| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Синаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режимининг илинжи: Ўзбекистоннинг АҚШ соясидаги сиёсий мудофааси

  • СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК: ХАЁЛПАРАСТЛИК ВА ИЛОҲИЙ БАШОРАТ ЎРТАСИДАГИ НОЗИК ЧЕГАРА

  • ПАРЧАЛАНГАН СУДАННИ ХАЛИФАЛИК БИРЛАШТИРАДИ: ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ДЕЛЕГАЦИЯСИ ХАВСА ҚАБИЛАСИ АМИРИ БИЛАН УЧРАШДИ

  • ЮКСАЛИШ КАЛИТИ — БАҲОНА ЭМАС, АМАЛДИР!

  • ХИЁНАТГА КИЙГИЗИЛГАН “ДОНОЛИК” ТЎНИ

  • ФАЛАСТИН АСИРАЛАРИ – УММАТ ВИЖДОНИ УЧУН ОҒИР ИМТИҲОН!

  • 1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

By htadmin
08.01.2021
906
0
Share:

ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

(Бошқарув ва идора)

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Халифа

(4)

Халифа сайлаш ва унга Байъат қилишнинг амалий тадбирлари

Халифага байъат қилишдан аввал уни сайлаш амалиёти тамомига етадиган амалий тадбирлар худди Хулафои рошидинлар билан бўлганидек турли шаклларда бўлиши мумкин. Улар Расулуллоҳ ﷺнинг вафотларидан кейиноқ ҳокимият тепасига келишган бўлиб, улар Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али р.а.лардир. Дарҳақиқат, бу амалий тадбирларни барча саҳобалар эътироз билдирмай, тасдиқ этганлар. Ҳолбуки, агар айни тадбирлар шариатга зид бўлганда, инкор этилган ишлардан бўлар эди. Чунки бу нарса мусулмонлар вужуди ва Ислом билан ҳукм юритишнинг бардавомлигига бориб тақаладиган энг муҳим ишга алоқадордир. Мана шу халифаларнинг сайланишларини диққат билан ўрганиб чиқадиган бўлсак, ўшанда Бану Соиданинг айвонида мусулмонлардан баъзилари бу ишни муҳокама қилганларини кўрамиз. Халифаликка номзодлар Саъд, Абу Убайда, Умар ва Абу Бакрлар эди. Лекин Умар билан Абу Убайда Абу Бакрга рақобатчи бўлишга рози бўлмадилар. Гўё масала фақат Абу Бакр билан Саъд ибн Убоданинг ўрталаридагина эди. Баҳсу муҳокамадан сўнг Абу Бакрга байъат берилди. Кейин иккинчи куни мусулмонлар масжидга чақирилиб, Абу Бакрга байъат бердилар. Айвондаги байъат инъиқод байъати бўлиб, Абу Бакр бу байъат орқали мусулмонларнинг халифасига айланди. Иккинчи куни масжиддаги байъат эса, итоат қилиш байъати бўлди. Абу Бакр ўзининг касаллиги ўлимга олиб борадиган касал эканлигини ҳис этгач – мусулмонлар қўшини ўша пайтда Форс ва Румдек буюк давлатлар билан урушаётган эди – мусулмонларни чақириб ким халифа бўлиши борасида улардан маслаҳат сўради. Абу Бакрнинг мусулмонлар билан маслаҳатлари уч ой давом этди. Масалаҳатни тамомлаб, кўпчиликнинг фикрини билгач, ўзидан кейин Умарнинг халифа бўлиши ҳақида мусулмонлар билан аҳдлашди. Бугунги кун тили билан айтганда – номзодини илгари сурди. Абу Бакрнинг бу аҳди ёки Умарнинг номзодини қувватлаши ўзидан кейин Умарни халифа қилиш тўғрисидаги ақд (битим) эмас эди. Чунки Абу Бакр р.а.нинг вафотидан кейин мусулмонлар масжидга йиғилиб, Умарнинг халифалигига байъат қилдилар. Абу Бакрнинг мусулмонлардан маслаҳат сўраши ёки уларнинг фикрига рози бўлиши билан эмас, балки мусулмонларнинг байъати билан Умар уларга халифа бўлди. Чунки агар Абу Бакр томонидан Умарнинг номзоди илгари сурилиши унинг халифа бўлиб қолишига ақд бўлганида эди, мусулмонларнинг Умарга байъат қилишларига эҳтиёж бўлмас эди. Бундан ташқари, мусулмонларнинг байъатисиз бирор инсон халифа бўлиши жоиз эмаслигига очиқ далолат қилувчи нусуслар ҳам мавжуд эканлигини юқорида зикр қилиб ўтдик. Кейин Умар пичоқланганда мусулмонлар ундан ўзининг ўрнига халифа тайин қилиб қолдиришини талаб қилишган эди, у бош тортди. Улар талабда қаттиқ туриб олишгач, Умар олти кишини ажратди, бошқача қилиб айтганда – олти кишининг «номзодини илгари сурди». Кейин Суҳайбни одамларга намозни ўқиб бериш ва Умар белгилаб берган уч кун ичида олти киши ичидан бирини танлаб олишларини назорат қилиб туриш учун тайинлади. Умар Суҳайбга шундай деди: «… Агар беш киши тўпланиб, ўзларидан бир кишининг халифа бўлишига рози бўлса-ю, бир киши бунга рози бўлмаса, унинг бошини қилич билан чопиб ташла…». Бу гапни Табарий ўзининг «Тарих»ида, Ибн Қутайба халифалар тарихи, деб танилган «Китобул имомати вас-сиёсати» номли китобида, шунингдек, ибн Саъд «Табақотул Кубро»да нақл қилганлар. Кейин Умар ана шу олти кишини қўриқлаш учун Абу Талҳа ал-Ансорийни эллик киши билан бирга соқчи қилиб тайинлади. Миқдод ибн Асвадга эса, номзодлар тўпланадиган жойни танлашни топширди. Умар р.а.нинг вафотидан кейин номзодларнинг мажлиси қарор топгач, Абдурраҳмон ибн Авф номзодларга қараб: Қайси бирингиз ўзининг номзодини чиқариб олиб, халифаликни энг афзалингизга топширишга рози бўласиз? – деб сўради. Ҳамма сукут қилди. Шунда Абдурраҳмоннинг ўзи мен ўзимни номзодликдан чиқариб оламан деди-да, номзодлардан биттама-битта: Мендан ташқари кимни халифаликка ҳақлироқ, деб ўйлайсиз, дея маслаҳат сўрай бошлади. Уларнинг жавоби икки кишига, Усмон ва Алига келиб тўхтади. Шундан кейин Абдурраҳмон мусулмонларнинг фикрини ўргана бошлади, иккаласидан қайси бирини исташларини сўрашга киришди. У эркагу аёлдан сўрар, одамларнинг фикрини ўрганар эди. Абдурраҳмон р.а. фақат кундузигина эмас, ҳатто тунлари ҳам ишларди. Бухорий Мисвар ибн Махрамадан ушбу ривоятни чиқарган: Мисвар деди: «Абдурраҳмон кечаси ухлаб ётганимда эшигимни қоқди, ахири уйғониб кетдим. У менга: Ухлаяпсанми? Аллоҳга қасамки, шу уч кеча мижжа қоқмадим, деди». Одамлар бомдод намозини ўқишгач, Усмонга байъат қилиш тамомига етди. Усмон Умарнинг олти кишини ажратиб бериши билан эмас, балки мусулмонларнинг байъати билан халифа бўлди. Кейин Усмон ҳам ўлдирилгач, Мадина билан Куфадаги мусулмонларнинг кўпчилиги Али ибн Абу Толибга байъат беришди. Али ҳам мусулмонларнинг байъати билан халифа бўлди.

Хулафои рошидин р.а.ларга қандай байъат қилинганлиги текширилса, халифаликка номзодлар одамларга эълон қилингани ҳамда уларнинг ҳар бирида байъат қилиниш шартлари тўла мавжуд бўлгани аён бўлади. Шундан сўнг Умматнинг вакиллари бўлган мусулмонлар орасидаги аҳли ҳал вал-ақднинг фикри олинади. Хулафои рошидинлар замонида бундай вакиллар саҳобалар ёки Мадина аҳолиси бўлганлиги маълум. Саҳобалар ёки уларнинг кўпчилиги кимнинг халифа бўлишини хоҳласалар, унга инъиқод байъати берилар ва у халифа бўлиб, унга итоат этиш вожиб бўларди. Шундан сўнг ҳамма мусулмонлар унга итоат байъатини берардилар. Халифа шу тарзда халифа бўлиб, у бошқарувда, ҳокимиятда Ислом Умматининг вакилига айланади.

Хулафои рошидин р.а.ларга берилган байъат борасидаги ишлардан тушунилган нарсалар мана шулар. Бу ерда Умарнинг олти кишининг номзодини илгари суришидан ҳамда Усмон р.а.нинг байъат тадбирларидан яна икки иш тушунилади. Улар қуйидагича: Янги халифани сайлаш вақтида бошқарув ишларини бажарувчи муваққат амирнинг бўлиши ҳамда номзодлар кўпи билан олти кишига чекланишидир.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси

08.01.2021й

TagsБошқарувидораХалифаХалифалик давлати жиҳозиХулафои рошидин
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яҳудийларнинг Ливанга қарши урушидаги ўзгаришлар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Покистон муаммоси: Хитой фойдаси учун Америка билан алоқаларни узиш!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Сурия: Конституциявий комиссияни рад этиш чақириқлари билан чиққан намойишлар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 31.05.2026

    Синаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режимининг илинжи: Ўзбекистоннинг АҚШ соясидаги сиёсий мудофааси

  • 31.05.2026

    СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК: ХАЁЛПАРАСТЛИК ВА ИЛОҲИЙ БАШОРАТ ЎРТАСИДАГИ НОЗИК ЧЕГАРА

  • 31.05.2026

    ПАРЧАЛАНГАН СУДАННИ ХАЛИФАЛИК БИРЛАШТИРАДИ: ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ДЕЛЕГАЦИЯСИ ХАВСА ҚАБИЛАСИ АМИРИ БИЛАН УЧРАШДИ

  • 31.05.2026

    ЮКСАЛИШ КАЛИТИ — БАҲОНА ЭМАС, АМАЛДИР!

  • 31.05.2026

    ХИЁНАТГА КИЙГИЗИЛГАН “ДОНОЛИК” ТЎНИ

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/