| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • Эронга қарши уруш

  • Яҳуд вужудининг ваҳшийлиги ва хоин ҳукмдорларнинг сукути

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Давлатимиз шунақами ҳали…?!

Давлатимиз шунақами ҳали…?!

By htadmin
28.09.2024
461
0
Share:

Давлатимиз шунақами ҳали…?!

بسم الله الرحمن الرحيم

Қишлоқда “ёзувчи” номи билан танилган Бадриддин тоға том маънода халқпарвар эди. Кимнидир фарзанди қамалиб қолса, яна кимнидир томорқасини ҳукумат ходимлари ноҳақ тортиб олса ёки бировнинг боласини ноўрин ишдан бўшатишса, у кишининг, албатта, эшиги қоқиларди. Тоғанинг “катталар” орасида ҳам ўзига хослиги бўлиб, аксар вақт у киши аралашган ишлар халқ фойдасига ҳал бўлиб кетарди.

Бугун бомдод вақти чиқмасиданоқ эшик қоқилишидан тоға бироз ҳайратланди. Дарвозаси остидаги мушук сиғарли тирқичдан кўринган шарпалар, келгувчилар икки аёл киши эканидан дарак берарди. Шунинг учун отахон кампирини чақириб “дарвозага қараб қўй-чи, кимлар экан!” деди. Қундузхон ая қўлидаги чойнакни танча устига қўйиб, сочиққа ўралган пиёлани олиб тўлдириб чой қуйди-да, чойнакнинг қопқоғини очиб пиёладагини қайтариб қуйди. Бу ишни уч бора такрорлаб, чойнакка духоба ғилофчани кийгизиб, отахонга деди:

– Чой дам егач ўзингиз ичиб туринг, анавиларга эшикни очай, бу келган хотин уста буванинг келини бўлади. Кеча сиз йўқлигингизда ҳам келишганди. Бояқишга увол бўлди-да, ҳукумат эрини қамагани етмаганидай, энди иккита қизини ҳам олиб кетишибди. Шунга менинг ҳам энсам қотди Назирбек! (Қундуз опа эски урфга кўра чолига тўнғичини исми билан гапирарди) Ҳукуматга нима жин урди, билмадим. Ёмоннинг кучи япалоққа етибди деганларидай, энди гулдай қизларни ҳам қамаб ташлаяпти-я!

– Сен билмасдан туриб бўлар-бўлмас гапларни гапирма кампир, уқдингми? Давлат билмасдан бировни ноҳақдан бурнини қонатмайди. Оммааа, ожизаларни қамашган бўлса, уста бувани шаънига чатақ бўлибди. Қани гаплашайликчи, сабаби нима экан? Уларни интиқламай тезроқ ичкарига ол! – деди. Эшикдан кирганлар 35-40 ёшлар чамалик аёл ва ҳали балоғатга етмаган қизча эди. Ҳола уларни ичкарига киритар экан, “Худойим мушкулингизни аритсин болам, кўп сиқилманг, ҳали кўрмагандай бўлиб кетасиз” дея кўнгил кўтарган бўлди. Келин тоғага яқинлашаркан, рўмолини бир учини лабига қистириб енгил салом-алик қилган бўлди. Тоға уларга кўзқирида разм соларкан, яна ҳалиги гапини такрорлади:

– Қизим, кўп куюкиб ўзингни қийнама, давлатимиз беҳуда бировнинг бурнини қонатмайди. Ҳозирги замон қонхўр сталин замони эмас. Бир қатор суриштириб қизларингни бағрингга қайтариб беради, мени айтганимни ҳали кўп эслаб ҳам юрасан болам!

– Айтганингиз келсин тоға! Лекин ёш қизларимни номусидан қўрқаман. Яқинда бир келинчакни номусига снб ходими тажовуз қилибди. Терговларда ўнлаб йигитлар шаҳид қилинди. Зоналардан жонсиз кўкарган таналари билан қанча мусулмонлар келяпти, – дегач, кўзларидан бир неча томчи ёш думалаб тушди. Аммо тоғани бу келиннинг гапларидаги “шаҳид” жумласи ажаблантирди. Ва олдидаги тоби қочган чойдан хўплаб гап бошлади.

– Анави шаҳид деган сўзни ўйлаброқ гапир қизим. Ўлган бўлса ажали етгандирки, ўлган. Уни ким ҳам урарди. Ҳукуматга туҳмат қилиш яхшимас. Ҳар кимнинг гапига ишониб кетаверма. Давлатимиз ожизалар номусига тегадиган ифлосларнинг танобини тортиб қўяди, агар сен айтгандай ўша аёлни номусига ростдан хам тажовуз бўлган бўлса! Энди қизларингга келсак, мен ҳайратдаман. Уларни нима деган айблов билан қамашди?

– Дадасининг йўлини тўғри деганмиш! Бундан бошқа бирор айбини билмиман тоға! – деб гапириб бўлгач, яна рўмолини учини лаблари орасига қимтиб олди. Тоға эса таажжубда қолди. Ва ўзига ўзи сўзлагандек паст овозда: “Наҳотки, қизларингиз ҳам дадасини бузуқ ғояларига эргашиб кетган бўлса”, – деди. Тоғанинг  охирги гапидан тарвузи қўлтиғидан тушган келиннинг бу кишининг ёрдам беришига ишончи сустлади. Ахир, ўзи қора деб билган кишиларнинг ҳимоясига бу киши қандаям жон койитсин! Шу боис келиннинг сўз олиши бошқа тарафга кетди.

– Тоға, гапингиз маъносидан омматан қамалаётганларни айбдор, бузғунчи деб ишонасиз шекилли. Агар шундай билсангиз бизга қандай ҳам ёрдам бера олардингиз. Сизни элпарвар холис киши деганлари учун қайнотам сизга юборганди. Ёзув-чизув қилсангиз ҳақиқат юзага чиқиб, бу ҳукумат қизларимни озод қилармикин, деб умидланиб келгандим. Сизни тонг саҳарда безовта қилдим, узр тоға! Энди бизга рухсат беринг, уйга қайтайлик, – деб ўрнидан қўзғолди. Эрининг бу бечораларга ёрдами тегмаслигига амин бўлган Қундуз хола чолига тушунарсиз нигоҳ ташлаб қўйди. Ва чолига кесатиқ аралаш қилиб мехмонларга юзланди:

– Сизлар арзу шикоятингизни Аллоҳнинг Ўзига қилинг! Менинг кўнглим сезиб турибди, қизларингиз бебаҳо қизлар. Эрингизни ҳам биров айблашга ҳаққи йўқ. Мен уларга мактабда дарс бермаган бўлсам ҳам, бошқа синфдаги яхшиларни танирдим, ахлоқи жуда гўзал йигит эди. Бундан ташқари, эрингиз билан  кетма-кет  қамалган Ориф тоғанинг ёлғизгина ўғли ҳам маҳалламизнинг гул йигитларидан эди. Менимча, тепадагиларни жин чалди шекилли, яхши-ёмонни фарқламай қамай бошлашди, – деб гўё чолини зимдан “чақиб олди”.

Бадриддин тоға ўзининг ноўрин гаплари билан ёрдам сўраб келгувчиларнинг кўнглига озор берганини англади шекилли, гапларининг тусини бироз ўзгартирди.

– Энди қизим, хафа бўлма! Ҳақ эгилади, букилади, лекин синмайди. Эрингиз ёки қизларингизни ёмон деб айблашга бирор асосимиз йўқ. Аммо давлатимиз уларни айбсиз қамамайди. Қамадими, демак нимадир бор. Мен, албатта, суруштириб ўрганиб чиқаман. Унгача билиб-билмай юртбузуқиларни овдим-довдим гапларидан таъсирланаверма, хўпми қизим! – деган эди, келиннинг кўнглига яна бошқа турли хиралик тушди. Тоғага муносиб жавобни беришга энди оғиз жуфтлаган эди ҳамки, ундан бурун Қундуз хола тоғага “ниш урди”:

– Эээ Назирбек, ўриснинг тарихдаги қилмишларини эсдан чиқардийзми? Юртимизнинг мард эркакларини ими-жимида йўқ қилиб, қолганларини ўзимизга халқ душмани, босмачи деб танитганини тезда унутган кўринасиз, хўжайин! Текширмасдан қаердан биласиз, чол! Буларнинг барчасини бузғунчи ёки бузғунчиларга эргашиб кетган дейсизми? Тарихдан маълум, шоҳлар ҳамиша душманларини шунақа номлар билан атаб, оммани чалғитади. Шуларнинг касофати туфайли қанчадан-қанча боболаримиз қирилиб кетди. Сизни кимлардир қишлоғимиз фахри десалар мақтовдан кўр бўлибсиз хўжайин! Ахир, уста буванинг хонадонидан элга шарманда бўлган бир киши чиқмаган. Энди бу келин қайнотасига бориб айтганларингизни етказса, уста бува сизни ким деб ўйлайди. Хотин бошим билан айтаман, мана шу қамалганларнинг бирортаси халқимизга душман эмас. Барчасининг авлоди тоза кишилар.

Бадриддин тоға меҳмонлар олдида кампиридан бунчалар гап эшитганига чидолмади. Ва кампирига қарамасдан эътироз билдириб: – Соли пиённинг ўғлига нима дейсан? Ахир, уларнинг оиласидан безмаган ким бор? Ўтган йили қамоқдан ўлиги келди. Сенингча, у ҳам халқимиз қаҳрамонидир? – дея кесатган бўлди. Келиннинг эса, Қундуз холадан кейин сўз қўшгани ҳадди сиғмади. Шундай бўлса-да, бир “отиб қолгиси” келди:

– Сизлар бизни деб безовта бўлганингиздан хижолатман. Соли пиён деганингизни ўғлига келсак, унинг пешонаси эндигина сажда кўрганди. Хўжайиним у ҳақида кўп яхши гапларни айтиб берганди. Зонада уни калтаклаб ўлдиришган экан. Ҳа майли тоға, куни келиб бошқа подшоҳ уларни ҳам “босмачиларимиз”ни оқлашганидек, Қодирийларни оқлаганларидек оқлаб кўкларга кўтарар. Лекин ҳукумат оиламизни бузғунчиликда айблаганда унчалик ранжимагандим. Аммо қайнотам мақтаган халқпарвар сиз каби бир кишининг шундай дейиши умидимни пучга чиқарди.

Бадриддин тоға умри давомида одамлардан бундай танқид эшитмаганди. Айниқса, аёллардан эшитган бугунги “мақтовлар” чолни чўктириб қўйди. Сукутга чўмди. Олдидан аёлларнинг хайр-хўшлашиб чиқиб кетишганини ҳам сезмади. Яхшигина танбеҳ эшитиб олганди… Кайфияти хуфтон намозига сафланганда ҳам, масжид имомининг қисқа маърузасидан кейин ҳам ўзгармади. Уйига қайтиб дарвоза зулфини илмоқчи бўлган эди, ҳалқага қистирилган кичик китобча ерга тушиб кетди. Ҳайратланиб уни қўлига олди ва ичкарига кириб кетди. Кеч бўлгани учунми ёки эрталабки “бетгачопарликдан” араз қилдими, ҳар ҳолда кампирини чой учун  қўзғотмасдан чойнакни ўзи плитага қўйди. Ва анави китобчани қўлига олиб сарлавҳасини ўқиб бир сесканди – “Зиндон  қаъридан келур садолар”.  Китобнинг биринчи вароғини шунчаки кўз югуртиб кўрмоқчи бўлган эди, ундаги ҳикоялар тоғани бутунлай қамраб олди. Ҳикоялар “халқ душманлари” деб қамоққа ташланганларнинг тилларидан сўзланган бўлиб, орасида анави Соли пиённинг ўғли ҳақидаги ҳикоя ҳам бор эди. Тоғани бу топилма китоб сеҳрлаб қўйди. Тоға сўнгги вароқларини ўқир экан, ичидан “давлатимиз шунақами ҳали…” деган сўз отилиб чиқди. Юзларини ювиб тушган ёшларини кафти билан сидириб, чуқур хўрсинди. Чойнакни плитага қўйгани эсига тушиб, айвонга чиқди. Чойнак эса аллақачон оловда эриб кетган эди…

Айтишларича, Бадриддин тоға эшигининг ҳалқасидан ўша йигитларни “заҳарлаган” китоблардан бир нечасини “топиб олиб” танишиб чиққач, ўша келиннинг уйига бориб қайнотасидан узр сўраган экан.

(Мазлумлар тарихи билан танишиб, чойнаги эриб кетган тоғани эслаганим – ўша хотиралардан)  

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Зайниддин

28.09.2024й

0
0

Related posts:

No related posts.

TagsДавлатимиз шунақами ҳали...?!“Зиндон хотиралари” туркумидан
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Такфир балоси

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Капиталистик ҳазорат барча қадриятлардан ва инсонийликдан холи жиноятчи ҳазоратдир

  • МАҚОЛАЛАР

    Геосиёсий майдонда ёшлар учун кураш

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • 11.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 07.04.2026

    Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/