| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Закотни пул ўрнига товар шаклида берса бўладими?

      06.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Давлатдан олинган ер ва мерос ҳақидаги саволга жавоб

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Тугамайдиган «ислоҳотлар» иллюзияси

  • Закотни пул ўрнига товар шаклида берса бўладими?

  • Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади

  • Трамп Американинг мустамлакчилик қиёфасини фош этмоқда

  • Хитойнинг J-10CE қирувчи учоқлари хариди ортида нима ётибди?

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Озарбайжон ва Ўзбекистон мустамлакачи кофирларга хизмат қилишда чегара билмаяпти!

  • Америка ва парвозларни тақиқлаш орқали Дарфурни ажратиб олиш сари ташланган навбатдаги қадам!

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Олтин даромадлари ва молиявий тузоқ: ХВЖ тавсияси ортидаги асл мақсад

Олтин даромадлари ва молиявий тузоқ: ХВЖ тавсияси ортидаги асл мақсад

By htadmin
30.11.2025
0
Share:

Олтин даромадлари ва молиявий тузоқ: ХВЖ тавсияси ортидаги асл мақсад

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) Ўзбекистон иқтисодиётидаги юқори ўсиш суръатларини (2025 йилда 7% ва 2026 йилда 6%) ижобий баҳоламоқда. Бироқ ташкилотнинг 17-25 ноябр кунлари ўтказилган миссияси якунлари бўйича берган асосий тавсияси: “Олтин нархи ошишидан тушаётган қўшимча даромадларни давлат харажатларини тезкор оширишга йўналтирмаслик ва уларни буфер захиралари сифатида тўплаш”. ХВЖ буни расман инфляциянинг олдини олиш ва айирбошлаш курсининг барқарорлигини сақлаш билан изоҳлайди. Аммо геосиёсий жиҳатдан назар соладиган бўлсак, Ўзбекистон каби улкан олтин захирасига эга давлатларга берилган бундай тавсиялар ортида, иқтисодий барқарорликдан кўра, Ғарбнинг узоқ муддатли стратегик манфаатлари ётади.

ХВЖ ва Жаҳон банкининг ривожланаётган давлатларга тақдим этадиган “структуравий ислоҳот” талаблари 1990 йиллардан бери “Вашингтон Консенсуси” сифатида танқид қилинади. Бу талаблар давлатнинг иқтисодиётдаги ролини чеклаш, бозорларни либераллаштириш ва капитал оқимини очишга қаратилган бўлиб, булар Ғарб сармояси ва корхоналари учун қулай муҳит яратади. Нобел мукофоти совриндори, Жаҳон банкининг собиқ бош иқтисодчиси Жозеф Стиглиц ХВЖ дастурларини танқид қилиб, уларнинг стандарт ёндашуви “ривожланаётган давлатлар манфаатларига эмас, Ғарб молиявий доираларининг манфаатларига хизмат қилиши” мумкинлигини таъкидлаган.

Шундан келиб чиқиб, ХВЖ тавсиясининг асл моҳияти Ўзбекистонни олтин орқали қўлга киритиладиган маҳаллий бойлигини мамлакатнинг ўзига эмас, балки Ғарбнинг глобал молиявий тизимига хизмат қилишга мажбурлашдир. Бу биринчидан, олтин сотувидан тушган даромадларни Халқаро Захиралар (ОВЗ) таркибида АҚШ Ғазначилик облигацияларига жойлаштириш орқали Ўзбекистонни ўз пули билан АҚШнинг қарзини арзон молиялаштиришга ва долларнинг глобал ҳукмронлигини сақлашга хизмат қилишга мажбурлайди. Масалан, олтин савдосидан $5 миллиард қўшимча доллар тушса, Марказий банк бу пулни ХВЖ тавсиясига кўра захира сифатида АҚШ Ғазначилик облигацияларига (тахминан йиллик 3% даромад билан) жойлаштиради, бу эса АҚШга ўз бюджет тақчиллигини бошқа давлатнинг бойлиги ҳисобидан арзон молиялаштириш имконини беради. Иккинчидан, харажатларни чеклаш натижасида, Ўзбекистон ўз олтин даромади эвазига ташқи қарзсиз ҳал қилиши мумкин бўлган стратегик лойиҳаларни кечиктиришга мажбур бўлади. Масалан, $700 миллион қўшимча олтин даромади электр станциясини модернизация қилишга йўналтирилмасдан захирада қолгани сабабли, ҳукумат ўша стратегик лойиҳани амалга ошириш учун Осиё Тараққиёт Банкидан (ОТБ) ёки Жаҳон банкидан қиммат фоизли қарз олишга мажбур бўлади. Учинчидан, пул захирада ётгани сабабли келажакдаги катта лойиҳалар учун яна ХВЖ ёки ЖБ каби молиявий ташкилотлардан қарз олишга мажбур бўлади, бу эса ташқи назорат механизмининг узлуксиз ишлашини таъминлайди. Масалан, давлат корхоналарини ислоҳ қилиш учун ЖБдан қарз олиш, бу қарз эвазига ДКларни қисқа муддатда хусусийлаштириш ёки ислоҳотларнинг жадал амалга оширилишини ташқи мониторинг қилиш каби сиёсий талаблар остида қолишга мажбурлайди.

Ўзбек ҳукумати ХВЖ тавсияларига расман қарши чиқмайди, чунки бу мамлакатнинг халқаро сармоя бозорларига чиқиши ва кредит рейтингини сақлаши учун муҳимдир. Марказий банк вакиллари “макроиқтисодий барқарорлик” ва “бюджет интизоми”ни таъкидлаб, консолидацияланган давлат бюджети тақчиллигини 3 фоизлик мақсадли даражада сақлаб қолишни режалаштираётгани, ҳукуматининг ташқи институтлар билан ҳамкорлик шартларини қабул қилаётганини кўрсатади.

Хулоса қилиб айтганда, ХВЖ тавсиялари аслида Ғарб капиталистик тузуми молиявий мустамлакачилик сиёсатининг замонавий кўринишидир. Бу сиёсат тўғридан-тўғри ҳарбий босим ўрнига, иқтисодий механизмлар орқали амалга оширилади ва асосий мақсад – заиф давлатларни мамлакат ресурсларидан ўз манфаатлари йўлида тўлиқ ва эркин фойдаланишга йўл қўймасликдир. Бундай сиёсат тарихда 1980-90 йилларда ХВЖ ва Жаҳон банки томонидан Африка ва Лотин Америкаси давлатларига “Структуравий Мослаштириш Дастурлари” орқали жорий этилиб, бутунлай ташқи молиявий қарамликнинг чуқурлашишига олиб келган. Ўзбекистонга қаратилган бугунги тавсия ҳам худди шундай тузоқдир: қисқа муддатли барқарорлик ваъдаси эвазига узоқ муддатли молиявий суверенитетни гаровга қўйиш. Бугунги капиталистик иқтисод низоми дунёга татбиқ қилинар экан, унинг ХВЖ, ЖБ каби мустамлакачилик тўрларига илинмаган бирорта давлат бўлмаса керак. Ушбу ташкилотлар Ўзбекистон каби тобе давлатлар халқлари қонини сўришга хизмат қилади. Яъни оёғининг остида табиий бойликлар бисёр бўлишига қарамай, халқ ночор ҳолатда кун кечиради. Шунинг учун ҳам бугун бутун олам ушбу тузумдан ҳар қачонгидан-да безиллаб бўлди. Олам ҳақиқий адолатли тузумга муҳтож эканлиги янада аён бўлиб қолди. Бу тузум эса Ислом низоми бўлиб, уни Халифалик давлати татбиқ қилади. Ушбу Давлат Ислом олами ресурсларини мусулмонлар манфаати йўлида ва адолатли тарзда эмин-эркин сарфлайди ҳамда анави нияти бузуқ, очкўз халқаро ташкилотларнинг бирортасини тан олмайди, уларнинг йўриғига ҳам юрмайди. Бир сўз билан айтганда, бу давлат Ислом қонунлари асосида мустақил сиёсат юргизади.

Ҳизб ут-Таҳрир Исломий сиёсий жамоаси бугунги кунда Ислом тузумини ҳаётга қайтариш учун астойдил ҳаракат қилмоқда. Шундай экан, ушбу жамоани қўллаб-қувватлаш ҳар бир мусулмоннинг бурчидир.

 

Салоҳиддин

30.11.2025й

Tagsмолиявий тузоқОлтин даромадлари
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Иордания режими хавфсизлик хизмати Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини яна қамоққа олиш билан ўз жиноятларида давом этмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Коронавирус эпидемияси Европа Иттифоқини қулатадими?

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистонда концлагерларида нима гап?

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Тугамайдиган «ислоҳотлар» иллюзияси

    Тугамайдиган «ислоҳотлар» иллюзияси بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «Ислоҳот» сўзи араб тилидаги «ислаҳ» ўзагидан олинган бўлиб, луғавий жиҳатдан тузатиш, яхшилаш ва бузилган нарсани аслига ҳамда соғлом ҳолатга қайтаришни англатади. Исломий нуқтаи ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади 2-қисм Инсон қандай уйғонади? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Инсон бир куни ўзидан жиддий сўрай бошлайди: мен қаердан келдим? Бу саволга, “Ота-онамдан”, деб жавоб бериш ...
  • МАҚОЛАЛАР

    ЎЗБЕКИСТОНДА БОЗОРЛАР НЕГА ЁППАСИГА ЁНЯПТИ?

    ЎЗБЕКИСТОНДА БОЗОРЛАР НЕГА ЁППАСИГА ЁНЯПТИ? Ёҳуд, ёнғинлар, рақамлаштириш, хусусийлаштириш ва хорижий капитал ортида қандай жараён кетмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил Ўзбекистон халқ бозорлари учун оддий йил бўлмади. Январь-август ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкент олимпиадасидаги сионистик фитна ва жамиятнинг асл қиёфаси

    Тошкент олимпиадасидаги сионистик фитна ва жамиятнинг асл қиёфаси ​​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​Жорий йилнинг 9-16 август кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган 38-Халқаро информатика олимпиадаси (IOI 2026) доирасида кутилмаган ҳолат юз берди. ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон аскари намоз ўқиса, автомати отмай қўядими?

    Ўзбекистон аскари намоз ўқиса, автомати отмай қўядими? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистонда ҳарбий хизмат қилаётган мусулмон аскарни намоз ўқиши мумкинми? Ҳарбий интизом қаерда тугайди ва Аллоҳнинг амри қаердан бошланади? Бу ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: