ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ
ВАЗИФАЛАР ВА СИФАТЛАР
(31-бўлак)
Даъватни ёювчилар шуни яхши билиб олсинларки, «Нусрат – қазо, унинг маълум шартлари мавжуд, у сабаблар оқибатида келмайди», деб билиш даъват ёювчининг ғайратига ғайрат, ҳимматига янада ҳиммат қўшади, фарзларни бажаришга, ҳаромлардан сақланишга ундайди. Зеро, Аллоҳнинг нусрати бизнинг қўлимизда эмас, балки у ёлғиз Аллоҳнинг қўлида, Аллоҳ уни барча шартларни тўла бажарган бандаларига беришини билишимиз нусрат келмаслигига сабаб бўладиган бепарволикдан жуда ҳам эҳтиёт бўлишимизга ундайди. Бу бепарволик итоат қилиш хусусида ва ибодатларни адо қилишда бўладими ёки мақсадга олиб борадиган йўллар, восита ва услубларни қўллашда бўладими, буларнинг барчаси бепарволик бўлиб, нусрат шартларнинг бажарилмай қолишига сабаб бўлади.
Ибодат ва итоатдаги бепарволикка мисол сифатида Аллоҳ Таолонинг «Тавба» сурасидаги ушбу сўзларини келтирамиз:
لَقَدْ نَصَرَكُمُ اللَّهُ فِي مَوَاطِنَ كَثِيرَةٍ وَيَوْمَ حُنَيْنٍ إِذْ أَعْجَبَتْكُمْ كَثْرَتُكُمْ فَلَمْ تُغْنِ عَنْكُمْ شَيْئًا وَضَاقَتْ عَلَيْكُمُ الأَرْضُ بِمَا رَحُبَتْ ثُمَّ وَلَّيْتُمْ مُدْبِرِينَ
– “Аллоҳ сизларни кўп ўринларда ғолиб қилди. Ҳунайн (Макка билан Тоиф ўртасидаги бир водий) кунини (эсланглар)! Ўшанда сизларнинг кўп эканлигингиз мағрур қилиб қўйган эди, аммо у (яъни саноғингизнинг кўплиги) сизларни ҳеч нарсадан беҳожат қила олмади (қутқариб олмади) ва сизларга кенг ер торлик қилиб қолди, сўнг юз ўгирган ҳолингизда чекиндингиз!”. (Тавба:25)
Демак, душмандан сон жиҳатидан кўп бўлиш ғалабани келтиради, деган гумонда ўзларининг кўплигига ғурурланиш шариатга хилоф ҳамда гуноҳ иш бўлиб, итоат ва ибодатга ҳамда нусрат ёлғиз Аллоҳнинг қўлида, уни садоқат билан ёрдам берган бандаларига беради, деган тушунчаларга зиддир. Бундай хилофлик ва бундай гуноҳ баъзи даъват ёювчилар нусрат Аллоҳнинг қўлидадир, Уни Ўзига суянган ва Ўзидан умид қилган бандаларига беришини эътиборга олмасдан, қўлларидаги тўғри программа, пухта тартиб-интизом ва энг тўғри фикрларнинг ўзи бизни ҳокимиятни қўлга олишимизга олиб боради, деб ўйлашларига ўхшаб кетади. Даъват ёювчилардан кимда-ким «Биз нусратнинг сабабларига эга бўлдик, биз нусратни ўз қўлимиз билан амалга оширамиз», деса у шариатга хилоф ва гуноҳ иш қилган бўлади. Расулуллоҳ с.а.в.нинг саҳобалари сон жиҳатидан душмандан устунликларига мағрурланиб, бу нусрат – ғалабани қўлга киритиш учун кифоя, деб ўйлаганларида нусрат уларга келмагани каби, бундай тушунчадаги даъват ёювчилар ҳам нусратга нолойиқ бўладилар. Иккинчи ҳолатга – яъни мақсадга етказадиган тўғри йўллар, восита ва услубларнинг қўллашдаги бепарволикка мисол сифатида Аллоҳ Таолонинг «Оли Имрон» сурасидаги ушбу сўзларини келтирамиз:
وَلَقَدْ صَدَقَكُمُ اللَّهُ وَعْدَهُ إِذْ تَحُسُّونَهُمْ بِإِذْنِهِ حَتَّى إِذَا فَشِلْتُمْ وَتَنَازَعْتُمْ فِي الأَمْرِ وَعَصَيْتُمْ مِنْ بَعْدِ مَا أَرَاكُمْ مَا تُحِبُّونَ مِنْكُمْ مَنْ يُرِيدُ الدُّنْيَا وَمِنْكُمْ مَنْ يُرِيدُ الآخِرَةَ ثُمَّ صَرَفَكُمْ عَنْهُمْ لِيَبْتَلِيَكُمْ وَلَقَدْ عَفَا عَنْكُمْ وَاللَّهُ ذُو فَضْلٍ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ
– “Аллоҳ ўз ваъдасининг устидан чиқди – сизлар Унинг изни билан кофирларни қира бошладингиз. То сусткашлик қилиб, (пайғамбар алайҳи-с-саломнинг) амру фармонлари борасида талашиб-тортишган ва Аллоҳ сизлар яхши кўрган нарсани (яъни ғалабани) кўзингизга кўрсатиб қўйганидан кейин пайғамбарнинг амридан бош тортган пайтингизгача (бу устунликларингиз давом этди). Орангизда дунё истаган кишилар ҳам, охират истаган кишилар ҳам бор эди. Сўнгра сизларни имтиҳон қилиш учун уларнинг (устидан ғалаба қилиш ўрнига мағлубият томонга) буриб юборди. Энди гуноҳларингизни авф қилди. Аллоҳ иймон эгаларига фазлу марҳамат соҳиби бўлган Зотдир”. (Оли Имрон:152)
Уҳуд ғазотида айрим камончиларнинг тоғнинг тепасида туриш ва нима бўлган тақдирда ҳам у ердан тушмаслик ҳақидаги Расулуллоҳ с.а.в.нинг буйруқларига хилоф қилиб, ўлжаларни тўплаш учун тушишлари мақсадга олиб борадиган восита ва услубларни қўллашдаги бепарволик ва гуноҳдир, айни шу бепарволик мусулмонлардан нусратни тўсиб қўйди. Нусратни тўсиб қўйган ушбу бепарволик – айрим даъват ёювчилар масъулларнинг буйруқлари, талаб қилинаётган ишларини бажаришдаги бепарволикларига ўхшаб кетади, чунончи ишларни тартибга солиш, етказилаётган фикр, раъй ва аҳкомларни қабул қилишига ёрдам берадиган услуб, воситаларни қўллаш. Одамларга даъватни етказиш мақсадида талаб қилинаётган бундай буйруқ, кўрсатма ва вазифаларни ижро қилмаслик баъзи камончилар тарафидан Уҳуд ғазотида содир этилган ва ғалабани тўсган иш кабидир, деб эътибор қилинади.
Аллоҳ Таоло бизларни ўз нусрати билан улуғлаши ҳамда бизга ўз нусратини тезроқ бериши учун нусрат шартларини тўла бажаришимиз зарурдир. Улардан ибодат ва итоатларга алоқадорларини ҳам, масъуллар бераётган вазифа, кўрсатма ва буйруқларга алоқадор бўлганларини ҳам тўла бажаришимиз зарур. Булардан бирининг аҳамияти иккинчисиникидан кам эмас. Аллоҳ Таоло бизларга нусрат бериши учун биз Унга ёрдам беришимиз лозим. Бизнинг Аллоҳга ёрдамимиз ушбу икки ишни биргаликда амалга ошириш билан бўлади.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ