| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Бош котиблар учрашуви режим тил бириктирувига хизмат қилади

Бош котиблар учрашуви режим тил бириктирувига хизмат қилади

By htadmin
01.10.2020
857
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Бош котиблар учрашуви режим тил бириктирувига хизмат қилади

Фаластин масаласига хизмат қилмайди

Доктор Иброҳим Тамимий

Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак

Фаластин заминидаги матбуот бўлими аъзоси

Кеча пайшанба кечқурун Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос Фаластиндаги барча фракцияларнинг, шу жумладан, Ҳамас ва Исломий Жиҳод ҳаракатларининг бош котиблари билан учрашди. Рамаллоҳ билан Байрут шаҳарларидаги президентлик қароргоҳларида видеоконференц-алоқа орқали ўтказилган учрашувда бир неча муаммо ва масалалар муҳокама қилинди. Улардан асосийси, Фаластин режимининг яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш тўлқинида Фаластин масаласига нисбатан қарашлари, Фаластин Озодлик Ташкилоти вазияти ва сулҳ-ярашув масаласи ҳақида бўлди.

Ушбу масалаларга ва улар билан боғлиқ бошқа масалаларга назар ташланадиган бўлса, бу учрашувнинг режимга ва унинг пайсалга солиш режаларига хизмат қилиши, Фаластин масаласига асло хизмат қилмаслиги аён бўлади.

  • Режимнинг мавжуд нормаллаштириш кетаётган вақтда Фаластин масаласига нисбатан қараши:

Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос ўзининг ушбу учрашувини очиш нутқида икки давлат ечими лойиҳасига, халқаро қонунийликка, БМТ ва унинг Хавфсизлик Кенгаши қарорларига содиқлигини таъкидлади. Араб давлатлари ташаббусига риоя қилиш ҳақида такрор-такрор гапирар экан, «Мен тўла халқаро қонунийликни истайман, биз БМТ раҳнамолиги остида тинчлик халқаро конференциясини ўтказишга тайёрмиз, чунки халқаро қонунийлик ва араб давлатлари ташаббуси қарорларига асосланган жиддий музокаралар шу конференция орқали бошланади», деди. Аббоснинг таъкидлашича, Амирликларнинг яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш келишувидаги муаммо унинг араб давлатлари ташаббуси билан мувофиқлашмаган ҳолда имзоланганлигидир. Чунки ушбу ташаббус матнида нормаллаштириш ортидан 1967 йил босиб олинган ерларда «тинчлик муқобилида ер тамойили» асосида Фаластин давлатини барпо қилиш айтилган. У жумладан «Агар Фаластин масаласи ҳал этилса, ҳар бир араб мусулмон Исроил билан муносабатларни нормаллаштириши мумкин бўлади, бунга монелик йўқ», деди. Унинг бундай таъкидлашлари ва қайта-қайта баёнот беришларидан Американинг икки давлат лойиҳасига нақадар содиқ эканлиги, уни Фаластин аҳли ва барча фракцияларнинг истаги қилиб кўрсатишга уринаётгани яққол кўриниб турибди!

Ҳамас ҳаракати фикри ҳам конференция ҳақидаги таклифга уйғун келмоқда. Бунга айни ҳаракатнинг сиёсий бўлими раиси ўринбосари Солиҳ Орурийнинг мана бу сўзлари мисол бўлади: «Бу конференцияда асосан Фаластин масаласи кўтарилади. Ушбу учрашувимиз эса, Фаластин бирлигини қуришдан бошлаб, босқинчиликка барҳам бериш, мустақиллик ва миллий ҳурриятга эришиш, пойтахти Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини тиклаш ва 194 рақамли қарорга мувофиқ қочқинларни қайтаришгача хизмат қилади». Аммо Исломий Жиҳод ҳаракати, гарчи учрашувда иштирок этиб, уни олқишлаб, у ерда айтилган амалиётнинг муваффақиятини талаб қилган эса-да, бироқ икки давлат лойиҳасидан ўзини олиб қочди ва баёнот чиқариб, унда «денгиздан дарёга қадар чўзилган Фаластинга амал қилишини, унинг муқаддас тупроғидан заррасидан ҳам воз кечмаслиги»ни таъкидлади.

  • Фаластин аҳлининг ягона ва қонуний тамсили ҳисобланган Фаластин Озодлик Ташкилоти ролини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш:

Учрашув чоғида Фаластин раҳбари ўзининг қарийб бир соатлик нутқида бир неча марта Фаластин Озодлик Ташкилоти ролига эътибор қаратди. Унинг араб давлатларига йўллаган баённомасида бундай сўзлар келган: «Ҳеч кимнинг биз ҳақимизда гапиришга ҳаққи йўқ, фақат биз гапирамиз, араблар эса, биз орқали ва фақат бизнинг позициямиздан келиб чиқиб гапиришлари мумкин. Фаластин масаласида фақат биз сўзлаймиз, фаластинлик халқ номидан биз гапирамиз. Ўсдик, улғайдик, дея олмайдиган вақт орти қолди, энди бировнинг васийлигига ҳам, ҳимоясига ҳам муҳтож эмасмиз, дейишимиз вақти келди. Биз ўзимизни, ўз масаламизни ва халқимизни ҳимоя қилишга қодирмиз». Ички баённома фракцияларга қаратилди. Унда Озодлик Ташкилотининг қандай таъсис этилгани, «кураш» тарихи, унинг асл-ҳақиқий ва асосли ташкилот бўлиб, ҳеч ким ундан ўтишга ёки унга альтернатива бўлишга лойиқ эмаслиги айтилди. Озодлик Ташкилоти Фаластин халқининг бирлаштирувчи маънавий уйи эканлиги, барча юртдошлар ва фракциялар уни ҳимоя қилиш, кучайтириш ва барча фаластинликлар билан диаспораларни битта ватанда ўз бағрига олишини таъминлаш учун саъй-ҳаракатларини бирлаштирмоғи даркорлиги таъкидланди».

Ушбу баённомага Ҳамас қуйидагича жавоб қилди: «Фаластин Озодлик Ташкилотини қайта қуриш ва ислоҳ этишни тезлаштириш лозим. Токи, ташкилот барча фаластинликлар ва уларнинг барча фракцияларию таркибий қисмларини истисносиз равишда ўзида жамловчи рамкага ҳамда ҳар бир фаластинликнинг ҳуқуқий тамсилига айлансин».

Солиҳ Орурийга кўра, конференциядаги энг кўзга ташланган натижа, «фаластинлик халқни беш ҳафта ичида Озодлик Ташкилотига бирлаштириш учун келишилган вазифаларни бажариш ва татбиқ қилиш лозим». Унинг қўшимча қилишича, «ушбу учрашув барча фаластинлик ватандошни Озодлик Ташкилоти байроғи остида уйғониши учун янги қадам бўлиб қолмоғи даркор».

Исломий Жиҳод ҳаракати позицияси ҳам Ҳамасникидан фарқ қилмади. Чунки у ҳам «Фаластин Озодлик Ташкилоти барча фаластинлик кучларни ўз ичига олиши ва тамсил этиши учун келишилган принципларга мувофиқ уни қайта тиклаш ва фаоллаштириш»га чақирди.

  • Сулҳ:

Фаластин режими раҳбари Аббос «ишни шу ердан бошлаймиз», дея учрашувни бўлинишга чек қўйиш сари ташланган биринчи қадам, дея баҳолади. Учрашув чоғида бўлинишга якун ясашга ҳамда келгуси парламент ва президентлик сайловлари орқали миллий ҳамкорлик алмашишга даъват қилди. У Ғазода давлат йўқ эканини ва Ғазосиз ҳам давлат йўқлигини таъкидлади. Сўзи ниҳоясида муайян муддатда ва барчанинг иштирокида бўлинишга қарши курашга ҳамда манфаатларни рўёбга чиқариб, миллий ҳамкорликни ривожлантиришга чақирди. Шунингдек, у Фатҳ ва Ҳамасдан «битта халқ ва битта сиёсий низом» принципига асосан бўлинишга якун ясаш механизмини маъқуллаш учун диалог бошлашни талаб қилди.

Учрашувда кўрилган ушбу ҳужжатларнинг асосийларига эътибор берилса, режимнинг учрашувдан қуйидагиларни мақсад қилаётганини кўриш мумкин:

  • Икки давлат лойиҳасини барча фракцияларнинг талабига айлантириш, уни татбиқ қилиш осон бўлиши учун барча фаластинликларнинг ягона талаби қилиб кўрсатиш ва Фаластин масаласини йўқ қилиш. Шунингдек, режим ўзининг хиёнат ботқоғига Жиҳод ва Ҳамас ҳаракатларини ҳам ботирмоқчи. Зеро, бу хиёнат муборак Фаластин заминининг аксар қисмидан воз кечиш ва Фаластин масаласини йўқ қилиш учун Американинг икки давлат лойиҳасига мувофиқ ҳаракат қилишдан иборат.
  • Озодлик Ташкилоти ролини кенгайтириш ва уни ўз соясида барча фракциялар, шу жумладан Ҳамас ва Жиҳод ҳаракатларини бирлаштирувчи ягона ташкилотга айлантириш ҳамда «Фаластин халқининг қонуний ва бирдан-бир тамсили», деган даъвони мустаҳкамлаш. Токи, Фаластин масаласининг ақидавий ва исломий кенг ҳайбатини торайтириб, уни ён берувчи хоин Ташкилотнинг кичик масаласига айлантириш осон бўлсин, шу орқали душманлар учун айни масалани йўқ қилиш орқали яҳудий вужуди манфаатини мустаҳкамлаш қулайлашсин.
  • Озодлик Ташкилотини гўё бўлинишга алоқаси йўқ, балки бирлик тарафдори қилиб кўрсатиш. Бироқ, бундан сайловларга кириш кўзланган. Шу нарса аёнки, сайловлар натижаси босқичига ва Ғарб лойиҳаларига хизмат қилувчи режимлардан бошқасини олиб келмайди.

Бу учрашув ҳам Фаластин масаласини йўқ қилиш учун режимнинг қатор тил бириктирувларидан бири эканига асло шубҳа йўқ. Аслида, мухолифат фракцияларининг унда қатнашмасликлари керак эди, Ғарб ва унинг хоин режимига, лойиҳаларига, айниқса, икки давлат лойиҳасига ишонмасликлари, уни олқишламасликлари, унда айтилган нарсаларга қўшилмасликлари лозим эди. Шунингдек, улар бундай сиёсий қопқондан эҳтиёт бўлиб, унга илинишдан сақланишлари керак. Акс ҳолда, ўзларидан олдин айни қопқонга анави Озодлик Ташкилоти илинган каби илинишлари ва очиқ зиён кўргувчилардан бўлишлари мумкин. Ўшанда кўзларини очиб қарасалар, ўзларини фақат Ғарбнинг режалари ва лойиҳалари бўйича қадам ташлаётганларига гувоҳ бўладилар. Шу боис, улар ўз муробитликлари ва жиҳодларига амал қилмоқлари лозим. Шояд, Аллоҳ ушбу Умматга бутун армияларини ҳаракатга келтириб, яҳудий вужудини илдизи билан қўпориб ташлаш билан Фаластинни ва мусулмонларни унинг ёмонлигидан қутқарувчи холис бир имом-халифа барпо этишига изн берса.

Роя газетасининг 2020 йил 9 сентябр чоршанба кунги 303-сонидан

0
0

Related posts:

Аббос режими ўз хоинлигини келаси авлодларимизга ўргатмоқчи! БМТ босқинчиликни мустаҳкамлаш йўлидир Шом қўзғолони тил бириктирувлар ва ёрдамсиз ташлаб қўйишларга қарамай давом этади Американинг яҳудийлар қураётган турар жойларни «қонуний», деб тан олишига ойдинлик киритиш
TagsИсломий Жиҳод ҳаракатлариМаҳмуд Аббостил бириктирувФаластин
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳар бир ишнинг ибтидоси машаққатли бўлади…

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ўзбек режими Ғазони босиб олиш кенгашига қўшилди

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Яҳудийларнинг жиноятларини тўхтатиш учун миллий давлат чегараларини йўқ қилиш ва мусулмон қўшинларини Халифалик байроғи остида бирлаштириш лозим

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/