Саудлар режими Риёз келишувини татбиқ қилишда қатъий турган бўлса, Ҳодий ҳукумати ва ўтиш даври кенгаши уни тўхтатишга ҳаракат қиляпти

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Саудлар режими Риёз келишувини татбиқ қилишда қатъий турган бўлса, Ҳодий ҳукумати ва ўтиш даври кенгаши уни тўхтатишга ҳаракат қиляпти
Доктор Абдуллоҳ Бозайб қаламига мансуб
Яман жанубидаги ўтиш даври кенгаши кучлари билан Абдуроббиҳ Мансур Ҳодий кучлари ўртасида яна жанглар бошланди. Ўтиш даври кенгашини Бирлашган Араб Амирликлари тузган бўлса, Абдуроббиҳни Британия ўлган Али Солиҳнинг ўрнига Форс кўрфази давлатлари ташаббуси шартномасига мувофиқ олиб келган. Ушбу ташаббус шартномасига эса, Халқаро Хавфсизлик Кенгашига доимий аъзо беш давлат раҳнамолик қилади. Жанг қилаётган икки томон ўтган йили Риёзда «Риёз келишуви»га имзо чекишган. Келишув матнида ўтиш даври кенгаши ҳарбий ва сиёсий доирада Абдуроббиҳ Ҳодий ҳукумати таркибига кирсин, дейилган. Шу билан ўтиш даври кенгаши Абдуроббиҳ ҳукумати ичига қоришиб, ўзининг мустақил вужуд сифатини йўқотади.
Дарҳақиқат, Риёз келишувини имзолаш Саудия Арабистонининг тузоғи бўлиб, бу мамлакат ўзининг ахборот воситаларини ишга солган ҳолда, барча диққат-эътиборни Ямандаги кенг қамровли ечимга қаратишга муваффақ бўлди. Бу келишувни Трамп ҳам олқишлади ва уни «мамлакат сиёсатидаги ғалаба», дея баҳолади.
Саудиянинг айни келишув имзоланишидан кўзлаган мақсади, ўтиш даври кенгаши билан қонуний ҳукуматни кенг қамровли ечим музокараларида битта вужудга айлантириш бўлди, шу шарт биланки, бу вужуднинг иккинчи томонида Ҳусийлар турсин. Шу билан Саудия Ҳусийларга ҳокимиятнинг ҳеч бўлмаганда ярмини эгаллашларини таъминлаш билан хўжайини Американинг Ямандаги манфаатларини кафолатлаб бермоқда. Бу худди Ливандагидек бўлди… Чунки Саудия у ерда ҳам Эрон Ҳизбининг ҳокимиятдан кенг жой эгаллашини таъминлаб берган. Саудия Ҳусийларга қарши жанг қилишдан бир кун ҳам манфаатдор бўлмаган. Аксинча, у Араб давлатлари коалициясига етакчилик қилиш орқали Ҳусийларни мудофаа қилди ҳамда Яман бўйлаб кенгайишларига ёрдам берди. Бир вақтнинг ўзида, Америка Ҳусийларга БМТ ва Халқаро ташкилотларда худди Ҳодий ҳукумати ваколатига тенг сиёсий ваколатни таъминлаб берди.
Ҳақиқатдан ҳам шундай бўлди. Саудия Ямандаги курашувчи иккала томонни Риёзга боришга ва «Риёз келишуви»га имзо чекишга мажбур қилди. Чунки бу келишув Америка режасини бажаришга замин тайёрлайди.
Бироқ низолашаётган иккала томон ҳам Риёз келишувига имзо чекилган биринчи кундан бошлаб уни бажаришга ҳаракат қилгани йўқ, аксинча, иккаласи ҳам унга тормоз беришга уринди. Адан, Абин, Шабва ва Сақтарийда икки томон кўплаб фойдасиз қонлар тўкишди. Буни Риёз келишувига тўсқинлик қилиш ва Британиянинг Ямандаги манфаатига хизмат қилиш мақсадида қилишди. Чунки Абдуроббиҳ Ҳодий ҳукумати ҳам, ўтиш даври ҳукумати ортида турган Амирликлар ҳам Британиянинг малайларидир. Аммо ўртадаги қурбонлар эса, том маънода Яман аҳли бўлди. Чунки Абдуроббиҳ Ҳодий ҳукумати юрт ташқарисида яшайди. Амирликлар етакчилари билан ўтиш даври кенгаши етакчилари ҳам худди шундай. Уларнинг ҳаммаси юрт ичкарисига ўз аскарларини «экиб» қўйиб, ўшалар қўли билан қонларни дарё қилиб оқизишди, эҳтиромли нарсаларни топташди, вайронагарчиликдан қолган ерларни ҳам вайрон қилиб, Ҳусий жангарилар ҳам қилмаган бузғунчиликларни содир этишди!
Бугун Абин билан Сақтарийдаги қилмишлар ҳам ўша Риёз келишувига тўсқинлик қилиш ҳаракатларининг бир қисмидир. Бир вақтда, Саудия ҳам айни келишувни амалга оширишга қаттиқ уринмоқда. Уринишларининг навбатдагиси – Рейтер хабарида айтилганидек – яқинда Саудия қонуний ҳукумат била ўтиш даври кенгаши ўртасидаги курашларга якун ясаш учун асос таклиф қилди.
Эй Яман аҳли!
Шундай қилиб, демак, душман кимлиги сизга аён бўлди: улар маҳаллий томонлар ва уларнинг етакчилари (қонуний Абдуроббиҳ, Ҳусийлар ва ўтиш даври кенгаши)дир… Буларнинг барчаси сизга таниш етакчилар. Уларнинг ўтган тарихини ҳам, ҳозирги кунда сизнинг қонингизни тўкишаётганини ҳам яхши биласиз. Сизни ғамхўрлик билан бошқариш керак, деган нарса бир кун ҳам уларнинг хаёлларига келган эмас. Мана, сизни бошқариш керак бўлган оддий ҳаётий таъминотлар ҳам йўқ: на электр бор, на сув, на ёқилғи, на газ таъминоти, кўчаларингиз, касалхоналарингиз яроқсиз аҳволда. Устига-устак, бу қароқчилар нефт, газ… каби бойликларингизни ўғирлаб, хориждаги хўжайинларига етказиб беришяпти… Бу қароқчи етакчилар душманимизни устимиздан ҳукмрон қилиб қўйишди. Ваҳоланки, бундай қилишдан Аллоҳ Субҳанаҳу қаттиқ қайтарган:
﴿وَلَن يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً﴾
«Аллоҳ ҳаргиз кофирларни мўминлар устидан ҳукмрон қилмагай» [Нисо 141]
Роя газетасининг 2020 йил 1 июл чоршанба кунги 293-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ