| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • МУСУЛМОН ЮРТЛАРИДАГИ СУВ ЙЎЛЛАРИ – ЖАҲОННИНГ СТРАТЕГИК КАЛИТИ

  • ПЕКИН САММИТИ: ТРАМПНИНГ МУТАКАББИРЛИГИ ХИТОЙ ДЕВОРИ ОСТИДА ҚОЛДИ

  • ГАРДАНИДАГИ СОТҚИНЛАР ЗАНЖИРИНИ ПАРЧАЛАШ ФУРСАТИ КЕЛМАДИМИ?!

  • ЭЙ МУСУЛМОН ҚЎШИН: СИЗ УММАТ ҚЎРҒОНИ ЭМАСМИДИНГИЗ?!

  • Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

  • UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

  • Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ
Home›МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ›Қош териш ҳақидаги саволга жавоб

Қош териш ҳақидаги саволга жавоб

By htadmin
05.12.2016
2071
0
Share:

Қош териш ҳақидаги саволга жавоб

Ижтимоий тармоқлардан бирида Содиқ исмли мухлиимиздан келган саволга жавоб.

Савол:

Ассалому алайкум. Аёллар қош теришлари тўғрисида, жоиз эмас, деган маънодаги гапларни эшитганман. Шу мавзуни батафсил ёритиб, жоиз ёки ножоизлигини аниқлаб берсангиз?

Жавоб:

بسم الله الرحمن الرحيم

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا

“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз, — агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Аёлларнинг қошларини теришни араб тилида “النمص – النتف – тукларни олиш, юлиш” дейилади. Ислом мабдаси инсоннинг жамиятда дуч келиши мумкин бўлган ҳар қандай муаммосига ечим берганидек, ушбу ҳолатга ҳам аниқ ечимни берган.

عَنْ عَلْقَمَةَ عَنْ عَبْدِ اللَّهِ قَالَ لَعَنَ اللَّهُ الْوَاشِمَاتِ وَالْمُوتَشِمَا تِ وَالْمُتَنَمِّص َاتِ وَالْمُتَفَلِّج َاتِ لِلْحُسْنِ الْمُغَيِّرَاتِ خَلْقَ اللَّهِ فَبَلَغَ ذَلِكَ امْرَأَةً مِنْ بَنِي أَسَدٍ يُقَالُ لَهَا أُمُّ يَعْقُوبَ فَجَاءَتْ فَقَالَتْ إِنَّهُ بَلَغَنِي عَنْكَ أَنَّكَ لَعَنْتَ كَيْتَ وَكَيْتَ فَقَالَ وَمَا لِي أَلْعَنُ مَنْ لَعَنَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَمَنْ هُوَ فِي كِتَابِ اللَّهِ فَقَالَتْ لَقَدْ قَرَأْتُ مَا بَيْنَ اللَّوْحَيْنِ فَمَا وَجَدْتُ فِيهِ مَا تَقُولُ قَالَ لَئِنْ كُنْتِ قَرَأْتِيهِ لَقَدْ وَجَدْتِيهِ أَمَا قَرَأْتِ وَمَا آتَاكُمْ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانْتَهُوا قَالَتْ بَلَى قَالَ فَإِنَّهُ قَدْ نَهَى عَنْهُ قَالَتْ فَإِنِّي أَرَى أَهْلَكَ يَفْعَلُونَهُ قَالَ فَاذْهَبِي فَانْظُرِي فَذَهَبَتْ فَنَظَرَتْ فَلَمْ تَرَ مِنْ حَاجَتِهَا شَيْئًا فَقَالَ لَوْ كَانَتْ كَذَلِكَ مَا جَامَعْتُهَا

 Алқама Абдуллоҳдан (Ибн Масъуддан, чунки мусталаҳул ҳадисга кўра, ҳадис санадларида Абдуллоҳ исмининг ўзи келса, ундан Абдуллоҳ ибн Масъуд тушунилади – Муслим), Абдуллоҳ айтади: “Чирой учун вашм қилдирган (териси устига игна билан ёздириш, татиуровка) ва қилганни, (юзидаги) тукларини терганни ва тишларини орасини арралатиб очдирганни, яъни Аллоҳ яратганини ўзгартирганларни Аллоҳ лаънатлаган. Бу гап Бани Асад қабиласидан Умму Яъқуб деган бир аёлга етиб борди ва у Абдуллоҳнинг олдига келди ва “Сен фалон фалондақанги аёлларни лаънатлаган эмишсан, менга шундай гап келди” деди. Абдуллоҳ “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам лаънатлаган, Аллоҳнинг китобида бўлганни нега мен лаънатламас эканман?!” деди. Умму Яъқуб “Китобнинг бошидан охиригача ўқиб чиққанман, лекин сен айтган гапни учратмадим” деди. Абдуллоҳ “Агар Китобни ўқиган бўлганингда учратар эдинг. “وَمَا آتَاكُمْ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانْتَهُوا – Росул сизларга нимани олиб келса олинглар, нимадан қайтарса қайтинглар (Ҳашр. 7)” деган оятни ўқиганмисан?” деди. Аёл “Ҳа” деди. Абдуллоҳ “Росулуллоҳ шу ишлардан қайтарганлар” деди. Аёл “Сени ўзингни аёлинг шу ишни қилаётганини кўрдим” деди. Абдуллоҳ “Бориб кўрчи” деди. Умму Яъқуб бориб кўриб, айтган нарсаси ундай эмаслигини кўриб келди. Шунда Абдуллоҳ “Агар аёлим шундай қилаётган бўлганида у билан бирга ётмас эдим” деди”. Муттафақун алайҳ.

Мазкур ҳукм устида ижтиҳод қилувчиларнинг ҳаммалари шу ҳадисни далил қилган ҳолда, унга нисбатан ўз раъйларини айтадилар.

Аввал бу ҳукм тўғрисида ижтиҳод қилган тўрттала мўътабар мазҳабларнинг раъйларини келтириб ўтаман.

Ҳанафий мазҳабининг буюк мужтаҳидларидан бири бўлган аллома Ибн Обидийн роҳимаҳуллоҳнинг “Роддул Мухтор”ида шундай дейилади: “Юздаги, шу жумладан қош атрофидаги тукларни кетказишдан ман қилиш тўғрисидаги ҳадис аёл ўз эридан бошқаларга чиройли кўриниш учун қилгани ҳолати ҳақида айтилган бўлса керак, чунки агар аёлнинг юзида туклар бўлса ва у кўпайиб кетса, ҳар қандай эрнинг ҳам бунақа ҳолатдаги аёлга нисбатан нафрати қўзийди, ёқтирмайди. Демак, аёл киши юзидаги тукларни териши (қош териш ҳам шу жумладан) ҳаромлиги шаръий ҳақиқатдан анча йироқ деб биламан. Чунки аёлларнинг ўз эрлари учун зийнатланиши, ўзларини чиройли қилишлари матлуб амалдир”.

Моликий мазҳаби фиқҳининг мўътамад китобларидан бири бўлган “Аттож вал Иклил”да аллома Муҳамад ибн Юсуф Ал Ғарнутий роҳимаҳуллоҳ шундай дейди: “Ва Қози Иёз айтади: Оиша розияллоҳу анҳодан аёл киши ўз эрига чиройли кўриниш учун юзидаги тукларни юлиши ёки кетказишига рухсат тўғрисида ривоят қилинган, яъни Оиша бир аёл шу тўғрисда савол сўраб келганида шундай деган: “Азиятларни (яъни эрингга озор берувчи ҳар қандай ҳолатни) ўзингдан кетгиз””.

Шофеъий мазҳаби мужтаҳидларидан аллома Яҳё ибн Шараф Ан Нававий роҳимаҳуллоҳ “Шарҳ саҳиҳи Муслим” китобида шундай дейди: “Юздаги тукларни юлиш, териш. Бу амал шаръан ҳаром, ман қилинган. Илло агар аёлга соқол ёки мўйлов чиқса уни йўқ қилиш ҳаром эмас, балки бу иш мустаҳабдир. Ҳадисда “чирой учун” дейилишига кўра, бу ишни чирой учун эмас, бирон зарурат юзасидан, масалан, касалликни даволаш, ёки бирон айбни йўқ қилиш учун бўлса ҳаром эмас”.

Яна бир Шофеъий мазҳаби мужтаҳидларидан аллома Абул Ҳасан Ал Мовардий Ал Басрий ўзининг “Ал Ҳовий Ал Кабир фи фиқҳи мазҳабил Имоми Аш Шофеъий” китобида шундай дейди: “الْمُتَنَمِّص َاتِ – қошнинг атрофидаги тукларни терувчи аёллардир. Бу тўғридаги ҳадис фирибгар, алдоқчи аёллар ҳақидадир. Чунки эри бор аёллар ўзларини эрлари учун чиройли қилишлари, безанишлари шариат талаб қилган мандуб ишлардандир. Яъни аёл эрига, қул чўри хожасига чиройли кўриниш учун қошларини терсалар, бу ҳаром бўлмайди. Аёллар эрлари учун безанишларига шариат тарғиб қилган, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан “لُعِنَ السَّلْتَاءُ وَالْمَرْهَاءُ فَالسَّلْتَاءُ – ўзига чирой бериб бўянмайдиган ва чирой учун сурма қўймайдиган аёллар лаънатлангандир” деган маънода ҳадис ривоят қилинган”.

Ҳанбалий мазҳаби мужтаҳидларидан Али ибн Сулаймон Ал Мардовий роҳимаҳуллоҳ “Ал Инсоф фи маърифати рожиҳ минал хилоф”  номли китобида шундай дейди: “Юздаги тукларни, шу жумладан қош атрофидаги тукларни ҳам, териш. Бу амални Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ жоиз деган. Ҳадисда келган наҳийни фирибгарликка алоқадор деб тафсир қилган. “Ғуния” китобида эрнинг талаби билан аёл қошини териши мумкинлиги айтилган”.

Бугунги кунимиздаги мужтаҳидлар раъйларига келсак. Кўп ўринларда жумҳур раъйларини ифодалаши айтиладиган, дунёга машҳур Қувайт вақф вазирлигининг “Алмавсуъа алфиқҳия – Фиқҳ энциклопедияси” китобида шундай дейилади: “Жумҳур уламоларнинг фикрича, эри бор аёлдан бошқасига қоши атрофидаги тукларни териши жоиз эмас. Илло агар қоши атрофидаги тукларни олишга бирон зарурат тақозо қилса, касаллик ёки айбни йўқотиш каби, бундай ҳолларда эрсиз аёлга ҳам жоиз. Бу ишни ман қилган ҳадис эса, эри ўлган ёки йўқолган каби, безаниши жоиз бўлмаган аёлларга айтилган. Эри бор аёл эри учун безаниб, чиройли бўлиб қошини теришини жумҳур уламолар жоиз дейишган. Чунки бу иш эри учун безаниш ҳисобланиб, шариат бунга тарғиб қилган. Бунинг далили: Бакра бинт Уқбадан ривоят қилинади, у Оиша розияллоҳу анҳодан юздаги тукларни олиш ҳақида сўраганида Оиша “Агар эринг бор бўлса, иккала кўзинг устини (кўз қовоғи) имкон қадар чиройли қилишга ҳаракат қилгин. Муслимнинг “Саҳиҳ”и ва унинг Нававий ёзган шарҳидан”.

Бу тўғрида менинг раъйим. Юқорида келтирилган, қош терганни Аллоҳ лаънатлагани ҳақидаги ҳадисда зоҳирига қаралганда мутлақдек, яъни ҳар қандай аёл қошини териши мумкин эмас, деган маънода турибди. Бироқ ҳадиснинг ўзида чирой учун шу ишни қилиш ман қилингани айтилмоқда ва ҳоланки шариат аёлларнинг эрлари учун безанишини талаб қилган. Аёлни эри талаб қилганидек ҳолатда бўлишини эрнинг аёли устидаги ҳаққи қилган.

قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : خير النساء التي تسره إلى نظر، وتطيعه إذا أمر، ولا تخالفه في نفسها وماله بما يكره

 Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Аёлларнинг энг яхшиси, (эри) унга қараганда ҳурсанд қиладиган, бирон ишга буюрса итоат қиладиган, нафсини олдинга қўйиб, эрига ва эрининг молига нисбатан эри ёқтирмайдиган хилоф иш қилмайдиган аёллардир”. Термизий ва Ахмад ривояти. Ҳасан, саҳиҳ.

Ушбу ҳадисдан кўриниб турибдики, аёл киши эри ёқтирмайдиган ҳолатда бўлиши яхши эмас. Ҳар қандай эр кишига, албатта, ўзига оро бериб безанган, имкони борича чиройини кўрсатган аёл ёқади. Ва табиийки, аксар эрларга аёлининг юзларида, ёки қошининг атрофларида ҳам, тукларнинг кўп бўлиши ҳам ёқимли ҳолат эмас, зеро Аллоҳ Таъоло юздаги тукни фақатгина эркакка кўрк ва чирой қилиб берган. Шуни ҳисобга олиб, агар эр аёлини қоши атрофидаги тукларни териб, қошини чиройли қилишини ихтиёр қилса, аёл учун бу иш мандуб – савоб ажрга сабаб бўлувчи ишдир. Булардан билиндики, ман қилиш ҳадисидаги аёллар маъноси мутлақ ҳар қандай аёл эмас, фирибни ният қилган, ёки бегонага ўзини кўз-кўз қилишни қасд қилган аёлларга қайдланиб, эри бор аёллар бундан истисно бўлди.

Аллоҳ яратганни ўзгатирганлар – الْمُغَيِّرَاتِ خَلْقَ اللَّهِ га келсак.

وَلَأُضِلَّنَّهُمْ وَلَأُمَنِّيَنَّهُمْ وَلَآمُرَنَّهُمْ فَلَيُبَتِّكُنَّ آذَانَ الْأَنْعَامِ وَلَآمُرَنَّهُمْ فَلَيُغَيِّرُنَّ خَلْقَ اللَّهِ ۚ

 “Уларни адаштираман, хом хаёлларига соламан, уларга амр қилсам, чорваларнинг қулоқларини кесарлар ва уларга амр қилсам, Аллоҳнинг яратганини ўзгартирарлар”. (Нисо. 119) яъни Шайтон Аллоҳнинг ғазабига учраб қувилганида мана шундай деган эди. Бундан билинадики, Аллоҳнинг яратганини ўзгартириш Шайтоннинг амрига бўйсуниш экан. Лекин бизнинг ўрганаётган мавзумиздаги аёлларнинг чирой учун қош теришларини Аллоҳнинг яратганини ўзгартириш, деб эътибор қилиш ўринли бўлмайди. Бунинг сабаби, шариатда аёллар эрларига чиройли кўриниш учун сочларини кесишлари жоиз, агар шу ҳолатни эр талаб қилса, мандуб савобли иш деб ҳисобланади.

Бунинг далили

أبي سلمة بن عبد الرحمن رحمه الله قال : كَانَ أَزْوَاجُ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَأْخُذْنَ مِنْ رُءُوسِهِنَّ حَتَّى تَكُونَ كَالْوَفْرَةِ

 Абу Салама ибн Абдурраҳмон Пайғамбар алайҳиссалом аёлларининг олдига кириб юрган вақтидаги ҳолатдан (яъни ёшлиги) ривоят қилиб айтади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларининг сочлари ҳудди вафра каби бўлар эди”. Муслим ривояти. “вафра” деб араб луғатида сочнинг узунлиги қулоқнинг юмшоғи ва елка оралиғида бўлишига айтилади. Бундан Пайғамбар алайҳиссаломнинг аёллари сочларини кесганлари билинади. Демак, оятдаги “Аллоҳ яратганни ўзгартирувчилар” аёллар эрлари учун чиройли бўлиш мақсадида соч кесишлари, ёки қош теришлари каби ишларни қилган аёлларга тегишли эмас.

Бундан ташқари шариат эркак аёлни ажратмай, ҳаммага бир ҳилда тирноқлар, қўлтиқ тагидаги туклар, икки оёқ ўртасидаги қовуқ тукларини олишга буюрган. Агар оятни умумий қилинса, бу ишлар ҳам Аллоҳнинг яратганини ўзгартириш бўлиб қолади. Демак, оятдаги “Аллоҳнинг яратганини ўзгартирувчилар”дан мурод бошқа нарса экан. Хозир ушбу муродни нима экани ҳақида айтиб ўтишнинг хожати йўқ менимча.

Энди Қувайт вақф ишлари бошқармасининг “Фиқҳ энциклопедияси”да бу ишни жоизлигига далил қилиб келтирилаётган Оиша розияллоҳу анҳонинг сўзларига келсак. Имом Муслимнинг “Саҳиҳ”ида бундай ҳадис келмаган. Бу ҳадисни Ибн Саъд ўзининг “Табақот ул Кубро” китобида ривоят қилган. Ушбу ҳадиснинг ровийлари барчаси саҳиҳ ишонарли одамлар бўлсада, Бакра бинт Уқбанинг ўзи тўғрисида маълумот йўқ, у мажҳул ровий ҳисобланади.

Хулоса қилиб айтидаган бўлсак, аёллар фақатгина эрига чиройли кўриниш учун қошларини териши, қош атрофидаги тукларни олиши жоиз, агар эр буни талаб қилса, мандуб савобли иш. Валлоҳу аълам.

Ҳизб ут – Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим

05.10.2016й.

Tagsсаволга жавобҚош териш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Референдум спектаклидан кейин сайлов спектакли

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мисрдаги қашшоқликка бойликнинг озлиги эмас, ҳокимлар хиёнати сабабчидир

  • МАҚОЛАЛАР

    Эй мусулмон Уммати, жиноятчи Каримов зиндонларидаги мўъмин фарзандларингиз вахшийларча қийноққа солиниб, жирканчларча хорланмоқдалар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 30.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 29.05.2026

    МУСУЛМОН ЮРТЛАРИДАГИ СУВ ЙЎЛЛАРИ – ЖАҲОННИНГ СТРАТЕГИК КАЛИТИ

  • 29.05.2026

    ПЕКИН САММИТИ: ТРАМПНИНГ МУТАКАББИРЛИГИ ХИТОЙ ДЕВОРИ ОСТИДА ҚОЛДИ

  • 29.05.2026

    ГАРДАНИДАГИ СОТҚИНЛАР ЗАНЖИРИНИ ПАРЧАЛАШ ФУРСАТИ КЕЛМАДИМИ?!

  • 29.05.2026

    ЭЙ МУСУЛМОН ҚЎШИН: СИЗ УММАТ ҚЎРҒОНИ ЭМАСМИДИНГИЗ?!

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/