| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Сан-Диегодаги уч шаҳид: Исломофобия оқибатлари

  • ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!

  • АМЕРИКА ВА ЭРОН: СУЛҲМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ЧЕКИНИШ?

  • Солиқ тизимининг “соддалаштирилиши” ва ПФ-100 сонли фармон остидаги навбатдаги алдов

  • Ғазо вайроналаридан тортиб Ўзбекистон қамоқхоналаригача бўлган ягона ҳақиқат

  • Синаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режимининг илинжи: Ўзбекистоннинг АҚШ соясидаги сиёсий мудофааси

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Эвакуация қилинганлар Сардобага қайтарилмоқда

Эвакуация қилинганлар Сардобага қайтарилмоқда

By htadmin
07.05.2020
1151
0
Share:

Тошқиндан сўнг: эвакуация қилинганлар Сардобага қайтарилмоқда  Президент лой босган уйига қайтганлар билан учрашди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Сардоба туманидаги Қўрғонтепа маҳалласига борган президент сув ва лой босган уйларига қайтган одамлар билан учрашди.

Расмий хабарга кўра, бу маҳаллада 530 та хонадон бор, 4200 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудуд сув тошқинига биринчи бўлиб дуч келган, одамлар тезкор равишда хавфсиз жойларга кўчирилган эди.

“Президент уйлардан бирига кириб, хонадон эгаларидан ҳол-аҳвол сўради. Барча қатори уларга ҳам моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилиши, ҳеч ким эътибор ва ғамхўрликдан четда қолмаслигини яна бир бор таъкидлади”, – деб хабар қилди матбуот хизмати.

Изоҳ: Сардоба сув омборининг чуқурлиги деярли 30 метр, 922 миллион кубометр сув сиғимига эга, лойиҳа қиймати 404 миллион АҚШ долларига тенг сунъий кўл сифатида қурилиши 2010 йилда бошланган, 2017 йили қуриб битирилиб, шахсан президент Мирзиёев бошчилигида давлат томонидан қабул қилиб олиниб ишга туширилган. 

2020 йил биринчи май куни соат тонгги 05:55 да дамбанинг бир қисми ўпирилиб тушиши натижасида жуда катта тошқин содир бўлди ва атрофдаги қишлоқларни сув босди. Деярли 70000 аҳоли уй-жойларидан кўчирилди.  

Фалокат содир бўлган кундан бошлаб, давлат блогерлари, матбуот, давлатга қарашли барча нодавлат ташкилотлар, маҳалла қўмиталари аҳолини Сардобага гуманитар ёрдам кўрсатишга йўналтириш ишларини бошлаб юборишди. Аслида бундай фожиаларда фуқаролар таъминоти давлат зиммасидаги мажбуриятдир. 

Шунга қарамай, бутун эътибор яна ўша карантинда турган қашшоқ халққа қаратиляпти. Нега халқ гарданига давлат зиммасидаги гуманитар мажбуриятлар юклатилиши керак?! Нега давлат ўз зиммасидаги вазифаларини бажармаслигига доимий равишда кўз юмилади?!

Қашшоқ халқ устига карантин эълон қилинди. Барча кичик ва йирик расмий ва норасмий, давлат ва хусусий ишхоналар давлат томонидан беркитилди. Одамлар тирикчилик манбаларидан мутлоқ маҳрум бўлишди. Лекин улар шу вазиятда инсонийлик даражасини сақлаб туришлари учун уларга давлат ҳеч қандай ёрдам кўрсатмади. Халқаро, сиёсий ёки гуманитар ташкилотлар ҳам бу муаммога умуман эътибор қаратишмади!

Ўзбекистондаги одамлар давлатдан ҳаққини талаб қилишмайди. Давлат ҳам халққа сингиб кетган юз-хотирни суистеъмол қилиб, халқидан миннатдор бўлиш ўрнига, уни охиригача эзишда давом этиб келмоқда. Бутун сиёсий доира ва унга тобе бўлган халқ менталитети ҳам шу асосларга қурилиб қолган. Яъни ҳокимият давлатни бошқаришда одамларни ўз ҳаққини талаб қилишдаги сиёсий саводсизлик, эътиборсизлик, ўринсиз роя-андиша ва қўрқувларидан фойдаланади. Шунингдек, улар ўз бошқарувларида халқнинг шу сифатларини ушлаб туриш учун қаттиққўллик ва зулм асосидаги сиёсий доирага таянади.

Ўзбекистонда маҳаллий раҳбариятлар, фермерлар сингари хусусий мулк эгаларига гуманитар солиқлар солиб туриши ҳеч кимга сир эмас. Ҳатто бир неча фермерлар ҳокимлар босимига чидамай ўз жонига қасд қилишгача етиб борган ҳолатлар ҳам оммага ошкор бўлиб кетган.

Шундан хулоса қилиш мумкинки, Ўзбекистонда бораётган ихтиёрий гуманитар ёрдам чақирувлари аслида ихтиёрий эмас! Улар яна хусусий мулк эгалари, банкдан йирик кредит олган ишбилармонлар ва оддий халқ зиммасига тушади. Каримовдан қолган золимона режим, ўша даврдан келаётган сиёсий доира ва шунга кўникиб қолган халқ менталитети, Мирзиёев ҳокимияти ўз хатоларини яна халқ зиммасига ағдариши ва иқтисодий муаммоларини ечиб олиши учун имконият беради!

Бир-биримизга ёрдам кўрсатишимиз иймондандир! Лекин ўз ҳаққимизни билиш ва талаб қилишимиз ҳам исломий мажбуриятларимиздан эканини унутмайлик!

Шу ўринда мусулмонлар тарихидан бир воқеликни келтириб ўтишни лозим топдик, токи адолат мезони қандай бўлиши ва раҳбарнинг уммат устидаги жавобгарлиги қанчалар баланд экани хусусида ўзингиз хулоса қилинг.

Умар р.а. халифа бўлган даврларида фуқароларнинг аҳволидан хабардор бўлиш учун тунлари Мадина кўчаларини айланиб юрардилар. Бир тун у киши қуллари Аслам билан айланиб юриб узоқда олов ёниб турганини кўриб қолдилар. Ўша ерга бориб қарасалар, гулхан атрофида кекса аёл ва бир неча бола ўтиришган экан. Болалар тинмай йиғлар, кампир эса олов устига қўйилган қозонни кавлар эди. Саломлашганларидан кейин Умар р.а. кампирдан ҳол-аҳвол сўрадилар, нима овқат пишираётгани ва болалар нега йиғлаётгани билан қизиқдилар. Кампир болалар очликдан йиғлаётгани, қозонда сув қайнатаётганини ва қозондаги қитирлаётган нарса эса, тош эканини айтди. Умар р.а. таажжубланиб турганларида кампир “Бир кун Аллоҳ биз билан Умар ўртасида ҳакам бўлади” деди. Умар р.а. бу гапдан бир қалқиб тушди. “Худо хайрингизни берсин, Умар аҳволингизни қайдан билсин?” деди. Шунда кампир “Амир бўлишни, ишимизни гарданига олишни билса-ю, аҳволимиз билан қизиқмаса, нима қилиб халифа бўлиб юрибди? Бир кун келиб, Аллоҳ ундан бизнинг ҳисобимизни сўрамайдими?” деди. Умар р.а. нинг пешоналаридан тер оқиб, оёқ-қўллари ҳолсизланди. Қулларига қараб “кетдик, Аслам” деб шошиб йўлга тушдилар. Шу кетишда тез-тез юриб Байтулмолга етиб келган Умар р.а. у ердан бир қоп ун, кўзада ёғ олди ва унни устига ортишни буюрди. Шунда Аслам “Ё амирал мўминин унни мен олақолай” деган эди, Умар р.а. “Онанг сени йўқотсин, Аслам! Қиёмат куни ҳам менинг гуноҳларимни гарданингга олиб, менга енгил нафас олдирасанми?” деб жеркиб бердилар. Шу тариқа йўлга тушдилар, ваниҳоят, гулхан кўзга ташланди. Аслам енгил нафас олди. Чунки оддий одам кўтаролмайдиган қопни ерга қўймай, деярли югуриб келиши Умар р.а. ни анча ҳолдан тойдиргани аниқ эди. Етиб боришгач Умар р.а. елкасидаги унни ерга қўйиб, қозондаги сув ва тошларни тўкиб ташлади. Унга озгина ёғ солди ва хамир қора бошлади. Орада олов ўчиб қолай деганда, эгилиб, пуфлай кетди. Овқат пишиб, болалар овқатланиб бўлганидан кейин Умар р.а. кетишга тараддудландилар ва кампирга эртаси куни мўминлар амирига бориб учрашишни тайинлаб йўлга чиқдилар. Эртасига Умар р.а. ҳузурига келган аёл кеча ким билан учрашганини фаҳмлади ва “Сиз кеча ҳолимиздан хабар олган ўша кишимисиз? Нега кимлигингизни айтмадингиз?” деди. Умар р.а. “Муҳими Умарни танишингиз эмас, эҳтиёжингиз қондирилишидир. Аллоҳ мададкорингиз бўлсин!” деб жавоб бердилар.

Бу ажойиб фазилат эди. Пайғамбар с.а.в:

“Ким бир мўминни дунё ғамидан халос қилса, Аллоҳ ҳам Қиёмат куни унинг ғамларидан бирини кетказади” деганлар.

Аллоҳ Таоло айтади:

لَهُ مُعَقِّبَاتٌ مِّن بَيْنِ يَدَيْهِ وَمِنْ خَلْفِهِ يَحْفَظُونَهُ مِنْ أَمْرِ اللّهِ إِنَّ اللّهَ لاَ يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يُغَيِّرُواْ مَا بِأَنْفُسِهِمْ وَإِذَا أَرَادَ اللّهُ بِقَوْمٍ سُوءًا فَلاَ مَرَدَّ لَهُ وَمَا لَهُم مِّن دُونِهِ مِن وَالٍ

– “Унинг (яъни ҳар инсоннинг) олдида ҳам, ортида ҳам таъқиб қилгувчи (фаришталар) бўлиб, улар Аллоҳнинг амри билан уни сақлаб-муҳофаза қилиб турурлар. Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас. Қачон Аллоҳ бирон қавмга ёмонлик – бало юборишни ирода қилса, бас, уни қайтариб бўлмас. Ва улар учун Ундан ўзга ҳоким йўқдир”. (Раъд:11)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси

07.05.2020й

TagsСардобаТошқинЎзбекистонФалокатҚўрғонтепа
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Хитой уйғур мусулмонларида коронавирус вакцинасини синовдан ўтказдими?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    АҚШнинг Уммат қўзғолонига қарши қатор тил бириктирувларидан навбатдагиси қандай?

  • МАҚОЛАЛАР

    Одамлардан кўтариладиган биринчи нарса хушуъдир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 02.06.2026

    Сан-Диегодаги уч шаҳид: Исломофобия оқибатлари

  • 01.06.2026

    ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • 01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • 01.06.2026

    АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!

  • 01.06.2026

    АМЕРИКА ВА ЭРОН: СУЛҲМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ЧЕКИНИШ?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/