| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

  • Fulbright дастурининг кенгайтирилиши: Таълим ва иқтисодий ҳамкорлик ниқобидаги геосиёсий стратегия

ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
Home›ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ›Сизларга қўшилиш осон экан-у!

Сизларга қўшилиш осон экан-у!

By htadmin
01.02.2024
857
0
Share:

“Зиндон хотиралари” туркумидан

Сизларга қўшилиш осон экан-у!

بسم الله الرحمن الرحيم

    Косон зонасида 2000 йиллари ишлаб чиқариш яхши йўлга қўйилмаган эди. Аристонларнинг атиги юзга яқини ишга чиқади. Қолган 2000 дан ортиқ маҳкумларни эрталабданоқ стадионга олиб чиқиб қўйилади. Кечки саноқдан кейингина ётоққа киришга рухсат берилади… Ўша йиллари 1800 маҳкумга мўлжалланган 12 та баракка (ётоқхона) 2400 дан ортиқ маҳкум жойлаштирилган эди. Шунинг учун ҳар бир ётоқда икки қаватли бўлиши кўзда тутилган кроватлар тўрт қаватли қилиб, бўлиб-бўлиб кўтарилган. Шундай бўлса-да, бир неча ўнлаб маҳкумлар йўлкаларда матрас ташлаб ҳам ётишарди. 159-модда билан қамалганлар учун кроват берилмагани боис, ерда ётувчиларнинг аксари биродарлардан иборат эди. Хуллас, “шоҳ урганни миршаб тепалайди”ган давр бўлгани учун, ўша золим яҳудий раҳбарнинг динимизга бўлган адовати сим орти зона ходимларига ҳам кўчиб ўтганди. Шу сабабдан муомалалари анча дағал. Ҳизб ут-Таҳрирга аъзолиги туфайли қамалганлардан ташқари, энди намозга кирган ёш йигитлар ёки диний суҳбат бўлаётган даврада қатнашиб қўйганлиги учун ўн беш йилга қамаб ташланганлар ҳам талайгина эди. Баъзан шулар ичидаги маҳкумларга кроватлардан жой тегиб қоларди. У ҳам бўлса тўртинчи қаватдан бериларди. Полнинг захидан қутулса-да, лекин икки юзга яқин кишидан чиққан анвойи ҳидлар юқорига кўтарилиб, тонг отгунча бурнини беркитиб зўр-базўр тонг оттирарди…

Ёз чилласи. Зонага қизиган чўл шамоли уриб турибди. Соя бериши мумкин бўлган бир дона қайин ҳам кесиб ташланган. Ходимлар эса бу “бекорчилар”ни банд қилиш учун турли найрангларни режалаштиради. Стадионда барчани 12 қаторга ва энига 46 та маҳкумни номерлаб жойлаштирилиб, ҳар номердаги маҳкум ўз жойида бўлиши шарт эди. Режим эса маҳкумлар устидан кулиш асосига қурилган. Масалан, тонгданоқ стадионга ҳайдалган маҳкумларни – эрталабки физзарядка учун сафланганларида – атайлаб  “жип-жип, жўжаларим” мусиқаси остида ўрнида туриб югуртириларди. Ким сакраб, мусиқа садосига мос югурмаса, унга чора кўриларди. Бундай томошани кўриб роҳатланиш учун деярли барча ходимлар стадион атрофида “ҳа, жўжаларим, сакраларинг!” дея мазах қиларди. Бундай масхарадан бош тортганларни рўйхатга олиб, эрталабки саноқ тугагач, кун иссиғида стадион бўйлаб то тушлик вақтигача “шагать” қилдириларди. Ёки зона четидаги кенгликда ер ковлатиб, лой қилдириб гувала, ғишт қуйдириб эртасига яна ўша ғиштларни чуқурга қайта кўмдириларди…

Баъзан яхшироқ смена ишга келганида қуёш тиғидан сояли секторга киритилиб, ўз ҳолимизча ташлаб қўйилади. Маҳкумлар бизларни ўз давраларига чорлаб суҳбат қуришади. Табиийки, улардан оламни ўзгартириши мумкин бўлган фикрлардан тезгина таъсирланиб, намозни ҳам бошлаб юборганлари пайдо бўла бошлади. Шундайлардан бири Тошкент туманларидан бирида яшовчи  Р. исмли йигит эди. У биздан эшитганларини бошқа давраларда зона “тили”да сўзлаб чарчамасди. Бир куни у менга: “Ака, мениям шу йўлга аъзо қилмайсизларми, ахир намозни бошлаган бўлсам, даъватни мен ҳам ёйиб бораётган бўлсам, сизлардан нима фарқим бор?” – деди. Мен унга: “Сиз инша Аллоҳ бизлардансиз”, – дедим. Қаноатланмади ва “Бу йўлга киришда қасам ичилар экан-ку?!” деди. Унинг наздида бу йўлга киришда қандайдир расмий ёзув-чизув ҳам бўлиши керак эди. Бир куни у омманинг ичида “Мен манави биродарларданман” деса бўладими! Уни дарҳол ҳаммадан ажратиб, роса дўппослашди. Омма олдида барчага ибрат бўлсин, деб савалашганди, акс натижа берди. У каби саваланадиганлар кўпая бошлади. Чатоқ смена кунлари “жўжаларим”га сакрамаган биродарларимиз сафлари тобора у кабилар билан тўла бошлади. Натижада эрталабки ўша мусиқа олиб ташланди. Бу ҳам ҳалиги  “қайсарлар”нинг обрўсини кўтариб қўйди. Даъватнинг тобора ёйилишига қарши тузилган ҳар қандай чоралар муассасанинг зиддига кетадиган бўлди. Кимки биздан таъсирланиб сафимизга қўшилса, деярли биз билан баробар режимга дучор қилинди. Ўша йигит биздан бироз ўпкалагандек эди. Сабаби унинг Ҳизбга аъзо бўлиш талаби жавобсиз қолаётганди. Мен уни юпатишга уриниб кўрдим. Юпанди. Ҳатто чеҳраси ёришиб кетди ва: Росулуллоҳ ﷺ: “Кимни севсанг, Қиёматда ўша билан бирга тириласан” деганлар деб айтинг, дегандим, у бу сўзларни такрорлади. Шу-шу у яна даъватга киришиб кетди… Бир йил ўтмай мени бошқа зонага юборишди. Орадан тўққиз йил ўтиб ўша йигитни Навоий зонасида учратдим. Кўришдик. Эслашдик. Гап орасида кўкрак белгисидаги исм,  фамилия ва 159 ст. ёзувини ўқиб ҳайрон бўлдим. Ва ундан:

– Сизни статьянгиз 169 эмасмиди? – деб сўрагандим, у бир жилмайиб:

– Ака, сизларга қўшилиш осон экан-ку! – деди

– Хўш?

– Мелисаларнинг ўзи раскрутка қилиб, сафингизга қўшиб қўйди, – деди. Мен ҳам ҳазил қилиб:

– Қасам ичдингизми? – дегандим,

– Ҳа, судда қасам ичдим, – деб кулди. Мен унга:

– Судья ичирдими? – дея ҳазилда давом этдим.

– Ҳа! Суд залидан чиқиб кетасан, қайтдим деб қасам ич, деганди, мен: “Аллоҳга қасам ичиб айтаман, бу йўлдан асло қайтмайман”, – дедим.

Мен унга бир пачка “тошкент чой”ни ҳадя қиларканман, елкасига қоқиб:

– Қасам ичишни ўргатинг дейсиз, ўзингиз мендан ҳам зўр биларкансиз-ку”, – деб кулишиб, чифир бакни сувга тўлатиб чойхонага кириб кетдик. Бандаси ҳиммат камарини маҳкам боғласа, Аллоҳ таоло, албатта, тавфиқ беради ва қарабсизки ҳаммаси осон.

فَمَن يُرِدِ اللَّهُ أَن يَهْدِيَهُ يَشْرَحْ صَدْرَهُ لِلْإِسْلَامِ

– “Аллоҳ кимни ҳидоят қилишни истаса унинг кўнглини Ислом учун кенг қилиб қўяр”.                                                         (Анъом:125)

(Қасами ноёб укамизни эслаганим – ўша хотиралардан)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Зайниддин

01.02.2024й

TagsСизларга қўшилиш осон экан-у!“Зиндон хотиралари” туркумидан
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    ЭЙ МУСУЛМОН ҚЎШИН: СИЗ УММАТ ҚЎРҒОНИ ЭМАСМИДИНГИЗ?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Илмоний бошқарув остида муниципал сайловларда ўз номзодини қўйиш ва сайлаш билан қатнашиш ножоиз

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон санкциялар даврида Россия учун тирқиш ўрнида кўрилмоқдами?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • 15.06.2026

    РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/