Ислом бу сиёсатдир

“Зиндон хотиралари” туркумидан
Ислом бу сиёсатдир
بسم الله الرحمن الرحيم
“Бугун зонага Ислом университети ва Бухоро мадрасасидан домлалар келади. Барча “159” (конституцион тузумга қарши чиқиш) билан қамалганлар ишга чиқмайсанлар. Ўзининг йўлини тўғри дейдиганларинг билан мутахассислар гаплашади. Тушундиларингми?” – деб бош опер (тезкор гуруҳ бошлиғи) ётоқхонамиздан чиқиб кетаётиб, отрядный (туркум бошлиғи)ни қулоғига нималардир деб шивирлади. У “хўп бўлади” маъносида бошини эгиб бошлиқни кузатгач, биродарларимиз ичидан олти кишини ажратиб сабабсиз изоляторга қамаб қўйди. Улар бизларнинг яхшиларимиз – сўзлари бутун сиёсатчи олим йигитлар эди. Демак, яна кўзбўямачилик! Анави домлаларга фақат илми саёзроқларимизни рўбарў қилишмоқчи.
Тушликдан кейин эса ёзги клубга барчамизни йиғдилар. Орамиздан “одам кўпайсин”га қамалганларни ажратиб кийим бошларини янгилади. Улар имтиҳон топширишга тайёрланаётган талабалардек қўлларидаги вароқчада ёзиб берилган гапларни ёдлашга тушди. Аммо бу сафар зона раҳбарларини бундай “спектакли” иш бермади. Чунки анави формали-формасиз, саллали-салласиз домлалар гуруҳи юқоридан берилган рўйхат бўйича бизлар билан суҳбат қилишини билдиришди. Улар биз билан енгил-елпи саломлашгач, штаб биносига кириб кетишди. Бироздан кейин штаб югурдаги қўлида бир парча қоғоз билан пайдо бўлди. У клуб саҳнасида туриб бир неча фамилияларни ўқиди. Орамизда рўйхатдагиларни биронтаси йўқ эди, мендан бошқа. Ходимлар менга бир зумда бош-оёқ “сарпо”лар кийгазишди. Мен гўё гўшангада тайёр куёвга айландим. Клубдан то штабгача бўлган йўлакчада уч тоифа зона расволари турарди. Улар СППларнинг катталари, положенец югурдаклари ва опер группадагилар эди. Расволарнинг “васият”лари менга нисбатан деярли бир хил бўлди. Яъни: “Соғлигингни ўйла, акс ҳолда ўлиб кетасан”, – дедилар. Бу шунчаки қўрқув солишлари эди холос. Штабдаги кенг кабинетга кирганимда саллалилар юзида енгил табассум, қолган иккита фуқаро кийимидагилар эса худдики “ҳамма еб, уларгина қуруқ қолган” кишилар каби тундбашара эдилар. Танишув расмиятчиликлари тугагач юқорироқда ўтирган домла:
– Эссиз шунча йиллар! Сизларни бегоналар роса заҳарлашди. Афсус, бизлар ҳам ғафлатда қолдик. Ҳа, майли, ҳечдан кўра кеч, дейдилар-ку, тўғрими? Айтингчи, бу ҳизб сизга нима ваъда қилган эди?
– Шунақа қатлларни, қийноқларни ва ниҳоят, сиз кабиларга рўбарў келишимни! – дедим. Домла кинояли кулимсираб давом этди:
– Сиз уларга оппа-осон ишондингиз, шундайми? Сизни хатоингиз ўз юртингиздаги олимлар қолиб, бошқаларни этагини тутганингиздир ва, албатта, сиёсатга аралашганингиз ҳам бошингизга кулфат бўлиб ёғилди.
– Домла! Юртимизда бирорта машҳур аллома бўлмаганки улар четдан илм олмаган бўлсин. Бизлар пайғамбарни ўзимиздан чиқишини кутишимиз хато бўлгани каби ҳақни айтувчини юртини суриштиришимиз ҳам аҳмоқлик деб биламан. Энди сиёсатга аралашишга келсак, мен иймон келтирган дин аслида мукаммал сиёсатдан ўзга нарса эмас. Ёки сиз Аллоҳнинг бандалар устига юборган сиёсатини тан олмайсизми?! Ахир, сиёсат – Умматнинг ички ва ташқи ишларини бошқаришдан иборат-ку! У давлат ва уммат тарафидан олиб борилади. Давлат ушбу бошқарувни амалда бевосита олиб боради, уммат эса бу бошқарувни қандай олиб бораётгани хусусида давлатни муҳосаба қилади. Янада бошқача айтсак, Ислом дини инсоннинг ўзи ва ўзи каби атрофидаги бошқа инсонлар ҳамда Яратувчиси билан бўлган барча алоқаларини тартибга солиш учун Аллоҳ Ўз Пайғамбари орқали юборган низомдир. Шу низом Аллоҳнинг бандалари устида юргизадиган сиёсатидир. Пайғамбаримиз ﷺ давлат раҳбари сифатида бошқарган буюк Илоҳий низом сиёсати ўн уч асрдан зиёд олам мусулмонларининг устида татбиқ қилинган. Сизлар Аллоҳнинг сиёсатини бугун ҳам татбиққа энг лойиқ ўзгармас ва адолатли сиёсатлигига ишонмайсизларми?! Қолаверса, домла, устимизда ким сиёсат юргизса, унинг мукофот ва жазоси бордир. Мен устимдаги инсон тарафидан тузилган низомлар сиёсатини ботил ва куфр деб биламан. Шунинг учун ўзингиз кўриб тургандай қамоқдаман. Сиз Аллоҳга иймон келтирган бўлсангиз-да, мен ботил санаган инсоний низомларни ёқлайсиз. Ва шунинг учун сизлар ботил ҳукумат эъзозидасиз. Аммо буларнинг эъзози ҳам, азоблари ҳам ўткинчи. Нари борса, бир умрлик холос. Аммо Аллоҳнинг мукофоти ҳам ва куфр келтирганларга берадиган азоби ҳам абадий ва ўта аламлидир.
Домлалар ва анави тундбашаралар яна анча вақт гапимни бўлмасдан эшитишди. Бу зона ҳаётимдаги узоққа чўзилган биринчи суҳбатим эди. Одатда, бундай “меҳмонлар” саволи “қайтганмисиз, қайтмаганмисиз?” бўларди холос. Домла ўз атрофидагиларга “буни нима қиламиз?” дегандек қарагач, юқорида телефон ковлаб ўтирган ёшроғи:
– Бўлди, тушунарли! Буни анави рўйхатга тиқаверинг, балки ўлмаса одам бўлиб кетар, – деди ва “кейингисини чақиринг!” деб мени чиқазиб юборди. Коридорга чиққанимда анави изоляторга сабабсиз қамалганлар янги кийимлар кийиб навбатда турардилар. Уларнинг барчасини ўзимга устоз деб билардим. Биринчи навбатда турган биродарим эшикдан ичкарига киргач “гўшангани” росаям тўполон бўлишини тасаввурида табассум қилиб ташқарига чиқиб кетдим…
Мени кутиб турган олабўжилар “куёв сарполарим”ни мендан ечиб олиб изолятор тарафга олиб кетишди.
(Исломни сиёсатлигини элдан яширган домлаларни эслаганим – ўша хотиралардан)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
24.05.2024й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ