Насия савдо ҳақидаги саволга жавоб

Насия савдо ҳақидаги саволга жавоб
Таҳририятимизга Муслима исмли синглимиздан келган саволга жавоб
Савол:
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Мен уйда идиш товоқлар сотаман. Кўп ҳолатларда насияга сотаман. Насия савдоларни қилганимизда бир ойга деб келишилади, мен бир ойга деб бераман, лекин бир ойни ҳисоблаб, кейинги ойнинг шу числосига, дейишга тортинаман. Чунки оладиган одамлар кўпчилиги яқин танишлар. Кўп ҳолларда пулни бир ойдан бир неча кунлар ўтгандан кейин, баъзи ҳолларда уч ойда берадиганлар ҳам бўлади.
Мен ана шу савдода кейинги ойнинг числосини айтмасам гуноҳкор бўламанми? Менга бир одам числосини айтмасангиз рибога киради, деди.
Саволим қуйидагича: Қарзга (насияга) бирор нарсани сотаётган киши ҳаридорга пулни бериш санасини аниқ белгиламасдан сотса гуноҳкор бўладими?
Жавоб:
بسم الله الرحمن الرحيم
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا
“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Саволга батафсил жавоб бўлиши учун насия савдонинг ўзига айтиладиган ҳукмни, кейин саволда сўралган жиҳатларни ёритишга ҳаракат қиламан.
Савдода сотилаётган товарга бериладиган пулни маълум вақтдан кейин тўлаш, яъни насия савдони Ислом мабдаси жоиз деган.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا تَدَايَنْتُمْ بِدَيْنٍ إِلَىٰ أَجَلٍ مُسَمًّى فَاكْتُبُوهُ
“Эй иймон келтирганлар! Маълум муддатга қарз олди-берди қилган вақтингизда, уни ёзиб қўйинг”. (Бақара. 282)
Мазкур оятдаги қарз сўзи “دَيْنٍ” билан ифодаланган бўлиб, араб луғатида бу бир нарсани савдосида ана шу нарса учун тўланадиган пулни тўланмагани сабабли (ёки маълум қисми тўланиб, маълум қисми тўланмагани сабабли) ҳаридор бўйнида қарз бўлиб қолишини билдиради. Бизнинг халқлар урфидаги қарз ҳолатини, яъни минг сўм пулнинг ўзини қарзга бериб туришни араб тилида ҳам “قرض – қарз” деган сўз билан ифодаланади.
عن عائشة – ا- قالت: اشترى رسول الله من يهودي طعاماً بنسيئة، فأعطاه درعاً له رهناً
Оиша розияллоҳу анҳо айтади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир яҳудийдан таомни насияга сотиб олдилар ва унга (яҳудийга) ўзининг совутини гаровга қўйдилар”. Муттафақун алайҳ.
Насия савдода сотилаётган товарни нақда маълум нархда, насияга эса ундан кўпроқ нархда сотиш жоиз, яъни масалан, бир чойнакни нақдга минг сўм, насияга бир минг икки юз сўмга сотиш жоиз. Бунинг далили қуйдагича:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ إِلَّا أَنْ تَكُونَ تِجَارَةً عَنْ تَرَاضٍ مِنْكُمْ
“Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманглар. Магар ўзаро розилик билан тижорат бўлса, майли”. (Нисо. 29)
Модомики савдода насия жоизлиги бошқа оят ва ҳадислардан билинган экан, ушбу насияда икки томон (яъни сотувчи ва ҳаридор) розилиги билан товарнинг нақд ҳолатига алоҳида нарх, насия ҳолатига алоҳида нарх қўйилиши мумкин.
Насия савдо мумкин бўлмайдиган ҳолатлар, аниқроғи насия савдо қилиб бўлмайдиган нарсалар.
عن النبي – صلى الله عليه وسلم -أنه قال: الذهب بالذهب, والفضة بالفضة,, والبر بالبر, والشعير بالشعير والتمر بالتمر, والملح بالملح مثلاً بمثل، سواء بسواء يداً بيد, فمن زاد أو استزاد فقد أربا
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Тилла тилла билан, кумуш кумуш билан, буғдой буғдой билан, арпа арпа билан, ҳурмо ҳурмо билан, туз туз билан савдо қилинганда мисли мислича, тенгма тенг, қўлма қўл бўлиши шартдир. Ким (тенгма тенгдан) бирон томонини оширса ёки оширтирса батаҳқиқ рибо қилибди”. Муслим ривояти.
Демак, ушбу санаб ўтилган нарсаларни савдо қилганда, шу жумладан пул вазифасини бажарган тилла ва кумушнинг ўрнига ўтиб қолган бугунги кунимиздаги пулларни ҳам, бир-бирига ўз жинсидаги пулга сотганда насия савдоси қилиш жоиз эмас. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу нарсаларда савдо қўлма-қўл бўлишини шарт қилдилар.
Энди саволдаги ҳолатга келсак, яъни насия савдонинг муддатини белгилаш. Насия савдо тўғрисида келган далилларга қарайдиган бўлсак, юқоридаги насия савдо оятида Аллоҳ Таъоло шундай деди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا تَدَايَنْتُمْ بِدَيْنٍ إِلَىٰ أَجَلٍ مُسَمًّى فَاكْتُبُوهُ
“Эй иймон келтирганлар! Маълум муддатга қарз олди-берди қилган вақтингизда, уни ёзиб қўйинг”. (Бақара. 282)
Аллоҳ рухсат бераётган насия савдоси маълум муддатга бўлишига қайдланяпти. Ва яна Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам бу тўғрида қуйидагича кўрсатма берганлар:
قال قدم النبي صلى الله عليه وسلم المدينة وهم يسلفون بالتمر السنتين والثلاث فقال من أسلف في شيء ففي كيل معلوم ووزن معلوم إلى أجل معلوم
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларида Мадина аҳли ҳурмони икки йил ёки уч йилга насияга савдо қилишар эди. Бу ҳолатга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ким бирон нарсани салаф байи қилиб олди берди қилса, бас, ўлчами аниқ бўлсин ёки вазни аниқ бўлсин ва аниқ муддатга бўлсин”. Бухорий ривояти. Салаф бай – пул нақд бўлиб, товар насия бўлган савдо. Насия бай – товар нақд бўлиб, пул насия бўлган савдо. Салаф байни “салам байи” ҳам дейилади. Буларнинг иккаласи ҳам насия байнинг икки хил турларидир.
Булардан билиндики, насия савдода пулни тўлаш муддати аниқ белгиланиши керак.
Насия савдода белгиланиши талаб қилинган муддат қандай белгиланади? Аниқ ойни ўзини айтиш кифоями ёки ойнинг кун санасини айтиш шартми?
Насия савдо ва унда муддат белгилаш тўғрисида келган далиллардан кўриниб турибдики, савдода аниқ муддат белгиланиши керак. Бу муддат числоларда белгиланадими, ойлардами ёки ярим йил каби лафзлардми фарқсиз, иккала томонга аниқ бўлган муддат белгиланиши керак. Юқоридаги далилларнинг биронтасида ойнинг число санаси айтилиши керак, деган маъно йўқ, балки иккала томон тушунган бир муддат белгиланиши керак.
Саволда айтилишига кўра, сотувчи бир ой муддатга, деган гапни айтган, яъни насия байнинг аниқ муддати белгиланган. Бу ерда ушбу муддатни ойнинг қайси числоси эканини таъкидлаш муҳим эмас, чунки “бир ой” сўзи аниқ муддатни ифодалайди, яъни савдо қилинаётган ойдаги кун аниқ ва ушбу “бир ойга” деган лафз ана шу савдо қилинаётган ойдан кейинги ойда келадиган ва мана шу савдо бўлган санани билдиряпти. Соддароқ қилиб айтганда, март ойининг 2-санасида насия савдо қилинаётган бўлса, “бир ойга” деган лафз апрел ойининг 2-санаси насия бай учун муддат бўлиб белгиланганини билдиради. Демак, сизнинг ҳолатингизда ҳурматли савол берувчи Муслима, сотаётган идиш-товоқларни аниқ муддатга белгилаб сотяпсиз, агар “бир ойга” деган сўз ишламаган бўлганида, ана шундай савдони муддати белгиланмаган насия савдо, деб атаса бўлар эди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, насия савдо Ислом шариатида жоиз, ушбу насияни аниқ муддатга белгилаш лозим, саволда келган ҳолатда ойнинг аниқ куни числоси айтилмаётган бўлсада, оят ва ҳадисларда шарт қилинаётган “أجل – муддат” сўзининг воқеси топиляпти. Демак, савол бераётган мухлисимиз Муслиманинг қилаётган савдоси шаръан жоиз, чунки бу ерда аниқ муддат белгиланяпти. Агар бир ой деган муддат белгиланмаганда бошқа ҳукм бўлар эди.
Агар насия савдода муддат белгиланмаса, юқорида айтиб ўтилган ҳадислар далолатига кўра, гуноҳкор бўлади. Насия савдода муддатни белгилаш зарурлиги ҳақида далиллар кўриб чиқилди, яъни ойнинг куни номларини ифодаловчи число айтилиши шарт эмас, муҳими пулни қачон тўланишини билдирувчи муддат иккала томонга тушунарли бўлиб турибди. Валлоҳу аълам.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
16.03.2017й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ