Қўшимча посилка учун…

“Зиндон хотиралари” туркумидан
بسم الله الرحمن الرحيم
Инсон кўтариши оғир нарсалардан бири туҳмат, уйдирма ва буҳтонлардир. Афсуски, Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари Ўзбекистон қамоқларида 25 йилдан бери ҳануз ўтирган бўлсада, зиндон ва унинг ташқарисидаги йигитларимиз хусусидаги тухматлар ҳалигача тингани йўқ. Телевидения ва матбуотларда зонадаги йигитларни "қайтдим", "тўғри йўлни шу ерда танидим, адашган эканман, мени кечиринглар" деган мавзуларда уюштирилган саҳна кўринишлари бериларди. Тўғри, 25 йил 25 кун дегани эмас. Режим эса йигитларимиз учун бошқаларга қўйилган умумий режимдан фарқли ҳолда тузилган бўлиб, анча оғир кўринишда. Шариатимиз бундай ғойриинсоний қийноқлар олдида бир қанча руҳсатлар белгилаган ва улардан фойдаланганларни асло қораламаган. Орамизда кимдир Аммор ибн Ёсир розиаллоҳу анҳу воқеасини далил қилиб амал қилса, уни ҳеч ким маломат қилмаган ва маломат қилишга ҳаққи ҳам йўқ. Аммо зона саҳналарида театрлашган, қисқа кўринишларда рол ўйнаган маҳкумларнинг аксари Ҳизбга умуман алоқаси йўқ маҳкумлар бўлишганини ҳамма ҳам билавермайди.
Қўшимча посилка учун…
Тошкентдан келган комиссия аъзолари ҳар доимгидек формали, формасиз, саллали ва кепкали, йўғон-ориқ, баланд- паст кишилар эди. Бир қарашда тамошогоҳ тўрида безатилган стол атрофидагиларни "ранг-баранг" алфозда туришига қараб бирор тоифа кишилари деёлмайсиз. Милиция десангиз, саллалилар уларга ножинсдай, домлалар десак, формалилар фикримизни қувватламаётгандек гўё. Аммо ташқаридан шунақа кўринсада, мақсадлари бир хил – “адашганлар”ни "тўғри йўл"га солиш эканлиги аниқ.
"Хозяин"нинг ишораси билан очилган саҳна пардаси ортидан олти қатор маҳкумлар кўриниб, гимн мусиқаси чалина бошланди. Бир ойдан зиёд ишга чиқарилмай яхши едирилиб, яхши кийдирилган маҳкумлар бор овози билан "серқуёш"лаб кетдилар. Кейин бирин-кетин қўшиқлар ва орада бир-иккита саҳна кўринишлари ижро қилинди. Ҳаммаси жойида кетаётганди, бирданига саҳнада қабристон кўриниши ифодаланиб, дўппайган "қабр" устига "отажоним" деб бир маҳкум йиқилиб йиғлай бошлагач, бутун залдаги томошабин аристонлар ёппасига кулиб юборишди. Аслида саҳна комедия эмас, тўқима трагедия кўринишида бўлсада, маҳкумларнинг кулгуси уни комедия кўринишига айлантириб юборди. Ҳатто тилни яхши тушунмаган русийзабон маҳкумлар ҳам қотиб-қотиб кула бошлашди. Атрофдан янграган оперларнинг "жим бўлларинг"и ҳам кулгудан тўхтатиш ўрнига, қахқаҳага гўё ўт қалагандек бўлди. Қий-чув овозлар "актёрларни" масхарабоз ҳолига келтириб қўйганди… Меҳмонлар олдида шарманда бўлган ҳодимлар саҳна пардасини ёпиб қутулдилар. Кетма-кет қўшиқлар ижроси давомли қўйилсада, аммо аристонлар ҳалиги театр “таъсири”да эдилар – ҳануз тиззаларига уриб кулардилар.
Азиз ўқувчимизга клубдаги кулгу сабабини англаши учун "концерт" дан қайтаётган икки маҳкумнинг суҳбатини келтириб ўтсак кифоя:
Уларнинг бири ўша "қабр" қучоқлаб йиғлаган "артист" ва иккинчиси эса унинг улфати эди. Бири гап бошлади:
– Сан жинни-пиннимасмисан? Ўзинг тўртинчи ходка "ҳозир келаман" бўлсанг (168 – модда фирибгарлик бўлиб, аристонлар тилида "ҳозир келаман" деб аталарди), “заднийга ключат” қилган ҳизбийнинг ролини ўйнаб, қабрга ётиб олиб "адашган ўғлингизни кечиринг ота-а-а", дейсан!? Энди сан билан битта жойда чой ичиб ҳам ўтиролмайдиган бўлдим. Ҳессани статянгга урай афирист, к чему "додладинг", биронта мент мажбурладими сани? деб асабийлашган ҳолда тамакини газетага ўраб сигарет ясаркан шеригига савол назари билан қаради. У бироз атрофга алангладида товушини пастлатиб:
– Қўшимча посилка ваъда қилишувди, деди.
– Ҳаппосилкенга сани…! Вапще сан тамом бўпсану тварь, думкенгни ишлатсенг ўласанми, сани ахир мусулмончиликка алоқанг йўқ бир дешёвка бўлсанг!
"Дешёвка"нинг сал бўлсаям юзи қизармади ва безларча шеригига қараб:
– Статьямга соответствовать қилишим керак-да, ахир! – деди.
Саҳна кўринишида, гўё бир ҳизбий йигит узоқ йиллар зиндонда ўтириб, кейин "тузалиш йўлига" ўтиб озод бўларкан, зонадалигида ўғлига интизор йиғлаб ўлган отасининг қабрини зиёрат қилиши ва ўкиниб, "мени кечиринг отажон" деб йиғлаши керак бўлган. Табиийки йигитларнинг "қайтдим" деганлари ҳам бу ролда ўйнашга рози бўлмаган. Мана шу ролга анави фирибгар қўшимча посилка илинжида рози бўлган экан. Ҳаммага фирибгарлиги билан машҳур бўлган бу нодон, саҳнада турқини кўрсатгандаёқ бошланган кулгу, муваффақият арафасида турган театрнинг парда ёпилиб, жарликка қулашига сабаб бўлган эди. Зотан:
إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا يُنفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ لِيَصُدُّوا عَن سَبِيلِ اللَّهِ ۚ فَسَيُنفِقُونَهَا ثُمَّ تَكُونُ عَلَيْهِمْ حَسْرَةً ثُمَّ يُغْلَبُونَ ۗ وَالَّذِينَ كَفَرُوا إِلَىٰ جَهَنَّمَ يُحْشَرُونَ
Албатта, кофир бўлган кимсалар мол-дунёларини Аллоҳнинг йўлидан тўсиш учун ишлатурлар. Бас, уни сарфлайдилар-у, сўнгра ўша (моллари) ўзларига ҳасрат бўлур, сўнгра мағлуб бўлурлар. Кофир бўлган кимсалар жаҳаннамга тўпланурлар. [Арфол: 36]
(Сим ортидаги "ҳозир келаман"ни эслаганим – ўша хотираларидан)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
20.08.2023й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ