб бораётганини, уни илдизи билан йўқ қилишга ҳаракат қилаётганини ва уни жиловлашга муваффақ бўлгани»ни таъкидлади. Чунки унинг асосий ташвиши Ислом бошқарувининг қайта тикланишига қарши курашга доир Америка истакларини амалга оширишдан иборат.

«БРИКС» давлатлари ўртасида туб сиёсий зиддият ва келишмовчиликлар бор, чунки у сиёсий жиҳатдан якдил ташкилот эмас. Масалан, Ҳиндистон Америкага тобе ва у Хитойга қарши хизмат қилади. Хитой ҳам буни билади, аммо Ҳиндистоннинг айни хизматини бўшаштиришга ва унинг дўстлигини қозонишга уринади. Бразилия Америка теварагида ҳаракат қилувчи давлат. Шунга қарамай, Россия билан Хитой, ушбу ташкилотни АҚШга қарши кучайтириш мақсадида ўзларидаги мавжуд иқтисодий потенциалларини ишга солишга уринишмоқда. Жанубий Африка ўзининг қадимий мустамлакачиси бўлган Британияга тобедир. Британия режаларидан бири шуки, Жанубий Африкани АҚШга қарши кучайтириш, жиловлаш ва ундан фойдаланишдир. Россия ўз минтақаси Ўрта Осиёда Хитойнинг кўтарилаётганини, нуфузи ва ҳарбий қудрати ортиб бораётганини сезмоқда, ядровий ва космик устунлигини – Хитойнинг айни соҳаларда ривожланаётгани муқобилида – қўлдан бой беришдан чўчимоқда. Дарвоқе, Ҳиндистон собиқ вазири Синг «БРИКС» вазияти ҳақида бундай деган: «Бу ташкилотда гарчи халқаро иқтисодий ва сиёсий хариталар яратишда туб амалий ўзгаришга эришиш иштиёқи ғоят кучли бўлса-да, бироқ ҳануз «БРИКС» давлатларининг ўзаро стратегик ҳамкорлик манфаатларидан кўра кўпроқ ички миллий манфаатлари устун келмоқда».

Шунинг учун «БРИКС» олдида хавф-хатарлар талайгина, унда ҳамжиҳатлик ўрнига, сиёсий рақобат ва нафрат тўлиб ётибди. Унга аъзо ҳар бир давлат ўз истаги бор ёки бошқа аъзо давлатга боғланган. Демак, бу ташкилотнинг омади йўқ… Ғарб, хусусан, АҚШ ҳукмронлигига қарши тура олишига ҳам, уни синдира олишига ҳам ишониб бўлмайди. Хусусан, бу ташкилот фақат капиталистик мабдага ва миссияга асосланган, ундан бошқасини олмайди, Америка бошчилигидаги Ғарб ҳукмронлигига асос бўлган шу мабдани қулатишга ҳеч қачон ҳаракат қилмайди. «БРИКС» капитализмни мағлуб қилишга, унинг йирик давлатларини, айниқса, АҚШни қулатишга қодир эмас экан, бунга фақат ва фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати қодир бўлади ва Аллоҳнинг изни ила, у албатта барпо бўлади.

Роя газетасидан олинди

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Эвакуация қилинганлар Сардобага қайтарилмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Иброҳим келишувлари яҳудий вужудини мустаҳкамлашми ёки унинг заволга юз тутишидан дарак берувчи тавқи лаънатми?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Кения мусулмонларга Халифалик ағдарилишининг аламли хотираларини эслатмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/